Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
39.1K photos
5.35K videos
48 files
21.5K links
Download Telegram
​​#мустақиллик

Маънавият инсонга куч бағишлайди

🏵Республика Маънавият ва маърифат марказининг Тошкент ва Хоразм вилояти бўлимлари иштирокида мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида тадбир ўтказилди.

📍Тўлиқ карантин талабларига риоя қилинган ҳолда ташкил этилган онлайн йиғилишни Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Минҳожиддин Мирзо очиб, барчани яқинлашиб келаётган байрам билан қутлади.

🎼Тадбирда Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Ёдгор Саъдиев, Муножат Йўлчиева, Гавҳар Зокирова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Женисбек Пиязовлар иштирок этганлиги эса даврага шукуҳ бағишлади.

🎤Йиғилишда республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими ҳам фаоллик кўрсатди. Вилоят бўлими раҳбари, вилоят кенгаши депутати Сайёра Файзиева амалга оширилаётган маданий-маърифий соҳалардаги ютуқларга тўхталиб ўтди.

🎊Ундан сўнг вилоятдаги ёш ва истеъдодли ижодкорлардан Камола Пўлатова “Ватан” шеъри, Чирчиқ шаҳар “Таманно”фольклор гуруҳи аъзолари Осиё Абдусаматова ва Гўзал Алиева халқ лапарлари, Ўзбекистон Давлат филармонияси вилоят бўлими созандаси Гулчирой Ғаниева, Ўзбекистон Давлат филармонияси вилоят бўлими хонандаси Камолхўжа Иқболов “Мустаҳзод”, Юқори Чирчиқ туманидаги “Миллатлар дўстлиги” маданият маркази бахшиси Ислом Абдумуталов “Ватан” халқ қўшиғи билан чиқишлар қилиб, ижодкорлар номидан барчани байрам билан қутлади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
August 20, 2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
August 20, 2020
August 20, 2020
August 20, 2020
August 20, 2020
​​#Олмалиқ #имтиҳон

Имтиҳонлар бошланди. Илк тест синовлари бугун МТТУ “МИСиС” Олмалиқ филиалида бўлиб ўтади

⚡️Хабарингиз бор, Ўзбекистонда тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар рўйхати тасдиқланди. Унга кўра, тест синовлари 40 та стадион ва хиёбонлар (65 та сектор)да ўтказилади.

Бу борада Тошкент вилоятида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

📌Маълумот ўрнида айтиш жоиз, жорий йилда Тошкент вилоятидаги умумтаълим мактаблари ҳамда касб-ҳунар коллежларини 52 мингдан зиёд битирувчилар тамомлаган, шундан 40 мингга яқин ўқувчи-ёшлар олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган.

❗️Шунингдек, бу йил хотин-қизлар учун ҳам алоҳида грантлар ажратилди. Шунга асосан вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасига вилоят бўйича жами 1 714 нафар хотин-қиз ҳужжат топширган бўлиб, комиссия томонидан ҳужжатлар Низом асосида ўрганилган ва уларнинг 1 142 нафарига тавсиялар берилди.

📝Кириш имтиҳонлари эса ёзма равишда “Математика”, “Физика”, “Информатика” ва “Рус тили” фанлари бўйича уч кун давомида 20-22 август кунлари соат 17:00 да “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖга қарашли “Металлург” спорт мажмуасининг стадионида ўтказилади.

▶️Батафсил: ушбу ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
August 20, 2020
​​#онлайн_тарғибот_лойиҳаси

🔷Юртдошларимизга айни мураккаб вазиятда руҳан далда бўлиш, уларнинг ҳаётга, эртанги кунга бўлган ишончини ошириш мақсадида Маънавият ва маърифат маркази, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида «Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида янги онлайн тарғибот лойиҳаси ўз ишини бошлади.

❇️Лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда карантин талаблари асосида таниқли олимлар, ёзувчилар, шоирлар, маданият ва санъат намояндалари иштирокида онлайн тарзда маданий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда.

📌Илк тадбир Маънавият ва маърифат марказида Хоразм ва Тошкент вилоятлари фаоллари, жамоатчилик вакиллари билан ўтказилади.

Батафсил
▶️https://ishonch.uz/archives/18684

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
August 20, 2020
August 20, 2020
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
August 20, 2020
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
August 20, 2020
August 20, 2020