Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.32K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Янгийўл_тумани
#топшириқлар_ижроси

Йўллар атрофи ободонлаштириляпти

📝 Тошкент вилояти ҳокими Р.Холматов Янгийўл туманидаги ободончилик ишларини кўздан кечирганда, бир қатор топшириқлар берганди. Бугунги кунда унга биноан туманда амалий ишлар бошланди.

Хусусан, туманнинг М-34 автомагистраль йўл бўйида жойлашган турар жой ва нотурар жой объектларининг архитектуравий қиёфасини замонавийлаштириш, йўлнинг қатнов қисмидан пиёдалар йўлакчасини қуриш, шунингдек, дарахтларга шакл бериб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

📌 Бундан ташқари “Кўкаламзор” маҳалласи Ёшлик кўчасининг йўл қатнов қисмини кенгайтириш, пиёдалар йўлакчасида тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш юмушлари ҳам амалга ошириляпти.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўка_тумани
#ёшлар_бандлиги

❇️Ҳудудларда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Бўка туманида ҳам “Манзилли режа” асосида 885 нафар йигит-қизлар учун иш ўринлари яратилди.

🙎‍♂️🙍‍♀️Икки юз нафардан ортиқ ишсиз ёшларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ер майдонлари ажратиб берилди.

⚡️Ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига эса қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият олиб бориши учун 446 миллион сўм миқдорида субсидия ажратилди.

▶️Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ДХА

Туғилганликни қайд этиш – бола ҳуқуқларининг рўёбга чиқарилишидир

🔷Кейинги пайтларда оммавий ахборот воситаларида ФҲДЁ бўлимлари томонидан фуқароларнинг бир неча йил кечикиб бўлсада туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни олаётганлиги ҳақидаги хабар ёки лавҳаларга тез-тез кўзимиз тушиб турибди. Хўш, нима учун ўша фуқаролар туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни ўз вақтида расмийлаштирмаган?

✔️Жорий йилнинг 1 август ҳолатига кўра, Тошкент вилоятида 37 минг 940 та туғилиш ҳолати расмийлаштирилган бўлиб, шундан 19 минг 623 таси ўғил, 18 минг 313 таси қиз болалар. Туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлимлари томонидан 256 та муддати ўтиб туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви расмийлаштирилган.

🔶Суднинг ҳал қилув қарори асосида 15 та, васийлик ва ҳомийлик органининг аризаси асосида 133 та, тиббиёт муассасасининг аризаси асосида 18 та муддати ўтиб туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома берилди.

Батафсил▶️ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Бекобод_шаҳри

🔹Тошкент вилояти ҳокими тасдиқлаган иш режаси асосида жорий йилнинг 18 август куни Бекобод шаҳрида карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш ва аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ўрганишлар олиб борилди.

✔️Шунингдек, уй ва стационар шароитда муолажалар олаётган беморларни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти кўрсатмалари асосида даволаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда “Саll-Сеnter”лар фаолияти ўрганилиб, мутасаддиларга тавсиялар берилди.

Шу билан бирга, 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик ҳамда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича барча ижтимоий соҳа объектларининг тайёргарлик ҳолати таҳлил қилинди. Ўрганишлар натижалари юзасидан шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида мутасадди раҳбарлар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ишчи гуруҳлар томонидан ҳар бир сектор кесимида аниқланган муаммолар ва уларни бартараф қилиш бўйича муҳокамалар бўлди. Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А. Умаралиев аниқланган камчиликлар ва билдирилган таклифлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилиб, мутасадди раҳбарларга камчиликларни бартраф этиш бўймча чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш юзасидан тавсиялар берди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Янгийўлдаги шифохонанинг абгор ҳолати акс этган видео тарқалди. ССВ шифохона учун янги бино қурилганини маълум қилди

👉 https://kun.uz/28190086

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўка_тумани

🎯“Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида хусусий мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлаш арафасида. Замонавий архитектурани мужассам этиб барпо этилган боғча фойдаланишга шай ҳолатга келтирилди.

– Макатабгача таълим муассасамиз 150 ўринга мўлжалланган, – дейди тадбиркор Мукаррам Каримова. – Тарбияланувчиларга чет тилларини ўрганиш ҳамда бошқа ривожлантирувчи тўгаракларга қатнаши учун ҳам шароит яратилган. Болалар учун белгиланган стандартларга мувофиқ, сифатли, тўйимли ҳамда фойдали таомлар тайёрлаб берилади.

📌Мактабгача таълим муассасасига жалб этиладиган ўғил-қизларга 25 нафар малакали педагог ва тарбиячилар белгиланган режа асосида машғулот олиб боради.

❇️Мазкур ҳудуднинг “Қорақўйли” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Хайринисо Деҳқонбоева ҳам ўз хонадонида 50 ўринли хусусий боғча ташкил қилди.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон_шаҳри
#брифинг

❇️Оҳангарон шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов иштирокида брифинг ташкил этилди. Унда коронавирус инфекциясига қарши курашиш мақсадида шаҳарда амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.

🔷Пандемия шароитида Оҳангарон шаҳридаги 68 та хўжалик субъектлари ўз фаолиятини карантин талабларига мослаштирган ҳолда ташкил этди.

🔰“Саховат ва кўмак” акцияси доирасида вақтинча ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 1 244 нафарига ёрдам кўрсатилди.

Вақтинча фаолиятини тўхтатган 100 га яқин ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объекти ишга туширилиб, минг нафардан ортиқ вақтинча ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди.

♦️Бундан ташқари, ҳудудда ўзини-ўзи банд қилиш истагида бўлган фуқароларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида, тижорат банклари томонидан 1 миллиард 540 миллион сўм кредит ажратилиб, 185 нафар ишсизлар меҳнатга жалб қилинди.

📽Батафсил видеолавҳада👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ
#брифинг

❇️ Пандемиянинг тарқалишининг олдини олиш мақсадида Олмалиқ шаҳри мутасаддилари томонидан кўплаб амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

❗️Бу ҳақда шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов аҳолига батафсил ахборот берди ва яна бир бор огоҳликка чақириб, мурожаат қилди:

"Кўрилган чораларнинг ҳавога совурилмаслиги, зое кетмаслиги учун сизлардан ўрнатилган карантин тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўрайман.

⚡️Олдимизда ҳали катта-катта режаларни амалга ошириш вазифаси турибди.

❗️Шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, биздан, сиздан катта куч, ирода ва матонат ва албатта, сабр-тоқатли бўлишни талаб этади.

🔶Бунинг учун барчамиз ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиб, энг аввало, соғлигимизни асраб, биргаликда белгиланган марраларга етиб борамиз.

💠 Соғлигимиз, хавфсизлигимизни сақлашга барчамиз бирдек масъулмиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг!"

📽Батафсил видеолавҳада👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўстонлиқ

Пойтахтимиз билан туристик зона боғланди

📌Республикамиз Бош вазири томонидан “Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тумандаги мавжуд муаммоларни бартараф этишни жадаллаштириш чоралари тўғрисида” ўтказилган йиғилишда Транспорт вазирлигига ҳам бир қатор вазифалар юклатилган эди.

❇️Шунга кўра, қатор ташкилотлар билан биргаликда Чорвоқ сув омбори атрофида вертолёт қўниш майдончаси, ёнида йирик автотураргоҳ, овқатланиш ва савдо шохобчаси, замонавий санитария-гигиена шохобчасини ташкил этиш лойиҳаси ишлаб чиқилди.

✔️Шунингдек, Бўстонлиқ-Тошкент-Бўстонлиқ оралиғида йўналишли автобус қатновини йўлга қўйиш вазифаси юклатилган эди. Бугунги кунда автобуслар қатнови ҳам йўлга қўйилди.

🚌Янги йўналиш Бурчмулла, Чимён ҳудудига, шунингдек, “Белдирсой” дам олиш оромгоҳига бориш истагида бўлган йўловчиларнинг ҳам узоғини яқин қилади.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани
#ваҳимасиз_карантин
#янги_шифохона

🏩 Тошкент вилояти Янгийўл тумани Тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлими янги бинода иш бошлаши учун тайёргарлик ишлари бошланди.

🛏 Барча қулайликларга эга замонавий бинога янги мебель жиҳозлари, 35 та кислород концентратор, 3 та сунъий нафас олиш аппарати, 13 та махсус тиббий ва 16 та озиқ-овқат музлатгичи келтирилди.

🛁 Ушбу тиббиёт муассасаси 100 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳар бир хонасида ҳожатхона ва ювиниш хоналари мавжуд.

❗️Эслатиб ўтамиз, шифохона махсус юқумли касалликлар бўлимига мослаштирилган ҳолда қурилган ва жиҳозланган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram