Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
39K photos
5.35K videos
48 files
21.5K links
Download Telegram
#Пискент_тумани

🔹Пискент тумани "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида "WOODLANDS" МЧЖ томонидан газланмаган минерал сув қадоқлаш корхонаси ташкил этилди.

🔸Туман ҳокими ўринбосари, Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Жамолиддин Раҳмонов мазкур корхонада бўлиб, фаолияти билан яқиндан танишди.

💰Қишлоқ жойларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан ноль қийматда ажратилган бино-иншоотда иш бошлаган тадбиркор Жамшид Ачилов мазкур корхона учун 1 миллиард 250 миллион сўм инвестиция киритди.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ўрта_Чирчиқ
#саховат_ва_кўмак

📦"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида, Ўрта Чирчиқ туманидаги 240 та эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

🕋Қурбон ҳайити муносабати билан Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматов бошчилигида сектор раҳбарлари, депутатлар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда саховатпеша тадбиркорлар билан биргаликда янги қуриб битказилган туман маъмурий марказида жонлиқлар сўйилиб, туман бош имом ҳатиби Абдумалик Абдусатторов томонидан “Қуръон” тиловат қилинди.

🥩Жонлиқ гўшти ва озиқ-овқат маҳсулотларини депутатлар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари карантин талабларига риоя қилган ҳолда эҳтиёжманд оилаларга тарқатишди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
3 нафаргача аъзоси бор эҳтиёжманд оилаларга 500 минг, каттароқ оилаларга 1 млн сўмдан моддий ёрдам тарқатилди – Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉 https://kun.uz/10509289

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#Қибрай_тумани

ҚИБРАЙДА ҚОРАМОЛ СЎЙИЛИБ, ГЎШТ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ЭҲСОН ҚИЛИНДИ

🌙 1 август куни Қурбон ҳайит байрами муносабати билан "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида Қибрай туманидаги "АL MO’MIN ABU BAKR BARAKA" МЧЖ томонидан қорамол сўйилиб, 1-сектор ҳудудидаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногирон, ёлғиз қарияларга гўшт ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Зангиота туманида жойлашган “Лор Мед сервис” хусусий клиникасида нотўғри жарроҳлик амалиёти ўтказилганлиги сабабли прокуратура ходими вафот этганлиги ҳақида хабар чиқарилган.

Бош прокуратура матбуот хизмати қайд этишича, 2020 йил 30 июль куни соат 14:55 ларда фуқаро Сухроб Турдиев (1991 й.т.) Зангиота туманида жойлашган хусусий клиникада бурун деформацияси ташхиси бўйича ўтказилган жарроҳлик амалиёти давомида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳум С.Турдиев ҳақиқатда 2018 йил ноябрь ойига қадар прокуратура органлари тизимида ишлаб келиб, Тошкент вилояти прокурорининг буйруғига асосан прокуратура органларидан бўшатилган.

Шифокор ҳибсга олинганлиги ҳақидаги маълумот ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ва Афғонистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари муқаддас Қурбон ҳайити муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тиладилар.
Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Минтақавий кун тартибидаги энг муҳим масалалар юзасидан ҳам батафсил фикр алмашилди.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и Афганистана.
Главы государств обменялись теплыми поздравлениями по случаю священного праздника Курбан хайит, искренне пожелав братским народам двух стран мира, спокойствия и благополучия.
Рассмотрены актуальные вопросы двустороннего сотрудничества. Состоялся также обстоятельный обмен мнениями по наиболее важным аспектам региональной повестки.

#Mirziyoyev #muloqot #Afgoniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Янгийўл
#саховат_ва_кўмак

Пандемия даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида Янгийўл тумани ҳокими У.Ялгашев, ҳоким ўринбосари Н.Нормирзаева, Миллий гвардиянинг туман бўлими раҳбари ва тиббиёт ходимлари билан 1-сектор ҳудудида карантинга олинган хонадонлар холидан хабар олинди.

😷
Хонадон вакиллари билан оралиқ масофани сақлаган холда соғлиқларидаги ўзгаришлар ва барча керакли ёрдамлар кўрсатилиши тўғрисида суҳбат олиб борилди.

🍱Шу билан бир қаторда бугун кун давомида хабар олинган хонадонларга "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида бирламчи зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram