Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.32K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Нурафшон

Нурафшонда "Ипотека-банк" филиали иш бошлади

🏦Нурафшон шаҳрида юртимиздаги барча тижорат банкларининг филиаллари очилмоқда. Бугун "Ипотека-банк" акциядорлик тижорат банкининг Тошкент вилоят филиали ўз фаолиятини бошлади.

Қисқа фурсатда қуриб фойдаланишга топширилган "Ипотека-банк" АТИБ вилояти филиали биносининг тантанали очилиш маросими бўлди. Тадбирда вилоят ҳокими Рустам Холматов, Нурафшон шаҳар ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов ҳамда мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари, оммавий ахборот вакиллари иштирок этди.

🔸Бинонинг биринчи ва иккинчи қаватларида жисмоний, юридик шахсларга ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатилади. Шунингдек, аҳолининг барча турдаги банк хизматларидан фойдаланиши, истеъмол кредитларини расмийлаштириши ҳамда хорижий валюталарни эркин алмаштириши учун қулайликлар яратилган.

❗️Қайд этиш керакки, "Ипотека-банк" АТИБ Тошкент вилояти филиаллари томонидан жорий йил бошидан 1 августга қадар 481 та юридик шахсларга жами 354,2 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилган.

💰Хусусан, қишлоқ хўжалигидаги 73 та мижозга жами 55 664.1 млн.сўм, жумладан, 66 та балиқчилик хўжалигига 39 800.0 млн.сўм, 222 та хўжалик юритувчи субъектга айланма маблағларини тўлдириш учун 41 225.5 млн.сўм берилган.

💸Шунингдек, қурилиш соҳасидаги 16 та мижозга 20 516,8 млн.сўм, тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш мақсадида бино-иншоот, асбоб-ускуна, транспорт воситаси сотиб олиш учун 109 та мижозга 74 848.3 млн.сўм ҳамда бошқа тармоқлардаги 61 та мижозга 161 979,4 млн.сўм миқдордаги кредитлар ажратилган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#расмий
#Ўрта_Чирчиқ

⚡️Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XII сессияси бўлиб ўтди.

❗️Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов, туман ҳокими Олимжон Нурматов, туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, депутатлар, масалага тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда тўртта масала муҳокама қилинди.

Тадбирда ташкилий масала ҳам кўрилди. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасига Ихтиёр Қосимов тайинланди.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Мактабларда ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Сўровларда ота-оналарнинг 76 фоизи мактаб таълимини анъанавий, 24 фоизи эса масофавий шаклда давом эттиришни маъқул кўргани таъкидланди. Шу боис таълим жараёнини бир вақтнинг ўзида икки хил шаклда ташкил этишга қарор қилинди.
Йиғилишда шу борадаги чора-тадбирлар муҳокама қилиниб, ҳам эпидемиологик хавфсизликни, ҳам таълим сифатини таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам подготовки к учебному году в школах.
В соответствующем опросе 76 процентов родителей высказались за традиционную форму, 24 процента – за дистанционную форму обучения. Поэтому принято решение наладить обучение одновременно двумя способами.
На совещании обсуждены предстоящие меры, определены задачи по обеспечению как эпидемиологической безопасности, так и качества образования.

#Mirziyoyev #videoselektor #maktab #talim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан чет эл фуқаролари ва хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимизни мукофотлаш тўғрисида

О награждении в связи с двадцатидевятилетием независимости Республики Узбекистан граждан иностранных государств и соотечественников, проживающих за рубежом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ

⚡️Бўстонлиқ тумани "Қоранкўл" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 300 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

📽Батафсил юқоридаги видеолавҳада

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оққўрғон
#Сессия

⚡️Бугун Халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XII сессияси бўлиб ўтди.

📌Оққўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабарига кўра, Кун тартибидаги биринчи масала – аҳолининг эхтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтари”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган, лекин ҳозир ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга қаратилди.

Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Карантинга яна қайтмаслик учун метин интизом билан, қудратли бўлиб чиқишимиз керак

Президент: Чтобы не возвращаться к карантину, мы должны быть сильными и дисциплинированными

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Таълим жараёнларини имкон борича тезроқ ва сифатли тиклаш – юртимиз келажагининг ҳаёт-мамот масаласи

Шавкат Мирзиёев: Скорейшее и качественное возобновление учебного процесса - вопрос, имеющий судьбоносное значение для будущего нашей страны.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қибрай
#саховат

Қибрайда байрам олдидан эҳсон қилинди

Қибрай тумани ҳокими Мираъзам Миркасимов ва "Yagona go'sht baraka” масъулияти чекланган жамияти раҳбари ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги байрами олдидан 1-сектор ҳудудида жойлашган маҳаллаларда яшовчи 40 та "темир дафтар"га киритилган оилаларга эҳсон қилинди.

🥩Хусусан, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор, ёлғиз кексалар, серфарзанд ва моддий ёрдамга муҳтож оилаларга 3 килограммдан гўшт тарқатилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чирчиқ_шаҳар
#сессия

⚡️Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгашининг олтинчи чақириқ XVIII сессияси бўлиб ўтди.

📝Сессияда шаҳар ҳокимининг аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган, лекин пандемия шароитида ишсиз қолган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга ошираётган ишлар тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Тошкент вилояти прокурори ва ИИББ бошлиғи Президент фармони билан афв этилган фуқаролар хонадонларида бўлди

Батафсил
👉 https://telegra.ph/IIBB-08-28-4

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_тумани
#ФҲДЁ

Янги бинода илк никоҳ қайд этилди

💍Тошкент вилояти Оҳангарон туманида замонавий ва миллий меъморий ечимга эга фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими (ФҲДЁ)нинг янги биноси фойдаланишга топширилди.

“Бахт уйи”нинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар мамлакатимизда оилаларни мустаҳкамлаш, аҳолига кўрсатилаётган ҳуқуқий хизмат сифатини жаҳон андозалари даражасига кўтаришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлашди. Икки қаватли мазкур иншоот барча зарур моддий-техник воситалар ва керакли жиҳозлар билан таъминланган.

👰🏻💍Янги бинода биринчи бўлиб Сардорбек Матқосимов ва Ўғилой Зиёвуддиноваларнинг никоҳлари қайд этилди.

Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram