Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
288 subscribers
14K photos
998 videos
6 files
7.91K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Эслатиб_ўтамиз

2019 йил 1 ноябрдан бошлаб, ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш бўйича янги тартиб кучга киради.

Инфографикалар орқали электр энергияси, табиий газ ҳамда ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини ечиш, қиёслаш ва ўрнатиш тартиби билан танишишингиз мумкин.

Биз ижтимоий тармоқларда:

Facebook|Telegram
#Эслатиб_ўтамиз

❗️Махсус стикерни олиш учун олдиндан Давлат хизматлари марказига бориб олишнинг фойдаси йўқ!

Аризалар қуйидаги ҳавола орқали фақатгина онлайн тарзда қабул қилинади
https://my.gov.uz/uz/service/337.

❗️Рухсатномангиз тайёр бўлганидан сўнг, my.gov.uz порталидаги шахсий кабинетингизга хабар келади, ёки Давлат хизматлари маркази ходими Сизга қўнғироқ қилади.

Ариза ҳолатини текшириш учун мустақил равишда, қуйидаги ҳаволадан ўтсангиз, бас https://my.gov.uz/uz/site/task-view

❗️Илтимос, ўзингиз ва яқинларингиз соғлигини хавф остига қўйманг, Давлат хизматлари марказига борманг.

Барча керак бўлган маълумотларни юқорида айтиб ўтилган ҳаволалар орқали билиб олишингиз мумкин.

Бизларни тўғри тушунишингизга умид қиламиз.
Саломат бўлинг!

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Эслатиб_ўтамиз

Жорий йилнинг 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" қарори лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди👇🏻👇🏻👇🏻
https://regulation.gov.uz/uz/document/18412

❗️Лойиҳага кўра, Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтилади.

Яъни, ҳужжатлар 2 хил усул билан топширилиши мумкин:

1) Давлат тест маркази сайти орқали;
2) my.gov.uz портали орқали.

Лойиҳа муҳокамаси 2020 йил 17 июнига қадар давом этади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Эслатиб_ўтамиз

⚠️ Давлат хизматлари марказлари ёки my gov.uz орқали берган аризангиз ҳолатини онлайн равишда текширишингиз мумкин.

Бунинг учун қуйидаги ҳаволадан ўтиб, 👉🏻
https://my.gov.uz/uz/site/task-view

1 - Ариза рақами;
2 - Махсус паролни киритишингиз керак.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
#ДХАдан_қулайлик Эндиликда туғилганлик ёки ўлим тўғрисида гувоҳнома олиш учун ФҲДЁ (оддий қилиб «ЗАГС») бўлимига мурожаат этсангиз, суюнчи пулини олиш учун ариза махсус электрон тизим орқали автоматик тарзда Пенсия жамғармасига юборилади. Яъни, Сиздан қўшимча…
#Эслатиб_ўтамиз

Туғилиш билан боғлиқ давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби соддалаштирилди.

Бунинг учун аввал камида 6 та давлат идорасига 15 тадан ортиқ ҳужжат ва маълумотлар топширилиб, камида 10 кундан ортиқ вақт талаб қилинар эди.

"Суюнчи" пулини олиш учун Халқ банкининг тегишли филиалларига бориш керак бўлади.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/15-turdagi-uzhzhatlarni-tplash-va-10-kunlikkutishdantugmani-1-bosishbilan-hizmatdan-fojdalanish-sari

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Эслатиб_ўтамиз

- ДХМга ҳисоблагичларни қиёслаш учун ариза берилган бўлса ҳам, нима учун шу пайтгача хизмат кўрсатилмади?

- Ариза ўз вақтида топширилган бўлса-да, мутасадди ташкилот ҳисоблагични белгиланган муддатда ечиб кетмаган бўлса, ким айбдор бўлади?

ва бошқа долзарб саволларга жавобларни қуйидаги ҳавола орқали билишингиз мумкин: 👇🏼👇🏼👇🏼

https://davxizmat.uz/uz/news/Hisoblagichlarni-qiyoslash-bilan-bogliq-eng-kop-muhokamaga-sabab-bolayotgan-top-6-savollar
#Эслатиб_ўтамиз

⚠️ Давлат хизматлари марказлари ёки my gov.uz орқали берган аризангиз ҳолатини онлайн равишда текширишингиз мумкин.

Бунинг учун қуйидаги ҳаволадан ўтиб, 👉🏻
https://my.gov.uz/uz/site/task-view

1 - Ариза рақами;
2 - Махсус паролни киритишингиз керак.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Эслатиб_ўтамиз

❗️Давлат хизматлари марказларида "бола пули" берилмайди!

Сўнгги пайтларда Давлат хизматлари марказларига "бола пули" беришни сўраб мурожаат қилаётган фуқаролар сони ортмоқда.

Ушбу масала юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

❗️Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш масалалари Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Низом билан тартибга солинади.

❗️Ариза маҳаллада тузилган комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам комиссия қарори билан тайинланади.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
#Эслатиб_ўтамиз

Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олиш учун ФҲДЁ (оддий қилиб «ЗАГС») бўлимига мурожаат этсангиз, суюнчи пулини олиш учун ариза махсус электрон тизим орқали автоматик тарзда Пенсия жамғармасига юборилади.

Яъни, қўшимча вақт сарфлаб ДХМга боришнинг ҳожати бўлмайди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/sujunchi-puliuchun-ariza-kerak-emas

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik
#Эслатиб_ўтамиз

Субсидия бўйича топ - 8 муҳим саволга жавоблар

Субсидиялар кимга берилади?

Субсидия олишда баллар... бу нима?

Субсидия олиш учун ойлик маоши қандай бўлиши керак
?

Ва бошқа долзарб саволларга жавоблар бу ерда 👇🏼
https://davxizmat.uz/uz/news/subsidiya-boyicha-top-8-muhim-savolga-javoblar

❗️Ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар сотиб олинаётган квартиранинг майдони ва нархи квартира майдонининг энг кўп меъёри ва уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан ошмаган тақдирда тўланади.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotindaA_lotinda
#Эслатиб_ўтамиз

Ортиқча пул сарфламанг.

2021 йил 1 августга қадар республиканинг барча ҳудудларида истеъмолчиларга замонавий ҳисоблагичларни ўрнатиб, табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини тўлиқ жорий этилиши режалаштирилган.

Эски «счетчик»нинг даврий текширувдан ўтказиш муддати ўтган бўлса-да, ҳисоб-китоблар ҳозирда уйингизда ўрнатилган ҳисоблагичлар асосида амалга оширилади.

БАТАФСИЛ

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Эслатиб_ўтамиз

Бугун соат 15:00 да Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатларни қоплаб бериш тартибига бағишланган виртуал мулоқот бўлиб ўтади!

Жонли эфирда:

- халқаро имтиҳонларда юқори балл олган ёшлар имтиҳон харажатларини қоплаб бериш учун қаерга мурожаат қилишлари кераклиги;

- мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари;

- cертификатнинг ҳақиқийлигини верификацияси ва бошқалар муҳокама қилинади!

🔗 Онлайн-мулоқот Давлат хизматлари агентлигининг Фейсбукдаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

💻📲Виртуал маконда кўришгунча!


Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube
#Эслатиб_ўтамиз

1 июндан давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиш бекор қилинган ҳужжат ёки маълумотларнинг талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисобланади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга асос бўлади.

Ҳурматли фуқаролар!

Агар Сиз юқорида қайд этилган ҳужжатлар, маълумотномаларни давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан талаб қилиш ҳолатларига дуч келсангиз, зудлик билан ❗️Давлат хизматлари агентлигига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

❗️Маълумот учун: Давлат хизматлари агентлигига мурожаат қилиш учун қайта алоқа воситалари👇🏻

☎️ 1148
📩 [email protected]
🌐 www.davxizmat.uz
📲 https://www.facebook.com/davxizmat/

Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларига мурожаат учун:

Андижон вилояти - (74) 225-20-03
Бухоро вилояти +998652239933
Жиззах вилояти - (72) 221-50-50
Наманган вилояти - (69) 226 11 00 (ички рақам 5003, 5010)
Фарғона вилояти - (73) 243 92 12
Самарқанд вилояти- (55) 701-00-55 ( ички рақам 3004)
Сирдарё вилояти - (67) 236-11-48 (ички рақам 2006)
Қашқадарё вилояти- +998-75-220-06-10
Сурхондарё вилояти- (55) 451-11-48 (ички рақам 7509)
Навоий вилояти - (79) 221-11-48, 79-222-11-48
Тошкент вилояти - (71) 230-32-48
Хоразм вилояти - (62 )227-77-22
Қорақалпоғистон Республикаси +998 55 101-70-96
Тошкент шаҳри - 71-203-60-02, 71-203-60-10

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Эслатиб_ўтамиз

Болаларни давлат боғчаларига қабул қилиш тартиби ўзгарди

Президентимизнинг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, шунингдек, болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 18 мартдаги 244-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида қарори қабул қилинди.

БАТАФСИЛ
👉https://uza.uz/uz/posts/bolalarni-davlat-bogchalariga-qabul-qilish-tartibi-ozgardi_276337

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Эслатиб_ўтамиз

ФҲДЁга ишингиз тушди дейлик. Қайси хизмат учун қанча ҳақ тўлашингиз керак? Биласизми?

Туғилганликни қайд этиш бепул. Буни исталган ФҲДЁда амалга ошириш мумкин. Бир вақтнинг ўзида прописка ва боғчага навбатга қўйиш амалга оширилади.
Никоҳга ариза бериш бепул. У экстерриториал тарзда амалга оширилади. Ариза берилгач никоҳни қайд этиш учун 1 ой муддат белгиланган. Давлат божи 49 000 сўм, герб йиғими 36 750. Жами: 86 750 сўм. Никоҳни қайд этишни тантанали ўтказиш 122 500. Пуллик хизмат ва 86 750 сўм. Жами: 208 250 сўм. Сайёр равишда никоҳни қайд этиш, яъни жойига чиқиб пуллик хизмат 367 500+86 750. Умумий: 453 250 сўм.

БАТАФСИЛ
👉 https://hudud24.uz/f%d2%b3dyoga-ishingiz-tushdi-deylik-%d2%9baysi-hizmat-uchun-%d2%9bancha-%d2%b3a%d2%9b-t%d1%9elashingiz-kerak-bilasizmi/

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Эслатиб_ўтамиз #Сўров

Азизлар! Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим.

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасини янада такомиллаштириш мақсадида онлайн сўров ўтказилмоқда.

Барча хизмат олувчиларни бефарқ бўлмай, сўровдан ўтишни ва давлат хизматлари соҳасини янада яхшилашга ўз ҳиссасини қўшишга чорлаймиз.

СЎРОВДАН ЎТИШ

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#ДХАдан_қулайлик
#Эслатиб_ўтамиз

ФҲДЁ тўловлари энди шаффоф

СМС-хабар ҳуқуқий хизматни олганда кўрсатилган мобил телефон рақамига юборилади.

📰 Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/fhdyo-tolovlari-endi-shaffof

Ҳурматли фуқаролар!

#БизКоррупциягаҚаршимиз

Давлат хизматлари агентлиги тизимида, Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органларида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008”, “1148” ишонч телефони орқали маълум қилиш мумкин.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Эслатиб_ўтамиз

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш хизматидан фойдаланиш тартиби.

Инфографика орқали бугунги кунда қайси Давлат хизматлари марказларида хизматдан фойдаланиш имкони мавжуд эканлигини билиб олишингиз мумкин.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун рўйхатдаги Давлат хизматлари марказларига дам олиш кунлари (шанба ва якшанба, ! байрам кунларидан ташқари) соат 9:00 дан 15:00 гача ҳам мурожаат қилиш мумкин.

❗️Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига асосан эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш учун ИИББ ЙҲХБ бўлимларига ҳам мурожаат қилиш мумкин.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda