Toshkent viloyati hokimligi
14.8K subscribers
40.6K photos
5.53K videos
48 files
22K links
Download Telegram
Ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Хусусий секторни жалб қилган ҳолда ўрмон ерларини ўзлаштириш, йилқичилик, чорвачилик, уруғчилик, кўчатчилик, туризмни кенг йўлга қўйиш, ёнғоқ, писта, бодом ва доривор ўсимликлар плантациялари ташкил этиш, қўшимча ерларни оборотга киритиб, ижарага бериш бўйича топшириқлар берилди.
Ўрмон хўжалигини ривожлантириш борасида 10 йиллик дастур лойиҳасини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития лесного хозяйства.
Даны поручения по освоению лесных земель с привлечением частного сектора, расширению коневодства, животноводства, семеноводства, питомничества и туризма, организации плантаций грецкого ореха, фисташки, миндаля и лекарственных растений, вводу в оборот дополнительных земель и сдачи их в аренду.
Указано на необходимость доработки 10-летней программы по развитию лесного хозяйства.

#Mirziyoyev #videoselektor #urmon #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
«Зангиота» жоме масжидида карантиндан кейин илк жума намози адо этилди

🕌 Жамоат ибодатига келганлар ўзаро ижтимоий масофани сақлаган ҳолда карантин қоидаларига риоя қилиб, жума намозини адо этишган.

😷 Республика махсус комиссиясининг қарори билан карантин қоидалари босқичма-босқич юмшатилиб, жорий йил 4 сентябрь кунидан масжидларда жума намозларини ўқишга рухсат берилган.

👉 Тошкент хабарлари
#Янгийўл_тумани
#куз_қиш_мавсумига_тайёргарлик

Янгийўл тумани электр тармоқлари корхонаси томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари давом этмоқда.

🏙 Гулбаҳор шаҳарчаси ҳудудидаги аҳоли истеъмолчиларини узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 300-рақамли трансформатордан чиқувчи 0,4кВ носоз ҳолга келган кабел тармоғининг 125 метрини янги кабель тармоғига алмаштириш ишлари бошланди.

⚙️Шунингдек, “Кўкаламзор” маҳалласи ҳудудидаги қурилаётган 4 қаватли 3 та намунавий уй-жойларни электр таъминоти билан таъминлаш мақсадида 1 дона КТПГ турдаги 250кВА қувватли трансформатор пунктини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

⚡️”Ниёзбош” ва “Мирзабобоев” маҳаллаларига замонавий электр ҳисоблагичларни ўрнатиш юмушлари ҳам бошланган. Ҳозирга қадар туман бўйча 9400 та янги АСКУЭ ҳисоблагичлари ўрнатилди. Йил якунига қадар барча хонадонларга замонавий ҳисоблагичлар ўрнатилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оққўрғон

Ҳоким ўқув йилига тайёргарлик билан танишди

⚡️Оққўрғон туманидаги умум таълим мактабларида янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида туман ҳокими Ф.Омонов 6-умумий ўрта таълим мактабини кўзда кечирди.

Танишиш пайтида ўқув йилига ҳозирлик, жумладан, хоналарнинг намунавий жиҳозланиши, карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши юзасидан таклиф ва фикрларини билдирди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўстонлиқ

Бўстонлиқ туманининг тўлиқ туристик зонага айланишида солиқ органи ходимлари ҳисса қўшмоқдалар

❇️Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида тажриба тариқасида солиқ солиш объектларини ҳисобга олиш ва солиқ маъмуриятчилигининг алоҳида тартибини жорий этиш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан солиқ органлари ходимлари томонидан изчил ишлар амалга оширилмоқда.

🔰Хусусан, соҳага рақамли иқтисодиётни кенг жорий этиш бўйича туманда солиқ солиш объектларини ҳисобга олишни соддалаштириш бўйича “orom.uz” мобил илова ва Ягона электрон платформаси ишлаб чиқилди.

💠Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан компьютер техника воситалари ва мебеллар хариди учун 679 миллион сўм маблағ ажратилди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram