Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
283 subscribers
14.1K photos
1K videos
6 files
7.95K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz орқали берган аризангиз ҳолатини онлайн равишда текширишингиз мумкин.

Бунинг учун ҳаволадан ўтиб, 👇🏻https://my.gov.uz/uz/site/task-view

1 - Ариза рақами;
2 - Махсус паролни киритишингиз керак.


❗️Проверить состояние заявки отправленной через Центры государственных услуг либо портал my.gov.uz, Вы можете в онлайн формате.

Для этого необходимо пройти по ссылке 👇🏻
https://my.gov.uz/ru/site/task-view

и ввести

1 - Номер заявки;
2 - Специальный пароль.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Марказларимизда

Аҳоли энг кўп ташриф буюрадиган маскан

Бир минг квадрат метрга яқин майдонни ташкил этувчи Оққўрғон туман Давлат хизматлари маркази биносининг ташқи ва ички қисми бетакрор дизайнга эга. Яратилган шароитлари бу ерга келувчиларга яхши кайфият улашиш билан бир қаторда, аҳолига энг зарур ва талаб юқори бўлган давлат хизматларини кўрсатмоқда. Айниқса, шинам зал бўйлаб ўрнатилган белгилар, сизни доимо табассум билан кутиб олувчи маслаҳатчилар, она ва бола хонаси, кутиш жойлари сизга доимо мунтазир.

Обуна бўлинг
👉 t.iss.one/toshvilagentlik
#Спорт_соатлари

Спорт — соғлом ҳаёт гарови

Спорт саломатлик гарови эканлигини жуда яхши биламиз. Шу боис, Ўзбекистонда спорт билан шуғулланиш оммавий тус олмоқда. Соғлом турмуш тарзига амал қилаётган юртдошларимиз сони кун сайин кўпайиб бораётгани ҳам фикримиз далил бўлади.
Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасида ҳам ишдан сўнг жамоавий спорт турлари билан мунтазам шуғулланиш йўлга қўйилиб, спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган тадбирларни оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугун тизим ходимлари ўртасида ҳам спорт билан мунтазам шуғулланиш авж олган. Турли спорт мусобақаларини ўтказиш оммалашмоқда.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

Вақтингиз ва нақдингизни тежанг, давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланинг!

Бунинг учун электрон рақамли имзо кифоя.

Марҳамат, уни олиш тартиби билан танишинг!

https://www.youtube.com/watch?v=h5YZzZQWmWs&t=4s

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Топ_5

2021 йилнинг январь ойида энг кўп қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар рўйхатдан ўтганлигини биласизми?

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
#Марказларимизда

Муаммолар ўрганилди

Пискент туман Давлат хизматлари маркази ходимлари ва тумандаги Мактабгача таълим тизими масъуллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Очиқ ва самимий руҳда ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 январдаги “Мактабгача таълим соҳасида давлат хусусий шерикликни янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган вазифалар мазмун-моҳияти ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда туман Мактабгача таълим тизимида масъуллар томонидан йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар, муаммолар ўрганилди.
Йиғилиш давомида юзага келаётган муаммоли вазиятларни биргаликда тезроқ бартараф этиш чора тадбирлари хақида келишиб олинди. Шунингдек, иштирокчиларга давлат хизматларини кўрсатишга доир янгиликлар ва Давлат хизматларидан
my.gov.uz сайти орқали фойдаланиш бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Обуна бўлинг
👉 t.iss.one/toshvilagentlik
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб

Қандай ҳолларда никоҳ ҳақиқий эмас деб топилади?

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Huquqiy axborot
Давлат хизматлари, соҳага оид янгиликлар ва ислоҳотлар ҳақида биринчи бўлиб хабардор бўлинг!
@huquqiyaxborot – биринчи, расмий!

Ахборот кўп, саралаш қийин(ми?) Бизда фақат сараланган, зарур, аниқ маълумотлар. “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида энг ишончли маълумотларни ўқинг.

Каналга уланиш 👉 @huquqiyaxborot
24-27 февраль кунлари кутилаётган совуқ циклонда қишлоқ хўжалиги экинлари ва дарахтларни сақлаш бўйича тавсиялар

АОКАда ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот котиби Нигора Хўжаева бу борада батафсил маълумот берди.
〰️〰️〰️〰️

❄️Гидрометеорология хизмати хабар беришича, 24-27 февраль кунлари Ўзбекистонга Волга бўйи орқали Россиянинг Европа қисми ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда.

Об-ҳавонинг кескин ўзгариши шароитида мевали боғ ва узумзорлар, эртаки картошка ва сабзавот экинларини сақлаб қолиш мақсадида қуйидаги тадбирларни зудлик билан амалга ошириш тавсия этилади:

▫️мевали боғ ва узумзорларнинг қатор ораларидан суғориш ариқлари олиниб, иложи борича кам миқдорда сув оқизиш;

▫️мевали боғ ва узумзорлар қатор ораларига маҳаллий ўғит аралаш ҳашак, пахол, шох-шаббалар уюмларини тўплаб, уларни тутатиш. Бунинг учун мевали боғ ва узумзорларга бир текисда эни 1,25-1,5 м ҳамда баландлиги 0,5-0,75 м дан тўп-тўп қилиб уйиб қўйиш;

▫️дарахтларнинг ёши ва қалин сийраклигига қараб ҳар бир гектар майдонга 100-200 та уюм ҳосил қилиш. Тутун боғ ичига яхши ёйилиши учун уюмларни мевали боғ ва узумзорларнинг шамол эсадиган томонига қўйиш ҳамда ҳаво хароратини кузатиб бориш;

▫️ҳаво очиқ бўлиб, ҳарорат +1°С га тушиши билан уюмларни тутатиш. Бунда уюмларнинг алангаланмай, тутаб ёнишига алоҳида аҳамият бериш лозим. Совуқ такрорланишини ҳисобга олиб, уюмлар оралатиб тутатиш. Агар совуқ бўлмаса уюмлардан ўғит сифатида фойдаланиш;

▫️эртаки муддатларда экилган картошка ниҳоллари ердан униб чиққан бўлса, шароитга қараб, эгат устини полиэтилен плёнка билан ёпиш ёки ёпишнинг иложи бўлмаган майдонларда кечки сув қўйишни ташкил этиш ва майдоннинг атрофига гўнг аралаш хашак, пахол ва шох-шаббалар уюмларини тўплаш ҳамда уларни тутатиш;

▫️иситилмайдиган кўчатхоналарда етиштирилаётган сабзавот ва полиз экинлари кўчатларини совуқдан асрашнинг муҳим тадбирларидан бири дугалар ўрнатиш, устини полиэтилен плёнкаси билан ёпиш, вақтинчалик иситиш мосламаларидан фойдаланиш ҳамда атрофига гўнг аралаш хашак, пахол ва шох-шаббалар уюмларини тўплаб, уларни тутатиш;

▫️иссиқсевар сабзавот экинларидан помидор, ширин қалампир ва бақлажон кўчатларини парникда тайёрлашни ҳамда бодринг ва полиз экинлари уруғларини экишни вақтинчалик тўхтатиб туриш;

▫️Совуққа чидамли сабзи, пиёз, саримсоқпиёз, ош лавлаги, карам ва кўкат сабзавотлар каби экинларга совуқ -2-3°С сезиларли таъсир этмайди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Марказларимизда

Сайёр учрашув

Оққўрғон туман Давлат хизматлари маркази туман Адлия бўлими билан ҳамкорликда Қўрғонтепа маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр учрашув ўтказди. Учрашув давомида фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, тегишли тартибда ҳуқуқий тушунчалар берилди. Шунингдек, давлат хизматларидан масофадан туриб фойдаланиш тартиби ҳақида маълумотлар берилди.

Обуна бўлинг
👉 t.iss.one/toshvilagentlik