Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.8K photos
5.33K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#Чиноз

Бугуннинг талаби – таълимга янгича ёндашув

♻️Чиноз туманида “Таълим-тарбия соҳасига янгича ёндашув – барқарор тараққиёт гарови” шиори остида анъанавий август анжумани бўлиб ўтди.

🔰Карантин қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда ташкил этилган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Носиржон Аминов, туман ҳокими Акмалхон Мадиев, туман секторлари раҳбарлари, мактаб директорлари, фаол ўқитувчилар иштирок этишди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#эълон

Масъул лавозимларга ишга ҳужжат қабул қилинмоқда

🔰Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали ваканция порталидаги эълон тўғрисида маълумот берди. Унда Ангрен шаҳри, Бўка ва Янгийўл туманлари ҳокимликларининг бошқарув аппаратидаги мавжуд вакант лавозимларни малакали ҳамда муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ танлов давом этаётганлиги маълум қилинади.

❇️Танловда қатнашиш учун шу кунгача жами 47 нафар киши ҳужжат топширганлиги, вакант ўринларда ҳоким ёрдамчиси, етакчи мутахассис, комиссия масъул котиби ва ҳоким ўринбосари лавозимлари борлиги тўғрисида маълумотлар берилган.

❗️Эълонда танлов тугашига етти кун қолганлиги билдирилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ўрта_Чирчиқ
#саноат

Корхона маҳсулотларини экспортга мўлжалламоқда

🛀Ўрта Чирчиқ тумани “Ким Пен Хва” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Akva rich Toshkent” масъулияти чекланган жамияти аҳоли хонадонлари учун енгил конструкцияли санитария-техник жиҳозларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Корхонада замонавий шаҳарсозлик талабларига жавоб берадиган, кўп қаватли уйлар ҳамда ҳовли уй-жойлар учун турли кўринишдаги санитария-техник жиҳозлари тайёрлаш амалга ошириляпти.

⚡️Жамиятда ўтган давр мобайнида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар хомашёси хориждан олиб келинган бўлса, ҳозирги кунда бу иш маҳаллийлаштирилган полимер ҳамда стеклопластика хомашёсидан корхонанинг ўзида амалга оширилмоқда.

Айни пайтда маҳсулотларимиз юртимиз бозорларида сотилаётган бўлса, келгусида уларни Марказий Осиё давлатларига экспорт қилиш режалаштириляпти, – дейди корхона раҳбари Артём Кочунов.

Жамиятда ҳозирги кунда 20 нафар маҳалладаги аёллар ва эркаклар фаолият олиб боришмоқда.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Абитуриент_2020

🚌Абитуриентларни ташиш билан шуғулланаётган автобуслар кузатилиб, хавфсизлик таъминланмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай_тумани

Қибрайда маҳалла идоралари янги бинога кўчди

🔹Қибрай тумани ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Наврўз Алимов, туман прокурори Санжар Салихов ва давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Акмалжон Тиллаевлар ҳокимлик вакиллари ва бошқа масъуллар ҳамроҳлигида “Ҳосилдор" ҳамда "Мевазор" маҳаллаларига боришди.

🎯 4-сектор ҳудудидаги "Ҳосилдор" ва 2-сектордаги "Мевазор" маҳаллаларида байрам бўлди. Боиси маҳалла идоралари учун янги бинолар фойдаланишга топширилиши муносабати билан очилиш маросими бўлиб ўтди.

❗️Таъкидлаш жоизки, иккала маҳалладаги тадбирлар байрамона кайфиятда бўлди. Бундай қулайликдан аҳоли ҳам мамнун.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани

Барча тадбиркор ва инвесторлар диққатига!

Ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича ислоҳотлар самарадорлигига эришиш мақсадида Тошкент давлат ўрмон хўжалиги бошқармаси Янгийўл туман бўлинмасининг бўш турган ўрмон хўжалиги ер майдонларидан унумли фойдаланиш учун тадбиркорлар ва инвесторларга берилишини маълум қиламиз.

📖 Ўрмон хўжалиги ерларидан фойдаланиш истагини билдирган тадбиркор ва инвесторлар ўзларининг йирик истиқболли лойиҳалари билан 2020 йил 4 сентябрь куни соат 18:00 да туман марказидаги “Амфитеатр” биносига келишлари сўралади.

📌 Шунингдек, шу куни тадбиркорлар ўзларининг муаммолари ва бошқа таклифларини ҳам билдириши мумкин.

🔖 Манзил: Янгийўл тумани, Гулбаҳор шаҳарчаси, “Амфитеатр” биноси (мўлжал Янгийўл туман ҳокимлиги).

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram