Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#Ўрта_Чирчиқ

🇺🇿Бугун Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ XIV сессияси бўлиб ўтди.

🔷Тадбирда Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Олимжон Нурматов, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, депутатлар, масалага алоқадор ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

🔶Кун тартибида тумандаги 62 та умумтаълим мактабларида янги ўқув йилига тайёргарликни ўрганиш якунлари ва ўқув масканларида санитария қоидаларига риоя этган ҳолда ўқув машғулотларини анъанавий тарзда бошлаш ҳамда келгусидаги вазифалари тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бекобод_тумани
#семинар

Бошоқли дон экинлари экишга бағишланди

🚜 Бекобод туманидаги “Давронбек омад” фермер ҳўжалиги дала майдонида кузги бошоқли дон экинларини ўз вақтида экиш бўйича кўргазмали амалий семинар ташкил этилди. Карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда бўлиб ўтган тадбирда ғалланинг “Крошка”, “Алексейвич”, “Гром”, “Тания”, “Гратция” навларини белгиланган муддатларда экиш, ерни сифатли тайёрлаш масалалари хусусида сўз юритилди.

⚡️ Семинарда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Тешаев Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари С.Нишонбоев, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Алимбеков, туман ҳокими Ф.Худойбердиев, сектор ҳамда қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, кластер ва фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этишди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ангрен

Ангренда "Самина" хусусий боғчаси фойдаланишга топширилди

🔶Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка яратилаётган имкониятлар ўз самарасини бермоқда. Натижада ижтимоий-иқтисодий соҳада барқарорлик таъминланиб, аҳоли бандлиги ортишига ёрдам беряпти. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг вужудга келишида ҳам соҳадаги ислоҳотлар муҳим омил бўляпти.

❇️Бугун Ангрен шаҳрида ана шундай муассаса фойдаланишга топширилди. "Гўзал" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўш турган собиқ болалар боғчаси биноси тадбиркорга "нол" харид қийматида берилганди. “Барака устоз” хусусий фирмаси қошида ташкил этилган 150 ўринли "Самина" номли хусусий мактабгача таълим ташкилоти бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада теринг

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тезкор_тасвир

«Зангиота-Чилонзор» йўналишига кириши учун «дамасчи»дан 500 АҚШ доллари талаб қилган икки шахс ушланди

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қуйи_Чирчиқ
#брифинг

💠Қуйи Чирчиқ туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Алишер Каримжонов иштирокида ташкил этилган брифингда мутасадди ўз йўналиши бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

Хусусан, жорий йилнинг 9 ойи мобайнида 22 та лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 217 миллиард 998 миллион сўм инвестиция ўзлаштирилди.

▶️Маҳаллий бюджетга 1 миллиард 250 миллион сўм солиқ тўланиши ва 182 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.

🎥Батафсил видеолавҳада

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_шаҳри

Оҳангарон шаҳридаги ярмаркада 20 нафар фуқаро ишли бўлди

🔰Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси ва Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

✔️Оҳангарон шаҳрининг 26 та корхона, ташкилот ва муассасалари 266 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.

🔹Меҳнат ярмаркасида Оҳангарон шаҳрида истиқомат қилувчи 145 нафар банд бўлмаган фуқаролар (82 нафар аёллар, 118 нафар ёшлар) иштирок этишди.

⚡️Жумладан, "Ideal Plast Manufactory" МЧЖга 3 нафар, “Саховат уйи”га 1 нафар, “Мурувват уйи”га 1 нафар, “Limax Gold Textile” корхонасига 3 нафар, “Trend Tex” МЧЖга 3 нафар, “Artel” корхонасига 9 нафар фуқаро йўлланма олди. Банд бўлмаган фуқаролардан 10 нафари касб ўқишига йўналтирилди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

🔰Президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони масъул ходими Алишер Худойқулов иштирокида брифинг ташкил этилди.

Унда тадбиркорлик субъектлари томонидан уларни қийнаётган муаммолар ва мазкур масалаларни бартараф этиш бўйича ҳудудда амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталди.

Шунингдек, пандемия даврида зарар кўраётган тадбиркорларнинг мурожаатларини тезкор кўриб чиқиш ва ҳал этиш мақсадида ташкил этилган business.gov.uz портали орқали жами 240 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, бугунгача уларнинг 224 таси ўрнатилган тартибда кўриб чиқилди.

🔹Хусусан, Тошкент вилояти бўйича 2191 нафар тадбиркорга фойдаланилмаётган объектлар бўйича 76 миллиард сўмлик (ер ва мол-мулк) солиқларни ҳисоблаш тўхтатилди.

❇️Қийинчиликка дуч келган 4113 нафар тадбиркорнинг 772 миллиард сўмлик кредит тўловлари кечиктирилди.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент

❗️ПИСКЕНТ ТУМАНИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ВАҚТИНЧАЛИК ГАЗ ТАЪМИНОТИ ТЎХТАТИЛАДИ

2020 йил 12 сентябрь куни соат 08:00 дан 17:00 гача тумандаги “Янгиобод” МФЙ, “Бекобод” МФЙ, “Мўминобод” МФЙ ҳудудларидаги аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларда вақтинчалик газ таъминоти тўхтатилади.

♨️Табиий газ истеъмолчиларига тортилган ўрта ва паст босимли газ қувурларини демонтаж қилиш ҳамда икки босқичли тизимга ўтказиш ишлари олиб борилади.

🧰Таъмирлаш ишларидан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.

⚠️“Ҳудудгаз Тошкент” ГТФ таъмирлаш ишлари туфайли юзага келган ноқулайликлар учун аҳоли ва истеъмолчилардан узр сўрайди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон_тумани
#брифинг

❇️Оҳангарон тумани ҳокими ўринбосари Миршоҳид Мирюнусов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда ҳудудда ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди.

Маълумотларга кўра, туманда 1216 та тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлиб, улардан 247 таси саноат соҳасидаги корхоналар ҳисобланади.

🔷Жорий йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида ҳудудда 125 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

✔️2020-2021 йилларда туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 21 та саноат корхоналари фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Бунинг натижасида 2 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ташриф
#инвестиция

Ҳоким хорижлик инвестор лойиҳаси билан танишди

Тошкент вилояти ҳокими Р.Холматов ва Қибрай тумани ҳокими М.Миркасимов хорижлик инвестор (Филиппин Республикаси)га тегишли “LIWAYWAY FOOD” масъулияти чекланган жамияти лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди.

Ўрганиш жараёнида вилоят ҳокими Р.Холматов томонидан инвесторлар ва қурилиш ташкилотларига тегишли тавсиялар берилди.

🌐Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган, лойиҳа қиймати 10 миллион АҚШ доллари бўлган корхонанинг қуриб битказилиш ишларини жорий йил сўнгига қадар якунлаш белгиланган.

⚡️Ушбу лойиҳа орқали 300 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram