Toshkent viloyati hokimligi
14.9K subscribers
40.5K photos
5.56K videos
48 files
22K links
Download Telegram
​​#Олмалиқ #имтиҳон

Имтиҳонлар бошланди. Илк тест синовлари бугун МТТУ “МИСиС” Олмалиқ филиалида бўлиб ўтади

⚡️Хабарингиз бор, Ўзбекистонда тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар рўйхати тасдиқланди. Унга кўра, тест синовлари 40 та стадион ва хиёбонлар (65 та сектор)да ўтказилади.

Бу борада Тошкент вилоятида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

📌Маълумот ўрнида айтиш жоиз, жорий йилда Тошкент вилоятидаги умумтаълим мактаблари ҳамда касб-ҳунар коллежларини 52 мингдан зиёд битирувчилар тамомлаган, шундан 40 мингга яқин ўқувчи-ёшлар олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган.

❗️Шунингдек, бу йил хотин-қизлар учун ҳам алоҳида грантлар ажратилди. Шунга асосан вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасига вилоят бўйича жами 1 714 нафар хотин-қиз ҳужжат топширган бўлиб, комиссия томонидан ҳужжатлар Низом асосида ўрганилган ва уларнинг 1 142 нафарига тавсиялар берилди.

📝Кириш имтиҳонлари эса ёзма равишда “Математика”, “Физика”, “Информатика” ва “Рус тили” фанлари бўйича уч кун давомида 20-22 август кунлари соат 17:00 да “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖга қарашли “Металлург” спорт мажмуасининг стадионида ўтказилади.

▶️Батафсил: ушбу ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#онлайн_тарғибот_лойиҳаси

🔷Юртдошларимизга айни мураккаб вазиятда руҳан далда бўлиш, уларнинг ҳаётга, эртанги кунга бўлган ишончини ошириш мақсадида Маънавият ва маърифат маркази, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида «Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида янги онлайн тарғибот лойиҳаси ўз ишини бошлади.

❇️Лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда карантин талаблари асосида таниқли олимлар, ёзувчилар, шоирлар, маданият ва санъат намояндалари иштирокида онлайн тарзда маданий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда.

📌Илк тадбир Маънавият ва маърифат марказида Хоразм ва Тошкент вилоятлари фаоллари, жамоатчилик вакиллари билан ўтказилади.

Батафсил
▶️https://ishonch.uz/archives/18684

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чирчиқ

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик назоратда

🔰Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Қобил Ҳамдамов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ Чирчиқ шаҳрида бўлиб, 2020-2021 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва бошқа бир қатор масалалар билан яқиндан танишди.

✔️Секторлар раҳбарлари томонидан мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.

‼️Бажарилган ишлар алоҳида қайд этилиши билан бирга, қуйидаги асосий масалаларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

❇️Хусусан, кўп қаватли уйларнинг куз-қиш мавсумига, айниқса, иситиш тизимлари ва марказий қозонхона, қозонларнинг тайёргарлиги, ичимлик суви ва оқова тармоқларининг ҳолати, электр энергия ҳамда табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш, кўмир ёқилғисига бўлган эҳтиёж ва кўмир омборларининг тайёргарлиги, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини куз-қиш мавсумига захирага ғамлаш ва ҳакозалар.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook|
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#брифинг

❇️Бекобод тумани ҳокими Фурқат Худойбердиев иштирокида ташкил этилган брифингда коронавирус инфекциясига қарши амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.

⚡️Бугунги кунгача туманда каронавирус инфекцияси билан касалланганлар 205 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 192 нафари (94 фоиз) тўлиқ даволанган. Қолган 13 нафар фуқароларнинг 6 нафари стационар шароитда, 7 нафари эса уй шароитида муолажалар олмоқда.

📌Лекин пандемия сабаб жорий йилнинг ўтган олти ойида туман иқтисодиётининг баъзи соҳаларида макроиқтисодий кўрсаткичларнинг нисбатан пасайиши юз бериши кузатиляпти.

📉Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 106,7 фоиз, халқ истеъмол товарларини тайёрлаш 87,6 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 102,9 фоиз, қурилиш ишлари ҳажми 95,2 фоиз бажарилиши таъминланди.

📽Батафсил видеолавҳада👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Нурафшон_шаҳри

Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг VII ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди

📌Тадбирда ўтган беш йил давомида касаба уюшмалари ва кенгаши томонидан бажарилган ишлар муҳокама қилинди. Хусусан, камбағалликни қисқартириш, аҳоли айниқса, ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раислигига Муроджон Носиров, раис ўринбосарлигига Ўткир Рашидов ва Лола Холмўминова сайланди.

❇️Конференцияда вилоят бирлашмасининг 7 нафар тафтиш комиссияси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси қурултойига 15 нафар делегат ва 2 нафар вакил сайланди.

📽Батафсил видеолавҳада👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_тумани

📌Бугун Тошкент вилояти прокурори Салом Саматов Оҳангарон туманида бўлиб, инвестицион лойиҳалар бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

❇️Шунингдек, Салом Саматов туманнинг инвестицион салоҳияти юқори эканлигини алоҳида таъкидлаб, ташаббускор тадбиркорларни ҳудудга жалб қилиш ва бу орқали янги иш ўринлари яратиш, қолаверса, мавжуд лойиҳаларга тўлиқ амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ўз фикрларини билдирди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз_тумани
#брифинг

❇️Чиноз тумани ҳокими Акмалхон Мадиев иштирокида ташкил этилган брифингда маълум қилинишича, ҳудудда инфекция юқтирган 295 нафар фуқаронинг 80 фоизи соғайган, уй шароитида даволанаётганлар учун қишлоқ врачлик пунктларида барча шароитлар яратилган бўлиб, шифокорлар ҳамда патронаж ҳамширлалар фаолият олиб боришмоқда.

📞103 қисқа рақамли “Call-center” орқали аҳолига коронавирус инфекцияси профилактикаси тўғрисида тиббий маслаҳат ва зарурий ёрдам кўрсатиляпти.

Ҳудуддаги фуқаролар орасида коронавирус касаллиги билан боғлиқ ҳолатни олдини олиш учун уч ойлик дори-дармон захираси мавжуд.

🔷Шунингдек, 40 га яқин дорихоналар фаолият олиб бормоқда.

✔️Қайд этилишича, карантин туфайли ёпилган боғча ва мактаблар фаолиятини ташкил этиш жараёнларига ҳам тайёргарлик кўриш ишлари олиб бориляпти.

📽Батафсил видеолавҳада👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_шаҳри
#брифинг

– Бир неча ойдирки, карантин чоралари туфайли шаҳар иқтисодиётида кўрсаткичлар пасайганлигини кўриш мумкин, –дейди Бекобод шаҳар ҳокими Зафар Файзиев брифингда. – Карантин сабабли ишсизлар сони 4 мингдан ошиб кетди.

👕Иқтисодиётни тиклаш мақсадида кичик саноат зонасида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилиш арафасида бўлиб, бунда 200 нафардан зиёд аҳолининг бандлиги таъминланади.

✔️Шунингдек, қабул қилинган барча дастурларни амалиётга татбиқ этиш натижасида 1000 дан зиёд иш ўринлари яратилади.

👨‍👩‍👧‍👦"Ҳар бир оила – тадбиркор"
дастури доирасида жорий йилнинг август ойи ҳолатига 1 миллиард 974 мин сўмлик кредитлар ажратилган бўлиб, кредитларнинг 14 таси, яъни 400 миллионга яқин маблағлар саноат лойиҳалари учун йўналтирилди.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оққўрғон

📌Адабиёт шинавандалари Ҳамид Олимжоннинг Тошкент ва Жиззахда ўрнатилган ҳайкалларини зиёрат қилишган, албатта. Сиз шоир шарафига ўрнатилган илк ҳайкални эшитмаган бўлсангиз керак?

🔰Шароф Рашидов ном берган хўжаликка ўрнатилган ҳайкал қаерда ясалган?

❗️Ҳамид Олимжон ва Оққўрғонни нима боғлаб туради?

📚Ёш авлод қалбида адабиётга меҳр уйғотаётган хиёбон ва кутубхона тарихи.

Булар ҳақда батафсил ▶️Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ

Миллий технологик тадқиқотлар университети МИСиС га ҳужжат топширган абитуриентлар айни пайтда имтиҳон топширмоқда.

©Нозим Абдулла

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram