Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Тошкент вилояти ССБ бошлиғи: Чирчиқдаги шифохона COVID-19'ни даволашга ихтисослашмаган

👉 https://kun.uz/01556034

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#Янгийўл_тумани
#тиббиёт_ходимларига_эътибор

Тошкент вилояти Янгийўл туманида ташкил этилган CALL марказда фаолият юритувчи мобил гуруҳда туну кун аҳоли саломатлигини асраш йўлида иш олиб борилмоқда.

🏫Ташкил этилган мобил гуруҳга туман тиббиёт бирлашмаси ва СЭОМ ходимлари жалб этилган бўлиб, улар учун туман Ёшлар маркази биносидан барча қулайликларга эга жой ажратилган.

🍱 Шунингдек, мобил гуруҳда фаолият олиб бораётган ходимларга туман ҳокимлиги томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам етказиб берилмоқда.

🚐 Мобил гуруҳ жамоаси бугунги кунда COVID-19 касаллиги билан касалланган беморларнинг уй шароитида даволанаётганларидан хабар олиб, керакли тавсия ва муолажаларни амалга ошириб келмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Тахиатош иссиқлик электр станцияси

Обновляющийся Узбекистан: Тахиаташская тепловая электростанция

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔺2020 йил 10 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 30 820 (+211) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 176 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 33 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 143 нафари эса Ўртасарой карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида), 24 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 11 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Қибрай туманида яшаган 44 ёшли А.А. (эркак) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли У.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 22 042 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (72 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 582 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 378 нафари оғир, 386 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чирчиқ
#COVID19

🔰Вилоятда касаллик тарқалишини олдини олиш, беморларни даволаш уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишнинг самарали тизими йўлга қўйилган.

📌Xусусан, Чирчиқ шаҳридаги барча эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилалар рўйхати шаффофлик асосида шакллантирилган бўлиб, 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари МФЙлар орқали эгаларига етказиб келинмоқда.

✳️"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида уй шароитида даволаниб келаётган инсонларга, эҳтиёжманд оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга инсонпарварлик ёрдамлари кўрсатиб келинмоқда.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз
ЗАМОНАВИЙ ИССИҚХОНА

🍋Тумандаги Охунбобоев массивида 50 гектар ер ажратилиб, лимончилик иссиқхонаси қурилмоқда. Лойиҳани амалга ошириш учун АТБ "Туронбанк" томонидан 7 йилга, 3 йили имтиёзли 43 миллиард сўм кредит бериладиган бўлди.

❇️Лойиҳа 2021 йилнинг биринчи чорагида ишга тушиши мўлжалланмоқда. Лимонларни экиб то уч йил давомида бўй кўрсатгунича такрорий экинлар экиб даромад қилса бўлади. Яъни булғор қалампири, қулупнай, бақлажон каби экинлардан даромад олиш мумкин.

🔷Ушбу лойиҳа ишга тушганда 600 га яқин янги иш ўринлари яратилиши мўлжалланган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Расмий


🔰Куни кеча Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги санитария-эпидемиология осойишталиги маркази ходимлари томонидан ижтимоий тармоқларда бир видеомурожаат тарқалди.

‼️Унда СЭОМ ходимлари ишлаш учун карантин зоналарига юборилган, лекин шу кунгача махсус рағбатлантириш тўловларини олмаганлиги қайд этилган.

▪️Таъкидланишича, улар бу пулларни “қоғозда” олганликларини, шунингдек туманнинг Санитария-эпидемиология фаровонлиги бош врачи коронавирус билан касалланганлиги ва касалхонада эканлиги боис, унга 179 миллион сўм миқдорида компенсация берилганлиги айтилган.

🔻Бундан ташқари, мурожаатчи томонидан Коррупцияга қарши кураш агентлиги нима учун текширув ўтказмаётганлиги сўралган.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оққўрғон
#Бунёдкорлик

🏛Тошкент вилояти Оққўрғон тумани "Бирлик" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган "Тарих ва ўлкашунослик" музейи мажмуаси биноси янги қиёфа ҳамда замонавий архитектура талаблари асосида қад ростламоқда.

✳️Музей ҳудудида ташриф буюрган меҳмонлар учун қулайлик яратиш мақсадида махсус автотураргоҳ, ҳордиқ чиқариш учун замонавий ўриндиқлар, ёзги айвон, Мангулик қўрғони, кутубхона, боғ барпо этилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#назорат
#Пискент

🚔Тошкент вилояти Божхона бошқармасининг контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда Пискент туманидаги чегарадош ҳудудда тезкор тадбир ўтказилди.

🚬Фуқаро Холматов бошқарувидаги Дамас русумли автомашина кўздан кечирилганда, унга ноқонуний равишда 19 мингдан ортиқ қути тамаки маҳсулотлари ортилгани аниқланди. Уларнинг умумий қиймати 278 миллион сўмдан зиёдни ташкил этади.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўка

⚡️"Бўка" фермерлар уюшмасидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмай келинаётган, сув чиқмайдиган, лалми ерларнинг 70 гектари эрта баҳорда 200 нафар туман ёшларига деҳқончилик қилиш учун ажратиб берилганди.

🍃Деҳқончилик қилиш учун бел боғлаган ёшларимиз даласида айни пишиқчилик палла. 35 сотих ер майдонига эгалик қилиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари эккан ёшлар бугун ўз маҳсулотларидан Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига тортиқ этишди.

📍- Тез-тез бориб ёшлар қилаётган ишларини назорат қилиб турдик, -дейди туман ҳокимининг ўринбосари Анвар Хонтўраев. -Айни дамда ёшларимиз эрта баҳордан буён қилган меҳнатларининг самарасини кўришни бошлашди. Бекзод Исоқов, Тоҳир Исмончаев, Мухторжон Хурсановлар етиштирган полиз маҳсулотлари ички бозорда сотилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#расмий

🔹Тошкент вилояти ҳокимлигига йўлланган мурожаатда Зафар шаҳарчасидан Бекободгача ҳамда ушбу шаҳарчадан Далварзин бўлимигача бўлган масофада ҳаракатланаётган йўналишсиз такси эгалари карантин даврида нархларни бирмунча ошириб юборганлиги хабар қилинган эди.

🔸Ушбу масалани ҳал этиш учун Тошкент вилояти транспорт бошқармаси инспекторлари томонидан қайд этилган ҳудудда икки кун давомида рейд тадбирлари ташкил этилди. Натижада бир қатор қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

❗️Хусусан, Зафар шаҳарчаси ҳудудидан йўналишларга қатнаётган 4 та Нексия, 4 та Матиз, 4 та Спарк ҳамда 3 та Дамас русумли автомобиллар ҳайдовчилари ўзбошимчалик билан сунъий равишда нарх белгилаганликлари учун уларнинг автомашиналари жарима майдончасига қўйилди. Шунингдек, Далварзин бўлимига қатновчи 5 та Дамас русумли автомобиллар ҳаракатига ҳам чек қўйилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ўтказилаётган рейдлар давомида такси ҳайдовчиларига пандемия даврида аҳолининг норозилигига сабаб бўлаётган ҳолатларга чек қўйиш, вазиятни тўғри таҳлил қилиб иш юритиш масалаларида бошқарма ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилаяпти.

✍️Тошкент вилояти Транспорт бошқармаси.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Коронавирус
#Зангиота

⚡️Зангиота туманидаги Ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонаси бош врачи Aнвар Ҳусанов ушбу касалхона ва бу ерда даволанаётган беморлар ҳақида маълумот берди.

🎥Юқоридаги лавҳа шу ҳақда

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чиноз
#Иссиқхона

Чинозда 50 гектар майдонда иссиқхона барпо этилмоқда

🍋Чиноз туманининг "Деҳқонобод" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Охунбобоев" массивида 50 гектар майдонда лимон етиштиришга мўлжалланган йирик иссиқхона қурилиши бошланди.

💰Умумий қиймати 61 миллиард сўм бўлган ушбу лойиҳани келгуси йилнинг биринчи чорагида ишга тушириш кўзда тутилган. Маълумки, лимон кўчатлари уч йилда ҳосилга киради. Шу боис ана шу муддат давомида оралиқ экинлардан даромад олиш мўлжалланмоқда.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram