Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
​​#Юқори_Чирчиқ_тумани
#маданият

♦️Тошкент вилояти Маданият бошқармаси томонидан Юқори Чирчиқ туманида 22 та туман-шаҳарлар маданият бўлимлари вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди.

❇️Тадбирда республикамиз Президентининг 2020 йил 26 майдаги "Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, маданият ва санъат соҳасида амалга оширилаётган ишлар, яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида сўз юритилди.

✳️Учрашув давомида вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Аҳрор Мирзаев йиғилганларни Юқори Чирчиқ туманида қад ростлаётган 10 га яқин тарихий, маданий объектларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан таништирди.

🔷Жумладан, Тарих музейи, “Гулистон” маҳалласидаги "Миллатлар дўстлиги" маданият саройи, “Саксонота” маҳалласидаги "Саксонота маданият маркази", "Султонравот" маҳалла фуқаролар йиғинидаги "Султонравот маданият маркази" ҳамда туман марказида янгитдан бунёд этилаётган “Маданият ва ёшлар маркази” шулар жумласидандир.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўка_тумани
#газ_таъминоти

🔥🛠Бўка тумани "Бунёдкор" маҳалла фуқаролар йиғинида 2010 та хонадон, 2 та ўрта таълим мактаби ҳамда 2 та мактабгача таълим ташкилотининг йиллар давомида табиий газ таъминотидаги муаммоларини бартараф этишга киришилди.

⚙️Мазкур қурилиш-монтаж ишлари учун алоҳида 4300 метр узунликдаги газ қувурлари тортилди. Бугунга келиб монтаж ишлари ўз ниҳоясига етказилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#мукофот_муборак!

ҚУТЛОВ

📝Куни кеча Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармони эълон қилинди.

🏅Унга кўра, Чирчиқ шаҳридаги 15-болалар мусиқа ва санъат мактаби хор ва эстрада хонандалиги синфи ўқитувчиси Аппазова Ленара Имрановна, - “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

⚡️Ленара Аппазова Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий номидаги 15-мусиқа ва санъат коллежини тамомлаган. 2006 йилда Ўзбекистон давлат Консерваториясининг академик хор дирижовкаси факультетига ўқишга кирган. 2012 йилда магистратура босқичини битирган. 2004 йилдан бери Чирчиқ шаҳридаги 15-болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқитувчилик қилиб келмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#авф
#Пискент

⚡️Президентнинг энг азиз умуммиллий байрамимиз – Ватанимиз мустақиллиги эълон қилинганининг 29 йиллигини нишонлаш арафасида “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармони билан бир гуруҳ фуқаролар авф этилди.

🙍🏻‍♂️Улар орасида пискентлик ёш навоийшунос олим Акром Маликов ҳам бор.

🤝Бугун Пискент туман ҳокими Шуҳрат Аҳмедов А.Маликовнинг хонадонида бўлиб, мустақиллик байрами билан табриклади. Суҳбат давомида халқимизга хос бағрикенгликни ва Президентимиз ишончини оқлаш, жамиятда ўз ўрнини топиш, юртимизда рўй бераётган янгиланишларнинг фаол иштирокчиси бўлиши кераклигини таъкидлади.

❇️Шунингдек, А.Маликовни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ўқишини давом эттириши ва бошқа масалаларда амалий ёрдам кўрсатилишини ҳам айтиб ўтди.

📌Байрамни оиласи, қадрдонлари бағрида нишонлаш бахтига муяссар бўлган А.Маликов мамлакатимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсати туфайли айни байрам арафасида озодликка чиққанидан беҳад миннатдор эканлигини билдирди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ўрта_Чирчиқ

Бир корхонанинг тўрт хил маҳсулоти

🏭Ўрта Чирчиқ туманида бир неча фаолият билан шуғулланаётган корхоналар кўп. “Бектемир” маҳалласидаги “Aldos mebel” масъулияти чекланган жамияти улардан бири.

❇️Туман ахборот хизматининг хабар беришича, тадбиркор Алишер Ҳайдаров нчадан бери қурилиши тўхтаб қолган бинони бундан уч йил илгари инвестиция киритиш ва қарийб 200 та янги иш ўрни яратиш мажбурияти билан савдо аукционида ҳарид қилган.

👞👠Ҳозирги кунда корхонадаги ишлар кўзни қувонтиради. Янги бренд остида кир ювиш воситалари (Enriko) ишлаб чиқарилаяпти, бир-биридан бежирим пойабзаллар пешма-пеш бозорга етказиб берилиши билан бирга, корхона олдидаги дўкон ҳам харидорлар билан гавжум. Корхонанинг иккинчи қаватида эса тикувчилик цехи фаолият кўрсатяпти.

💠Корхонада турли хил мебеллар ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган. Асосан болалар ётоқхонаси учун жиҳозлар, шунингдек, уй хўжалик буюмлари тайёрланяпти.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#мукофот_муборак

ҚУТЛОВ

🏅Президентимизнинг мустақиллик байрами арафасида "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига биноан “Тошкент ҳақиқати” ва “Ташкентская правда” газеталари бош муҳаррири Шералиев Ғайрат Раҳматуллаевич “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

📍Ғайрат Шералиев журналистика соҳасида 17 йилдан буён қалам тебратиб келмоқда. 2016 йилдан буён Тошкент вилояти ҳокимлигининг “Тошкент ҳақиқати” ва “Ташкентская правда” ижтимоий-сиёсий газеталари бош муҳаррири сифатида фаолият юритяпти. Шунингдек, "Халқ сўзи" газетасининг вилоят мухбири, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари вазифаларида фаолият кўрсатиб, ташкилотчилик ва ижодий жараёнларда етарли тажрибага эга. 2007 йилда “Йилнинг энг фаол журналисти” танлови ғолиби бўлган.

🔎Ғ. Шералиев жамоага етакчилик қилиш баробарида ўзининг ҳозиржавоб, холис фикр-мулоҳазалари, теран мушоҳадаларга бой кўплаб мақолалари билан газетхонлар эътиборига тушиб, ҳамкасблари ва жамоа орасида ҳурмат қозонган. “Тошкент ҳақиқати” газетаси унинг муҳаррирлиги даврида республикамизнинг кўзга кўринган нашрларидан бирига айланди. Тўйларни ихчамлаштириш бўйича эълон қилинган мақолалар давлатимиз раҳбари томонидан эътироф этилган.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#мукофот_муборак!

ҚУТЛОВ

🎗Президентимизнинг Фармонига кўра, Миллий тадқиқот технология университетининг Олмалиқ филиали математика ва умумий касбий фанлар кафедраси мудири Югай Лев Павлович “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.

Лев Югай 1950 йил Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ туманида туғилган. Тошкент Давлат шарқшунослик институти “Олий математика ва информатика” кафедраси мудири, Корея Республикаси иқтидорли математикларни тайёрлаш маркази профессори, Г. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали профессори, И.М. Губкин номидаги Россия давлат Нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали “Математика и информатика” бўлими профессори вазифаларида ишлаган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#мукофот_муборак!

ҚУТЛОВ

🏵Президентимизнинг Фармонига биноан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги “Бўстон санаторийси” масъулияти чекланган жамияти директори Акбарова Фарида Шораҳимовна II даражали “Саломатлик” ордени билан тақдирланди.

📌Фарида Акбарова ўзининг 40 йилдан зиёд меҳнат фаолияти давомида соғлиқни сақлаш тизимида, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ва Тошкент вилояти ҳокимликларида масъул вазифаларда, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимларида, Ўзбекис¬тон касаба уюшмаларининг санатор-курортлар тизимида самарали фаолият олиб борган.

✔️Айни вақтда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги “Бўстон санаторийси” МЧЖ директори сифатида фидокорона меҳнат қилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#мукофот_муборак!

ҚУТЛОВ

🎗Президентимизнинг Фармонига кўра, Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Холиқулова Гўзал Эркиновна “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

❗️Гўзал Холиқулова 1971 йил Тошкент вилояти Пискент туманида туғилган. 1992 йилда Тошкент Давлат санъат институтининг Театр санъати факультетини имтиёзли тамомлаган. Санъатшунослик фанлари номзоди илмий даражасига, 2008 йилда доцент илмий унвонига эга бўлган.

📌Ҳозирда мустақил изланувчи сифатида театр санъати ихтисослиги бўйича “Ўзбек театри тараққиётида саҳна нутқи” мавзусидаги докторлик диссертацияси устида иш олиб бормоқда.

⚡️Унинг “Саҳна нутқи” ўқув қўлланмаси “Йилнинг энг яхши ўқув адабиёти муаллифи – 2011” республика танловида 1-ўринни эгаллаган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#мукофот_муборак!

ҚУТЛОВ

⚡️Оҳангарон шаҳридаги 7-имконияти чекланган болалар ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаби логопедия фани ўқитувчиси Юлдашева Феруза Эламасовна Президент фармонига кўра, “Соғлом турмуш” медали билан тақдирланди.

❗️Феруза Юлдашева 1977 йил Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида туғилган. Тошкент Давлат педагогика университетини тамомлаган. 1999 йилдан буён Оҳангарон шаҳар 7-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб логопедия фани ўқитувчиси вазифасида ишлаб келмоқда. ХДП аъзоси.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#хотира

🎗 "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган тиббиёт соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони эълон қилинди.

🎖Унга кўра, Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази реанимация бўлимида анестезиолог-реаниматолог бўлиб ишлаган Рустамов Фаррух Фарҳодович (марҳум), “Жасорат” медали билан тақдирланди.

👤Фаррух Рустамов 1980 йил Чирчиқ шаҳрида туғилган. Иш фаолияти давомида коронавирус инфекциясини юқтириб олган. Касаллик оғир ўтиши туфайли 2 август куни вафот этган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ўрта_Чирчиқ

📽Юқоридаги видеолавҳа – Ўрта Чирчиқ тумани "Ўртачирчиқтумангаз" газ таъминоти бўлими томонидан истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар ва 2020-2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ҳақида 👆

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#бунёдкорлик
#Олмалиқ

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳрида 6000 ўринга мўлжалланган, Тошкент вилоятида энг кўркам масжидлардан бири бўлиши кўзда тутилаётган "Ҳилол" жомеъ масжиди қурилишига тамал тоши қўйилди.

🔹Маросим ҳижрий йил боши янги йил, яъни Муҳаррам ойининг 9-куни Ашуро куни арафасига, муборак жума кунига тўғри келгани хайрли амаллардан бўлди.

Тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайрулло Турматов, Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов ва сектор раҳбарлари, шаҳар бош имом-хатиби Ҳусниддин Ортиқов ҳамда ёши улуғ отахонлар иштирок этишди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram