Toshkent viloyati hokimligi
14.8K subscribers
40.7K photos
5.55K videos
48 files
22.1K links
Download Telegram
#Оққўрғон

“Камалакдан футбол шоу!” лойиҳаси

❇️Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Оққўрғон туман, халқ таълими ва спорт бўлимлари, тиббиёт бирлашмаси ва ёшлар етакчиларининг ташаббуслари билан 10-14 ёш тоифасидаги ўқувчилар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

⚽️"Камалакдан футбол шоу" лойиҳаси доирасида 30-, 31-, 32-, 33-, 22-, 25-, 47-, 28- умумтаълим мактаблари ўртасида карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда катта форматда ташкил этилган лойиҳа қизиқарли ўтди.

🤾♂Тадбир футболни соғинган ўқувчилар ва мухлисларга чинакам байрам туҳфаси бўлди. Мусобақа якунига кўра, 1-ўринни 32-умумтаълим мактаби, 2-ўринни 33-умумтаълим мактаби ва 3-ўринни 31-умумтаълим мактаб жамоалари қўлга киритишди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Танлов
#Юксалиш_умуммиллий_ҳаракати

📌Бугун, яъни жорий йилнинг 28 августида соат 18:00 га қадар ижтимоий тармоқлар (Facebook, Instagram)даги ўз саҳифаларингизда Ўзбекистон билан боғлиқ энг муҳим хотираларингиз, таассуротларингиз (ёдгорликлар, тарихий бино ёки буюм, қизиқарли ҳодисалар, шахсий муваффақиятлар ёки эришган натижалар, оилавий ёки дўстлар даврасидаги суратлар) акс этган фото ёки видеоларни жойлаштиришга ҳаракат қилинг.

🖼🎞Сурат ва видео остига #MenUchunQadrli, #Ценю хештегларидан фойдаланиб ҳамда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатини белгилаб, қисқа изоҳ-таъриф ёзинг ва танлов совриндори бўлиш имкониятини қўлга киритинг:

💻1-ўрин – ноутбук;
📲2-ўрин – планшет;
📱3-ўрин – смартфон.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Юқори_Чирчиқ_тумани
#маданият

♦️Тошкент вилояти Маданият бошқармаси томонидан Юқори Чирчиқ туманида 22 та туман-шаҳарлар маданият бўлимлари вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди.

❇️Тадбирда республикамиз Президентининг 2020 йил 26 майдаги "Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, маданият ва санъат соҳасида амалга оширилаётган ишлар, яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида сўз юритилди.

✳️Учрашув давомида вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Аҳрор Мирзаев йиғилганларни Юқори Чирчиқ туманида қад ростлаётган 10 га яқин тарихий, маданий объектларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан таништирди.

🔷Жумладан, Тарих музейи, “Гулистон” маҳалласидаги "Миллатлар дўстлиги" маданият саройи, “Саксонота” маҳалласидаги "Саксонота маданият маркази", "Султонравот" маҳалла фуқаролар йиғинидаги "Султонравот маданият маркази" ҳамда туман марказида янгитдан бунёд этилаётган “Маданият ва ёшлар маркази” шулар жумласидандир.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўка_тумани
#газ_таъминоти

🔥🛠Бўка тумани "Бунёдкор" маҳалла фуқаролар йиғинида 2010 та хонадон, 2 та ўрта таълим мактаби ҳамда 2 та мактабгача таълим ташкилотининг йиллар давомида табиий газ таъминотидаги муаммоларини бартараф этишга киришилди.

⚙️Мазкур қурилиш-монтаж ишлари учун алоҳида 4300 метр узунликдаги газ қувурлари тортилди. Бугунга келиб монтаж ишлари ўз ниҳоясига етказилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#мукофот_муборак!

ҚУТЛОВ

📝Куни кеча Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармони эълон қилинди.

🏅Унга кўра, Чирчиқ шаҳридаги 15-болалар мусиқа ва санъат мактаби хор ва эстрада хонандалиги синфи ўқитувчиси Аппазова Ленара Имрановна, - “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

⚡️Ленара Аппазова Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий номидаги 15-мусиқа ва санъат коллежини тамомлаган. 2006 йилда Ўзбекистон давлат Консерваториясининг академик хор дирижовкаси факультетига ўқишга кирган. 2012 йилда магистратура босқичини битирган. 2004 йилдан бери Чирчиқ шаҳридаги 15-болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқитувчилик қилиб келмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#авф
#Пискент

⚡️Президентнинг энг азиз умуммиллий байрамимиз – Ватанимиз мустақиллиги эълон қилинганининг 29 йиллигини нишонлаш арафасида “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармони билан бир гуруҳ фуқаролар авф этилди.

🙍🏻‍♂️Улар орасида пискентлик ёш навоийшунос олим Акром Маликов ҳам бор.

🤝Бугун Пискент туман ҳокими Шуҳрат Аҳмедов А.Маликовнинг хонадонида бўлиб, мустақиллик байрами билан табриклади. Суҳбат давомида халқимизга хос бағрикенгликни ва Президентимиз ишончини оқлаш, жамиятда ўз ўрнини топиш, юртимизда рўй бераётган янгиланишларнинг фаол иштирокчиси бўлиши кераклигини таъкидлади.

❇️Шунингдек, А.Маликовни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ўқишини давом эттириши ва бошқа масалаларда амалий ёрдам кўрсатилишини ҳам айтиб ўтди.

📌Байрамни оиласи, қадрдонлари бағрида нишонлаш бахтига муяссар бўлган А.Маликов мамлакатимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсати туфайли айни байрам арафасида озодликка чиққанидан беҳад миннатдор эканлигини билдирди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ўрта_Чирчиқ

Бир корхонанинг тўрт хил маҳсулоти

🏭Ўрта Чирчиқ туманида бир неча фаолият билан шуғулланаётган корхоналар кўп. “Бектемир” маҳалласидаги “Aldos mebel” масъулияти чекланган жамияти улардан бири.

❇️Туман ахборот хизматининг хабар беришича, тадбиркор Алишер Ҳайдаров нчадан бери қурилиши тўхтаб қолган бинони бундан уч йил илгари инвестиция киритиш ва қарийб 200 та янги иш ўрни яратиш мажбурияти билан савдо аукционида ҳарид қилган.

👞👠Ҳозирги кунда корхонадаги ишлар кўзни қувонтиради. Янги бренд остида кир ювиш воситалари (Enriko) ишлаб чиқарилаяпти, бир-биридан бежирим пойабзаллар пешма-пеш бозорга етказиб берилиши билан бирга, корхона олдидаги дўкон ҳам харидорлар билан гавжум. Корхонанинг иккинчи қаватида эса тикувчилик цехи фаолият кўрсатяпти.

💠Корхонада турли хил мебеллар ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган. Асосан болалар ётоқхонаси учун жиҳозлар, шунингдек, уй хўжалик буюмлари тайёрланяпти.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#мукофот_муборак

ҚУТЛОВ

🏅Президентимизнинг мустақиллик байрами арафасида "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига биноан “Тошкент ҳақиқати” ва “Ташкентская правда” газеталари бош муҳаррири Шералиев Ғайрат Раҳматуллаевич “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

📍Ғайрат Шералиев журналистика соҳасида 17 йилдан буён қалам тебратиб келмоқда. 2016 йилдан буён Тошкент вилояти ҳокимлигининг “Тошкент ҳақиқати” ва “Ташкентская правда” ижтимоий-сиёсий газеталари бош муҳаррири сифатида фаолият юритяпти. Шунингдек, "Халқ сўзи" газетасининг вилоят мухбири, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари вазифаларида фаолият кўрсатиб, ташкилотчилик ва ижодий жараёнларда етарли тажрибага эга. 2007 йилда “Йилнинг энг фаол журналисти” танлови ғолиби бўлган.

🔎Ғ. Шералиев жамоага етакчилик қилиш баробарида ўзининг ҳозиржавоб, холис фикр-мулоҳазалари, теран мушоҳадаларга бой кўплаб мақолалари билан газетхонлар эътиборига тушиб, ҳамкасблари ва жамоа орасида ҳурмат қозонган. “Тошкент ҳақиқати” газетаси унинг муҳаррирлиги даврида республикамизнинг кўзга кўринган нашрларидан бирига айланди. Тўйларни ихчамлаштириш бўйича эълон қилинган мақолалар давлатимиз раҳбари томонидан эътироф этилган.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#мукофот_муборак!

ҚУТЛОВ

🎗Президентимизнинг Фармонига кўра, Миллий тадқиқот технология университетининг Олмалиқ филиали математика ва умумий касбий фанлар кафедраси мудири Югай Лев Павлович “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.

Лев Югай 1950 йил Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ туманида туғилган. Тошкент Давлат шарқшунослик институти “Олий математика ва информатика” кафедраси мудири, Корея Республикаси иқтидорли математикларни тайёрлаш маркази профессори, Г. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали профессори, И.М. Губкин номидаги Россия давлат Нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали “Математика и информатика” бўлими профессори вазифаларида ишлаган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#мукофот_муборак!

ҚУТЛОВ

🏵Президентимизнинг Фармонига биноан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги “Бўстон санаторийси” масъулияти чекланган жамияти директори Акбарова Фарида Шораҳимовна II даражали “Саломатлик” ордени билан тақдирланди.

📌Фарида Акбарова ўзининг 40 йилдан зиёд меҳнат фаолияти давомида соғлиқни сақлаш тизимида, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ва Тошкент вилояти ҳокимликларида масъул вазифаларда, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимларида, Ўзбекис¬тон касаба уюшмаларининг санатор-курортлар тизимида самарали фаолият олиб борган.

✔️Айни вақтда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги “Бўстон санаторийси” МЧЖ директори сифатида фидокорона меҳнат қилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram