Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
#Пискент_тумани

Маълумки, республикамизда 8-9 август кунлари автотранспорт воситалари ҳаракати бутун сутка давомида чекланиши белгиланган.

🔹Айни вақтда Пискент тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи Ш.Тўрахонов раҳбарлигида ИИБ ва ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан йўлларда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

♦️8 август соат 15:00 ҳолатига кўра тегишли ҳужжатларсиз бошқарилгани учун 4 та автомашина жарима майдончасига жойлаштирилди.

◾️Ўрнатилган тартибга риоя қилмаган 15 нафар ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда таъсир чоралари қўлланилди.

🟩Профилактика инспекторлари томонидан тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда. МЖтКнинг 54-моддаси асосида 32 нафар фуқарога нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чирчиқ
#COVID19

📌Чирчиқ шаҳрида коронавирус инфекциясини эрта аниқлаш, даволаш ва асоратларни бартараф этиш учун етарли маблағ ажратилиб, керакли тиббий воситалар олинди.

📞Ташкил этилган "call center"ларда мутахассислар сони икки бараварга оширилди.

🏥Эндиликда беморлар бошқа туманларга юборилмай, ҳудуднинг ўзидаги касалхоналарда назоратга олинмоқда. Чирчиқ шаҳар таббиёт бирлашмасида 320 ўринли қўшимча даво ўринлари яратилди.

🏘Уй карантинига олинган фуқароларга эса дори-дармон воситалари етказиб берилмоқда.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_шаҳри

📌Пандемия шароитида фуқароларга кўтаринки кайфият бағишлаш мақсадида, бугунги кунда Oҳангарон шаҳрида фойдаланилмаётган "Жамоатчилик назорат масканлари" аҳоли гавжум яшайдиган маҳаллаларнинг марказларига жойлаштирилиб. "Жамоатчилик маърифат маркази"га айлантирилмоқда.

📚Бу марказларни ташкил қилишдан асосий мақсад карантин қоидаларига риоя этган ҳолда мутолаа маданиятини юксалтириш, ёшларнинг китобга бўлган меҳрини уйғотишдан иборат..

▶️Батафсил Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Times.uz
❗️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 30 мингга яқинлашди, соғайганлар 21 мингдан ошди

📈 2 ҳудудда яна 193 кишида вирус аниқланди:

📎 131 нафари — Тошкент вилоятида,

📎 62
нафари — Тошкент шаҳрида аҳоли орасида.

🛏 Кун давомида 626 бемор тузалиб, жами соғайганлар 21 006 нафарга етди.

🦠 Инфекция юқтирганлар жами — 29 652 нафар.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#Оққўрғон
#ТУМАН_ШТАБИ

📌Оққўрғон туманида ташкил этилган қисқа 12-61 рақамли “CALL-марказ”да туман ҳудудидаги уй шароитида даволанаётган беморларга зарурий тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш, уларнинг муаммоларини хал этиш ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, тушкунлик ҳолатига тушиб қолган беморларга психологик ёрдам кўрсатиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва консультатив маслаҳатлар бериш юзасидан 24/7 тизимда иш ташкил этиб келинмоқда.

☎️Марказга бугунги кунга қадар дори-дармон, озиқ-овқат, мобил гуруҳлар ва бошқа масалаларда 200 дан ортиқ мурожаат келиб тушган.

Марказга бириктирилган Миллий гвардия, Ички ишлар бўлими, тиббиёт Академияси, волонтёрлар ва тиббиёт ходимларидан иборат соҳа вакиллари иш тақсимотига асосан керакли тиббий ва ижтимоий маслаҳатларини бериб, мавжуд муаммоларни ҳамкорлик асосида ҳал қилишга эришмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент
#дезинфекция

❇️Туманда пандемияга қарши кучайтирилган дезинфекция тадбирлари олиб борилди.

🎯Марказий Амир Темур ва Бобур кўчалари, Деҳқон бозори, савдо расталари 7 та ташкилот биноси, 6 та карантин ҳудуди ва юқумли касалликлар шифохонаси, карантинга олинган ҳар бир хонадон, жами 62 минг 721 м кв майдон хлорли эритма билан дезинфекция қилинди.

Профилактика санитария эпидемиология марказининг 8 та бригадаси, Миллий гвардия ходимлари ва махсус техникалар жалб этилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чиноз

ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ ЧИНОЗ ТУМАНИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

‼️2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини олиб бориш, юқори ва ўрта босимли газ қувурларида босим остида синов ишлари олиб борилиши муносабати билан, Чиноз туманида 2020 йил 10 август 8:00 дан 13 август 18:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

✳️“Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг қурилиш соҳаси ходимларига табриги

Поздравление Президента Шавката Мирзиёева работникам сферы строительства

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter