Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.32K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#медиа_тур

Медиа-тур иштирокчилари “Ангрен кўмир кони”да бўлишди


⚡️Тошкент вилояти ҳокимлиги ва “Ўзбеккўмир” акциядорлик жаамияти ахборот хизматлари ҳамкорлигида ОАВлар учун медиа тур ташкил этилди.

📌Телевидение, босма ва электрон нашрлар вакиллари “Ўзбеккўмир” АЖнинг “Ангрен”, “Апартак” очиқ кўмир конларида бўлиб, конлардан шахта усулида кўмир қазиб олиш, уларни саралаб истеъмолчига етказишгача бўлган жараёнлар, шунингдек, куз-қиш мавсумида аҳоли ва бюджет ташкилотларини кўмир билан доимий равишда таъминлашда кўрилаётган чоралар билан яқиндан танишдилар.

🔎Дастлаб медиа-тур доирасида журналистлар меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги бўйича мутахассислардан маълумотлар олишди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#медиа_тур

"Ангрен" конида кўмир билан бирга, каолинли гил (оқгил) ҳам қазиб олинади.

🏭“Ангрен" кўмир кони асосий ишлаб чиқариш майдони бўлиб, ушбу конда кўмир қатлами 60 метргача ва чуқурлиги 130 дан 150 метргачадир.

📈Бугунги кунда кўмир очиқ усулда қазиб олинадиган "Ангрен" кони Ўзбекистонда қаттиқ ёқилғи ишлаб чиқариш ҳажмининг 85 фоизини таъминлайди. Бу ердан қўнғир кўмир қазиб олинади.

🔎Медиа-тур иштирокчилари ҳайбатли техникалар ёрдамида очиқ усулда кўмир ковлаб олаётган “Ангрен кўмир кони”даги ишчиларнинг заҳматли меҳнатини кузатишди.

📌Маълумот ўрнида айтиш лозимки, 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсуми учун “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан республикамиз бюджет ташкилотларига - 405,4 минг тонна (1 ноябргача), аҳоли эҳтиёжлари учун эса 600 минг тонна (1 декабргача) кўмир етказиб бериш режалаштирган.

"Ангрен" конида қазиб олинаётган кўмир мамлакатимиз иқтисодиёт тармоқлари, бюджет ташкилотлари ҳамда аҳоли эҳтиёжлари учун етказиб берилади. Ангрен ва Янги-Ангрен иссиқлик электр станциялари асосий истеъмолчилар ҳисобланади.

📍Бугунги кунда Ангрен кўмири бюджет ташкилотлари ва аҳоли эҳтиёжлари учун шунингдек, биржа орқали тадбиркорлик тузилмаларига ҳам етказиб берилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ангрен
#медиа_тур

🔎Тадбирда журналистлар кўмир қатламини очиш ва қазиб олиш, саралаш жараёнларидан ташқари уларни конвейерга ортиш жараёни билан ҳам танишдилар.

🚠Яна бир манзил – кўмир 0-50 мм, 50-300 мм фракцияларга бўлиниб, вагонларга ортилаётган ва юборилаётган "Жигаристон" темир йўл станциясида бўлди.

🏗Медиа-тур давомида "Ўзбеккўмир" АЖ директорининг ўринбосари Александр Корчагин конни ривожлантиришга катта сармоялар киритилаётгани, хусусан, маблағлар асосан ускуналар – циклли оқим технологиялари ва йирик "БелАЗ" самосвалларини сотиб олишга йўналтирилаётгани ҳақида журналистларга маълумот берди.

Медиа-тур доирасида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен
#медиа_тур

🍁Айни кунларда мамлакатимизда аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

⁉️Бу борада “Ангрен” кўмир конида қандай ишлар олиб бориляпти, деган табиий савол туғилади.

📝Тошкент вилояти ҳокимлиги ва “Ўзбеккўмир” АЖ ахборот хизматлари билан ҳамкорликда ташкил этилган медиа-турда бу ҳақда батафсил маълумотлар берилди.

🎥Тафсилотлар юқоридаги лавҳада👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#расмий_тайинлов

💼Ёшлар ишлари агентлиги Юқори Чирчиқ тумани бўлимига Хожиев Нодир Тоирович раҳбар этиб тайинланди.

📆Н. Хожиев 1993 йил 14 ноябрда Юқори Чирчиқ туманида туғилган.

📇Шу пайтга қадар "Ёшлар-келажагимиз" жамғармаси Юқори Чирчиқ туман филиали раҳбари лавозимида ишлаб келган.

🔖Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги "Ёшлар парламенти" аъзоси.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ўрганиш
#Нурафшон

⚡️Нурафшон шаҳар “Нурафшон” МФЙ да маҳалла раиси ўринбосари З. Қаюмова ва 9-умумтаълим мактаби ўқитувчи ҳамда психологи билан биргаликда уйма-уй юриб, маҳаллада яшовчи мактаб ўқувчилари билан мулоқотда бўлди. Суҳбат давомида ўқувчиларнинг онлайн дарслардаги иштироки ҳамда пандемия шароитида ўқув жараёни билан боғлиқ муаммолар ўрганилди.

📚Ўқувчиларга ўқув дастурларини пухта ўзлаштириши учун керакли тавсиялар берилди.

📌Эслатиб ўтамиз, мактаб фаолияти тикланмаган ўқувчиларнинг таълим олиши “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали таъминланмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ангрен
#cайёр_қабул

Мамлакатимизда халқ билан мулоқотнинг ягона механизми татбиқ этилиши натижасида одамларнинг муаммолари ҳал этилиб, уларни қийнаб келаётган масалаларга ижобий ечим топилмоқда.

⚡️Бугун Ангрен шаҳридаги "Бунёдкор" аҳоли дам олиш мажмуасида карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси томонидан сайёр қабул ташкил этилди.

📝Тадбир давомида жами 300 дан ортиқ мурожаат ва таклифлар республика, вилоят ва шаҳар мутасаддилари томонидан ўрганилди. Хусусан, аксарият муаммо ва масалаларга шу жойнинг ўзида ечим топилди.

❗️Тошкент вилояти бўйлаб сайёр қабуллар давом этмоқда. Навбатдаги сайёр қабул эртага Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтади. Унда Чирчиқ шаҳри ва Қибрай тумани аҳолиси иштирок этиши мумкин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пискент

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик қай даражада?

🍁Куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан Пискент туманида Ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, кўп қаватли уйлар, корхона ва ташкилотлар, ижтимоий соҳа объектларида тайёргарлик ишлари олиб борилди. 326 та иситиш қозонлари жорий таъмирланиб, айрим жойларда газ ва кўмир ёқилғисида ишлайдиган иситиш қозонлари ўрнатилди.

🛠Куз-қиш мавсумида газ қувурларида босим бир меъёрда сақланиши ва истеъмолчиларга тақсимлаш мақсадида 397 та газ тақсимлаш қутилари техник кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, 124 км (100 %) газ тармоқлари кучли босим остида синовдан ўтказилди.

🧮Аҳолининг электр энергиясига бўлган талабини қондириш, узилишларнинг олдини олиш мақсадида 246 км ҳаво линиялари жорий ва 155 км эса мукаммал таъмирланди. 80 та трансформатор пунктлари жорий, 39 таси мукаммал таъмирланди.

Хонадонларга 17 минг 645 та (92,5 %) замонавий ҳисоблаш ускуналари ўрнатилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ўрта_Чирчиқ

Ташқи реклама воситаларининг қонунийлиги ўрганилди

⚡️Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ҳузурида махсус Ишчи гуруҳ тузилган.

🔎Ишчи гуруҳ аъзолари ва вилоят Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси ходимлари билан биргаликда ўтказилган хатлов натижасида тадбиркорлик субъектлари томонидан бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

⭕️Жумладан, тадбиркорлар томонидан ўрнатилган 32 та 6х3 ҳажмдаги ташқи реклама объектлари яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги, 25 та ҳолатда эса конструкциялар қонунга хилоф равишда, туман ҳокимлиги рухсатисиз, ўзбошимчалик билан ўрнатилганлиги маълум бўлган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram