Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
39K photos
5.35K videos
48 files
21.5K links
Download Telegram
#Тошкент_тумани

🛒 Келесда “Korzinka.uz” очилди

🎉Тошкент тумани маркази Келес шаҳрида “Korzinka.uz” супермаркетининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

🛍 Ушбу савдо маркази Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 1-3 июнь кунлари Тошкент вилоятига ташрифи давомида туманлар марказида замонавий кўп қаватли турар-жой, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини бунёд этиш орқали аҳолига қулайликлар яратиш борасида берилган топшириқлари ижроси доирасида туман марказида қад ростлаётган мажмуалардан бири ҳисобланади.

Туманнинг 220 мингдан зиёд аҳолисига хизмат кўрсатувчи ушбу савдо маркази фуқаролар узоғини яқин қилишга ва айниқса, пандемия шароитида олис манзилларга бормасдан, ўз яшаш ҳудудига яқин маскандан рўзғорларини тўлдиришга хизмат қилади.

🗝 Тантанали очилиш маросимида Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов, “Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мен 29 ёшдаман"
Муслимбек Пирназаров - Турин политехника университети ўқитувчиси, дастурчи

"Мне 29 лет"
Муслимбек Пирназаров - преподаватель Туринского политехнического университета, программист

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Билдириш

❗️Олмалиқ шаҳар электр таъминоти корхонаси огоҳлантиради!

🛠Бугун 27-сонли трансформатор пункти мукаммал таъмирланаётганлиги сабабли, "Мустақиллик" МФЙ, Тинчлик кўчаси, 20, 22, 24, 26, 30, 3-кўп қаватли уйларда ва шу ҳудудда жойлашган автосервисларда, дўконларда соат 11:00дан 17:00 гача электр таъминоти тўхтатилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бекобод_тумани
#Куз_қиш_мавсумига_тайёргарлик

🏢Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тизимидаги болалар- ўсмирлар спорт мактаблари томонидан бўш ётган ерлардан унумли фойдаланиш, спорт майдонларини бегона ўсимликлардан тозалаш, ободонлаштириш юмушларини олиб бориш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жамоат ишларида бошқаларга ибрат кўрсатган спорт мактаблари Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи К. Адилов томонидан тақдирланяпти.

📌Хусусан, ободонлаштириш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича Бекобод тумани БЎСМ ва Янгийўл шаҳар БЎСМ директор ҳамда хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарлари рағбатлантирилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани

📊 Аҳолини қийнаётган муаммоларни жойига бориб ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида Янгийўл туманида бўлган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Б.Парпиев туман секторлари раҳбарлари иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди.

Қабулга келган 20 нафардан зиёд фуқароларнинг муаммолари ижобий ҳал этилди.

📖 Шунингдек, Б.Парпиев аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудуддаги ташкилот ва корхонларнинг бўш иш ўринлари ярмаркалари билан ҳам яқиндан танишди.

🚰 Ишсиз қолган фуқароларга ҳозирги кунда субсидиялар ажратилган бўлиб, 70 дан зиёд хонадонларда иссиқхоналар қурилди ҳамда сув чиқариш моторлари етказиб берилди.

📌Мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолларининг иш унумдорлигини ошириш, уларга қулай шароит яратиб бериш мақсадида тумандаги секторлар раҳбарларига тавсиялар берилди.

🎥 Батафсил “Ўзбекистон 24” телеканали лавҳасида танишинг

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​​​#Расмий_муносабат

“Кадрлар сиёсати” – расмий муносабат

❗️
Телеграм ижтимоий тармоғидаги блогер каналида (Зафар Солижонов) “Кадрлар сиёсати” сарлавҳаси билан эълон қилинган маълумотга расмий изоҳ берилди.

️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мол_мулк_солиғи
#ер_солиғи

1️⃣5️⃣ октябрь - жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиғи тўлашнинг охирги куни

☝️Унутманг! Биз тўлаётган солиқлар:

🏞мамлакатимиз ободлиги;
🛣йўлларнинг равонлиги;
📚таълим;
🏥соғлиқни сақлаш;
⚔️мудофаа тизими ривожига сарфланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Нурафшон

📽 Тошкент вилояти маъмурий маркази келажакда қандай қиёфа касб этади?

Нурафшон шаҳар ҳокими билан онлайн интервью.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тиббиёт
#Қибрай_тумани

COVID-19 маркази ташкил этилмоқда

🏥Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий гвардия ва Қибрай туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилаётган, COVID-19 вируси билан касалланган беморларни қабул қилишга мўлжалланган тиббиёт марказини тез кунларда ишга тушириш режалаштирилган.

🏨Тиббиёт маркази икки ва уч қаватли бинолардан иборат бўлиб, 150 нафар беморни қабул қилиш қувватига эга.

🛠Ҳозирги кунда марказда тиббиёт ускуналарини ўрнатиш ҳамда қўшимча қурилиш-пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

📌Эслатиб ўтамиз, тиббиёт маркази тумандаги собиқ универмаг дўкони ўрнида ташкил этиляпти.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#озиқ_овқат_хавфсизлиги

Ўрта Чирчиқда Корея технологияси асосида жўжалар кўпайтирилмоқда

Ўрта Чирчиқ туманидаги “Inter agro” масъулияти чекланган жамияти бундан уч йил илгари ташкил этилган бўлиб, корхонада Корея технологиялари асосида жўжаларни кўпайтириш йўлга қўйилган.

📌Айни пайтда хориждан олиб келинган наслдор товуқлардан кўпайтирилаётган жўжалар маҳаллий ҳамкорларга етказиб берилмоқда. Ҳар ойда етиштирилаётган бир миллион дона бройлер жўжалар асосан буюртма бўйича ички бозорларга юбориляпти. Шунингдек, Тожикистоннинг “Сўғд парранда” корхонасига ҳам шартнома асосида 60 миллион бош бройлер жўжа экспорт қилинди.

🐓–Ҳозирги кунда корхонамиздаги иш ўринлари сони 35 нафарни ташкил этади, – дейди жамият ишлаб чиқариш ва савдо бўлими бошлиғи Акбар Бекчонов. Тухумлар 15-22 кунда очириб олинади ва 1,5-3 кунлик жўжалар буюртмачиларга етказиб берилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Билдириш

Янгийўл шаҳри ва туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

❗️2020-2021 йиллар учун куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини амалга ошириш, юқори ва ўрта босимли газ қувурларида босим остида синов ишлари олиб борилиши сабабли Янгийўл шаҳар ҳамда туманида 2020 йил 21 сентябрь соат 08-00 дан 24 сентябрь соат 18-00 га қадар қадар табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

🔥Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

📍“Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли истеъмолчилардан узр сўрайди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_шаҳри

⚡️Бутун дунёда коронавирус пандемияси хавфи давом этаётган бир пайтда касалликни олдини олиш ва даволаш билан бир қаторда беморлар сонининг ортиши мумкин бўлган вазиятга ҳам тайёр туриш муҳимдир.

Оҳангарон шаҳар ҳокими А.Эшонқулов 1-сонли оилавий поликлиникада ташкил этилган захира ўринлар билан танишди. Шунингдек, шифокорлар ва тегишли ташкилотлар мутасаддилари билан суҳбатлашиб, мавжуд камчиликлар юзасидан чора-тадбирларни белгилади.

📍Шуни таъкидлаш жоизки, оилавий поликлиникага 100 млн. сўмга сунъий нафас олиш аппарати (ИВЛ) олиб келиб ўрнатилган, кислород баллонлар билан жиҳозланган, бир сўз билан айтганда, зарур ҳимоя воситалари захираси яратилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай_тумани

Кичик саноат зонаси: имконият, имтиёз ва самара

❇️Тошкент вилоятида ташкил этилган кичик саноат зоналари тизимли равишда тадбиркорлар фаолиятини кенгайтиришга замин яратди.

🔰Қибрай туманида “Ҳудудларда кичик саноат зоналарига истиқболли лойиҳаларни жалб қилиш бўйича бажарилаётган ишлар, шунингдек, кичик ва ўрта бизнес ривожига кўрсатилаётган амалий ёрдам” мавзусида журналистлар учун ташкил этилган медиа-турда мазкур жараёнларнинг бугунги ҳолати билан танишилди.

📌Унда вилоят ва туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан кичик саноат зоналари иштирокчилари амалга ошираётган лойиҳалар, ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Айни пайтда Қибрай тумани кичик саноат зонасида 12 та корхона фаолият юритмоқда. 150 нафарга яқин киши меҳнат қилаётган корхоналарнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 104 миллион сўмдан ортиқни ташкил қилади.

▶️Батафсил Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram