Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани

📌Янгийўл тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 3-умум таълим мактабида янги ўқув йили бошланди.

Таълим маскани пирометр, дозатор, антисептик ва дезинфекция воситалари билан таъминланган бўлиб, санитария талабларига тўлиқ амал қилинган ҳолда фаолиятини бошлашга рухсат берилди.

🖥 Янги ўқув йили бошланганлиги боис теледастурлар орқали масофавий таълим олаётганлар учун ҳам имкониятлар яратилган.

📊 Фарзандини анъанавий таълим олиш учун мактабга юбориш ёки уйда теледастурлар орқали ўқитиш ҳақидаги қарорни фақат ота-оналарнинг ўзлари қабул қилишлари ва бу масалада ҳеч кимни мажбурлашга йўл қўйилмаслиги назоратга олинди.

🧑‍⚕️👮‍♀️Шунингдек, мактабдаги ўқув жараёнларида тиббиёт ва ИИБ ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлашга масъул этиб бириктирилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ
#Брифинг

🔹Бўстонлиқ тумани ҳокимлигининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича бош мутахассиси Шерзод Раимжонов иштирокида брифинг ташкил этилди.

📌Унда туманда тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва маҳаллий бюджет тушумларини кўпайтириш бўйича қилинаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтилди.

❇️Масъул вақтинча фаолияти тўхтатилган 446 та хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисида сўз юритар экан, фаолияти тикланиши натижасида 7708 нафар фуқаро яна қайта иш билан банд этилганлигини маълум қилди.

🔰"Ҳар бир оила – тадбиркор" дастури доирасида тумандаги 500 дан ортиқ оилага 10 миллиард 570 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Натижада 1200 нафар аҳоли иш билан таъминланди.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тошкент_тумани

Ёнғиннинг олди олинди

🔰Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Тошкент тумани, “Оқтош” МФЙ, Оқтош кўчаси, 17-уйда содир бўлган ёнғин уйнинг 120 квадрат метр майдонини қамраб олган, оқибатда хонадоннинг томи ва шифтлари ҳамда уй жиҳозларига зиён етказган. Аланга қўшни, ҳали тўлиқ битказилмаган 23-уйга ҳам тарқалиб, мазкур хонадоннинг ҳам томи ва шифтлари ёниб, 120 квадрат метр майдон зарар кўрган.

🔥Содир бўлган ёнғинни бартараф қилишга 7 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган. Рўй берган ёнғин ҳақидаги хабар Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига соат 14:40 да келиб тушиб, биринчи ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:51 да воқеа жойига етиб борган. Тилсиз ёвни бартараф этишга жалб қилинган гуруҳларнинг саъй-ҳаракатлари билан соат 15:05 да аланга ўраб олиниб, соат 16:13 да ёнғин тўлиқ ўчирилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ
#саховат

Бор бўлсин яхшилик, меҳр-оқибат!

❇️Олмалиқ шаҳрининг “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Рустамжон ота ва Марҳамат ая Арслоновлар икки нафар қиз фарзандни тарбиялаб, вояга етказишди, уйли-жойли қилишди. Бугунги кунда ўзлари кексайиб, бир-бирларига тиргак бўлиб келишмоқда.

▪️70 ёшни қаршилаб, невараларини бағрига олиб қарилик гаштини сураётган бир паллада, яъни жорий йилнинг 18 июнь куни эрталаб тонгда Рустамжон отанинг хонадонида мудҳиш воқеа юз берди.

🔥Электр тармоқларининг носозлиги туфайли хонадондан аланга чиқиб, уй ёна бошлади. Оловни ўчиришга ҳаракат қилишди. Лекин имкони бўлмади.

✳️Воқеадан хабар топган Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги раҳбарлари зудлик билан ёрдамга келишди. 2 сектор раҳбари бошчилигида ҳудуд депутати Дадамурод Баратов ва бир гуруҳ фаоллар Рустамжон отанинг хонадонида йиғилиб, вазиятни ўргандилар.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Нурафшон_шаҳри
#Брифинг

🔹Нурафшон шаҳрида бугунги кунда жами 1361 та хўжалик юритувчи субъект фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларнинг 1069 таси кичик бизнес корхоналаридир, – дейди Нурафшон шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Бахтиёр Бегматов брифингда.

✔️Жорий йилнинг ўтган олти ойи мобайнида 141 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.

⚡️Уларнинг сонини йил якунига қадар 288 тага кўпайтириш чоралари кўриляпти.

📌Шаҳарда 14 миллиард 65 миллион сўм, шундан банк кредити 8 миллиард 670 миллион сўм миқдорида бўлган 13 та янги лойиҳаларнинг манзилли рўйхати шакллантирилди.

🔰Бундан ташқари, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 93 та лойиҳа ташаббускорларига 3 миллиард 787 миллион сўм кредит маблағи ажратилди.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуйи_Чирчиқ

Қуйи Чирчиқда 6 та мактаб фаолиятини бошлади

🎈Қуйи Чирчиқ туманидаги 6 та умумтаълим мактаби ва 1 та мактабгача таълим ташкилотида карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда иш фаолияти бошланди.

🏢Туман ҳокими ўринбосари О.Султонбеков бир қатор мактабларда бўлди.

Туман ҳокими ўринбосари ўқувчилар ва мактаб жамоасини янги ўқув йили бошланиши билан табриклаб, уларга санитария-гигиена меъёрларига риоя этиш аввало, ўзларининг соғлиги учун зарурлигини таъкидлади. Таълим масканларида пандемия шароитидан келиб чиқиб, ўқувчилар саломатлигини сақлаш учун барча зарур чоралар кўрилди.

🔖 Маълумот ўрнида айтиш керакки, жорий йилнинг 7 сентябридан тумандаги 3 та мактабда янги ўқув йили синов тариқасида бошланган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Тошкент вилояти бош инфекционистига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси кучда қолдирилди

👉 https://kun.uz/34594889

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Пахта_2020

✳️Бекобод туманида пахта йиғим-терими тобора қизғин паллага кирмоқда. Йиғиштириб олинган ҳосил “Далварзин” пахта тозалаш заводига пешма-пеш етказиб бериляпти. Шу кунгача заводга 253 тоннадан зиёд хом ашё топширилди.

📌Баъзи фермерлар йилик пахта тайёрлаш режасини бажаришга муваффақ бўлди. Хусусан, “Озодбек-Ўктамбек” фермер хўжалиги 86,4 тонна, “Соҳибжон-Авазбек” фермер хўжалиги эса 6,7 тонна пахта хом ашёсини давлат қабул пунктларига топшириб, белгиланган шартнома режасини виилоятда биринчилардан бўлиб уддалади.

Туманнинг пахта хирмони тобора юксалиб бормоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мен 29 ёшдаман"
Нурали Эркаев - Ўзбекистон давлат консерваторияси кафедра мудири, бастакор

"Мне 29 лет"
Нурали Эркаев - заведующий кафедрой Государственной консерватории Узбекистана, композитор

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота
#Брифинг

📌Зангиота тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари Илҳом Саидқулов иштирокида брифинг ташкил этилди.

Маълумотларга кўра, туманда 4800 дан ортиқ корхона мавжуд бўлиб, улардан пандемия даврида 2550 тасининг фаолияти вақтинча тўхтатилган эди.

❇️Бугунги кунда 2550 та корхонада ишлар тўлиқ тикланган. Шу билан бирга, жорий йилнинг ўтган 8 ой давомида туманда янги 674 корхона ва тадбиркорлик субьектлари очилгани ҳисобига бюджетга 9 миллиард сўмдан ортиқ маблағ туширилишига эришилди. 700 дан ортиқ янги иш ўринлар яратилди.

Туманда 2831 та оила “темир дафтар”га киритилган бўлиб, уларга 10 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. 1117 нафари эса иш билан таъминланди.

🔰2020-2022 йилларда 44 та янги инвестиция лойиҳалари фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган, натижада 10 минг 100 дан ортиқ янги иш ўринлар яратилиши режалаштирилган.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook|
#Ангрен_шаҳри

Хотин-қизларга касб ва бизнес сирлари ўргатилмоқда

❇️Бугун жамиятимизда “тадбиркор аёл” ибораси кўп ишлатилиб, тобора оммалашиб бормоқда. Боиси, мамлакатимизда хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, улар орасидан тадбиркорликка қизиқиши борларини қўллаб-қувватлаш кенгайиб бораётир.

🔰Ангрен шаҳридаги “Истиқбол” маҳалласида фаолият кўрсатаётган “Аёллар маънавият ва маърифат маскани” тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш иштиёқидаги хотин-қизлар билан гавжум.

🔷Вилоят хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази, Ангрен шаҳар ҳокимлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида ўқув машғулотлари ташкил этилаяпти. Тикувчилик йўналишида зарур билим ва кўникмаларга эга бўлган 20 нафардан зиёд хотин-қизга марказ томонидан сертификатлар берилди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Семинар
#Олмалиқ

Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш йўлида

⚡️ Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида Олмалиқ шаҳри ва Пискент тумани тадбиркор ва ишбилармон хотин-қизлари учун "Аёл ва рақамли иқтисодиёт" Халқаро ўқув семинари ўтказилмоқда.

🔰 "Аёл ва рақамли иқтисодиёт" лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Илм-фан, таълим ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" Давлат дастурини амалга ошириш, шунингдек, "Рақамли Ўзбекистон 2030" Миллий стратегияси Концепцияси доирасида ишлаб чиқилган бўлиб, Олий Мажлис Сенати, Компьютер технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда вилоят “ШАРҚ АЁЛИ” Халқаро аёллар жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилди. Рақамли тарзда ишлаш, айниқса, аёллар ва ногиронлар учун иш билан таъминлаш масаласини ижобий ҳал қилишга имкон яратади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ

🏞“Heaven‘s Garden Resort&SPA” меҳмонхона мажмуаси Тошкент вилоятидаги энг йирик меҳмонхоналардан бири ҳисобланади.

📌Мажмуа жаҳон талабларига жавоб берадиган икки ресторан, СПA ва сузиш ҳавзасини ўз ичига олган бўлиб, бу ерда сиз нафақат дам олишингиз, балки ўз саломатлигингизни шифобахш воситалар ёрдамида тиклашингиз ҳам мумкин.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота_тумани

🔹Маълумки, металлургия саноати кўпгина давлатларда иқтисодиётнинг асосий тармоғи ҳисобланади.

📌Мамлакатимиз металлургияси ривожида Зангиота тумани ҳудудида жойлашган металлургия заводининг ҳам ўрни алоҳида.

🌱Заводда қурилиш индустрияси учун коррозияга қарши ҳимоя қатламига эга совуқ босимли металл ишлаб чиқарилади. Таъкидлаш жоизки, заводнинг экологик хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилган.

♻️Корхонада барча ишлаб чиқариш жараёнлари ёпиқ циклда амалга оширилади. Шу боис бу ерда деярли чиқиндилар ҳосил бўлмайди.

💦Ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган сув махсус фильтрлар орқали тозаланиб, атроф-муҳитга эмас, балки технологик жараёнга қайтарилади.

Заводдаги барча жиҳозларнинг фаолияти Европа стандартлари ва экологик талабларга жавоб беради.

🎥Батафсил «Ўзбекистон–24» телеканали лавҳасида

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram