Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
288 subscribers
14K photos
998 videos
6 files
7.91K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Марказларимизда

Сайёр хизмат — тайёр имконият

Чиноз туман Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан марказга келишга имконияти бўлмаган фуқароларнинг уйларига борган ҳолда сайёр (мобил) давлат хизмати кўрсатилди.
Хусусан "Гулзаробод" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига ичимлик суви ҳисоблагичини қиёслашдан ўтказиш бўйича сайёр тартибда аризалар олинди. Шунингдек, давлат хизматлари соҳасидаги янгиликлар ва хизмат турлари ҳақида маълумотлар берилди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимизда

Қулайлик

Юртимизда давлат хизматлари кўрсатиш тизимининг изчиллик билан такомиллаштирилиши аҳолига кўплаб қулайликлар яратмоқда. Айниқса, марказдан олис ҳудудларда сайёр давлат хизматларини кўрсатиш фуқароларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилмода.
Оҳангарон тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари “Марказий қўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига енгиллик ва қулайлик яратди. Давлат хизматлари агентлиги ходимлари томонидан шу куни 20 дан ортиқ фуқароларга сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимизда

Сайёр хизмат кўрсатилди

Қуйи Чирчиқ туман Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан "Йилқичи" маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.
Тадбир давомида 15 нафардан ортиқ фуқарога судланмаганлик, кадастр паспортини шакллантириш, архив маълумотлари бўйича давлат хизматлари кўрсатилди. Давлат хизматлари соҳасидаги янгиликлар ва яратилаётган имтиёзлар ҳақида айтиб ўтилди.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимизда

Сайёр хизмат автобуси Назербекда

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси ва Зангиота туман Давлат хизматлари маркази ходимлари 4 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Назарбек маҳалласига борди. Сайёр хизматлар учун мўлжалланган автобуснинг келиши шу ҳудудда яшовчи фуқароларга енгиллик яратиб, вақтини тежаш имкониятини берди. Тадбир давомида назарбекликлар фарзандларини давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун ариза бериш, коммунал хизмат кўрсатиш тармоқларига уланиш, кадастр паспортини шакллантириш, солиқдан қарзи бор ёки йўқлиги ҳақида маълумот олиш каби 20 га яқин давлат хизматларидан фойдаланди.
Сайёр хизмат давомида аҳоли ўртасида хизматларни давлат хизматлари марказларига келмасдан, Ягона интерактив давлат хизматлари портал орқали электрон тарзда олиш тарғиб қилинди.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимизда

“Баҳмал”да сайёр хизмат

Тошкент вилояти Давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан ўтган дам олиш кунлари барча ҳудудларда сайёр давлат хизматлари ва ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди. Бўка туман Давлат хизматлари марази ходимларининг бу галги манзили марказдан 30 чақирим олисда бўлган “Баҳмал” маҳалла фуқаролар йиғини бўлди. 2 минг 700 дан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган маҳалла аҳолисининг узоғини яқин қилиш мақсадида сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.
Шу куни “Баҳмал” МФЙ аҳолиси бир қатор йўналишлар, жумладан, cув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш, болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича навбатга қўйиш учун ариза бериш, электр тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш бўйича 10 га яқин давлат хизматларидан фойдаланди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимизда

Аҳоли мамнун

Олмалиқ шаҳар Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан "Калмакир" маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр хизмат кўрсатилди.
Сайёр хизмат давомида фуқароларга уй-жой, кадастр, коммунал соҳага доир 10 га яқин хизматлар кўрсатилди. Давлат хизматларига оид ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Кўрсатилган сайёр давлат хизматидан шаҳар аҳолиси мамнун.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимизда

Ўқув-семинар ўтказилди

Олмалиқ шаҳар Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан шаҳардаги "Ammafos-Maxam"акциядорлик жамияти ишчи ходимлари учун амалий семинар ўтказилди. Унда марказ ходимлари томонидан давлат хизматларини маҳалласидан, уйидан чиқмаган ҳолда фойдаланиш, онлайн хизмат олишга кўникма шакллантириш борасида амалий машғулот дарслари ўтилди. Ягона портал орқали интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш йўл-йўриқлари тушунтирилди.
Шунингдек, 2021 йил 1 июндан бекор қилинаётган маълумотлар ҳақида ҳам айтиб ўтилди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимизда

"Маданият" маҳалласида ўқув-семинар ўтказилди

Қуйи Чирчиқ туман Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан маҳаллаларда, мактаб ва жамоат ташкилотларида "Электрон давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби" мавзусида мунтазам равишда ўқув-семинарлари ўтказиб келиняпти. Навбатдаги семинар манзили туман марказидан 40 чақирим олисда жойлашган "Маданият" маҳалла фуқаролар йиғини бўлди.
Аҳоли ўртасида Давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган хизматлардан онлайн тарзда фойдаланиш бўйича кўникмаларини шакллантиришга қаратилган тарғибот тадбирлари амалга оширилди. Айниқса, бугунги кунда ҳар бир фуқарода мобиль алоқа воситалари орқали интернет тармоғига уланиш ва зарур хизматлардан
my.gov.uz сайти орқали мустақил равишда давлат хизматларини олиш имконияти бор.
Тадбир давомида маҳалланинг 30 га яқин аҳолиси сайёр давлат хизматларидан фойдаланди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимизда

Доимо меҳр ва эътиборда

Бугунги пандимея юртимиз аҳолиси айниқса, ёши улуғ инсонлар саломатлигини алоҳида муҳофазага олишни тақозо этди. Гап инсон манфаатлари хусусида борар экан энг аввало кўз олдимиз кексаларимиз келади. Жамиятимизнинг ҳар бир жабҳасида кексалар фаолият юритиб, ёш авлод учун ўрнак бўлгани бор гап. Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан турли соҳада узоқ йиллар меҳнат қилган, кўпни кўрган кексаларимизга доимо меҳра ва эътибор, чексиз ҳурмат ва эхтиром кўрсатилмоқда.
Олмалик шаҳар Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғинида кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларга ҳафта давомида 8 та давлат хизматлари сайёр тартибда кўрсатилди. Кексаларимиз иссиқ ва совуқ сув ҳисоблагичларини қийёслашдан ўтказиш, кадастр ҳужжатини шакллантириш каби давлат хизматларидан сайёр тарзда фойдаланди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube