Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.8K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#Бўстонлиқ

“AMIRSOY” мажмуасининг иккинчи босқич ишлари бошланади

🔰– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 сентябрь куни “Amirsoy” тоғ-чанғи курорт мажмуаси барпо этишнинг 2-босқичи тўғрисида 414-Ф сонли фармойиши қабул қилинди.

Лойиҳа ташаббускори ҳамда у томонидан жалб этилган халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 75 миллион евро бўлган ушбу мажмуанинг 2-босқичида қуйидаги ишлар бажарилади.

🔷Хусусан, 2400 ўринга мўлжалланган 4 ресторан, 105 ўринли “4 юлдузли” меҳмонхона, 101 ўринли хоналар фондига эга бўлган “5 юлдузли” меҳмонхона, офислар ва савдо майдонаридан иборат 500 ўринга мўлжалланган кўп қаватли автотураргоҳ, осма йўллар, тоғ-чанғи кўтаргичлар, 16,8 км. узунликдаги тоғ-чанғи трассалари, тоғ спорти, чанғи ва бошқа жиҳозларни ижарага бериш шохобчаларига эга бўлган кўп тармоқли марказ барпо этиш кўзда тутилган.

▶️Батафсил Ўзбекистон Миллий аҳборот агентлиги сайтида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Бекобод_тумани

Узлуксиз маънавий тарбиянинг аҳамияти

🏢 Бекобод туманида ёшлар таълим-тарбияси узлуксизлигини таъминлаш, уларни вояга етгунига қадар бўлган муддатда мустақил ҳаётга мукаммал тайёрлашга қаратилган “Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси” доирасида туман Халқ таълими бўлимида йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Н.Жалилов, халқ таълими бўлимининг маънавий-маърифий ишлар бўлими бошлиғи Ш.Эшонқулов ҳамда умумтаълим мактаблари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари қатнашди.

📌Йиғилишда пандемия шароитида “Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси” доирасида мактабларда олиб борилаётган тадбирлар режаси муҳокама қилинди.

⚡️Таълим масканларида машғулотлар онлайн тарзда олиб борилаётганлиги сабабли директорларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларига дарсларда ва ота-оналар билан ўтказилаётган машғулотларда узлуксиз маънавий тарбия масалаларини кенг ёритиш, ёшларни мустақил ҳаётга мукаммал тайёрлаш ҳақида маълумотлар берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Паркент

Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш осойишталикни таъминлайди

🔹Паркент тумани ҳокимлигида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, тинчлик-осойишталикни асраш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

⚡️Барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари, маҳаллалардаги участка профилактика инспекторлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мутасаддилари иштирок этган тадбирда туман ҳокими Ниғмат Муҳамедов сўзга чиқди.

📌Таъкидландики, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, тинчлик осойишталикни асраш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда маҳалла ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш муҳим вазифа ҳисобланади.

Йиғилиш якунида туман прокурори Дилшод Исмоилов жорий йилнинг ўтган ойлари давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўстонлиқ_тумани

Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда

🔥Жорий йилнинг 20 сентябрь куни тахминан соат 14:00 ларда Бўстонлиқ тумани, “Чинор” МФЙ, Ширмонбулоқ кўчасида жойлашган 7 та уйда ёнғин содир бўлган.

❗️Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин фуқаро С.Саидбобоевга тегишли 38-уйда электр узатгичда юзага келган қисқа туташув оқибатида уйнинг том қисмида юз берган, кейин ёнма-ён жойлашган 30, 32, 34, 36, 40-уйларга ўтган.

🔰Ёнғинни бартараф этиш учун ФВВ туман бўлимининг 65 нафар ходими, 9 та ўт ўчириш махсус автомашинаси, 3 та сув ташиш техникаси ҳамда туман йўл қурилиш бўлимининг 3 та сув ташиш техникаси жалб қилинди.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Баҳодирбек Муллахонов ҳодиса жойида бўлиб, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича бирламчи чора-тадбирларни кўришга бошчилик қилмоқда.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен
#Медиа_тур

✔️Тошкент вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётни ривожлантириш, бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш тизимли йўлга қўйилган.

❇️Бу борада ОАВ вакиллари иштирокида ўтказилган медиа турда Ангрен шаҳридаги мавжуд бўш турган объектлар кўздан кечирилди.

Бугунги кунда шаҳардаги 53 та бўш турган объектлар инвестиция киритиш шарти билан 45 миллиард 25 миллион сўм миқдорида 1000 га яқин иш ўринлари яратиш шарти билан сотилган,– дейди Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Рустамов.

🔰Шу билан бир қаторда ҳудудларда бўш турган объектларнинг хатловдан ўтказилиши натижасида Ангренда давлатга тегишли 27 та бўш турган объектлар аниқланганлигини қайд этиш лозим.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани
#Пахта_2020

Янгийўлда терим қизғин паллага кирмоқда

🌱Янгийўл туманида жорий йилда 2 минг 50 гектар майдонда ғўза парваришланган бўлиб, 5 минг 950 тонна пахта хом ашёсини давлатга сотиш режалаштирилган.

🧪Бугунги кунда йиғим-терим мавсуми тобора қизғин паллага кирмоқда. Ихтиёрий равишда теримда қатнашишни хоҳлаётган фуқаролар туман СЭОМ ходимлари томонидан назоратдан ўтказилиб, улар билан меҳнат шартномаси имзоланяпти ва теримга жалб этилмоқда.

👩‍⚕️Ҳар бир терим отрядига иштирокчиларнинг соғлиғини назоратга олиш мақсадида бир нафардан ҳамшира бириктирилган.

📊"Мақсутали ўғли Раҳмонали" фермер хўжалиги 35 гектар майдонда ғўза парвариш қилиб, 120 тонна қимматбаҳо саноат хом ашёсини олишни мўлжалламоқда.

📝 – Кеча теримда 10 тонна пахта ҳосилини саронжомлашга муваффақ бўлдик, – дейди фермер хўжалиги раҳбари Раҳмонали Джабборов. –Далаларимизда пахта кўп. Терим мавсуми тобора қизғин паллага кирмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон_шаҳри

📌Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Оҳангарон шаҳрида ташкил этилган семинарда тадбиркорлик субъектларига қонун ҳужжатлари асосида берилган солиқ имтиёзлари ва переференциялар, соҳадаги янгиликлар борасида сўз юритилди.

🔷Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган тадбирда тадбиркорлар фаолияти давомида дуч келаётган айрим муаммоларни ўртага ташлади.

🔰Асосий мурожаатлар корхоналарнинг қиймат солиғини қайтариш, хўжалик юритувчи субъектлар тақдим этган солиқ ҳисоботларидаги ўзгаришлар хусусида бўлди. Шунингдек, ўзини ўзи банд қилиш бўйича турли фикр-мулоҳазалар билдирилди.

♻️ Паркент туманида ҳам секторлар саъй-ҳаракатлари билан 1303 та хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорларга кам таъминланган ва вақтинча ишсиз 9278 нафар фуқаро бириктирилди. Корхоналар томонидан ишга қабул қилинган фуқароларга 3 ой давомида жами 9,3 млрд. сўм маблағ иш ҳақи тўлаб берилди.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_шаҳри
#Бекобод_тумани

✔️Тошкент вилояти Халқ таълим бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактабларида янги ўқув йили учун тайёргарлик ишлари олиб борилди.

🔰Хусусан, ҳозирги кунда ҳам ишчи гуруҳ томонидан ҳудудлардаги мавжуд камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича амалий ишлар давом этмоқда.

♦️Ўрганишлар натижасида 58 та умумтаълим мактабидан 20 тасида сув таъминотини йўлга қўйиш билан боғлиқ муаммолар борлиги маълум бўлди.

Мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун 100 миллион сўм маблағ йўналтирилиб, 20 та сув иситиш қозони ўрнатилди.

Батафсил “Ўзбекистон 24” телеканали лавҳасида.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#инсонпарварлик
#cайёр_суд

📌Жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар суди раиси Акбаров Неъматжон Аҳмаджонович томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилди.

📍Тошкент вилояти ИИБ ЖИЭБга қарашли 45-сон манзил колониясида колония маъмурияти томонидан 16 нафар маҳкумга нисбатан инсонпарварлик далолатномаси киритилган.

📍Суд залида, жазони ўтаётган 1 нафар маҳкум Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан озодликдан маҳрум қилиш жазосидан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

📍15 нафар маҳкумнинг озодликдан маҳрум қилиш жазоси ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилди. Эндиликда ушбу 15 нафар маҳкум яшаш жойларига қайтиб, ойлик иш ҳақининг 20 фоиз миқдорини давлат фойдасига ундириб қолиш шарти билан яшаш манзилидаги ИИБ Пробация бўлимида назоратга олинади.

@Olmaliq_shahri