Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.32K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Бунёдкорлик

🕌 Тумандаги «Ҳазрати Билол» жоме масжиди қайтадан қурилиб, илк жума намози адо этилди

🏗 Бугун юртимизнинг кўпгина масканларида мўмин мусулмонлар учун кўркам ва замонавий, барча шароитларга эга бўлган масжидлар қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда.

Хусусан, бугун 11 сентябрь куни туманимиздаги «Ҳазрати Билол» жоме масжиди ҳам қайтадан қурилиб фойдаланишга топширилди. Бугун ушбу масжидда мўмин мусулмонларимиз илк жума намозини жамоат билан адо қилишди.

Батафсил ➡️ ушбу ҳаволада ўқинг

Telegram | Facebook | Instagram
#cессия

⚡️ Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг XVI сессияси бўлиб ўтди.

📝Сессия кун тартибида бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

📍Хусусан, биринчи бўлиб шаҳардаги умумтаълим мактабларининг 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлиги юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳамда ўқув фаолиятини бошлашга рухсат бериш тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.

📑Иккинчи масала бўйича Оҳангарон шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудирининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлари юзасидан ахбороти эшитилди.

📌Шу билан бирга, бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Сессияда барча умумтаълим мактаблари фаолиятини 14 сентябрдан бошлаш масаласи юзасидан тайёрланган қарор лойиҳаси депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мен 29 ёшдаман"
Наврўза Яҳёева - "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони соҳибаси, филолог

"Мне 29 лет"
Навруза Яхъёева - обладательница нагрудного знака "Узбекистон белгиси", филолог

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
#Тошкент_тумани

🏫Мактаблар янги ўқув йилига тайёрми?

📊Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган сўровномада ота-оналарнинг аксарият қисми анъанавий таълим шаклини танлаган бўлишларига қарамай, бугун айрим ота-оналарда фарзандини мактабга юбориш бўйича хавотир бор.

Аммо ота-оналарга хавотирга ўрин йўқ, деб айта оламизми? Мактаблар пандемия шароитида дарсларнинг қайта тикланишига тайёрми?

Шу ва бошқа саволларга Тошкент туманидаги 26-умумий таълим мактабидан тайёрланган видеолавҳада жавоб олишингиз мумкин.

👩🏫Мактаб раҳбари Саида Хашимова 2020-2021 ўқув йили олдидан ота-оналарга мурожаат қилиб, фарзандларининг пандемия даврида таълимнинг анъанавий шаклида ўқишлари учун мактабда зарур шароитлар яратилиб, барча тегишли чоралар кўрилганини билдирди.

📹 Батафсил видеолавҳада👆

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment
#Жараён

⚡️Тошкент туманида Президентимизнинг 2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшгача бўлган фарзандларига ҳамда ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими томонидан Халқ банки Келес филиали ходимлари иштирокида 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Ўрта_Чирчиқ
#мавсумга_тайёргарлик

📝Айни кунларда мактабгача таълим ташкилотларининг пандемия шароитида босқичма-босқич фаолиятини қайта тиклаш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

🏫Жумладан, Ўрта Чирчиқ туманида “Пандемия даврида мактабгача таълим ташкилотларида иш жараёнларини юритилиши” мавзусида амалий семинар ўтказилди. Тадбирда Тошкент вилояти ҳокимлиги котибият мудири Зуҳра Миргазиева, вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Сайёра Баратова, Ўрта Чирчиқ туман Мактабгача таълим бўлим мудири Хайрулла Дўсматов, туман Тиббиёт бирлашмаси ходими Нилуфар Деҳқонбаева, Санитария-эпидемиологик маркази ходими Маҳмуд Ўлмасов, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси Абдухамид Ермекбаев ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари, хўжалик ишлари бўйича ўринбосарлари, хамширалар қатнашишди.

📌 Амалий семинарда иштирокчилар мактабгача таълим ташкилотларида таълим жараёнини ташкил этиш учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиш билан бирга нималарга алоҳида эътибор қаратилиши юзасидан фикр алмашишди.

Маълумот учун айтиб ўтиш лозимки, Ўрта Чирчиқ туманида жами 35 та мактабгача таълим ташкилоти бўлиб, уларнинг 22 таси давлат ва 13 таси оилавий таълим ташкилоти ҳисобланади. Жами 3-7 ёшли болалар сони 9 844 нафарни ташкил этади, шундан 4 410 нафари боқчаларга қамраб олинган бўлиб, қамров ҳажми 44,8 фоиздан иборат. 14 сентябрдан бошлаб, тумандаги 3 та (1-, 25- ва 31-) мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёнлари бошланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оққўрғон

📌Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги барча таълим муассасаларида фаолият юритувчи ходимлардан "COVID-19" вирусига таҳлиллар (анализ) олинмоқда.

Бундан мақсад янги ўқув йилида таълим муассасаларидаги ўқувчи ёшларнинг хавфсизлигини таъминлашдир.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Нурафшон_шаҳри

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди

📌Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан "Иш берувчининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари" мавзусида онлайн конференцалоқа шаклида вебинар ўтказилди.

🔰Тармоқ касаба уюшмалари фаоллари, таълим йўналиши бўйича соҳа ходимлари, фермерлар, тиббиёт, санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва кластер раҳбарлари иштирок этган тадбирда инсон ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ҳамда унга барҳам бериш бўйича сўз борди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Зангиота_тумани
#сессия

🇺🇿Халқ депутатлари Зангиота тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ XII сессияси бўлиб ўтди.

❗️Тадбирда туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Абдувахоб Тамикаев, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар ва сектор раҳбарлари, депутатлар, масалага алоқадор ташкилот ва муассасалар бошлиқлари, маҳалла фуқаролари йиғини раислари иштирок этишди.

🔰Сессия кун тартибида умумтаълим мактабларини янги йил ўқув йилига тайёргарлиги юзасидан олиб борилган ишлар ҳамда ўқув фаолиятини бошлашга рухсат бериш асосий масала сифатида кўриб чиқилди

Халқ депутатлари Зангиота тумани Кенгаши томонидан умумтаълим мактабларини карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда жорий йилнинг 14 сентябрь кунидан очилиши бир овоздан маъқулланди.

Шунингдек, сессияда бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бекобод_тумани

❇️Бекобод туманида умумтаълим мактабларида ўқишни бошлаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, пахта йиғим-теримига тайёргарлик кўриш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

💠Туман ҳокими Ф.Худойбердиев олиб борган тадбирда Тошкент вилояти агроинспекцияси бўлими бошлиғи ўринбосари М.Кучиев, тумандаги мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ИИБ профилактика инспекторлари иштирок этишди.

🔰Йиғилиш кун тартибидаги масалалар таҳлил қилиниб, туман ҳокими томонидан раҳбарларнинг фаолият олиб боришида тегишли тавсиялар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram