Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
280 subscribers
14.1K photos
1.01K videos
6 files
7.96K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилганлигининг 3 йиллиги муносабати билан "Инсон ва қонун" газетаси махсус сони чоп этилди.

Газета таҳририяти Агентлигимиз жамоасига табриги 👇

https://hudud24.uz/?p=23056
#Халқаро_ОАВ_нигоҳи

Уч йил аввал, 12 декабрь куни давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини тубдан ислоҳ этиш сари дадил қадам қўйилган эди.

Батафсил👇 https://sputniknews-uz.com/society/20201211/15579797/Davlat-khizmatlari-agentligi-3-shda-aoli-engillik-sezdimi.html

🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹

Ровно три года назад, 12 декабря был сделан важный шаг коренного реформирования национальной системы оказания госуслуг.

Подробнее:👇
https://uz.sputniknews.ru/society/20201211/15581777/Ulugbek-Mukhammadiev-uzhe-ne-nuzhno-begat-s-kipoy-bumag-kogda-est-TsGU.html
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз ҳужжатларни ҳаракатлантирамиз!

https://t.iss.one/toshvilagentlik/3275
#ДХА_сарҳисоб

Давлат хизматлари агентлиги фаолияти сарҳисоби билан қуйидаги инфографик ролик орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

https://www.youtube.com/watch?v=cl32ocFdxh8

Tas-ix да:

https://mover.uz/watch/0gcMeiVm/
ДХАга ишга қабул қилиш жараёни #онлайн_тарзда!

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасида

-
Бошқарма, туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари ҳамда ФҲДЁ бўлимлари бўйича бўш иш ўринларига ходимларни ишга қабул қилиш жараёни онлайн тарзда трансляция қилинмоқда.

Трансляцияни кузатиш: 👇🏼👇🏼👇🏼
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/toshkent-vilojati-bosharmasida-onlajn-suubat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: 2021 йил Хоразмда уйғониш йили бўлади, ана шу йилга жуда катта замин яратдик

Шавкат Мирзиёев: 2021 год станет для Хорезма годом пробуждения, мы создали прочную основу для этого

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ДХМ — МАҲАЛЛА — ФУҚАРО тамойили

Тошкент вилоятида ҳам ДХМ — МАҲАЛЛА — ФУҚАРО тамойилига алоҳида эътибор қаратилиб, “Қарши тажрибаси” лойиҳаси асосида давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмаларини маҳаллаларда, шунингдек, ёшлар ўртасида шакллантиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Маҳалла ва мактабларда масофадан туриб давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича махсус тренинглар, маҳорат дарслар ўтказилмоқда.

Батафсил
👉 https://telegra.ph/DHM--MAҲALLA--FUҚARO-tamojili-12-14

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Эслатиб ўтамиз, электрон рақамли имзони олиш учун Давлат хизматлари марказига боришнинг ҳожати йўқ, буни масофадан туриб амалга ошириш мумкин.

Қандай қилиб дейсизми?

Қуйидаги видеоқўлланма орқали буни амалга ошириш осон!

Вақдингиз ва нақдингизни тежанг! Давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланинг!

https://www.youtube.com/watch?v=h5YZzZQWmWs&t=4s
#Аттестация_натижалари

Хабарингиз бор, Ҳукумат қарорига асосан, жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ФҲДЁ бўлимлари, Никоҳ уйлари ходимлари илк бор он-лайн форматда аттестациядан ўтказилди.

Хўш, натижалари қандай?

Батафсил👇🏻
https://www.youtube.com/watch?v=oSKLuC4BzKs&feature=youtu.be

Tas-ixда кўриш:

https://mover.uz/watch/nT30ozVm/
#Mуносабат

🌐 Давлат хизматларидан онлайн фойдаланинг

“Янгийўлликлар” телеграм каналида марказимиз ҳақида ўз фикрини билдирган юртдошимизнинг эътирози ва таклифларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қиламиз.
Айни кунда марказимизда 7 нафар ходим аҳолига давлат хизматларини кўрсатиб келмоқда. Ўша, сиз марказга ташриф буюрган кунда 2 нафар ходим ўзининг қонуний меҳнат таътилида, бир нафар ходим малака ошириш курсида бўлган. 9.45 да ишга келган ходим эса, марказга ташриф буюрувчиларнинг кўпайганлиги сабабли, шу куни меҳнат таътилидан чақириб олинди. Биз доимо аҳолига қулай ва тезкор хизмат кўрсатиш тарафдоримиз.
28 та хизмат кўрсатиш учун жой ажратилишига сабаб, келажакни ўйлаб қилинган. Йил сайин давлат хизматлари сони кўпайиб бормоқда. Албатта, бунинг учун келгусида қўшимча штатлар ажратилади. Қолаверса, марказимизда ўз-ўзига хизмат олиш учун компьютер жихозлари қўйилган. Сиз навбат кутмасдан, керакли давлат хизматларидан ўзингиз фойдаланишингиз мумкин. Бунинг учун ходимларимиз сизга ҳуқуқий маслаҳатларни беради.
210 минг аҳоли истиқомат қиладиган туманда эрталабда Сиз каби давлат хизматларидан фойдаланишга келганлар сони табиийки кўп бўлади. Бунинг учун электрон навбат олиш қурилмаси ўрнатилиб, ҳар ким ўз навбатида давлат хизматларидан фойдаланиши жорий этилган.

Яна бир гап. Сиз бугун Давлат хизматларидан фойдаланиш учун марказга келишингиз шарт эмас. Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz — орқали давлат хизматларини масофадан туриб олишингиз мумкин. Бунда марказга бориб тўланадиган тўловларги нисбатан 10 фоизлик имтиёзлар ҳам жорий этилган.
Шунинг учун яртилган бундай қулайлик ва берилган имтиёзлардан самарали фойдаланиш лозим. Зеро “Вақтинг кетди, нақдинг кетди” деган халқимиз нақли билан бирга пандемия шароитида соғлиғингиз ва ҳаётингизни сақлаш биринчи навбатда шахсан ўзингизнинг қўлингизда эканлигини унутмасликни тавсия қиламиз.

ДХА Тошкент вилояти бошқармаси
Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими
ФҲДЁ аттестацияси якунланди:
825 нафар ходимдан 163 таси лавозимига лойиқ деб топилди.
Қолганлар-чи?

Албатта, ушбу синов ходимлар томонидан турлича қабул қилинди. Кимдир уни қўллаб-қувватлаган бўлса, қарши бўлганлар ҳам йўқ эмасди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/fhdyo-attestatsiyasi-yakunlandi-825-nafar-xodimdan-163-tasi-lavozimiga-loyiq-deb-topildi-qolganlar-chi
Давлат хизматларини кўрсатиш доимо назоратда

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасида вилоят прокуратураси, адлия, солиқ, қурилиш, соғлиқни сақлаш, бандлик, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари, муҳандислик коммуникация ва кадастр идоралари ҳамда бошқа давлат хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда давлат хизматлари кўрсатишда қонунбузилиши, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бундай кўнгилсиз ҳолатларни бартараф этишга қаратилган амалий семинар ўтказилди.

Батафсил 👉 https://telegra.ph/Davlat-hizmatlari-doimo-nazoratda-12-16

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
Рағбат — инсонни улуғлайди

Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилганлигининг 3 йиллиги муносабати билан ДХА Тошкент вилояти бошқармасида бўлиб ўтган тадбирда ҳам бир гуруҳ ҳамкасбларимиз эътирофга сазовор бўлди. Бошқарма бошлиғи Х.Файзиев агентлик раҳбарияти номидан жамоа аъзоларини байрам билан самимий табриклаб, агентлик директори томонидан жамоага берилган “Фахрий ёрлиқ” билан таништирди.

Батафсил
👉https://telegra.ph/Ra%D2%93bat--insonni-ulu%D2%93lajdi-12-17

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
Болаларни боғчага ЯИДХП орқали жойлаштириш

2018 йил 1 апрелдан эътиборан болаларни мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш ва навбатга кўйиш Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП — my.gov.uz орқали амалга оширилиб келинмоқда.

Болаларни мактабгача таълим муассасаларига онлайн тарзда жойлаштириш имконияти барча ота-оналарга қулайлик яратди, бундан ташқари юз мингдан ортиқ ота-оналар ушбу электрон хизматдан фойдаланишга муваффақ бўлишди.

Хизматга ўтиш учун:
- Болани давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун ариза бериш
https://my.gov.uz/uz/service/view/285

- Болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш навбатини текшириш
https://my.gov.uz/uz/service/view/265

📹 Хизматдан онлайн фойдаланиш бўйича видеоқўлланма👇🏻👇🏻👇🏻
https://youtu.be/Ao1XCal6yR8

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
#ФҲДЁ

Минск ва Кишинев конвенциялари бўйича ҳужжатларни олиш осонлашади

Ушбу Конвенциялар доирасида ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича сўровларнинг манзилли кўриб чиқилишига, бу борада ортиқча бўғинларни олиб ташлаш орқали сўровларни кўриб чиқишда вақт тежалишига, шунингдек почта харажатлари ва бошқа ресурсларнинг мақбуллаштирилишига хизмат қилади.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/minsk-va-kishinev-konvensiyalari-boyicha-hujjatlarni-olish-osonlashadi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Тайинлов

Хўжаев Камолиддин Улуғбек ўғли Давлат хизматлари агентлигининг Давлат хизматларини рақамлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

К. Хўжаев шу кунга қадар Давлат хизматлари агентлигининг Иқтисодий ва молия соҳасидаги давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Давлат хизматлари агентлиги жамоаси К. Хўжаевни тайинлов билан муборакбод этади ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида

➡️ https://uza.uz/posts/195505

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook