Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
286 subscribers
14K photos
1K videos
6 files
7.92K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Муҳим_хабар

⚡️Махсус рухсатномаларга асоссиз равишда эга бўлишга ҳаракат қилиш ҳолатлари аниқланганда, бундай шахсларга доир маълумотлар жамоатчиликка очиқ етказилади.

❗️Шахсга доир маълумотларни тарқатиш қонунга зид эканлигидан хабардормиз. Бироқ, юртимизда кечаётган оғир вазиятда, карантин талабларига риоя қилинишини таъминлаш, фуқароларимиз саломатлиги хавфсизлиги учун ҳам масъулиятни ўз зиммамизга оламиз.

Замонамиз “қаҳрамони” бўлишдан ўзингизни асранг!

© Давлат хизматлари агентлиги

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Муҳим

Стикер расмийлаштириш жараёни - рақамларда

Ўзингизни ва яқинларингизни асранг! Карантин талабларига риоя этинг!

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Муҳим

Ҳурматли фуқаролар!

⚡️Махсус рухсатномаларни расмийлаштириш учун Давлат хизматлари марказлари ходимлари куну тун тинмай меҳнат қилмоқда. Бизда ҳар бир ҳужжатнинг ҳаққонийлигига алоҳида баҳо бериш катта қийинчиликлар туғдирмоқда.
Махсус рухсатномани олиш учун онлайн шаклда my.gov.uz портали орқали СЎРОВНОМА ТЎЛДИРИЛИШИ ва БЕЛГИЛАНГАН ҲУЖЖАТЛАР ИЛОВА этилиши лозим.
Сиз сўровномага рухсат олиш учун керакли ҳужжатларни тўлиқ тўлдирсангиз аризангиз рад этилишини олдини олган бўласиз.

❗️ Махсус рухсатномани олиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?

-фуқаролик паспорти;

-автомототранспорт техник паспорти;

-Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли автотранспорт воситалари учун – тегишли туман ҳокимлигининг хати;

- тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

-лицензияланадиган фаолият турлари бўйича лицензия;

-рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат;

-ходимнинг меҳнат дафтарчаси ёки лавозимга тайинланганлиги тўғрисида буйруқ.

-автотранспорт воситаси ижара ёки ишончнома асосида фойдаланилганда ижара шартномаси ёки ишончнома илова қилинади.

Каналга уланиш учун: ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
#Муҳим

⚙️2020 йил 5 апрель соат 00:00дан 09:00гача my.gov.uz порталида уни оптималлаштириш бўйича режалаштирилган техник ишлар амалга оширилади. Шу муносабат билан, кўрсатилган вақт оралиғида портал фаолиятида узилишлар кузатилиши мумкин.

© Ягона интерактив давлат хизматлари портали

Каналга уланиш учун: ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
#Муҳим_хабар

Давлат хизматлари марказлари ҳаракатланиш учун стикерларни БЕРМАЙДИ!

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда йирик солиқ тўловчи корхоналари ходимлари машиналарига стикер берилиши ҳақида хабар тарқалди.

Ушбу маълумот аҳоли ўртасида англашилмовчиликларга сабаб бўлди.

❗️Эслатиб ўтамиз, Махсус комиссия баёнига кўра, жорий йилнинг 9 апрелидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари орқали ҳаракатланиш учун рухсатномалар берилиши тўхтатилган.

Янги тартиб бўйича стикерлар ФАҚАТГИНА йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи корхоналар ходимларининг шахсий ёки хизмат автотранспорт воситалари учун берилади.

Аризалар my.soliq.uzда жойлашган солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали онлайн тарзда қабул қилинади.

❗️Янги тартиб бўйича стикер олиш билан боғлиқ барча саволлар билан Давлат солиқ қўмитасининг 1198 ишонч рақамига қўнғироқ қилиш лозим.

Бошқа турдаги ҳуқуқий маслаҳатларни Адлия вазирлигининг телеграмдаги @huquqiy_maslahatbot орқали олиш мумкин.

Ўзингиз ва яқинларингизни асранг. Уйда қолинг!
#Муҳим_лойиҳалар

❗️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат хизматлари марказлари орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Фикр ва таклифларингизни https://regulation.gov.uz/uz/document/17581 ҳаволаси орқали ўтиб қолдиришингиз мумкин.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#МУҲИМ_МАЪЛУМОТЛАР

Тошкент вилояти шаҳар ва туманлари бўйича яшил, қизил ва сариқ ҳудудлар белгиланди.

https://t.iss.one/qibray_sadosi/12112

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Муҳим_хабар
#Расмий

ДХМлар стикер БEРМАЙДИ!

Республика Махсус комиссияси томонидан транспорт ҳаракатланиши вақтинча чекланиб, карантин жорий этилиши ҳақидаги хабари тарқалганидан сўнг, Давлат хизматлари агентлиги ижтимоий саҳифалари ва телеграм-ботига машиналарга стикер бериш билан боғлиқ саволлар келиб тушиб, аҳоли ўртасида турли англашилмовчиликларга сабаб бўлмоқда.

❗️ Ҳурматли фуқаролар, эслатиб ўтамиз!

Махсус комиссия баёнига кўра, жорий йилнинг 9 апрелидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари орқали ҳаракатланиш учун рухсатномалар берилиши ТЎХТАТИЛГАН.

Бугунги кунда ДХАга Давлат хизматлари марказлари орқали стикер бериш ҳақида ҳеч қандай топшириқ белгилангани йўқ.

-----

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 9 июлдаги Ахборотига кўра,

❗️Автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилади.

Бироқ, бошқа стикери мавжуд бўлмаган машиналарга,

📌 фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) тегишли ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

📌 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно).

Мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланишига фақатгина тиббий ниқобдан фойдаланган ҳолда ҳаётий зарур эҳтиёжлари – дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.
#Муҳим_сана

2 март — Ўзбекистон Республикаси БМТга аъзо бўлган кун

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 193 мамлакатни бирлаштирган энг йирик халқаро муассасадир. Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан олти ой ўтиб – 1992 йил 2 март куни ушбу нуфузли ташкилотга аъзо бўлди. БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида давлатимиз байроғи мағрур ҳилпираб турибди.
Ўзбекистон ўз овози ва мавқеига эга бўлган аъзо сифатида БМТ олдига муҳим ва долзарб масалаларни қўйиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг 2017 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи мамлакатимиз ва БМТ ҳам-корлигининг янги босқичини бошлаб берди. Президент сўзлаган нутқ дунё жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотганди.
Нутқда илгари сурилган муҳим масалалардан бири, бу минтақадаги сув захираларидан оқилона фойдаланиш, Орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ғоясидир.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
#муҳим_хабар

Никоҳланувчи шахслар учун муҳим янгилик

Эндиликда ФҲДЁ мудиралари келин куёвдан никоҳни қайд этишда никоҳда туриш ёки турмаслик ҳақидаги маълумотномани талаб қилмайдилар.
Мазкур ҳужжатларни ФҲДЁ бўлими маъсуллари "Электрон ҳукумат" платформаси орқали олишади. Бу аҳоли учун яна бир қулайлик.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#муҳим_сана

7 апрель — Халқаро саломатлик куни

Ҳар йили 7 апрель куни сайёрамизнинг барча мамлакатлари “Бутунжаҳон саломатлик куни”ни кенг нишонлайди. Маълумки, 1948 йил 7 апрель куни БМТнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги ихтисослашган агентлиги сифатида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Швейцариянинг Женева шаҳрида таъсис этилган. У ўз тасарруфидаги 6 та минтақавий ва 150 та мамлакатдаги ваколатхонаси орқали фаолият юритади.
Ўзбекистон 1992 йил 25 майда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига қўшилган бўлиб, ушбу нуфузли халқаро ташкилот билан ҳамкорликда кўплаб
муҳим лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
Саломатлигимиз энг аввало ўзимизга керак ва ўзимизга боғлиқдир. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Спорт билан мунтазам шуғулланинг!

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Диққат #Муҳим_маълумот

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг “Пенсия” дастурий мажмуаси сервер қурилмаларида профилактика ишлари амалга оширилиши муносабати билан, 2021 йил 16 июль соат 15:00 дан – 2021 йил 20 июль санасига
қадар
Пенсия миқдори ҳамда пенсия ҳисоблаб чиқариш санаси, вақти ҳақида маълумот тақдим этиш, суюнчи, дафн нафақаларини тайинлаш ва
вафот этганлар ҳамда туғилганлар рўйхатини қабул қилиш бўйича веб-сервислар фаолияти вақтинча тўхтатилишини маълум қилинади.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
⚡️#Диққат! #Муҳим_лойиҳа

ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИНИ АЛМАШТИРИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ ТАКЛИФ ЭТИЛДИ.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган, эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш муддатини тоифалаштирилган тарзда узайтиришни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Қуйидаги ҳавола орқали, лойиҳа билан танишиб чиқишингиз мумкин👇🏻👇🏻👇🏻

https://regulation.gov.uz/oz/d/50606

Амалдаги тартибга кўра, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш муддати 2021 йилнинг 31 декабрь.

❗️2022 йил 1 январдан бошлаб, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Таклиф этилаётган қарор лойиҳасига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддатини бир йилга узайтириш назарда тутилмоқда.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Диққат #Муҳим

⚡️"2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони имзоланди.

🔗Aлоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Davlat_Dasturi

Keksa va nogironlarga davlat xizmatlarini koʻrsatish soddalashtiriladi.

2022–2026-yillarga moʻljallangan Yangi Oʻzbekistonning taraqqiyot strategiyasi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni bilan tasdiqlangan Dasturga koʻra, 2022-yilda:

❗️Davlat xizmatlarini rivojlantirish maqsadida:

hujjatlarni berish va almashtirishda, oʻzaro bogʻliq davlat xizmatlarini murojaatni kutmasdan taklif etish amaliyoti yoʻlga qoʻyiladi;

“Fuqarolarning raqamli pasporti” loyihasi orqali tugʻilganlik toʻgʻrisida va haydovchilik guvohnomalari, shahodatnoma va diplom kabi hujjatlarni talab qilish bekor qilinadi;

keksa va nogironlarga davlat xizmatlarini koʻrsatish soddalashtiriladi.

Obuna boʻling 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Biz boshqa ijtimoiy tarmoqlarda:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda