Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
#Бунёдкорлик
#Чиноз

Чинозда 9 қаватли уй-жой мажмуаси қурилади

⚡️Кейинги йилларда Чиноз янгидан чирой очиб, бунёдкорлик ишлари шаҳар кўркига кўрк қўшиб бормоқда. Шу билан бирга, туманнинг чекка қишлоқларида бунёд этилган янги турар-жойлар қишлоқ аҳлини ҳам, бу ерга ташриф буюрувчиларни ҳам қувонтириши табиий.

🔸Яқинда Чиноз шаҳрининг Шароф Рашидов кўчасида қад ростлаши мўлжалланган замонавий кўпқаватли уйнинг қурилишини бошлаш учун отахонлар оқ фотиҳа беришди.

🏗"Орзу" турар уй-жой мажмуаси "Эркин қурилиш барака" хусусий корхонаси томонидан бунёд этилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
#Тошкент_тумани

⚡️ Тошкент туманидаги ўзгаришлар Халқаро пресс-клуб нигоҳида...

🛣 Тошкент шаҳрини Қозоғистон билан боғловчи асосий йўлнинг қайта таъмирлаш ишлари қандай олиб борилмоқда?

🌱 Сиз "Мўъжиза дарахти" ёхуд "Келажак дарахти" бўлмиш Павловния ҳақида ҳеч эшитганмисиз?

🪑 Мебель ишлаб чиқариш жараёни қандай босқичлардан ўтишини биласизми?

🎞 Шу ва шу сингари саволларга Халқаро пресс-клубнинг "Масофада" лойиҳасининг Тошкент туманига бағишланган сонида жавоб олишингиз мумкин.

➡️ Тўлиқ видеони кўриш

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Угом-Чотқол миллий табиат боғида ноёб қор қоплони пайдо бўлди

👉https://kun.uz/07674893

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#ЭЪЛОН

Телеграмда ишончли ва расмий манбалардан ахборот олиш муҳим.

Хусусан, Тошкент вилояти ҳокимлигининг расмий саҳифасида ҳудуд ҳаётига доир энг муҳим ва қизиқарли хабарларни кузатиб боришингиз мумкин. Бундан ташқари, вилоят ҳокими ва бошқа мансабдор шахсларга виртуал мурожаат қилиш имкониятидан фойдаланинг!

Хабарлар, ахборотлар

- Ноёб қор қоплони қандай қилиб фотоқопқонга тушди? (Манба)

- Чинозда "Орзу" турар-жой мажмуаси қурилаяптими? (Манба)

- Тошкент вилоятида чорва моллари ёппасига эмланаяпти. Нега? (Манба)

- Помидорни русларга сотаётган фермер тажрибаси. (Манба)

Шу ва бошқа хабарларни ўқиш учун
👇👇👇👇👇👇
КАНАЛГА УЛАНИШ

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
#Тошкент_тумани

⚡️ Тошкент туманидаги ўзгаришлар Халқаро пресс-клуб нигоҳида... 2-қисм.

🤼‍♂️ Туманда қад кўтарган "Универсал спорт маркази"да тренерлардан таҳсил олиш текинми?

🏛 Туман марказида янги барпо этилган "Маданият саройи" кутубхонасидан китобхонлар фойдаланмоқдами?

🏙 "Тошкент туманида қурилаётган кўп қаватли уйлар етарлича сифатли" – деб айта оламизми?

🌳 Яшил терапия: нима учун уйда ёки ҳовлида гул ўстиришимиз керак?

📌 Шу ва шу сингари саволларга Халқаро пресс-клубнинг "Масофада" лойиҳасининг Тошкент туманига бағишланган сонида жавоб олишингиз мумкин.

➡️ Тўлиқ видеони кўриш

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#топшириқлар_ижроси
#Янгийўл_тумани

📊Аҳолини ўйлантираёган муаммоларни жойига бориб ўрганиш ҳамда унга ҳуқуқий жавоб топиш мақсадида Янгийўл туманига келган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Б.Парпиев туман сектор раҳбарлари иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди.

📖 Шунингдек, Б.Парпиев аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудуддаги ташкилот ва корхонларнинг бўш иш ўринлари ярмаркалари билан ҳам яқиндан танишди.

📌Мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолларининг иш унумдорлигини ошириш, қулай шароитни яратиб бериш мақсадида туман сектор раҳбарларига тавсиялар берилди.

🎥 Бу ҳақда батафсил “Маҳалла” телеканалининг "Репортёр" лавҳаси орқали танишинг.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўш_иш_ўринлари_ярмаркаси
#Қуйи_Чирчиқ

📌Қуйи Чирчиқ туман ҳокимлиги, прокуратураси, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан ҳамкорликда "Пахтазор" маҳалла фуқаролар йиғинида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Тадбирда 37 та корхона ва ташкилотлар 630 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

🔖Меҳнат ярмаркасида бугунги кунда ишсиз бўлган 45 нафар фуқаро билан шартномалар расмийлаштирилди ва уларга ишга йўлланмалар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#саховат
#Оҳангарон_тумани

⚡️Президентимизнинг 2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Оҳангарон туманидаги моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати (“темир дафтар”)га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига жами 305,5 миллион сўм (1- секторда 110 млн., 2-секторда 52,5 млн., 3-секторда 69,5 млн., 4-секторда 73,5 млн. сўм) пуллар тарқатилди.

📌Бундан ташқари, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан ногирон, боқувчисини йўқотганлиги учун пенсия ва нафақа олувчи 745 та оилада яшовчи 1 059 нафар болага (1-секторда 240 нафар, 2-секторда 202 нафар, 3-секторда 320 нафар, 4-секторда 297 нафар) жами 529,5 млн. сўм миқдорида бир марталик ёрдам пуллари берилди.

❗️Пул маблағлари туман секторлари раҳбарларининг бевосита иштирокида ўз эгаларига топширилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ
#саховат

📍Президентимизнинг 2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Бўстонлиқ тумани ҳокими Жўрабек Ахмедов ҳамда сектор раҳбарлари бошчилигида туманда яшовчи моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати (“темир дафтар”)га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган фарзандларига бир марталик 500 минг сўмдан моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда.

💸Туманда жами 1 236 та оиланинг 2 490 нафар 16 ёшга тўлмаган болаларига 1 млрд. 425 млн. сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари берилиши кўзда тутилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани
#топшириқлар_ижроси

⚡️Президентимизнинг 2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Янгийўл туманида яшовчи моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати (“темир дафтар”)га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига бир марталик моддий ёрдам пули берилмоқда.

💰Республика бюджетидан ажратилган 1 миллиард 453 миллион сўм маблағларни ўз эгаларига туман ҳокимлигининг масъул ходимлари ва маҳалла раислари топширишяпти.

👫Туманда “темир дафтар” киритилган оилалар сони 1 298 та бўлиб, уларнинг 16 ёшга тўлмаган болалар сони 2 906 нафарни ташкил этади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#медиа_тур

Ангренда 1 минг 164 та янги иш ўрни яратилади

⚡️
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ва Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида журналистлар учун Ангрен шаҳрида медиа-тур ташкил этилди.

🔎Президентимизнинг 2018 йил 4 сентябрдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бўш турган, фойдаланилмаётган ёки самарасиз ишлаётган бино ва иншоотлар, ишлаб чиқариш объектларини тўлиқ хатловдан ўтказиш, электрон базасини яратиш, улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича Ангрен шаҳрида 656 та объект аниқланган.

🏭Бу турдаги бино ва иншоотларни хўжалик фаолиятига жалб қилиш мақсадида 97 та лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиб, бунинг учун 180 миллион сўм маҳаллий ва 13 минг 580 доллар хорижий инвестиция киритилиши режалаштирилган.

📍Натижада 1 минг 164 та янги иш ўрни яратилади.

▶️Батафсил ЎзА мухбири – Абдулазиз МУСАЕВ мақоласида ўқинг

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram