Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.7K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#Осиё_чемпионати

U-19 Осиё чемпионати Тошкент, Наманган ва Олмалиқдаги стадионларда ўтказилади

🔰Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига биноан, футбол бўйича ўсмирлар ўртасидаги (U-19) Осиё чемпионатининг финал босқичи 2020 йил 14-31 октябрь кунлари қуйидаги стадионларда бўлиб ўтади:

✔️Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор”, “Локомотив” ва “Пахтакор” ўйингоҳларида;
✔️Наманган шаҳридаги “Навбаҳор” ўйингоҳида;
✔️Олмалиқ шаҳридаги “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” ўйингоҳида.

❗️Мусобақани юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов бошчилигида ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди.

💰Турнирни ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси маблағлари ҳисобидан 14 млрд 642 млн сўм ажратилиши белгиланди.

️Батафсил Ўзбекистон ахборот агентлиги сайтида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#фан_ва_тажриба

🌿Олимларимиз томонидан қишлоқ хўжалиги, хусусан, селекция соҳасида илмий-амалий тажрибалар, тармоқ истиқболини таъминловчи лойиҳалар бўйича изланишлар олиб борилмоқда.

🍅🥒Тошкент Давлат аграр университети профессори Мағфират Омонованинг айтишича, ушбу йўналишда янги навлар яратиш, айниқса, помидор ва бодринг экинлари турини кўпайтириш ҳамда серҳосил ва сифатли навларни етиштиришда самарали ишлар амалга ошириляпти.

☘️Йигирма беш турдан ортиқ пахта нави синовдан ўтказилаётган дала майдонида ҳосилдорлиги юқори, эртапишар, касаллик ва зараркунандаларга чидамли ғўза навларини яратиш бўйича олиб борилаётган изланишларни Тошкент Давлат аграр университети профессори Гўзал Холмуродованинг фикрлари орқали билиб олишингиз мумкин.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик бошланди

❇️“Янгийўл тумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан газ тармоқлари ва ундаги қурилмаларни созлаш ва синаш ишлари амалга оширилмоқда.

🔷Жумладан, ҳозирги кунда ер ости газ қувурларини босим остида зичлик ва мустаҳкамликда синаш, газ тақсимлаш нуқталарини тафтишдан ўтказиш ишлари бажариляпти.

🔥Ушбу ишлар 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида “зангори олов” истеъмолчиларини барқарор табиий газ билан таъминлаш мақсадида олиб бориляпти.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Академик Тельман Ражабов вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Соболезнования в связи с кончиной академика Тельмана Раджабова


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​#Чирчиқ

Ортиқча тўланган қўшилган қиймат солиқлари фоизи билан қайтарилмоқда

⚡️“Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи” тамойили бу солиқ хизмати органларининг тадбиркорларга хизмат кўрсатиш, содда қилиб айтганда, уларнинг беминнат ёрдамчиси ва маслаҳатчисига айланганидан дарак бермоқда.

📌Чиндан ҳам, солиқ тизими фаолияти тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилгани ҳудудларда ишбилармонлик муҳитини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Энг муҳими, солиқ тўловчиларга яратилган имтиёзлар ва улардан самарали фойдаланиш тадбиркорлар учун кенг имкониятларни яратмоқда.

❇️Тошкент вилоятида солиқ идораларининг хизмат кўрсатишга йўналтирилганлиги асосида 8 минг 217 та қўшилган қиймат солиғи тўловчилари туман давлат солиқ инспекцияларидан вилоят давлат солиқ бошқармасига ўтказилиб, бу ерда 11 нафар малакали мутахассис солиқ тўловчиларга хизмат қилмоқда.

– Айни пайтда вилоятда солиқ тўловчилардан ортиқча тўланган ёки ундирилган солиқлар бўйича келиб тушган аризалар билан ишлаяпмиз, –дейди Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси қўшилган қиймат солиқ маъмурчилиги бўлим бошлиғи Улуғбек Сафаров.

✳️Бугунги кунга қадар Чирчиқ шаҳридаги “Uztex Group" мурожаатига кўра, корхонага солиқ идоралари томонидан 7 миллиард сўм ҳамда Чиноз туманида фаолият юритаётган “Chinoz textile” корхонасига ортиқча ундирилган 4 миллиард сўм қўшилган қиймат солиғи қайтариб берилди.

🔹Ҳозирда тадбиркорлар учун яратилган енгилликлардан яна бири, қўшилган қиймат солиғи бўйича ноль ставкани қўллаш натижасида вужудга келган солиқ суммасини қайтариш муддати 15 кундан 7 кунга қисқартирилганидир.

🔰Бу борада амалга оширилаётган ишлар Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг барча шаҳар ва туманларида давом эттирилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#оромгоҳлар

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ОРОМГОҲЛАР БОЛАЖОНЛАРНИ ЧИНИҚТИРМОҚДА

🏕Вилоят статистика бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, ҳудудда 80 дан зиёд ёзги болалар оромгоҳлари мавжуд. Уларнинг аксарият қисми Бўстонлиқ туманида жойлашган. Сабаби туман ўзининг гўзал табиати ва тоза ҳавоси билан болажонлар учун жуда фойдалидир.

🏘Шунингдек, Паркент, Қибрай, Ўрта Чирчиқ, Ангрен, Зангиота, Бўка каби туманларда ҳам болалар оромгоҳлари мавжуд. Айтиш керакки, Тошкент вилоятининг сара оромгоҳларида Сардоба фожеасида жабр кўрган оилаларнинг фарзандлари мароқли ҳордиқ чиқариб, ёзги таътилни унумли ўтказдилар.

👧🏻Оромгоҳларнинг барчаси пандемия туфайли турли кўнгилочар тадбирларни тўхтатишган ва асосий эътиборларини болаларни жисмонан соғломлаштириш, индивидуал тарзда иқтидорларини намоён қилишга қаратишган.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Тошкент_тумани
#Жараён
#Сардобага_кўмак

🌊 Сирдарё вилояти, “Сардоба” сув омбори тошқини оқибатида зарар кўрган аҳолини қўллаб-қувватлаш, шундай дамларда бирлашиб, табиий офатдан жабрланган аҳолига ёрдам кўрсатиш мақсадида юртимизнинг барча ҳудудларидан саховат ёрдамлари юборилиши давом этмоқда.

Ҳозирда ушбу офат оқибатларини бартараф этиш ҳамда Сардоба аҳолисини қўллаб-қувватлаш мақсадида барча зарурий чоралар кўрилиб, бу борада Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоятдаги туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳам кенг қамровли амалий ишлар давом эттирилмоқда.

🐄 Жумладан, тошқин оқибатида нобуд бўлган аҳоли чорва моллари ўрнини тўлдириш мақсадида бугун Тошкент тумани ҳокимлиги, тумандаги фермер хўжаликлари ва туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан қорамоллар етказилди.

🤝 Албатта, бу каби хайриялар Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида яшовчи аҳолининг ижтимоий-иқтисодий шароити яхшиланишига хизмат қилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Президенти Ориф Алвий ва Бош вазири Имрон Хонни ушбу мамлакатнинг Мустақиллик куни билан табриклади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поздравил Президента Исламской Республики Пакистан Арифа Алви и Премьер-министра Имрана Хана с Днем независимости.

#Mirziyoyev #qutlov #Pokiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Олимпия захиралари мактаб-интернатлари негизида олимпия захиралари коллежлари ташкил этилади

“Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (480-сон, 12.08.2020 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга мувофиқ, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари негизида олимпия захиралари коллежлари ташкил этилади.

Ушбу коллежлар фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб йўлга қўйилади.

♻️ Қарорга кўра, мазкур коллежларда таълим жараёни икки босқичда: умумий ўрта таълим (VII-XI синфлар) ҳамда ўрта профессионал таълим (XI синфдан кейинги бир йиллик таълим) босқичларида амалга оширилади.

⚽️ Шунингдек, ушбу коллежларда 2020/2021 ўқув йилидан футбол бўлимлари ташкил этилади ва уларда футбол бўйича мутахассислар (спортчилардан ташқари) тайёрланади.

📋 Қарор билан Олимпия захиралари коллежига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

🏫 Низомга кўра, ўқувчилар коллежга 7-синфдан танлов асосида қабул қилинади.

☑️ Танлов касбий (ижодий) имтиҳонлар асосида икки босқичда: умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.

💼 Коллеж битирувчиларига ўрта профессионал таълим босқичини тамомлаганлик тўғрисида бериладиган диплом келгусида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ

👨‍👩‍👧‍👦Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига асосан Бўстонлиқ туманида кўмакка муҳтож 1743 нафар оилаларга жами 1 миллиард 572 миллион 560 минг сўм пул маблағлари топширилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Наманган шаҳри “Юксалиш” кичик саноат зонасидаги Кафел-керамика маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси

Обновляющийся Узбекистан: проект по производству кафельно-керамических изделий в малой промышленной зоне "Юксалиш" города Намангана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий

✍️"Янги Ўзбекистон" нашрининг 10 август сонида "Ватан учун қурбон бўлган ИИБ ходимининг муҳтож оиласига нега ёрдам кўрсатилмади?" номли танқидий мақола эълон қилинган эди.

👮🏻Унда 2000 йили антитеррор тадбирларида юрт тинчлигини таъминлаш йўлида қурбон бўлган сержант Икром Саидаҳмедовнинг беваси Барно опа, II гуруҳ ногирони бўлган ўғли Саидолим айни кунда қийналиб яшаётган бўлишига қарамасдан пандемия даврида муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “темир дафтар”га киритилмагани ҳақида сўз юритилган.

Кеча вилоят ҳокимлиги мутасаддилари ушбу хонадонда бўлиб, оила аъолари билан суҳбатлашдилар. Хонадон эгаларига моддий ёрдам пули ажратилди. Уларнинг муаммолари ўрганилиб, жойида ҳал этилди. Она ва боланинг саломатлиги чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказиладиган, уй шароитида ишлаб даромад олишлари учун шароит яратиб бериладиган бўлди.

🔷Барно опа кўрсатилган ёрдамдан кўнгли тўлиб, ҳокимлик мутасаддиларига миннатдорчилик билдирди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод

🚘Бекобод туманида истиқомат қилувчи фуқаролар киракашларнинг йўл ҳақларининг ошиб юборганлиги учун ижтимоий тармоқларда эътироз билдиришди.

🔰Бекобод тумани ҳокими Ф.Худойбердиевнинг топшириғига кўра, туман ҳокимлиги ва Тошкент вилояти транспорт бошқармаси ходимлари ҳамкорликда рейд ўтказишди.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#онлайн_мусобақа

🤼Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг “Спорт билан соғлом оиламиз” онлайн мусобақаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси доирасида ҳамда мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан 2020 йил 14 - 30 августгача “Спорт билан соғлом оиламиз” шиори остида онлайн мусобақа бўлиб ўтади.

♻️Онлайн мусобақа шартлари.

1️⃣“Спорт билан соғлом оиламиз” мавзусида 1-3 дақиқа оилавий спорт машғулотини ўтказинг.
2️⃣Ўтказилган машғулотни видео тасвирга олинг.
3️⃣Олинган видео лавҳани Тошкeнт вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг @SPORTBILANYENGAMIZ тeлeграм манзилига юборинг

☝️Эслатма

Олинган видео лавҳада 1-3 дақиқа вақт оралиғида машқларни бажаринг.
Олинган видео лавҳада исми фамилияси, яшаш манзили ва ким бўлиб ишлайди ёки ўқийди ёзиб ўтинг.
Кўрик танловда аҳолининг барча ёшдаги қатламлари иштирок этиши мумкин.

🏆Онлайн мусобақа иштирокчилари томонидан келган видео лавҳалар махсус ҳакамлар томонидан кўриб чиқиб баҳоланади ва юқори натижаларни қўлга киритган иштирокчилар Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_муносабат

📌Ижтимоий тармоқларда “Ахлат тоғ бўлиб уюлган. Уй деразаларини ҳам очолмаймиз”, номли видео тарқалган эди.

❗️Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади:

❇️Тасвирда кўрсатилган “Озодлик” маҳалласидаги маиший чиқинди йиғиш шохобчасига “Келес” массивидаги 30 та кўп қаватли уйлар ҳамда ҳудуддаги ҳовлилар аҳолиси томонидан маиший чиқиндилар чиқарилади.

💠Бу ердан чиқиндиларни олиб кетиш учун “Зангиота ободон” МЧЖ ва аҳоли ўртасида шартнома тузилган бўлиб, лекин кейинги пайтда корхона томонидан кўрсатилган хизмат учун аҳоли томонидан тўлов қилинмаганлиги сабабли ҳозирда катта миқдорда қарздорлик юзага келган. Оқибатда коммунал хизматлар учун ўз вақтида пул тўлайдиган фуқаролар ҳам азият чекишмоқда.

🔹Ҳозирда ҳудуддаги 29- ва 21-кўп қаватли уйлар ҳамда “Дархон”, “Ободлик”, “Соҳибкор” маҳаллаларидаги чиқинди йиғиш жойлари мутасаддилар ёрдамида ҳашар йўли билан тозалаб келинмоқда. Ҳар бир чиқиндихонага қутилар қўйилган.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#1_сектор

⚡️Пандемия шароитида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида давлатимиз томонидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Юқори Чирчиқ туман ҳокими 1-сектор раҳбари У.Атемов бошчилигида Президент Фармонига асосан, бюджет ҳисобидан туманга қарийб 815 миллион сўм миқдорида ажратилган моддий ёрдам пуллари ўз эгаларига топширилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#эълон

🔰Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Тошкент вилояти бошқармаси Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқув марказига катта ўқитувчи ва ўқитувчи вазифаларига 2020 йил 10 августдан – 10 сентябрга қадар танлов эълон қилади.

❇️Танловда олий маълумотга (магистр, дипломли мутахассис) эга бўлган, педагогик фаолият билан камида 1 йил ёки илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш ишларида 3 йиллик тажрибаси бор қуйидаги мутахассисликларга эга номзодлар иштирок этиши мумкин:

▪️ҳаёт фаолияти хавфсизлиги;
▪️ёнғин хавфсизлиги;
▪️биология;
▪️экология;
▪️кимё;
▪️геология;
▪️меҳнат муҳофазаси;
▪️гидрометеорология;
▪️гидрология;
▪️медицина;
▪️алоқа ва ахборот-коммуникация технологиялари;
▪️ҳарбий таълим.

Танловда қатнашишни хоҳловчилар Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи номига ариза ва унга илова сифатида қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

✔️танловда иштирок этиш учун ариза;
✔️паспорт нусхаси; меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
✔️олий маълумот тўғрисидаги диплом ёки ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатга мувофиқлик олинганлиги тўғрисида гувоҳнома;
✔️илмий даража (шу жумладан, фан доктори, фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган илмий даражаларга) эгалиги тўғрисидаги гувоҳнома;
✔️илмий унвонга эгалик тўғрисидаги гувоҳнома;
илмий ишлар (монография, мақола, тезис ва маъруза) ва ихтиролар мавжуд бўлган тақдирда уларга оид бўлган ҳужжатлар нусхаси;
илмий ишлар нусхаси ва рўйхати;
✔️малака ошириш тўғрисидаги гувоҳномалар нусхаси.

🔷Танловда иштирок этишни хоҳловчи номзодларнинг ҳужжатлари 2020 йил 10 августдан – 10 сентябрга қадар Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида қабул қилинади.

🕑Қабул вақти: ҳафтанинг сешанба-пайшанба кунлари соат 14:00 дан18:00 гача.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#депутатлар_мурожаати

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КЕНГАШИНИНГ ВИЛОЯТ АҲОЛИСИГА МУРОЖААТИ

🏥Вилоятимиздаги 19 та шаҳар ва туманларда COVID-19 касаллигига гумон қилинган аҳолига амбулатория тартибида тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида профилактика кўрикларини ташкил этиш учун махсус поликлиникалар жорий йилнинг 6 августидан ишга туширилди.

👨‍⚕️👩‍⚕️Бугунги кунда вилоят бўйича карантин муассасалари ҳамда шаҳар ва туманларда COVID-19 касаллиги профилактикаси, касалланган фуқароларни уй шароитида даволаш жараёнида 3756 нафар врач, 5425 нафар ҳамшира, 2411 нафар кичик тиббий ходимлар ва 626 нафар бошқа ходимлар, жами 12218 нафар тиббиёт ходимлари фаолият олиб боришмоқда.

🔎Вилоятда COVID-19 инфекциясига қарши кураш самарасини янада ошириш мақсадида қўшимча равишда 43 та сунъий нафас бериш аппарати, 8 та SPAP (портатив сунъий нафас бериш) аппарати, 325 та кислород концентратори, 10 та портатив рентген аппарати, 10 та кардиомонитор, 80 та функционал кровпатлар, 3 та электроотсос ҳамда 11 та пульсоксиметр аппаратлари олинди.

💰Дори-дармонлар учун вилоят ҳокимлиги томонидан 10 миллиард сўм маблағ ажратилди.

▶️Батафсил мазкур ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ
#тайёргарлик
#назорат

Олмалиқ деҳқон бозорлари фаолияти тикланмоқда

⚡️Республика махсус комиссиясининг тегишли қарорига кўра, карантин чекловлари юмшатилиши белгиланганлиги муносабати билан Олмалиқ шаҳридаги бозорлар фаолияти ўрганиб чиқилди.

📌 Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов бошчилигидаги масъул раҳбарлар "Ойдин" деҳқон бозорида бўлиб, карантин қоидалари ижросини назоратдан ўтказишди.

Тадбиркорлар билан ўзаро фикр алмашган штаб аъзолари келишган ҳолда эртага, яъни шанба куни "Ойдин" деҳқон бозорининг фаолиятига рухсат беришди. Якшанба куни эса дезинфекция олиб борилиши боис, бозор ишламайди.

🐂🌾Шунингдек, марказий деҳқон бозори ҳамда мол бозори ҳам эртадан, яъни 15 августдан бошлаб фаолияти тикланиши белгиланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram