Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
286 subscribers
14K photos
1K videos
6 files
7.92K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Ҳуқуқий_марш
#Сайёр_хизматлар

Мустақиллининг 30 йиллиги шодиёналари арафасида Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси билан биргаликда “Адлиядан адлиягача” ҳуқуқий марши ташкил этилди.

Марш доирасида аҳолига сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Кун_ҳикмати

Адолат ва эзгуликдан айри тушган ҳар қандай билим доғулиликка айланади. Уни донолик, деб аташ ножоиздир.
Суқрот

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатор фармонларига мувофиқ, мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.

Айни пайтда Кўксаройда ушбу мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

Рядом указов Президента Шавката Мирзиёева в связи с 30-летием независимости страны группа наших соотечественников награждена орденами и медалями, почетными званиями.

В эти минуты в резиденции Куксарой проходит церемония вручения этих наград.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган лойиҳанинг бугунги қаҳрамони - "Улуғбек" иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси раҳбари Оқил Салимов. Суҳбатдошимиз ўтмиш ва бугун, янги Ўзбекистоннинг шиддати ҳақидаги фикрлари билан бўлишади.

Герой очередного выпуска проекта, посвященного 30-летию независимости Республики Узбекистан - руководитель фонда по поддержке одаренной молодежи "Улугбек" Окил Салимов. Наш собеседник делится размышлениями о прошлом и настоящем, а также динамичности нового Узбекистана.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ДХАдан_қулайлик
#Муаммо_нимада

⚡️ДИҚҚАТ! ШАНБА ВА ЯКШАНБА КУНЛАРИ ҲАМ ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАНГИЗНИ АЛМАШТИРИШ ИМКОНИГА ЭГАСИЗ.

Сўнгги кунларда Давлат хизматлари марказларида ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш хизматидан фойдаланиш учун ташриф буюрувчилар оқими ортган. Бу эса, Марказларимизда узун навбатларнинг ҳосил бўлишига сабаб бўлмоқда.

Ушбу муаммони бартараф этиш ҳамда фуқароларимизга қулайлик яратиш мақсадида, Давлат хизматлари агентлиги томонидан бир қатор чоралар кўрилмоқда.

Биринчидан, эндиликда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш учун Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Яккасарой ва Сергели туманлари Давлат хизматлари марказларига ҳам мурожаат қилиш мумкин.
(Аввал бу хизматдан пойтахтимизнинг Олмазор, Учтепа, Шайхонтоҳур, Миробод, Юнусобод, Чилонзор, Яшнобод туманлари Давлат хизматлари марказларида фойдаланиш мумкин бўлган. Эндиликда эса, юқоридаги учта туманда ҳам ушбу имконият қўшимча равишда яратилди.)

Иккинчидан, фуқароларимиз ❗️ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун рўйхатдаги Давлат хизматлари марказларига дам олиш кунлари (шанба ва якшанба, ! байрам кунларидан ташқари) соат 9:00 дан 15:00 гача ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

❗️Бунда, меҳнат қонунчилигига тўлиқ риоя қилинган ҳолда шанба-якшанба кунлари ишлайдиган ходимларнинг умумий иш вақти ҳафтасига 40 соатдан ортмайди.

Давлат хизматлари агентлиги халқимизга давлат хизматларидан фойдаланишда қулайликларни яратишда давом этади.

❗️Маълумот учун, Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 408-сон қарорига асосан эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш учун ИИББ ЙҲХБ бўлимларига ҳам мурожаат қилишингиз мумкин.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимизда

“Баҳмал”да сайёр хизмат

Тошкент вилояти Давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан ўтган дам олиш кунлари барча ҳудудларда сайёр давлат хизматлари ва ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди. Бўка туман Давлат хизматлари марази ходимларининг бу галги манзили марказдан 30 чақирим олисда бўлган “Баҳмал” маҳалла фуқаролар йиғини бўлди. 2 минг 700 дан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган маҳалла аҳолисининг узоғини яқин қилиш мақсадида сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.
Шу куни “Баҳмал” МФЙ аҳолиси бир қатор йўналишлар, жумладан, cув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш, болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича навбатга қўйиш учун ариза бериш, электр тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш бўйича 10 га яқин давлат хизматларидан фойдаланди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Live

Айни дамда Давлат хизматлари агентлигининг Халқаро - ҳамкорлик бўлими ходимлари Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан ишга туширилиши режалаштирилган янги «Самарали бошқарув дастури» лойиҳасининг онлайн-тақдимотида иштирок этмоқда.

Тақдимот давомида GIZ вакиллари томонидан ДХА ва GIZ ўртасидаги бўлажак лойиҳа тўғрисида атрофлича маълумот тақдим этилмоқда.

Лойиҳа гуруҳининг дастлабки таҳлилига кўра, Давлат хизматлари агентлиги ислоҳотчи агентликлардан бири сифатида тан олинди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимизда

Аҳоли мамнун

Олмалиқ шаҳар Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан "Калмакир" маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр хизмат кўрсатилди.
Сайёр хизмат давомида фуқароларга уй-жой, кадастр, коммунал соҳага доир 10 га яқин хизматлар кўрсатилди. Давлат хизматларига оид ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Кўрсатилган сайёр давлат хизматидан шаҳар аҳолиси мамнун.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Эътироф

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 24 майдаги “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан бир гуруҳ юртдошларимиз юксак мукофот билан тақдирланганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Давлат хизматлари агентлиги Тошкент влояти бошқармаси жамоаси бошқарма бошлиғи Абдусатторов Илҳомжон Эркинжоновични "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирланганлиги муносабати билан самимий қутлайди!
Ишларингизда омад ва муваффақиятлар тилаб қоламиз!

Давлат хизматлари агентлиги
Тошкент вилояти бошқармаси жамоаси

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda