Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.32K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Ягийўл_шаҳар
#Cаll_center

🔰Янгийўл шаҳрида ташкил этилган Cаll марказда тиббиёт ходимлари билан бир сафда фидойилик кўрсатаётган бир қатор ёшлар Янгийўл шаҳар 2-сектор раҳбари Э.Санакулов томонидан фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

🔷Пандемия даврида беминнат хизмат қилаётган барча ёшларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгийўл шаҳар Кенгаши номидан миннатдорлик билдирамиз.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Элдор
Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент вилояти филиали томонидан ҳар куни вилоятнинг
6, 7 нафар бошқарма ва ташкилотлари кадрлар бўлими бошлиқлари билан ZOOM платформаси орқали мулоқот ўтказиб бориш йўлга қўйилди.

❇️Жорий йилнинг 11 август куни бошқарма ва ташкилотлар кадрлар бўлими бошлиқлари иштирокида онлайн алоқа боғлаб, филиалнинг вазифалари, функциялари ва фаолияти тўғрисида ҳамда кадрлар бўлимининг бугунги кундаги фаолияти ва иш жараёнида учраётган муаммо ва таклифлари тўғрисида сухбатлашиб олинди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент вилояти филиали
#тайёргарлик
#назорат
#Қабул_2020
#Олмалиқ

⚡️ Президент Шавкат Мирзиёев 6 август куни жорий йилда олий таълим муассасаларига қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказиб, эпидемиологик ҳолатни ҳисобга олган ҳолда кун тартибидаги масалалар юзасидан қатор вазифаларни белгилаб берди.

❇️ Жумладан, тест имтиҳонларини абитуриентлар ва назоратчилар учун эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш имконини берадиган жойда ўтказиш кераклиги қайд этилган эди.

📌 Мазкур топшириқлар юзасидан бугун Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Акмал Умаралиев ва Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов Олмалиқдаги стадионларда бўлиб, тайёргарлик жараёнлари билан танишди.

🔹Мутасаддилар тайёргарлик юзасидан мавжуд ҳолатлар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, масъулларга тегишли тавсияларини бериб ўтишди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ўрта_Чирчиқ
#саховат_ва_кўмак

💰Бугун Ўрта Чирчиқ туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги "Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига кўра – жами 239 миллион 800 минг cўм нақд пул тарқатилди.

Республика бюджетидан эҳтиёжманд оилалар учун ажратилган нақд пул маблағлари Ўрта Чирчиқ тумани секторлари раҳбарлари бошчилигида тарқатилди.

💵Жумладан, 1-сектордаги 55 та оилага 52 миллион 140 минг сўм, 2-сектордаги 35 та оилага 33 миллион сўм, 3-сектордаги 27 та оилага 24 миллион 420 минг сўм, 4-сектордаги 32 та оилага 26 миллион 620 минг сўм нақд пуллар жами 149 та эҳтиёжманд оиланинг 619 нафар аъзоларига, жон бошига 220 минг сўмдан топширилди.

📌Маълумот учун айтиб ўтиш лозимки, эртага ҳам барча секторларда жами 456 миллион 60 минг сўм нақд пул тарқатилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|
#Молия

🔰Тошкент вилояти бўйича 2020 йилнинг етти ойлиги (январь - июль)да кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам маблағларининг молиялаштирилиши учун 44,1 миллиард сўм маблағ сарфланган.

❗️Бу ҳақда вилоят Молия бош бошқармаси ўзининг расмий
веб сайти орқали маълум қилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен
#экспорт

↗️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Равшан Раимов хамда Ангрен шаҳри 4- сектор бошлиғи Қаҳрамон Матқобулов томонидан экспортга ихтисослашган корхоналар қўллаб-қувватланмоқда.

🔶Кўрилаётган чоралар натижасида бугун шаҳарда фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари бир маромда ишламоқда, бу эса Тошкент вилояти иқтисодиётини янада ривожлантиришда ҳамда коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатишда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

♻️Хусусан, пандемия шароитида вилоятдаги 560 та корхонанинг иш фаолиятини давом эттиришга рухсат берилди, 13 та корхонага 12,2 миллиард сўм ҚҚС қайтариб берилди, экспортер корхоналарнинг 375 миллиард сўмлик олинган кредит тўлови муддати узайтирилди.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#статистика

💰Тошкент вилояти Статистика бошқармаси Ахборот хизмати томонидан ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг вилоятдаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан қандай ўзгариши ҳақида маълумот берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Саноат
#Тошкент_тумани

🍋 50 ГЕКТАР МАЙДОНДА ЗАМОНАВИЙ ЛИМОНАРИЯ ҚУРИЛМОҚДА

🚜 "Тош-Тўлабий" агрофирмасига “Тошкент” ҳудудида туман захирасидаги ер майдонидан замонавий лимонария қуриш учун 50 гектар ер ажратилиб, ишларнинг бошланганига ҳам бир ойдан ошди. Айни пайтда бу ердаги ишлар режа асосида жадал олиб борилмоқда.

🏦 Туман ҳокими Одилхон Рустамов ва АТБ “Туронбанк” бошқаруви раиси Чори Мирзаевларнинг ташаббуси ва ҳамкорлигида бошланган ушбу улкан хайрли ишга “Туронбанк”нинг Юнусобод филиали томонидан 55 миллиард сўмлик кредит молиялаштирилган.

Замонавий лимонариянинг биринчи босқичи шу йил сентябрь ойида ишга туширилади. Ушбу объект йил охиригача тўлиқ ишга туширилиши кўзда тутилган.

📑 Бу Президентимизнинг 2020 йил 19 февралдаги “Лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4610-сонли Қарори ижросининг амалдаги намунаси бўлади.

👨‍🌾 Ушбу иссиқхона тўлиқ ишга тушгач, бу ерда 500 дан ортиқ доимий иш ўринлари яратилади. Бу ўз навбатида ҳудуддаги “Шамсиобод”, “Олтинтепа”, “Бештерак”, “Қорабўрик” ва “Беруний” маҳаллаларидаги ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлашга хизмат қилади.

🌱 Таъкидлаш жоизки, тадбиркорларга Республика лимончилик уюшмаси “Тошкент” навли интенсив лимон кўчатларини етказиб беради ва уларнинг парвариши, агротехник тадбирлар ҳамда ҳосилини реализация қилишда ҳам амалий ёрдам беради.

🍋 Шу тариқа келгусида мазкур туманда ҳам лимон саноат усулида етиштирилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Times.uz
❗️(+232) Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 32 мингдан ошди

⚡️Жами беморлар сони 32 215 нафар.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍155 нафари
Тошкент шаҳрида,

📍23 нафари Самарқанд вилоятида,

📍23 нафари Бухоро вилоятида,

📍15 нафари Сирдарё вилоятида,

📍6 нафари Тошкент вилоятида,

📍6 нафари Қашқадарё вилоятида,

📍4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида мулоқот орқали юқтириб олинган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Тошкент шаҳридаги уч поғонали йўл ўтказгич

Обновляющийся Узбекистан: трехуровневая транспортная развязка в городе Ташкенте

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Бўка

Сиз бугунги кун қаҳрамонисиз азиз, тиббиёт ходимлари!

🔷Хабарингиз бор бу кўринмас душман, коронавирус балоси тумандаги тиббиёт ходимларини хам четлаб ўтмаган.

🏠Ҳозирда туманда 21 нафар тиббий ходимда бу касаллик аниқланган бўлиб, симптомсиз кечаётганлиги сабабли, улар уй шароитида даволанмоқдалар.

❇️Туман ҳокими ва Тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти ташаббуси билан ҳозирда уйда даволанаётган 21 нафар тиббиёт ходимларига жами 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тўпламлари етказилди.

❗️Шу ўринда барча фуқаролардан карантин қоидаларига қатъий риоя этишларини, бу билан нафақат ўзлари, балки барча атрофдагиларни соғлигини асраш мумкин эканлигини таъкидлаб ўтамиз.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз

🚰Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, шунингдек, оқава сув тармоғини яхшилаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

❇️Вилоятда ичимлик ва оқава сув тармоқларини яхшилаш мақсадида республика бюджетидан 300 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram