Toshkent viloyati hokimligi
14.8K subscribers
40.6K photos
5.53K videos
48 files
22K links
Download Telegram
Forwarded from Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
#Нурафшон
#сайёр_қабул

⚡️Бугун Нурафшон шаҳар 1-секторида сайёр қабул бўлиб ўтди. Сектор раҳбари, шаҳар ҳокими Қахрамон Ҳакимов ва сектор ишчи гуруҳи вакиллари иштирок этган қабулда фуқароларнинг бир қатор мурожаатлари эшитилди.

📌Хусусан, ‘’Ёшлик’’ маҳалла фуқаролар йиғини аҳлолиси томонидан ички йўлларни таъмирлаш, тадбиркорлик фолиятини кенгайтириш, ичимлик суви, канализация тизимидаги муаммолар юзасидан мурожаат қилишди.

❗️Мурожаатларнинг барчаси назоратга олиниб, уларнинг ечими бўйича мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Мактабгача_таълим_тизими

Замонавий ёндашув ва янги талаблар

🧑🏻‍💻Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Тошкент вилояти Мактабгача таълим бошқармаси ҳамкорлигида икки кунлик онлайн ўқув семинари ташкил этилди.

👥Тадбирнинг биринчи кунида мутасадди раҳбарлар билан бирга, туман-шаҳар мактабгача таълим муассасаларининг 500 дан зиёд педагог ходимлари иштирок этишмоқда.

🔸Таълим сифати маданиятини шакллантириш, таълим сифатини таъминлашнинг институционал тизими, мактабгача таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказишда мактабгача таълим бошқарув органларининг вазифалари, таълим сифати стандартлари ҳамда уларни баҳолаш масалалари бўйича маърузалар ўқилди.

📌Семинар эртага ҳам ўз фаолиятини давом эттиради.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Инвестиция
#Чиноз

⚡️Чиноз туман ҳокимлигида ўтказилаётган йиғилишларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ишларининг бориши, юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан тадбиркорларга амалий ёрдам бериб келинмоқда.

Бироқ лойиҳа ташаббускорлари томонидан лойиҳаларни белгиланган муддатларда ишга тушириш бўйича натижалар қониқарли эмас.

❇️“Е-ижро аукцион” электрон савдо майдончаси орқали ер участкалари ва бўш турган иншоотларни сотиб олган ҳамда республикамиз Президентининг ПФ-5466-фармонига асосан ажратилган ер майдонларида инвестиция лойиҳалари белгиланган муддатлардан кечикиб амалга оширилмоқда.

📌Жумладан, ҳозиргача “Avto Tech prom servis”, “Umida Ivest” ва “Future business opportunities” масъулияти чекланган жамиялари томонидан қурилиш ишлари ҳанузгача бошланмаган, Ёки "Standart elektro" МЧЖ ҳамда "Best stone block" оилавий корхонаси томонидан лойиҳа муддатидан кечиккан ҳолда иш бошланган.

✔️Шунингдек, бир қатор корхоналар Чинозда жойлашган бўлса-да, уларнинг юридик манзили кўчириб ўтказилмагани боис, солиқ ва бошқа тўловлар туман бюджетига тушмаслиги, қолаверса, амалга оширилган қурилиш-пудрат ишлари, ишлаб чиқариш хажмлари туман статистик ҳисоботларида акс эттирилмаслиги тадбиркорларга тушунтирилди.

Лойиҳаларни амалга оширишда тадбиркорлар дуч келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Тошкент вилояти 7 ойда 4,3 минг тонна узум экспорт қилди

🍏🍉 Пандемия шароити бўлишига қарамай қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хорижий давлатларга экспорт қилиш давом этмоқда.

🍇 2020 йилнинг 7 ойида Тошкент вилоятида етиштирилган 4,3 тонна узум четга экспорт қилинган.

🛒 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, узумлар Хитой, Қозоғистон, Россия Федерацияси, Қирғизистон Республикасига етказиб берилган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#мавсумга_тайёргарлик
#Ўрта_Чирчиқ

🏫Бугунги кунда Ўрта Чирчиқ туманида жами 62 та мактаб бўлиб, уларнинг 12 тасида (19,3 %) бир сменада, 50 тасида (80,7 %) икки сменада дарслар ўтилади. Икки баравардан ортиқ қувватда фаолият кўрсатаётган мактаблар эса (2-, 68- ва 72-мактаблар) 3 та.

👫Мактаб ўқувчилари сони жами 27 минг 842 нафарни ташкил қилади, шундан 1-4 синф ўқувчилари сони 11 минг 174 нафар, 5-11 синф ўқувчилари эса 16 минг 668 нафардан иборат.

👩👨Шунингдек, мактабларда 1973 нафар, жумладан 1-4 синфларга 514 нафар (26 %), 5-11 синфларга 1459 (74 %) нафар ўқитувчилар машғулотлар ўтади, уларнинг 135 (6,8 %) нафари пенсия ёшидагиларни ташкил этади.

😷 Республика махсус комиссияси қарорига кўра, пандемия шароитида туманда 27 минг 842 нафардан зиёд 1-11 синф ўқувчиларига таълим жараёнини бевосита мактабларда ташкил этиш учун барча зарур чораларни кўрилмоқда.

🧴Жумладан, жорий йилнинг 10 сентябр кунига қадар 62 та мактабни санитария хавфсизлик жиҳозлари, хусусан, 62 та пирометр, 62 та дозатор, 2000 мингта тиббий ниқоб ва 62 жамланма антисептик воситалари билан таъминлаш;

🧪1 ноябрга қадар 1973 нафар педагогларни коронавирусга тестдан ўтказиш ва уларни ўткир респиратор вирусли инфекцияга қарши эмлаш ишларини ташкил этиш;

💻1 октябрга қадар 5 та мактабда “Электрон кундалик” дастурини жорий этиш (3-, 16-, 23-, 52- ва 72-мактаблар);

📚Карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда 6 та ҳудудда (3-, 6-, 39-, 47-, 54-, 59- мактабларда) “Мактаб бозорлари” фаолиятини ташкил қилиш;

🧮🔬2020-2021 ўқув йилида 54-мактабда математика ҳамда 51-мактабда кимё ва биология фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштиришни йўлга қўйиш белгиланган.

📌Ҳозирги кунда тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида 1973 нафар ўқитувчи бўлиб, уларнинг 28 нафари олий тоифали, 196 нафари биринчи тоифали, 549 нафари иккинчи тоифали, 1200 нафари мутахассисларни ташкил этмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#мустақилликка_туҳфа
#тантана

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳрида Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўмондонлиги № 99280-сонли ҳарбий қисм янги биносининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди.

✔️Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги мазкур ҳарбий қисм биносида жорий йилнинг июнь ойидан реконструкция ишлари бошланган бўлиб, уч ой ичида тўлиқ битказилди.

📌Тадбирда Мудофаа вазири ўринбосари Ҳамдам Қаршиев ва Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов рамзий лентани қирқиб, бинонинг расман очилишида иштирок этишди.

🎖Шунингдек, ҳарбий қисмнинг 100 нафарга яқин хизматчилари намунали меҳнати, эришган натижалари муносабати билан қўмондонликнинг фахрий ёрлиқлари, қимматбаҳо совғалари, пул мукофотлари ҳамда турли даражадаги ҳарбий унвонлар билан рағбатлантирилди.

🎁Ҳарбий қисм командири, полковник Валижон Сатторовга янги "Нексия-3" русумидаги хизмат автомашинаси ҳам туҳфа қилинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қамчиқ_довони

🛣Транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши учун ноқулайлик туғдирмаслик учун йўлларнинг равонлиги муҳим саналади.

📌Аммо белгиланган тартибга амал қилмаслик, ортиқча юк билан ҳаракатланиш кўплаб қийин вазиятларни юзага келтирар эди.

💠Ушбу ҳолатларни олдини олиш мақсадида, Тошкент вилоятига қарашли Қамчиқ довонига ўтиш йўлига махсус тарозилар ўрнатилди.

🚚Тошкент-Ош автомобил йўлининг 193-км.да ўрнатилган тарозида кунига икки ярим мингга яқин транспорт воситаларининг назорати олиб борилмоқда.

📑Юк ташиш қоидаларига амал қилмаган транспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан маъмурий баённома тузилмоқда.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Toshkent viloyati hokimligi
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Барча мактаб ўқитувчилари гриппга қарши эмланади

Президент қарорига биноан, республикадаги барча умумий ўрта таълим муассасаларининг раҳбар, педагогик ва бошқа (ёрдамчи) ходимлари марказлашган тартибда 2020 йил 1 октябрга қадар гриппга қарши эмланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар бир таълим муассасасига борган ҳолда ходимларни эмлаш ўтказишни ва тегишли соғлиқни сақлаш муассасаларини вакцина ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш чораларини кўради.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_шаҳар

⚡️Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев умумтаълим муассасаларининг 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик ҳолати билан яқиндан танишиш мақсадида Оҳангарон шаҳрида бўлиб, мактаб ўқитувчилари ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари билан учрашди.

✔️ Вилоят ҳоким ўринбосари А.Умаралиев, вилоятдаги бир қатор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган тадбир эркин мулоқот тарзида бўлиб ўтди.

Учрашув давомида ўқитувчилар ва ота-оналар билан бевосита мулоқот қилиб, янги ўқув йилида анъанавий ва масофавий ўқиш жараёнини ташкил этилиши бўйича фикр ва таклифларни тинглади.

📝Шунингдек, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан вазифалар белгилаб, мактабларни 2020-2021 ўқув йилига тайёрлаш бўйича бир қатор тавсиялар берди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ

"Олмалиқ КМК" акциядорлик жамияти тасарруфидаги Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида жорий йилнинг ўтган олти ойи якунларига кўра, жаҳон бозорида талаб юқори бўлган молибден ҳамда вольфрамли маҳсулотлар экспортини сезиларли даражада оширилишига эришилди.

💰Шу йил охиригача 55 млрд. сўмлик маҳсулот маҳаллийлаштирилиши белгиланганди, лекин ўтган етти ойда қарийб 40 млрд. сўмлик маҳсулотларни маҳаллийлаштиришга муваффақ бўлинди.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram