Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#назорат
#Олмалиқ

⚡️Айни дамда Тошкент вилояти ЙҲХ 1-отряди ҳамда Олмалиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан шаҳар кўчаларида назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Ўрнатилган тартиб-қоидаларга риоя қилмаган ҳайдовчиларга нисбатан тегишли тартибда таъсир чоралари қўлланилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани
#тиббиёт_бирлашмаси

🏥 Янгийўл тумани "Халқобод" маҳалласида янгидан барпо этилган тиббиёт бирлашмасининг қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунига етиб қолди.

🛏 Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, ҳозирда ушбу тиббиёт бирлашмасига керакли барча мебель жиҳозлари келтирилди. Ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, ҳовли қисмига гуллар экилди.

🔬Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 13 турдаги тиббий жиҳозлар келтирилди.

📌Яқин кунларда ушбу тиббиёт бирлашмаси ишга туширилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

❗️Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тўрақул Арзиқулов иштирокида брифинг ташкил этилди. Унда коронавирус инфекциясига қарши курашиш мақсадида вилоятда амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.

🎥Батафсил видеолавҳада👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўка
#COVID19

📌Хабарингиз бор, коронавирусга чалинган беморда нафас сиқиши ва ўпкалар яллиғланиши кузатилади. Бу ҳолатда замонавий тиббий асбоб-ускуналар беморнинг аҳволи яхшиланишига ёрдам беради.

✔️Бўка туманида пахта-ғаллачилик йўналишида фаолият юритиб келаётган "APK BUKA" унитар корхонаси томонидан туман тиббиёт бирлашмасига ҳозирги кунда эҳтиёж юқори бўлган 3 дона кислород оксигенераторлари беғараз ёрдам сифатида ҳадя қилинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота
#тренинг

🏥Зангиота туманида жойлашган Ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасида Москва шаҳридан келган мутахассислар иштирокида мулоқот бўлиб ўтди.

👩‍⚕️Бундан аввал Россиянинг малакали анастезиолог, пульмонолог, кардиолог каби мутахассислари шифохонада яратилган шароитлар билан яқиндан танишишган эди. Семинар тренингда эса тажрибалар алмашилди.

Савол-жавоблар натижасида бизнинг даволаш тизимимиз жаҳон тажрибасига ҳамоҳанглиги маълум бўлди.

🎥Батафсил "Ўзбекистон24" дастурида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тошкент_тумани
#фахр

👩‍🎓 Ҳадича халқаро олийгоҳлар талабасига айланди!

🏫 Тошкент туманидаги 11-умумий ўрта таълим мактаби 11-синф битирувчиси Абдунабиева Ҳадича Абдумутал қизи мактабда олий тоифали инглиз тили устозларидан дарс олиб, халқаро IELTS имтиҳонини муваффақиятли топширди ва 7 балли сертификатни қўлга киритди.

У пухта билими билан муддатидан олдин бир қатор нуфузли олийгоҳларнинг талабасига айланди: ⤵️

1️⃣ Westminster international university in Tashkent. (Тошкентдаги халқаро Вестминстер университети)

2️⃣ Cambridge international college

3️⃣ British Management university (Британия менежмент университети)

👏 Битирувчимизни табриклаган ҳолда, унинг келгуси фаолиятларига омад тилаймиз!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен
#саноат

Бугун жаҳон бозорида мис қувурларига бўлган талаб ортиб бормоқда. Маҳаллий бозорда ҳам мазкур маҳсулот ҳаридоргир саналади. Айниқса, карантин марказларига суюлтирилган кислород етказиб беришда мис қувурларининг ўрни катта.

🏭 Ангрен қувур заводида олдиндаги режа ортиғи билан бажарилишига эришилди. Завод тиббиёт масканларига мис қувурларини узлуксиз етказиб бермоқда. Айни пайтда у ерда 150 турдаги қувурлар ишлаб чиқарилмоқда.

📽Батафсил видеолавҳада томоша қилинг

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ангрен
#ФВВ

❇️Ангрен шаҳрининг “Майдон” маҳалла фуқаролар йиғини, "Офтоб" кўчаси 15-уйда истиқомат қилувчи, 1967 йилда туғилган фуқаро Шерали Холжуманов жорий йилнинг 7 август куни соат 17:58 да уйининг томида таъмирлаш юмушларини бажараётган пайтда инсульт олиб, қўл ва оёқлари ишламай қолади. Бу тўғрисида Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчи-диспетчерлик хизматига зудлик билан хабар беришган.

Саноқли дақиқаларда воқеа жойига етиб борган Ангрен шаҳар ФВБ 3-Ёнғин қутқарув қисми хизматчилари фуқаро Ш.Холжумановни қутқарув арқони ёрдамида пастга олиб тушишган.

🚑Чақирилган тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари эса беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, шаҳар марказий шифохонасига олиб боришган. Шифокорларнинг маълумотларига кўра, айни пайтда фуқаро Ш. Холжумановнинг аҳволи қониқарли.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент_тумани

Маълумки, республикамизда 8-9 август кунлари автотранспорт воситалари ҳаракати бутун сутка давомида чекланиши белгиланган.

🔹Айни вақтда Пискент тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи Ш.Тўрахонов раҳбарлигида ИИБ ва ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан йўлларда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

♦️8 август соат 15:00 ҳолатига кўра тегишли ҳужжатларсиз бошқарилгани учун 4 та автомашина жарима майдончасига жойлаштирилди.

◾️Ўрнатилган тартибга риоя қилмаган 15 нафар ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда таъсир чоралари қўлланилди.

🟩Профилактика инспекторлари томонидан тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда. МЖтКнинг 54-моддаси асосида 32 нафар фуқарога нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чирчиқ
#COVID19

📌Чирчиқ шаҳрида коронавирус инфекциясини эрта аниқлаш, даволаш ва асоратларни бартараф этиш учун етарли маблағ ажратилиб, керакли тиббий воситалар олинди.

📞Ташкил этилган "call center"ларда мутахассислар сони икки бараварга оширилди.

🏥Эндиликда беморлар бошқа туманларга юборилмай, ҳудуднинг ўзидаги касалхоналарда назоратга олинмоқда. Чирчиқ шаҳар таббиёт бирлашмасида 320 ўринли қўшимча даво ўринлари яратилди.

🏘Уй карантинига олинган фуқароларга эса дори-дармон воситалари етказиб берилмоқда.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram