Toshkent viloyati hokimligi
14.7K subscribers
40.8K photos
5.58K videos
48 files
22.1K links
Download Telegram
#Cаховат_ва_кўмак
#Чиноз

💰Чиноз туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги "Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига кўра, нақд пул тарқатилди.

⚡️Хусусан, 1-секторга қарашли “Яллама” ҳудудидаги 16 та оилага 11 миллион сўм маблағ (оилада фарзандлари сонига қараб, жон бошига 220 минг сўмдан) топширилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл
#саховат_ва_кўмак

💸Янгийўл туманида "Темир дафтар"га киритилган эҳтиёжманд оилаларга республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам пуллари ажратилди.

📝Ушбу пул маблағларини ўз эгаларига талон-тарожсиз, ўз вақтида етказиб бериш мақсадида ишчи гуруҳи тузилди.

📊Ишчи гуруҳга туман ҳокимилиги, прокуратураси, ИИБ ва давлат солиқ инспекциясидан ваколатли ходимлар бириктирилган. Туманда жами 1246 та оилага (оила аъзоларининг сони 5281 та) киши бошига 220 минг сўмдан 1.161.820 (бир миллиард бир юз олтмиш бир миллион саккиз юз йигирма минг) сўм миқдоридаги пул маблағлари махсус тузилган ишчи гуруҳ ёрдамида уйма-уй тарқатилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Паркент

⚡️Паркент туманида жорий йил давомида фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 9 млрд. 420 млн. сўм ўз маблағлари ҳисобидан 91 дона тик қудуқлар қазиш ҳамда сой ва булоқ сувларидан умумий 47 км масофага қувурлар орқали сув олиб келиш ҳисобига жами 1 минг 536 гектар ер ўзлаштирилди.

Шундан 1024 гектар яйлов ва 512 гектар лалми ер майдонларидан иборат. Янги боғ ва токзорлар барпо этилиши натижасида 1404 та янги иш ўринлари яратилди.

👥Ҳозирда 206 нафар ёшларга 0,20 гектардан ер майдонлари бириктирилиб, иш билан таъминланди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#онлайн_мулоқот

Қибрай туманида “Темир дафтар”га киритилган оилаларга моддий ёрдам пули тарқатилмоқда

🎯 Президентимизнинг 2020 йил 30 июлдаги "Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига кўра, жорий йилнинг 15 августига қадар "Темир дафтар"га киритилган ҳар бир оила аъзосига 220 минг сўмдан бериш белгиланган.

‼️Ушбу Фармонга асосан, Қибрай туманида 765 та хонадонда яшовчи 842 та оиланинг 3497 нафар аъзосининг ҳар бирига 220 минг сўмдан, жами бўлиб 769 миллион 340 минг сўм маблағ ажратилган.

💰Шунингдек, туманда "Темир дафтар"га киритилган оилаларга пул тарқатиш барча сектор раҳбарлари томонидан 11 августдан бошлаб юборилган.

📨2020 ЙИЛ 15 АВГУСТГА ҚАДАР БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ТУМАНДАГИ 3497 НАФАР МУҲТОЖГА ПУЛЛАР ТЎЛИҚ ТАРҚАТИБ БЎЛИНАДИ.

Ҳурматли ва азиз қибрайликлар!

Юқоридаги масала юзасидан Сизни қизиқтирган саволларга жавоблар қуйида келтирилган.
👇👇👇

САВОЛ: “Темир дафтар”га киритиладиган муҳтожлар қандай аниқланади?

❗️ЖАВОБ: “Темир дафтар” – бу оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган “Saxovat.argos.uz” дастури. Ушбу дастурга ижтимоий аҳволи ҳамда турмуш шароити оғир бўлган, сектор раҳбарлари томонидан алоҳида назоратга олинган оилалар киритиб борилади. Коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаи яратишнинг “Вақтинчалик тартиби”га асосан “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оила аъзоларига иш топиб бериш, уларнинг доимий даромадли бўлишига кўмаклашиш чоралари кўрилади.

САВОЛ: Эҳтиёжманд оилаларга фақат моддий ёрдам бериладими?

❗️ЖАВОБ: Эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги шаклларда ёрдам кўрсатилади:

1️⃣ моддий ёрдам бериш;
2️⃣ иш билан таъминлаш;
3️⃣ тадбиркорликка йўналтириш.

👉 Рўйхатга эҳтиёжманд оилаларнинг қуйидаги тоифалари киритилади:

📌 оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ногиронлари ва сурункали касалликка чалинганлари;
📌 якка-ялғиз кексалар, бевалар ва ўзгалар қарамоғига муҳтожлар;
📌 5 ва ундан ортиқ фарзанди бор оилалар;
📌 карантин чоралари натижасида даромад манбаини йўқотганлар;
📌 ҳақиқатдаги эҳтиёжмандлар, ночор ва моддий кўмакка муҳтожлар.

САВОЛ: Рўйхатга киритилган оилалар қачон ундан чиқарилади?

❗️ЖАВОБ: "Темир дафтар"га киритиш ва чиқариш тартиби:
Сектор раҳбарлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғини раислари, сектор аъзолари билан биргаликда уйма-уй юриб оилаларнинг моддий ва турмуш шаротини ҳар томонлама ўрганган ҳолда сектор котиби томонидан "
Saxovat.argos.uz" электрон базасига киритилади.

Сектор раҳбарларининг тавсияси ҳамда оила бошлиғининг бу тўғрисидаги ёзма мурожаати асосида туман халқ депутатлари Кенгаши қарори асосида "Темир дафтар"дан чиқарилади.

📍"Темир дафтар"дан чиқариш ва уларнинг ўрнига янги оилаларни киритиш бўйича маълумотлар кунлик янгилаб борилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ

❗️Жорий йилнинг 9 август куни Янгийул тумани "Убай Мусаев" маҳалласи, Ўзбекистон кўчаси, 7-уйда истиқомат қилган, 2018 йилда туғилган, вояга етмаган Умиджон Жамшид ўғли Рихситиллаев йўқолганди.

⁉️Боланинг уйидагилари ва қўни-қўшнилари уни маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи "Жунариқ" каналида чўкиб кетган бўлиши мумкин, деб гумон қилишганди.

🔎Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари бир неча кундан бери "Жунариқ" каналида қидирув ишлари олиб боришди.

🔳Бугун, яъни 12 август қидирув ишлари давомида вояга етмаган Умиджоннинг жасади каналдан топилди...

✍️Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ахборот хизмати.

⚡️PS.
Эртага, 13 август куни ушбу ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги томонидан батафсил ахборот берилади. Шунингдек, "Жунариқ" канали бўйларида келгусида фуқаролар муҳофазаси бўйича амалга оширилиши режалаштирилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ҳам маълумот эълон қилинади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

❇️Вилоятда пандемия шароитида озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турларини қиммат сотилишини олдини олиш, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмларни ноқонуний муомалага киритиш, талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасидаги амалий ишлар тўғрисида Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш депертаменти Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Шамсиддин Соҳибназаров иштирокида бўлиб ўтган брифингда батафсил маълумот берилди.

❗️Шамсиддин Соҳибназаров мазкур ҳолат юзасидан айрим фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида ҳам изоҳ берди.

🎥Батафсил видеолавҳада👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️⚡️Республика махсус комиссияси
АХБОРОТИ

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагиларга рухсат берилди:

❗️2020 йил 15 августдан бошлаб:

✔️автотранспорт воситаларининг кун давомида тўлиқ ҳаракатланиши;

✔️ маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатнови.
Бунда, доимий равишда ҳар бир авиақатнов ва темир йўл қатновидан олдин тегишли ҳаво кемаси ва темир йўл вагонларини (ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказиш, шу жумладан, уларга ҳавони зарарсизлантириш анжомларини ўрнатиш чораларини кўриш лозим;

✔️ очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти. Бунда, ушбу объектлар учун:

🔸банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;

🔸столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;

🔸бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;

🔸ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш талаб этилади.

❗️Шунингдек, мазкур объектлар тўлақонли фаолият юритишига тайёргарлик кўриш учун уларнинг бино ва хоналарига, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиб бориш тавсия этилади.

✔️ нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар, шунингдек, ўқув курслари (марказлари) фаолияти. Бунда, ушбу ташкилотлар фаолияти учун:

🔸машғулотлар вақтини олдиндан келишиш (таълим марказлари ва тўгараклар учун);

🔸ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)нинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)ни машғулотлар четлатиш;

🔸ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;
санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш чоралари кўрилиши лозим;

✔️санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, пляжлар, хостеллар, ижарага бериладиган дала ҳовлилар ва бошқа дам олиш масканлари фаолияти. Мазкур фаолиятни амалга оширишда:

🔸фуқаролар алоҳида, бир-биридан ажратилган ҳолда (ҳар бир оилага бир хона талабига риоя этган ҳолда) жойлаштирилади;
бино ва хоналар доимий равишда дезинфекция қилиб борилади, шу жумладан, ҳавони зарарсизлантириш анжомлари билан жиҳозлаш тавсия этилади;

🔸бунда меҳмон уйлари ва хостеллар фаолияти Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги 21-сон йиғилиш баёнининг 2-иловаси билан тасдиқланган Пандемия шароитида меҳмонхона хизматларини ташкил қилиш бўйича вақтинчалик йўриқнома талаблари асосида йўлга қўйилади. Бунда, хостеллар фақатгина бир хонага оилавий ёки бир кишидан ортиқ бўлмаган меҳмонларни қабул қилишга рухсат берилади;

✔️ музейлар фаолияти;

✔️ гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар фаолияти учун
– хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари – тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда телефон ёки онлайн навбатга ёзилган ҳолда “1 та хизмат кўрсатувчи шахс – 1 та мижоз” тамойили асосида ишлаши талаб этилади;

✔️ оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш (бунда ушбу тадбирларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда);

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Қуйидаги карантин чекловлари (тақиқлар) 2020 йил 15 августдан кейин ҳам сақлаб қолиниши белгиланди:

✔️ фуқароларнинг жамоат жойларида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаши, тиббий ниқобда бўлиши, бунда улар томонидан санитар талаблар бузилган тақдирда қатъий чоралар (жаримага тортиш) кўриш;

✔️тана ҳарорати 37 градус ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган фуқароларнинг жамоат жойларига чиқмаслиги;

✔️давлат органлари, ташкилотларида йиғилишлар ўтказишни тақиқлаш, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш;

✔️томоша, маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари, тўйхоналар, фаолияти) ва оммавий тадбирлар ўтказиш;
парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолияти;

✔️умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти (очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари бундан мустасно);

✔️тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;

✔️ 65 ёшдан ошган шахсларнинг “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзида яшашини тавсия этиш ва огоҳлантирувчи тарғибот ишларини амалга ошириш;

✔️ йўналишсиз таксиларда йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плеёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиш.

‼️Давлат органлари ва муассасаларининг бинолари, шу жумладан, хизмат хоналари мавжуд шароитлардан келиб чиқиб, ҳавони зарарсизлантириш тизими билан босқичма-босқич жиҳозланади.

⭕️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини инобатга олиб, шунингдек, мамлакатдаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонга хорижий давлатлардан кириб келаётган шахсларни карантинга олишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби жорий этилди:

✔️ хорижий давлатлардан кириб келаётган шахсларни карантинда сақлаш муддати 14 кун этиб белгиланади;

✔️карантин муддатини шахснинг хоҳишига кўра карантин марказларида ёки меҳмонхоналарда ўтказиш тартиби сақлаб қолинади;

✔️карантин муддати шахснинг даволаш профилактика чора-тадбирларини амалга оширишга розилигига кўра, карантинда сақлаш муддати врачлар кузатуви остида даволаш-профилактика чора-тадбирларини амалга оширган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тавсия этилган дори воситаларини қабул қилган) ҳолда 7 кун этиб белгиланади (бунда 7 кунлик карантиндан сўнг тест натижаси манфий бўлганда шахс карантин марказидан чиқарилади).

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
​​❗️РАСМИЙ МУНОСАБАТ

🌐Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси фейсбук ижтимоий тармоғида Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва вилоят соғлиқни сақлаш тизими фаолияти бўйича туҳмат ва бўҳтонлар ёғдириш мақсадида тарқатилган видеотасвир юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасининг марказий шифохона ҳудудидаги “А” блогида ташкил этилган госпиталда айни пайтда 120 нафар бемор даволанмоқда. Шуларнинг 9 нафари соғайиб, ўз уйларига жавоб берилган. Ўзини блогер деб таништирган фуқаро фейсбук ижтимоий тармоғи орқали тарқатган видеоролигида госпиталдаги аҳволни нотўғри талқин этади.

Шу ўринда таъкидлаймизки, ушбу видеороликдаги барча фикрлар, шулар қаторида касалхонада тиббиёт автоуловлари йўқлиги, бундан ташқари, – “ўлсанг ўлиб кетавермайсанми”, “Чирчиқ шаҳрида машина йўқ экан гўёки”, деган фикрлар мутлақо нотўғри.

👩‍⚕️Айтиш ўринлики, Ўзбекистонда ҳам коронавирус пандемияси авж палласида бўлган бир пайтда тиббиёт ходимлари якдиллик билан кураш олиб бормоқда. Уларнинг жасорати алоҳида эътирофга лойиқ. Хизмат вазифасини бажариш даврида коронавирус юқтириб вафот этаётган шифокорларимиз ҳам бор.

▪️Шунингдек, ўз ҳаётини хатарга қўйиб ўта оғир масъулиятли вазифани бажараётган тиббиёт ходимларининг меҳнати ҳар қандай мақтовга лойиқ. Афсуски, ана шундай фидойи шифокорларга раҳмат айтиш ўрнига айрим блогерлик номи остида иш олиб бораётган фуқаролар томонидан саводсизларча туҳмат, ҳақоратлар ёғдириш ҳолатлари учраяпти.

⁉️Айниқса, коронавирусга чалинган минглаб халқимизни даволаб, оиласи бағрига қайтараётган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини “чириган” дея ҳақорат қилишга ҳақи борми? Бу сўзлар учун муаллиф қонун олдида жавоб бериш керак эмасми?

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида самарали ишлаб келаётган, тиббиёт фанлари доктори Тўрақул Содиқович Арзиқуловга нисбатан ҳақоратли “ярамас” сўзини ишлатилишини қандай баҳолаш мумкин?! Бундай сўзни ишлатишга шу кимсанинг ҳақи ва асоси борми аслида? Яна бошқарма бошлиғининг айби билан 3 нафар бемор вилоят юқумли касалликлар шифохонасида оксигениратор бермаганлиги сабабли ўлган дея туҳмат қилинган.

🌐2020 йил 9 август куни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Г.Юлдашеванинг сўзлари асоссиз эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, далиллар билан тўла асосланган ҳолда “Кун уз” сайти мухбирига тақдим этилди ва мақола ижтимоий тармоқларда кенг эълон қилинди.

Шундай бўлишига қарамасдан Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш тизими, пандемияга қарши курашаётган тиббиёт ходимлари меҳнатига қарата туҳматлар уюштириш давом этаяпти. Бу қачонгача давом этаркин? Мана шундай фуқаролар томонидан ўзини блогер сифатида иш тутишлари, нотўғри маълумотлар тарқатишлари, албатта, бу билан улар блогерлик номига доғ туширмаяптимикан?

✍️Тошкент вилояти Cоғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чирчиқ

📍Чирчиқ шаҳрида пандемия даврида тадбиркорларга яратилаётган шароитлар, ўзини ўзи банд қилиш масаласи ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида Чирчиқ шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ахмедовнинг “Тошкент” телеканалига берган онлайн интервьюсида томоша қилинг.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#фармон_ва_ижро
#Олмалиқ

Олмалиқ шаҳрида "ТЕМИР ДАФТАР"га киритилган оилаларга моддий ёрдам пули тарқатилди

🎯 Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6038-сонли Фармонига асосан, кўмакка муҳтож оилаларнинг "темир дафтар"га киритилган ҳар бир оила аъзосига 220 минг сўмдан давлат бюджетидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган эди.

‼️ Ушбу фармонга асосан, кеча Олмалиқ шаҳридаги 3505 нафар фуқаронинг ҳар бирига 220 минг сўмдан, жами 770 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен_шаҳри
#ёшлар

🎗Вилоятимизда ёшларнинг таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш, маънавий муҳитни яхшилаш, тадбиркорликка бўлган қизиқишларини ошириш ҳамда бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш борасида кўплаб амалий ишлар қилинмоқда.

💻Берилган имкониятдан келиб чиқиб, ахборот технологиялари, дастурлаш, график дизайн каби йўналишларда ангренлик ёшларимиз алоҳида фаоллик кўрсатмоқда.

🎥Батафсил: "Ўзбекистон 24" лавҳасида.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай

Ҳоким моддий ёрдам пули тарқатди

Жорий йилнинг 12 август куни Қибрай тумани ҳокими Мираъзам Миркасимов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги Фармонига асосан туманнинг 1-сектор ҳудудида жойлашган "Ёшлик" ва "Ботаника" маҳаллаларида истиқомат қилувчи, "Темир дафтар"га киритилган, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram