Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
278 subscribers
14.2K photos
1.01K videos
6 files
7.98K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Мустақиллик_солномаси

Ўттиз йил ўттиз кунда: 1998-2005 йиллар давомида амалга оширилган айрим ишлар

Батафсил инфографикада ☝️

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
🔴 #ДХА_хабари

Аввалроқ хабар берганимиздек, “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида 7 та туман (Нукус тумани, Шўрчи тумани, Деҳқонобод тумани, Бахмал тумани, Ховос тумани, Косонсой тумани, Нурафшон шаҳри) ҳоким ўринбосарлари ва депутатлари учун Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Олмос” масканида “Маҳаллий бошқарув масалаларига” бағишланган тренинглар бўлиб ўтмоқда.

Мақсад – янгидан ташкил этилган Кенгаш котибиятлари фаолиятини такомиллаштириш, маҳаллий бошқарув соҳасида илғор хорижий тажриба билан таништириш ва Ўзбекистон шароитида қўллаш имкониятларини муҳокама қилишдан иборат.

Бугун тренингда ДХА директори Улуғбек Муҳаммадиев томонидан иштирокчиларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида жорий этилаётган қулайликлар, давлат хизматларидан масофадан туриб электрон шаклда фойдаланишнинг афзалликлари, хизматлардан фойдаланиш тартиби ҳақида батафсил маълумот берилди.
#Мустақилликка_30_йил

Болалар майдончаси очилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туман марказидан анча олис бўлган “Нурли Замин” ва “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида болалар ва спорт (street working) майдончалари қуриб берилди. Мустақиллик байрами арафасида ушбу майдончалар фойдаланишга топширилди.
Мазкур маҳаллада Давлат хизматлари Агентлиги Тошкент вилояти бошқармасининг мобил автобусида мутахассислар томонидан мазкур ҳудудда аҳоли мурожаатларига ечим топиш, узоғини яқин қилиш мақсадида сайёр давлат хизматлари ҳам ташкил этилди. Фуқароларга керакли хизматларни туман марказига бориб эмас, ўз қишлоғи, маҳалласида олишга имкон яратилди. Тадбир давомида йигирмага яқин фуқарога давлат хизматлари кўрсатилди.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

19 август куни “Маҳалла” телеканалининг “Халқ билан мулоқот” кўрсатувида Оққўрғон туман ДХМ иш фаолияти кенг ёритилди. Унда марказ директори С. Мирзаханов ва бош мутахассис А.Абдалахатовнинг суҳбатлари берилди.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Адлия_хабари

Бепул ҳуқуқий маслаҳат керакми ? Адлия ҳуқуқий маршига марҳамат!

⚠️ Адлия вазирлиги аҳоли учун фойдали ва зарур тадбирларни мунтазам ташкил этишда давом этмоқда.

➡️ Мустақиллининг 30 йиллиги шодиёналари арафасида Тошкент шаҳрида “Адлиядан адлиягача” ҳуқуқий марши ташкил этилади.

🗓 Ҳуқуқий марш жорий йилнинг 28 август куни соат 9:00 да Юнусобод туман адлия бўлими биносидан бошланиб, Адлия вазирлиги биносигача давом этади.

Ҳуқуқий марш давомида адлия, ФҲДЁ ходимлари, нотариуслар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади ҳамда сайёр давлат хизматлари кўрсатилади.

🔘 Ҳуқуқий марш қуйидаги йўналишда ўтказилади:

● “Шайх Шиблий” МФЙ биноси (соат 9:30–12:00 гача);
● “Минор” МФЙ биноси (соат 11:00 –13:00 гача);
● Олой бозори (соат 12:30 – 14:00 гача);

Маршда иштирок этинг, ҳуқуқий муаммоларингиз ечимини топинг!

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Кун_ҳикмати

Бойликни топишибди-ю ақл-идрокни йўқотишибди. Ажабо, топган нарсалари билан йўқотган нарсаларининг баҳоси бир хилмиди?
Абу Али ибн Сино


Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
⚡️Адлия вазири Русланбек Давлетов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Президент Фармони билан адлия вазири Русланбек Давлетов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

Русланбек Давлетов 1980 йили Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. Маълумоти – олий, ҳуқуқшунос, иқтисодчи, 1-даражали адлия маслаҳатчиси.

2001 йил Буюк Британиянинг Варвик университетини, 2003 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини (магистратура), 2007 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ва 2010 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида етакчи мутахассис лавозимида бошлаган ва ўтган йиллар давомида Вазирлар Маҳкамаси, Олий суд, Президент Администрациясида турли масъул лавозимларда ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, 2017 йил 14 августдан буён Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимида ишлаб келмоқда.

Адлия вазирлиги жамоаси Русланбек Қуролтайевич Давлетовни бундай эътирофга сазовор бўлганлиги муносабати билан табриклайди!

Келгусидаги ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилайди!

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Эътироф

ДХА: Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларига Давлат хизматлари агентлиги тизимида фаолият юритаётган бир гуруҳ ходимлар ҳам муносиб кўрилди.

Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги муносабати ҳарбий хизматчилар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фармони имзоланди.

Ўзбекистонимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун илк бор Давлат хизматлари агентлиги тизимида фаолият юритаётган ишчи-ходимлар ҳам мукофотланди.

Давлат хизматлари агентлиги тизимининг қуйидаги ходимлари Президент Фармонига асосан “Содиқ хизматлари учун” медали билан

Абдуллаева Режаббиби Сабировна Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани Давлат хизматлари маркази директори

Бахриддинова Мохидилхон Сатимовна Давлат хизматлари агентлиги Қўрғонтепа тумани 1-сон ФҲДЁ бўлимининг мудираси

"Шуҳрат" медали билан

Абдуллаев Шавкат Акбарович
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Давлат хизматлари маркази директори

Абидов Диёр Сайфуллаевич
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Давлат хизматлари маркази директори

Дауекеев Азамат Караматдинович Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани Давлат хизматлари маркази директори тақдирланди.

Давлат хизматлари агентлиги жамоаси мукофотланган ҳамеасбларни юксак эътирофга сазовор бўлганлиги муносабати билан табриклайди!

Келгусидаги ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилайди!

Давлат хизматлари агентлиги жамоаси халқимизга хизмат қилишдан мамнун ва келгусида соҳани янада такомиллаштириш, хизмат кўрсатиш жараёнини соддалаштириш, бюрократиянинг олдини олиш йўлидаги ҳаракатларини давом эттиради.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Сўров

Азизлар! Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим.

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасини янада такомиллаштириш мақсадида навбатдаги онлайн сўров ўтказилмоқда.

Барча хизмат олувчиларни бефарқ бўлмай, сўровдан ўтишни ва давлат хизматлари соҳасини янада яхшилашга ўз ҳиссасини қўшишга чорлаймиз.

СЎРОВДАН ЎТИШ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Сўраган_эдингиз

Бугунги кунда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳужжатнинг янги намунадагисига қаерда алмаштириш мумкин?

❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 408-сон Қарорига асосан

ИИББ ЙҲХБ бўлимларида (манзиллари билан қуйидаги ҳақола орқали танишиш мумкин
https://docs.google.com/document/d/1ZpkDS9WekNrPeHYFA1QPBElIUdZ8BXX4ZPrCt1pLEaQ/mobilebasic);

махсус ускуналар ўрнатилган Давлат хизматлари марказларида(манзиллари билан қуйидаги ҳақола орқали танишиш мумкин
https://t.iss.one/davxizmat/7087).

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda