Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Бўстонлиқ_тумани

⚡️Хабарингиз бор, Бўстонлиқ туманида бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш, туризм ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

🛣Жумладан, йўл инфратузилмасини ривожлантириш, тежамкор лойиҳалар асосида қуриш ва таъмирлаш ишларини ташкил этишга ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти.

📌Мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, ҳудуддаги чиқиндиларни оқилона бошқариш ҳам талаб этилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, Бўстонлиқ туманида кунига ўртача 100 тоннадан зиёд маиший чиқинди ҳосил бўлади.

🚚Бу муаммони бартараф этиш, ҳудуднинг тозалаш тизимини такомиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2020 йил 28 майдаги ҳамда 2020 йил 14 июндаги баённомаларида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, 9 та чиқинди ташувчи техника воситаси ажратилди.

🔸Эндиликда ҳудуд санитария жиҳатдан тозалаш хизматлари билан тўлиқ қамраб олинади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Тожикистонда Ўзбекистон томонидан қурилган мактаб очилди

👉 https://kun.uz/69507123

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ

🏘Сайёҳларга қулай ва шинам шароитларни яратиш мақсадида Бўстонлиқ туманида янги "Меҳмон уй"лар ташкил этилди.

🎥Бу ҳақда "Дунё бўйлаб" телеканалида томоша қилинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Техник тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология тизимидаги ислоҳотлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Келгуси йил якунига қадар Ўзбекистонда халқаро стандартлар сонини 14 мингтага, халқаро талаблар билан уйғунлик даражасини 50 фоизга етказиш вазифаси белгиланди.
5 мингдан зиёд эски стандартларни бекор қилиш, маҳсулотлар хавфсизлиги бўйича техник регламентларни Европа ва ЕОИИ меъёрларига мослаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось совещание, посвященное реформам в системе технического регулирования, стандартизации, сертификации и метрологии.
Поставлена задача довести к концу следующего года количество внедренных в стране международных стандартов до 14 тысяч и уровень соответствия национальных стандартов до 50%.
Даны указания по отмене более 5 тысяч устаревших стандартов, приведению техрегламентов безопасности продукции в соответствие с требованиями Европы и ЕАЭС.

#Mirziyoyev #yigilish #standartlashtirish #eksport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Пискент
#Оҳангарон

Пискент ва Оҳангарон туманлари комплекс ривожлантирилади

⚡️Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигидаги вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат Ишчи гуруҳ аъзолари Пискент ва Оҳангарон туманларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши даражасининг жорий ҳолатини ўрганиш ва уни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун Тошкент вилоятида бўлди.

👉🏻Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Эътибор

Бу ерда фидойи инсонлар ишлайди

🏥Жорий йилнинг 1 августидан бошлаб Зангиота туманидаги “Назарбек” санаторийси коронавирус билан касалланганларни даволашга ихтисослаштирилиб, беморларни қабул қилиб келмоқда.

⚡️Миллий гвардия қўмондонлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимияти мутасаддилари ҳамкорлигидаги саъй-ҳаракатлар натижасида даволаш комплексида барча зарурий шароитлар яратилган.

🛏350 ўринга эга санаторийда бугунга қадар 1 808 киши даволаниб, ўз уйларига кузатилди.

👨🏻‍⚕️Бу албатта, Тошкент тиббиёт академияси кафедра мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Октябрь Тешаев раҳбарлигидаги тиббиёт ходимларининг меҳнати самарасидир.

👮🏻‍♀️Шу муносабат билан Миллий гвардия қўмондонлиги раҳбарлари “Назарбек” санаторийсидаги шифокорлар билан учрашиб, яратилган шароит, камчилик ва таклифлар юзасидан фикр алмашишди.

🤝🛍Беморларни даволашда тиним билмай хизмат қилаётган мутахассисларга миннатдорчилик билдирилиб, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар берилди.

👉https://t.iss.one/toshvilpressa👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Миллий стандарт “овози жаранглаши”га эришишимиз керак

Шавкат Мирзиёев: Мы должны достичь того, чтобы национальный стандарт имел свой «веский голос»

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Халқ_билан_мулоқот
#Оҳангарон

Мурожаатларнинг аксарияти ечимини топди

👥Аҳолининг долзарб масалаларини ҳал қилиш, энг кўп мурожаатлар келиб тушаётган соҳалар бўйича муаммоларни кўриб чиқиш мақсадида ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

⚡️Бугун Оҳангарон шаҳар маданият ва истироҳат боғида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Алишер Усмонов, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмаларининг раҳбар ходимлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди. Унда Оҳангарон шаҳри ва туманидан фуқаролар иштирок этди.

🔸Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда фуқароларнинг оғирини енгил қилиш, аҳолининг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлашга эътибор қаратилди.

📍Сайёр қабул давомида фуқароларни ўйлантираётган муаммоларнинг аксарияти ўз ечимини топди, қолганлари эса мутасадди раҳбарларнинг назоратига олиниб, ижросига масъуллар тайинланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram