#Биз_биргамиз
ДХА Сардобада жабрланганларга ҳужжатларни тиклашга ёрдам беради
Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани ҳудудида содир бўлган фожиа минглаб инсонларнинг бошпанасиз қолишига сабаб бўлди.
Эвакуация туфайли аксарият фуқаролар зарур ҳужжатларсиз қолишган.
Ҳозирги вақтда Давлат хизматлари агентлиги раҳбарияти Сирдарёда бўлиб, жойларда аҳоли билан учрашмоқда.
ДХА Жиззах вилояти бошқармаси мутахассислари ҳужжатлари йўқолган фуқаролар рўйхатини шакллантирмоқда. ©
Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/DXA-Sardoba-jabrlanuvchilariga-hujjatlarni-tiklashga-yordam-beradi-03-05

YouTube
ДХА Сардоба жабрланувчиларига ҳужжатларни тиклашга ёрдам беради
#Биз_биргамиз
"Биз биргамиз" лойиҳаси доирасида фуқароларга сайёр давлат хизматлари кўрсатилиб, соҳага оид бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Бугун, 6 ноябрь куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “ECOBOZOR” савдо мажмуасида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотларнинг савдо ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.
Учинчи марта ўтказилаётган ушбу ярмарка “Биз биргамиз!” шиори остида Адлия вазирлиги ҳамда Ногиронлар жамияти томонидан ташкил этилди.
“Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳасининг асосий мақсади – ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, уларни жамиятимизнинг ажралмас қисми сифатида руҳлантириш ҳамда касбий салоҳиятини рўёбга чиқаришдан иборат.
Ярмаркада бутун республикадан 100 га яқин ногиронлиги бўлган шахслар ўзлари тайёрлаган маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.
Улар томонидан каштачилик, дурадгорлик, зардўзлик, тикувчилик, қандолатчилик каби халқ ҳунармандчилиги йўналишларида асосан қўл меҳнати билан тайёрланган маҳсулотлар омма эътиборига тақдим этилди.
Тадбирда пойтахтимизнинг Давлат хизматлари марказлари ходимлари ташриф буюрган фуқароларга сайёр давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда соҳага оид бепул ҳуқуқий маслаҳатларни бериш мақсадида иштирок этмоқда.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda