Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Чирчиқ

⚡️ЧИРЧИҚ ШАҲРИДА ЕТИМ ҲАМДА ОТА-ОНА ҚАРАМОҒИДАН МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАЛАР ТУРАР ЖОЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ

📌Бугун Чирчиқ шаҳар сектор раҳбарлари, шаҳар Кенгаши депутатлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, васийлик ва ҳомийлик бўлими ҳамда “Чирчиқ шаҳар хусусийлаштиришга кўмаклашиш маркази” давлат корхонаси директори иштирокида меҳрибонлик уйи битирувчиларига ажратилган уй-жойлар ордер асосида топширилди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ёшлар_бандлиги
#Ўрта_Чирчиқ

🌳Аввал хабар берганимиздек, Ўрта Чирчиқ туман ҳокими Олимжон Нурматовнинг ташаббуси билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан “Янгийўл” маҳалласи ҳудудида 15 гектар ер майдонда “Ёшлар боғи” ташкил этилган эди.

👫Мазкур боғда 20 нафар 30 ёшгача бўлган иш билан банд бўлмаган ёшларга 50 сотихдан ер ажратиб берилган.

🍅🍆Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Б.Жўраев ва ишчи гуруҳи ёшлар учун ажратилган ерларда экиб парваришланаётган полиз ва дуккакли экинларнинг ҳолати билан танишди. Айни кунларда ёшлар томонидан экиб парваришланаётган экинлар белгиланган режа асосида ўсаётганлигини кўришди.

🎯Ёшларнинг ғайрат билан ишлаб пандемия шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ҳаракат қилишаётганликлари ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасидир.

📌Ишчи гуруҳ ёшларга ҳосилни йиғиб олиш ва сотиш бўйича керакли тавсиялар беришди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани
#брифинг

Янгийўл туман ҳокимлигида брифинг ўтказилди

📖 Брифингда Янгийўл туман ҳокими У.Ялгашев карантин даврида туманда COVID-19 касаллигига қарши курашишда олиб борилаётган амалий ишлар бўйича ахборот берди.

📞Фуқаролар томонидан касалланиш ҳолатлари юз берганда бир вақтнинг ўзида бир нечта фуқаролар томонидан 103 рақамига мурожаат қилинганида, дарҳол рақамга тушиш имконияти яратилди.

🏪 Туман штабида қисқа 12-75 рақами ташкил этилган бўлиб, туман аҳолисига хизмат қилиб келмоқда. Туманнинг 6 та ҳудудида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 24 соат мобайнида фаолият олиб борувчи тиббий маслахатхоналар ҳам ташкил этилган.

📌
Туман бўйича 10 та соғлиқни сақлаш муассасалари мавжуд бўлиб, шундан 1 таси касалхона, 6 таси амбулатор поликлиника ҳамда 3 таси қишлоқ врачлик пунктларидир.

‼️ Брифингда сектор раҳбарлари, журналист ва блогерлар ҳам иштирок этди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Chirchiq Shahar Hokimligining Axborot Xizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

Куни кеча интернет ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётган видеомурожаатларда Чирчиқ шаҳридаги “Маданият” МФЙ вакиллари томонидан сифатсиз колбаса маҳсулотлари муҳтож оилаларга тарқатганлиги иддао қилинмоқда. Ҳозирда ҳуқуқ тартибот органлари томонидан мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув харакатлари амалга оширилайтганлиги ҳамда колбаса маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиниб тегишли лабаратория текширувларига жўнатилганлиги маълум қилинди. Воқеа тафсилотлари билан видеолавҳада танишинг.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ногиронлар, ёлғиз кексалар, бевалар, ночор оилалар... «Темир дафтар»га кимлар киритилади?

Батафсил
👉 https://kun.uz/24434793

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Times.uz
❗️(+234) Яна 6 ҳудудда коронавирусга чалинганлар аниқланди.Жами беморлар 29459 нафар.

✔️Янги касалланиш ҳолатлари:

185 нафари Тошкент шаҳрида,

28 нафари Самарқанд вилоятида,

10 нафари Тошкент вилоятида,

5 нафари Наманган вилоятида,

4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

2 нафари Навоий вилоятида аниқланган.

▪️Беморлардан 786 нафари оғир, 275 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#Чиноз_тумани
#инвестиция

🔎Тошкент вилоятининг Чиноз туманида 2020 йилда 21 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилган эди.

💰Жорий йил бошидан ҳозирга қадар ушбу ҳудудда умумий қиймати 35млрд. сўм ҳажмдаги 7та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, улар асосида 112 та иш ўринлари ташкил этилди.

🥦2020 йилда туманда қишлоқ хўжалиги йўналишида 3 та лойиҳа асосида 22 та иш ўрни яратилган бўлса, саноат соҳасида бу кўрсаткич 4 та лойиҳа асосида 88 та иш ўрни ташкил этилганлигини кўрсатиб турибди.

🐣Жумладан, туманда янги инвестиция лойиҳалари асосида ишга туширилган истиқболли корхоналардан бири "CHINOZ MUSAFFO PARRANDA" МЧЖ корхонаси паррандачилик комплексини ривожлантириш йўналишида самарали фаолият юритиб келмоқда.

🕵Ушбу лойиҳа тадбиркорнинг 1млрд.сўмлик ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилган бўлиб, унда 2 та янги иш ўрни яратилди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#назорат
#Олмалиқ

⚡️Айни дамда Тошкент вилояти ЙҲХ 1-отряди ҳамда Олмалиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан шаҳар кўчаларида назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Ўрнатилган тартиб-қоидаларга риоя қилмаган ҳайдовчиларга нисбатан тегишли тартибда таъсир чоралари қўлланилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани
#тиббиёт_бирлашмаси

🏥 Янгийўл тумани "Халқобод" маҳалласида янгидан барпо этилган тиббиёт бирлашмасининг қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунига етиб қолди.

🛏 Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, ҳозирда ушбу тиббиёт бирлашмасига керакли барча мебель жиҳозлари келтирилди. Ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, ҳовли қисмига гуллар экилди.

🔬Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 13 турдаги тиббий жиҳозлар келтирилди.

📌Яқин кунларда ушбу тиббиёт бирлашмаси ишга туширилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram