Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.9K photos
5.34K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ

🔸Пандемия даврида кўрилган чора-тадбирлар натижасида аҳолининг кам таъминланган қисми ҳимоя қилинмоқда.

🔹 Тошкент вилоятида секторлар томонидан ўтказилган дастлабки ўрганишга кўра, 30 мингдан ортиқ оилалар "темир дафтар"га киритилган бўлса, бугун уларнинг сони қисқариб боряпти.

📌 Олмалиқ шаҳрида ҳам эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ёрдам кўрсатиш, оилалардаги ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, даромад манбаини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🎥 Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Юқори_Чирчиқ
#куз_қиш_мавсумига_тайёргарлик

⚡️Бугунги кунда Юқори Чирчиқ туманида куз-қиш мавсумига масъуллар ўз вазифаларини сидқидилдан бажаришга киришган. Иқтисодиёт тармоқлари, уй-жой фонди, ижтимоий соҳа объектлари ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини куз-қиш даврига тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Янгиобод” МФЙ ҳудудидаги 3-, “Нурли замин” МФЙ худудидаги 11- умумтаьлим мактабларида капитал таъмирлаш тадбирлари якунига етказиляпти.

🏥Тумандаги соғлиқни сақлаш муассасалари, ичимлик ва оқава сув, электр энергия, табиий газ таъминотлари тизимларини ёғингарчилик мавсумигача шай ҳолга келтириш учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда.

🔹Амалга оширилаётган тадбирларнинг барчаси аҳолини яқинлашиб келаётган куз-қиш мавсумини муаммоларсиз ўтказишга хизмат қилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Адолат_СДП

Инсон саломатлиги ва манфаатлари устувор

🔰“Адолат” СДП Бекобод шаҳар Кенгаши раиси, халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши депутати Гулзира Шарипова томонидан шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли Тез тиббий ёрдам марказининг пандемияга қарши кураш шароитида беморларни қабул қилиш жараёни ўрганилди.

❇️Депутат марказ ходимлари билан мулоқотда бўлиб, шифокор ва мутахассисларга яратилган шарт-шароитлар, диспетчерлик хизмати, дори-дармон захираларининг ҳолатини яна бир бор кўздан кечирди.

🔹Шу билан бирга, шаҳар тиббиёт бирлашмаси қошида ташкил этилган партия бошланғич ташкилоти раиси Э.Абдусаломовага мавжуд муаммолар, уларни ҳал қилиш ечимлари, беморларга тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш бўйича кўрсатма ва таклифлар берди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ангрен

Ангрен тарихи музейига 60 йил тўлди

⚡️Бугун Ангрен шаҳар тарихи музейи ташкил этилганига 60 йил бўлди. Эрта тонгдан музей ҳовлиси байрамона безатилди. Ҳамманинг кайфияти кўтаринки. Музей жамоаси ташриф буюрувчи меҳмонларни кутиб олишга шай.

❇️Олтмиш йил, бу бир инсонга берилган ўртача умрга тенг вақтдир. Бу давр ичида нуфузли музейлар қаторидан жой олган Ангрен шаҳар музейи илгари Ўлкашунослик, кейинчалик эса Ангрен шаҳар тарихи музейи мақомини олган.

🔰Тадбир давомида Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов музей ходимларини қутлуғ сана муносабати билан табриклаб, уларни “Фахрий ёрлиқ”лар билан тақдирлади.

Шаҳар ҳокими меҳмонлар билан музейга саёҳат уюштирди. Кўргазма ва экспонатлардаги тарихий маълумотлар, шаҳарнинг VII ва XI асрдаги кўриниши барчада катта таассурот қолдирди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани

Янгийўлда Миллий банкнинг янги биноси фойдаланишга топширилди

🏦Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки акциядорлик жамиятининг Тошкент вилояти бўлими Янгийул филиали маъмурий биноси таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди.

❇️Банк филиали вилоятнинг 5 та тумани (Қуйи Чирчиқ, Чиноз, Зангиота, Тошкент ва Янгийўл) га хизмат кўрсатади. Зангиота туманида эса 1 та минибанк аҳолига сифатли банк хизматларини тақдим этмоқда. “Ўзмиллийбанк” Янгийўл филиали томонидан молиялаштирилган лойиҳалар натижасида биргина Янгийўл туманида 1500 дан ортиқ фуқаро бандлиги таъминланган.

🔰Банк филиалида замонавий инновацион банк хизматлари кўрсатилишига алоҳида эътибор қаратилган.

🌐Бугунги кунда мижозларининг 70 фоизи масофадан бошқариладиган банк хизматларидан фойдаланмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пискент

⚡️⚡️Бугунги кунда умумтаълим мактабларида янги ўқув йилининг бошланиши ҳеч кимни бефарқ қолдиргани йўқ. Пандемия давридаги тажриба сифатида ўқув жараёнлари соҳа мутасаддилари билан бир қаторда тиббиёт ва бошқа тегиши ташкилотлар, ота-оналар ва ўқувчиларнинг ўзидан ҳам катта масъулият талаб қилади.

✳️ Пискент туманида ҳам дастлаб хавфсиз ҳудудлардаги 4 та таълим даргоҳининг фаолиятини бошлашга қарор қилинган эди. 6-умумтаълим мактабидаги семинарда пандемия даврида ўқув жараёнлари қандай йўлга қўйилиши кўргазмали тарзда намойиш қилинди.

📎 Иштирокчиларга 2020-2021 ўқув йилида эпидемиологик хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиниши, дарс жадвалларини мувофиқлаштириш ва бошқа йўналишлар бўйича зарур тавсиялар берилди.

📹 Батафсил "Ўзбекистон24" телеканали лавҳасида танишинг.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Ўсимликлар карантини соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Давлат раҳбари амалга оширилаётган ишлар бўйича тақдимот билан танишиб, навбатдаги вазифаларни белгилаб берди. Маҳсулот етиштирувчи, қадоқловчи ва экспорт қилувчи ҳар бир корхонага карантин инспекторларини бириктириш зарурлиги таъкидланди.
Фан билан амалиёт уйғунлигини таъминлаш, мутахассисларга халқаро фитосанитар талабларини ўқитиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось совещание, посвященное анализу результативности реформ в сфере карантина растений. Глава государства ознакомился с презентацией о проводимой работе и обозначил дальнейшие задачи. Отмечена необходимость закрепления инспекторов по карантину за каждым предприятием, занимающимся заготовкой, упаковкой и экспортом продукции.
Даны указания по обеспечению интеграции науки и практики, обучению специалистов международным фитосанитарным требованиям.

#Mirziyoyev #yigilish #fitosanitariya #karantin

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қибрай_тумани
#Қурилиш
#Таълим

Қибрайда боғча қайта таъмирланмоқда

Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов "Байтқўрғон" маҳалласида жойлашган 25-МТТда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.

Давлат инвестиция дастурига асосан, ушбу мактабгача таълим ташкилотини қайта қуриш (реконструкция) учун 5 миллиард 403 миллион сўм пул маблағ ажратилган.

🏫Мактабгача таълим ташкилоти аввал 125 ўринли бўлиб, қайта қуришдан сўнг эса 210 нафар тарбияланувчиларни қабул қилишга мўлжалланган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Экспортга замин яратувчи ҳамма соҳалар ҳозирги замонавий бозор иқтисодиётига муносиб иш қилмаса, режаларимиз мутлақо бўлмайди

Президент: Пока все экспортообразующие сферы не будут работать по современной рыночной экономике, наши планы не станут реальностью

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртага, 22 сентябрь куни соат 21:30 да “O‘zbekiston24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook'даги расмий саҳифаси орқали "Янги Ренессанс сари" фильмини томоша қилинг.

Смотрите завтра, 22 сентября, в 21:30 фильм "Янги Ренессанс сари" на телеканале “O‘zbekiston24” и на официальной странице пресс-службы Президента в Facebook.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тайёргарлик

🔹 Соҳа вакилларининг хулосаларига кўра, бу йил қиш одатдагидан бирмунча совуқ келиши кутилмоқда.

📌 Шу маънода кузнинг салқин дамлари бошланаётган айни кунларда ҳамма олдимизда турган қишга тайёргарликни кўпроқ ўйлаяпти. Ўз ўзидан аёнки, бу масалалар биринчи навбатда уй-жойларнинг ҳолатини яхшилаш, иситиш тизимларини созлаш, электр, газ, кўмир ва албатта, ичимлик сувига бориб тақалади.

Коммунал соҳаларнинг барқарор фаолияти аҳоли турмуш сифатини таъминлайдиган энг муҳим омил ҳисобланади. Сўнгги йилларда бу борада жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. Энди эса соҳада барчага манзур бўладиган, халқаро талабларга мос келадиган, янгича ишлаш тартиби ташкил қилинмоқда. Хўш, бу янги тизимнинг самарали жиҳатлари нималардан иборат?

📹 Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram