Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
#Covid19 ⚡️ДСҚ йирик солиқ тўловчиларга стикер беради Давлат солиқ қўмитаси карантин даврида корхоналар ишини енгиллаштириш ва узлуксиз фаолият юритиши учун мақбул шароитлар яратиш мақсадида йирик солиқ тўловчиларнинг транспорт воситаларига махсус рухсат…
#Билиб_қўйган_яхши
Қуйидагилар йирик солиқ тўловчилар тоифасига киради:
✅ акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва акциз тўланадиган хизмат кўрсатувчи корхоналар;
✅ тижорат банклари, товар-хом ашё, фонд ва валюта биржалари;
✅ «Навоий КМК» ДК, «Олмалиқ КМК» АЖ ҳамда уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар;
✅ маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган ташкилотлар;
✅ маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан олинган соф тушуми ўтган календарь йил якуни бўйича 100,0 миллиард сўмдан юқори бўлган ёки кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр якуни бўйича ушбу миқдордан ошган юридик шахслар;
✅ углеводород ҳом ашёси ва минерал ресурсларни қазиб олувчи, қайта ишловчи, етказиб берувчи ва сотувчи ҳамда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи юридик шахслар, бундан автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари мустасно;
✅ Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғидан йўловчиларни ташиш мақсадларида фойдаланувчи, халқаро ҳаво алоқаларини амалга оширувчи ва уларнинг таркибига кирувчи юридик шахслар.
👉 манба
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube

Чекишни ташлаганингиздан сўнг, организмингизда қандай ўзгаришлар бўлади?
Бугун ҳар бир ёшу қари чекиш – бу зарарли одат эканлиги, саломатликка салбий таъсир кўрсатишини билади. Замонавий тиббий тадқиқотлар туфайли олимлар чекишни ташлаган инсонда қуйидаги ижобий ўзгаришлар бўлишини исботлашди:
- 20 дақиқадан кейин юрак фаолияти нормаллашади;
-12 соатдан кейин қондаги углерод оксиди миқдори меъёрга келади;
- 2 ҳафтадан кейин юрак ҳуружи хавфи камаяди ва ўпка фаолияти яхшиланади;
-1 йилдан кейин тамакига эҳтиёж бутунлай йўқолади, тери ранги ўз ҳолатига келади;
-5 йилдан кейин инсулт хавфи пасаяди;
-10 йилдан кейин саратон касалликларига чалиниш хавфи камаяди.
Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Қуритилган меваларнинг фойдаси ҳақида биласизми?
Қуруқ мевада янги узилган меванинг барча фойдали хусусиятлари сақланиб қолади. Айниқса, бугунги рўза кунларида уларни истеъмол қилиш танага куч-қувват бағишлайди.
Майиз — яхшигина антидепрессантдир, шунингдек, қалқонсимон без касалликларида ёрдам беради.
Ўрик туршаги — калийнинг тенгсиз манбаидир; юракка яхши таъсир қилади ва онкологик касалликлар профилактикаси учун ажойиб восита ҳисобланади.
Хурмо қоқи (финик) — Глюкозага бой бўлиб, ишчанлик қобилиятини оширади. Фойдали элементларга бой таркиби сабабли иммунитетни ҳам мустаҳкамлайди.
Анжир қоқи — Ўт пуфаги фаолиятини яхшилайди, бронхитни даволашда қўлланилади ва қувватсизликнинг олдини олади.
Қуритилган нок — Ичак фаолиятига ижобий таъсир ўтказади, организмдан токсинлар ва оғир металларни чиқариб ташлайди.

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube

Исириқнинг фойдали жиҳатлари
Исириқ қадим замонлардан бери анъанавий халқ табобатида кенг қўлланиб келинган. Ҳозир ҳам ҳар бир хонадонда исириқдан фойдаланилади, десак муболаға бўлмайди. Унинг минг хил дардга даволиги халқ орасида маълум ва машҳур. Айниқса, юқумли касалликларга қарши профилактиканинг энг ишончли анъанавий усули ҳисобланади
Абу Бакр ар-Розийнинг "Чечак ва қизамиқ ҳақида китоб" номли асарида исириқ тутатиш қизамиқ, безгак каби юқумли касалликларнинг олдини олиш ва даволашда ижобий таъсирга эгалиги баён қилинган.
Гарчи коронавирусга қарши исириқ тутунининг самарасини тасдиқловчи илмий исбот бўлмаса-да, ундан юқумли касалликларнинг олдини олишда фойдаланиш ижобий самара беради. Чунки исириқ тутуни инсон организмига турли вирусларнинг киришига йўл қўймайди.

Қизил лавлагининг фойдали хусусиятлари
Абу Али ибн Сино "Тиб қонунлари”да қизилча (қизил лавлаги)нинг фойдали хусусиятларига баҳо бераркан, "у жигар ва талоқдаги зарарли тиқинларни очувчи, буйрак ва қовуқ касалликларида ҳамда бавосилда шифо бергувчидир” дея ёзади. Улуғ ҳакимнинг таъкидлашича, қизилча барги бўғим оғриғи ва яра-чақаларни даволашда ишлатилади, сиқиб олинган суви сочдаги қазғоқни кетказади, юздаги ҳуснбузарни даволайди, сепкилни йўқотади.
У иммунитетни кўтариб, кўриш қобилиятини тиклайди. Қон босими юқори бўлганда, лавлаги шарбатини асал билан аралаштириб, ярим стакандан кунига 3-4 марта ичинг.
Қизил лавлаги шарбати ҳазм жараёнини яхшилаб қолмасдан, балки моддалар алмашинувида фаол иштирок этади. Қандли диабет, қабзият, камқонлик, атеросклероз, тиреотоксикоз сингари дардларни тузатишда ҳам ёрдам беради.

Компьютерда кўп ишласангиз, кўз чарчашини қандай камайтириш мумкин?
Кўпчилик кунига 8—10 соат давомида компьютерда ишлайди. Бу ҳолат инсон организмига ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди. Шунинг учун мутахассислар кўзни компьютер экранининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилувчи кўзойнак тақишни маслаҳат беришади.
20-20-20 қоидасига амал қилинг. Ҳар 20 дақиқада монитор экранидан 20 сонияга чалғиш ва ўзингиздан 6 метр узоқликдаги нарсага эътиборингизни қаратишингиз керак.
Компьютер монитори ҳолатини созланг. Монитор экрани сиздан 45-70 см узоқ масофада бўлиши керак, бу ҳолда кўзлар монитор юқори қисми билан бир хил даражада бўлиши керак.
Линза тақиб компьютердан фойдаланганда кўзларингиз кўпроқ чарчайди. Ҳафтада ҳеч бўлмаганда 2 марта линза ўрнига кўзойнак тақиш кўзга тушадиган босимни камайтиради.

Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda

Гуруч сувининг шифобахшлиги ҳақида биласизми?
Бошқа бошоқли ўсимликлар қатори гуруч ҳам ер юзида тахминан ўн минг йиллар илгари баҳайбат музликлар эригандан кейин ҳозирги Ҳиндистон, Таиланд ва Хитой мамлакатлари жойлашган ерларда пайдо бўлган. Шундан бери дунё аҳолисининг тўртдан уч қисми учун гуруч дони озиқ-овқат сифатида ишлатиб келинмоқда
Гуруч суви организмга ижобий таъсир кўрсатади. У ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди, қон босимини меъёрлаштиради, саратон касаллигининг олдини олади.
Гуруч суви терига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Доимо истеъмол қилиш ва юз ювиш натижасида тери ранги яхшиланади, ажинлар текисланади, ҳуснбузарлар камаяди.
Гуруч таркибида умуман туз бўлмаганлиги сабабли уни юрак қон-томир, буйрак етишмовчилиги касалликлари бор бўлган ҳамда ортиқча вазндан қутулишни истаган кишиларга ҳам озуқа сифатида тавсия этилади.

Жазирама иссиқ пайтида қандай ҳаракат қилиш керак?
1. Ҳарорат кўтарилган иссиқдан панага ўтинг. Ҳаво ўтадиган оч рангдаги кийим (пахта матосидан тайёрланган) кийинг. Бош кийимни ҳам кийишни унутманг. Шошилмасдан ҳаракат қилинг, тез-тез панада бўлишга ҳаракат қилинг.
2. Кўп сув ичиш – тўғри сув истеъмол қилиш организмнинг хаёт фаолиятини яхшилайди. Иссиқ пайтида ҳар куни суюқлик истеъмол қилишни кўпайтириш керак.
3. Тез-тез душ қабул қилинг. Тез-тез душ қабул қилиш тананинг нафас олиш тизимини яхшилайди. Сув хона ҳароратида бўлиши керак.
4. Жазирама иссиқ урганда зудлик билан соя жойга, шамол бор жойга ўтиш ёки душ қабул қилинг. Танани совутишга ҳаракат қилинг.
5. Овқатланиш тартибини ўзгартиришга ҳаракат қилинг. Жазирама иссиқ пайтида совуқ овқатлар ҳамда кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш тавсия этилади.

Редиска — саломатлик учун фойдали
Редиска — озуқабоп ўсимлик бўлиб озиқ-овқат сифатида унинг илдизи ишлатилади. Ёш, майдароқ редиска ширин, сувли, тупроқда кўп туриб қолгани қуруқ бўлиши мумкин.
Редисканинг дориворлиги шундаки, у сийдик ажратиш тизими касалликларининг, жумладан буйракда тош пайдо бўлишининг олдини олиш ва даволашга ёрдам беради. Озиш парҳезига киритилса тез вазн ташлашга кўмаклашади. Шунингдек жигар ва нафас тизими фаолиятини яхшилайди.
Редиска таркибида С витамини кўп бўлиб, у танада коллаген ишлаб чиқарилишига туртки беради. Бу модда суякнинг тоғай тўқимаси учун жуда зарур. Бу илдизмевани истеъмол қилиш воситасида артрит, ривожланишининг олдини олиш ва касаллик аломатларини енгиллаштириш мумкин. С витаминига бой редиска иммунитетни кўтаришга ва қон босимини туширишга катта ҳисса қўшади.

Олма — инсон саломатлиги учун фойдали мева
Олма мевалар ичида энг фойдалиси ҳисобланади. Олма ичак йўлларини тозалаб, уларнинг микрофлорасини тиклайди, қон таркибини яхшилайди ва иммунитетни мустаҳкамлайди. Бир сўз билан айтганда инсонни ёшартирувчи оҳанрабо ролини ўйнайди.
Олма саратон касаллигидан ҳимоя қилади. Унинг таркибида онкологик касалликлар келтириб чиқарадиган эркин радикаллар деб аталувчи моддалар таъсирини зарарсизлантира оладиган катта миқдорда антиоксидантлар мавжуд.
Олма юрак-қон томир касалликларининг олдини олади. Ошқозон-ичак йўллари касалликларини енгиллаштиради. Органик кислоталарга бой таркиби овқат ҳазм қилишни яхшилайди.

Тарвуз мавсумига тайёрмисиз?
Tарвузсиз ёз ўтмайди. У чанқоқни қондиради ва ҳатто совитилган ҳолда ҳар қандай музқаймоқнинг ўрнини босади. Катталар ҳам, кичиклар ҳам тарвузни истеъмол қилишни яхши кўради, бироқ уни харид қилишда нималарга эътибор беришни ҳамма ҳам билмаслиги мумкин.
Демак, бозорда тарвуз танлаш вақтида қуйидагиларга диққат қаратинг:
тарвуз катта бўлсин, бироқ оғир бўлмасин;
сиқиб кўрганда қарсиллаши керак;
чертиб кўрганда бўғиқ ва жарангсиз овоз чиқариши керак;
тилинган ва ёрилган жойлари бўлмасин;
тарвузнинг банди қуруқ бўлсин;
ёнбошида ўртача катталикдаги сариқ доғ бўлиши керак, ушбу доғ оқ бўлмаслиги зарур;
тарвузнинг устки қавати ялтироқ бўлиши, жилосиз ва хира бўлмаслиги лозим;
устидаги йўл-йўл чизиқ аниқ-тиниқ кўриниб туриши керак;
етилган тарвузнинг пўсти осонгина тирналади — тирноғингиз ёрдамида пўстлоқнинг устки қаватини шилиб олиш мумкин;

Жазирама иссиқ кунларда қандай таомланган маъқул?
Жазирама ёзда организмга доим оқсил моддалари керак бўлади. Улар гўшт ва дуккакли маҳсулотлар таркибида бор. Аммо қайнатилган ва енгил ҳазм бўладиган гўштли овқатларни истеъмол қилишни тавсия қиламиз.
Тушликда енгил ҳазм бўладиган мошхўрда, мастава, қайнатма шўрва, манпар ва шунга ўхшаш енгил ҳазм бўладиган таомларни ейиш лозим.
Қатиқ иссиқ олишни оддини олади. иссиқ кунлари айрон ичилса, қон босими кўтарилиш ва ошишини пасайтиради.
Шўр балиқ, дудланган гўшт, консерва, тузли маҳсулотларни истеъмол қилиш умуман тавсия этилмайди. Сабаби, улар чанқаш ҳолатини янада кучайтиради.
Жазирамада ҳар соатда 200 мл.дан сув ичиш тавсия этилади. Шунингдек, қора ва кўк чой, бодринг, сельдерей, қовун, тарвуз, апельсин ҳам чанқоқ босди маҳсулотлардир. Ёзги таом бўлмиш окрошка ҳам фойдали, ҳам керакли микроэлементларга бой.

Помидор шарбатининг фойдали хусусиятлари
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, помидор шарбати (кунига 200 мл) нафақат қон босимини, балки ёмон холестерин миқдорини ҳам пасайтиради.
Аммо дўконлардаги тайёр шарбатлар бундан мустасно, сабаби уларда туз миқдори кўп. Шарбатни ўзингиз тайёрлаганингиз яхшироқ: 200 мл шарбат учун 300 г помидор керак.
Янги тайёрланган помидор шарбати "А", "С" витаминларига бой. Уни ҳар куни ичиб юриш кўриш қобилиятингизни яхшилайди, суяклар ва тишларни мустаҳкамлайди, иммунитетни кўтаради. Помидор шарбати кўкатлар билан бирга истеъмол қилинса, янада фойдалироқ бўлади.
Помидор шарбати қоринни тўқ тутади. Таркибида мавжуд бўлган "В6" витаминлари одамни юрак хасталигидан ҳимоя қилади. Томирлар кушандаси ҳисобланган гомоцистеин, аминокислоталар даражасини камайтиради.

Сув - организмнинг ҳаётий эҳтиёжи
Сув инсон организмининг барча ҳужайралари учун озуқа ҳисобланади. Организмнинг бор йўғи 2 фоиз сув йўқотиши қаттиқ ташналикка олиб келади. 10 фоизли йўқотиш эса ҳаёт учун хавфли, 12 фоизли кўрсаткич қайтмас жараёнларга сабаб бўлиши мумкин.
Юракнинг нормал ишлаши учун ҳар куни 6 стакан тоза сув ичиб туриш жуда самарали эканлиги исботланган. Аммо бу миқдорни барча касалликлар учун деб қабул қилмаслик керак.
Сувнинг хотирага эга эканлиги қатор тажрибаларда исботланган. Тоза сувга қарата ёқимли куй таратиб кўрилган, ҳақоратли сўзлар билан таҳдид қилинган. Атроф-муҳитдаги ҳолат сувнинг таркиби бузилишида роль ўйнаган ва бу билан сувнинг ахборот қабул қилишини исботлаган.
Ўртача 70 йил умр кўрган инсон тахминан 35 тонна сув истеъмол қилади.

Ҳар куни бир пиёла қатиқ ичишнинг фойдали жиҳатлари
Қатиқ — ичимликлар ичида энг фойдалиси ҳисобланади. У организмга ижобий таъсир қилиш билан биргаликда, турли хил касалликларни енгишга ҳам ёрдам беради. Қатиқнинг қандай фойдали хусусиятлари ва хоссалари бор?
1. Организмни озуқа моддалари билан таъминлайди. Қатиқда кўп миқдорда А, C, D, B витаминлари, минерал тузлар, оқсиллар, ёғлар ва кўп органлар фаолиятини нормаллаштирувчи сут кислотасини ҳосил қиладиган замбуруғлар мавжуд.
2. Иммун тизимини мустаҳкамлайди.
3. Осон ҳазм бўлади.
4. Аллергия чақирмайди.
5. Суяклар ва тирноқларни мустаҳкамлайди.
6. Вазнни камайтиради.
7. Очлик ва ташналикка барҳам беради.
Қатиқ нафақат очликни, балки ташналикни ҳам қондиради.