Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
39K photos
5.35K videos
48 files
21.5K links
Download Telegram
#Тиббиёт
#Қибрай_тумани

COVID-19 маркази ташкил этилмоқда

🏥Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий гвардия ва Қибрай туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилаётган, COVID-19 вируси билан касалланган беморларни қабул қилишга мўлжалланган тиббиёт марказини тез кунларда ишга тушириш режалаштирилган.

🏨Тиббиёт маркази икки ва уч қаватли бинолардан иборат бўлиб, 150 нафар беморни қабул қилиш қувватига эга.

🛠Ҳозирги кунда марказда тиббиёт ускуналарини ўрнатиш ҳамда қўшимча қурилиш-пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

📌Эслатиб ўтамиз, тиббиёт маркази тумандаги собиқ универмаг дўкони ўрнида ташкил этиляпти.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#озиқ_овқат_хавфсизлиги

Ўрта Чирчиқда Корея технологияси асосида жўжалар кўпайтирилмоқда

Ўрта Чирчиқ туманидаги “Inter agro” масъулияти чекланган жамияти бундан уч йил илгари ташкил этилган бўлиб, корхонада Корея технологиялари асосида жўжаларни кўпайтириш йўлга қўйилган.

📌Айни пайтда хориждан олиб келинган наслдор товуқлардан кўпайтирилаётган жўжалар маҳаллий ҳамкорларга етказиб берилмоқда. Ҳар ойда етиштирилаётган бир миллион дона бройлер жўжалар асосан буюртма бўйича ички бозорларга юбориляпти. Шунингдек, Тожикистоннинг “Сўғд парранда” корхонасига ҳам шартнома асосида 60 миллион бош бройлер жўжа экспорт қилинди.

🐓–Ҳозирги кунда корхонамиздаги иш ўринлари сони 35 нафарни ташкил этади, – дейди жамият ишлаб чиқариш ва савдо бўлими бошлиғи Акбар Бекчонов. Тухумлар 15-22 кунда очириб олинади ва 1,5-3 кунлик жўжалар буюртмачиларга етказиб берилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Билдириш

Янгийўл шаҳри ва туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

❗️2020-2021 йиллар учун куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини амалга ошириш, юқори ва ўрта босимли газ қувурларида босим остида синов ишлари олиб борилиши сабабли Янгийўл шаҳар ҳамда туманида 2020 йил 21 сентябрь соат 08-00 дан 24 сентябрь соат 18-00 га қадар қадар табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

🔥Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

📍“Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли истеъмолчилардан узр сўрайди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_шаҳри

⚡️Бутун дунёда коронавирус пандемияси хавфи давом этаётган бир пайтда касалликни олдини олиш ва даволаш билан бир қаторда беморлар сонининг ортиши мумкин бўлган вазиятга ҳам тайёр туриш муҳимдир.

Оҳангарон шаҳар ҳокими А.Эшонқулов 1-сонли оилавий поликлиникада ташкил этилган захира ўринлар билан танишди. Шунингдек, шифокорлар ва тегишли ташкилотлар мутасаддилари билан суҳбатлашиб, мавжуд камчиликлар юзасидан чора-тадбирларни белгилади.

📍Шуни таъкидлаш жоизки, оилавий поликлиникага 100 млн. сўмга сунъий нафас олиш аппарати (ИВЛ) олиб келиб ўрнатилган, кислород баллонлар билан жиҳозланган, бир сўз билан айтганда, зарур ҳимоя воситалари захираси яратилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай_тумани

Кичик саноат зонаси: имконият, имтиёз ва самара

❇️Тошкент вилоятида ташкил этилган кичик саноат зоналари тизимли равишда тадбиркорлар фаолиятини кенгайтиришга замин яратди.

🔰Қибрай туманида “Ҳудудларда кичик саноат зоналарига истиқболли лойиҳаларни жалб қилиш бўйича бажарилаётган ишлар, шунингдек, кичик ва ўрта бизнес ривожига кўрсатилаётган амалий ёрдам” мавзусида журналистлар учун ташкил этилган медиа-турда мазкур жараёнларнинг бугунги ҳолати билан танишилди.

📌Унда вилоят ва туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан кичик саноат зоналари иштирокчилари амалга ошираётган лойиҳалар, ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Айни пайтда Қибрай тумани кичик саноат зонасида 12 та корхона фаолият юритмоқда. 150 нафарга яқин киши меҳнат қилаётган корхоналарнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 104 миллион сўмдан ортиқни ташкил қилади.

▶️Батафсил Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ҳурматли истеъмолчи харидингиз ёки кўрсатилган хизматлар учун харид чекини талаб қилинг!

🔖Харид чекларни талаб қилиш орқали Сиз давлат бюджети даромадларининг кўпайишига, юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий тадбирларни қўллаб-қувватлашга, ҳудудларни ободонлаштириш, фарзандларингизга таълим муассасаларида яратиб берилаётган шарт-шароитларни янада яхшилашга, талабалар стипендияси, ишчи-хизматчилар ойлик маошлари, шунингдек, яқинларингизнинг ижтимоий нафақа ва пенсияларини ўз вақтида олишини таъминлашга ҳисса қўшган бўласиз!

✍️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Давлат_хизматини_ривожлантириш_агентлиги
#Ангрен_шаҳар
#Бўка_тумани
#Янгийўл_тумани

Тошкент вилоятида танлов ўз якунига етди

🔷
Хабарингиз бор, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ангрен шаҳар, Бўка ва Янгийўл туманлари ҳокимликлари ҳамкорлигида расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали Ангрен шаҳри, Бўка ва Янгийўл туманлари ҳокимликларидаги бугунги кунда вакант бўлган лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинган эди.

❇️Мазкур танловда иштирок этиш учун жами 5 та бўш иш ўрнига 97 нафар номзодлар ўз ҳужжатларини электрон тарзда тақдим этишди.

▶️Батафсил маълумотлар қуйидаги ҳаволада

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бекобод_тумани

Маҳаллалар фаолияти ўрганилди

⚡️Бекобод туманида маҳалла фуқаролар йиғинларининг фаолияти юзасидан ҳисоботи ҳамда иш юритиш дафтарларининг қандай юритилишини ўрганиш мақсадида тадбир ташкил этилди.

Йиғилишда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Т. Олтмишев, Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ташкилий назорат гуруҳи раҳбари А. Тангимуродов ҳамда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ё. Мўминовалар иштирок этишди.

📍 Тадбир давомида туман МФЙ ходимларининг фаолиятлари ўрганилиб, таҳлил қилинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани

"Диққат, пиёда!” тадбирлари ўтказиляпти

Айни кунларда Янгийўл туманида болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан умумтаълим мактабларида "Диққат, пиёда” тадбирлари ўтказилмоқда.

🔰Тадбир давомида ўқувчиларга йўл-транспорт ҳодисалари бўйича тушунчалар берилиб, "Автомобиль йўлини айнан қаеридан кесиб ўтиш мумкин?", "Ёш болаларга автомобилнинг қайси ўриндиғида ўтиришларига рухсат этилган?", "Махсус йўлак бўлмаганда, пиёда йўлларда қандай тартибда ҳаракатланади?" каби долзарб саволларга жавоб берилди ҳамда уларнинг ўқув папкаларига куннинг қоронғу вақтида "нур қайтарувчи" наклейкалар ёпиштирилди.

‼️Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингизни асранг. Ёш болаларни йўлларда қаровсиз қолдирманг!

🚶Йўлингиз бехатар бўлсин.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram