Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
278 subscribers
14.2K photos
1.01K videos
6 files
7.99K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларни портлатган хазил видеомантаж
😂😂😂😂

Фойдали, қизиқарли хабарлар ва совғали акциялар бизнинг манзилда
👇👇👇
@covid19niyengamiz

@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирларга ёрдам бериш учун «Саховат» маркази ишга тушди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси кўмагида, бир гуруҳ ватандошларимиз "Саховат" ёрдам марказини ташкил этди.

▪️COVID-19 пандемияси сабабли, Россия Федерациясида оғир ҳаёт шароитларига тушиб қолган ўзбекистонликлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш уларнинг асосий вазифасидир.

📣16 апрелдан бошлаб "Саховат" ёрдам маркази саховат.рф портали орқали ва марказнинг Facebook саҳифасида ёрдам сўровномаларини қабул қилишни бошлайди.

⚡️Бундан сўнг, марказнинг ходимлари Москва ва Москва вилоятида яшовчи муҳтож ўзбекистонлик фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонларни манзилларига етказиб беришни режалаштиришмокда.

Биринчи навбатда, ёрдам аёлларга, карияларга, ногиронлар ва ёш болаларга кўрсатилади.

📞 Бундан ташқари, марказ +79167977772 "ишонч телефони" орқали юртдошларимизга бепул ахборот-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади.

📍Сиз ҳам ҳисса қўшмоқчи бўлсангиз: банк пул ўтказмалари (саҳифа бу ерда) орқали Россияда бўлган ватандошларимизга ёрдам беришингиз мумкин. Ёки "Саховат" ёрдам марказининг волонтёри бўлишингиз мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Uz: 15 нафар хитойлик шифокор ва тиббиёт мутахассисларидан иборат гуруҳ бугун COVID- 19 билан курашда биродар ўзбек халқини қўллаб- қувватлаш учун Ўзбекистонга йўл олди.

~~~~~~~

Ru: Группа китайских консультантов и медицинских экспертов в составе 15 человек сегодня отправилась в Узбекистан для поддержки братсткого узбекского народа в борьбе с COVID-19

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Оила аъзоларингиздан кимдир хавф гуруҳида бўлса, ушбу қоидаларга амал қилинг
____________________________

RU: Следуйте следующим правилам, если кто-то из вашей семьи входит в группу риска

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Ўзбекистон 24” телеканали . ҳамкорлигида коронавирус инфекцияси, унинг хавфи, тарқалиш тезлиги ва фожеавий оқибатлари ҳақида дастлабки фильм яратилди.

Ушбу фильмда бепарволик ва ушбу касаллик хавфини ҳис қилмаслик қандай кечириб бўлмас мудҳиш хатоликларга олиб келиши бир инсон тақдирида тасвирланади.

@ssvuz
@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin #карантинбезпаники
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
#Бекобод_шаҳри

Депутат Убайдулло Мирзаев томонидан Саховат ва кўмак маркази орқали 50 нафар хонадонга рўзғорлик тарқатилди. Карантин муносабати билан ишсиз қолган, ногирон ва боқувчисини йўқотган хонадонлар ҳолидан хабар олинди.


@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin #карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️UZ: Фуқароларга шахсий автомобилларидан эрталаб 7:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00 дан 20:00 гача фойдаланишга рухсат берилади.

Бунда ишга бориш-келиш, шифохона, дори-дармон харид қилиш асосий мақсад бўлиши керак.

~~~~~~~

❗️RU: С завтрашнего дня гражданам разрешено пользоваться личными автомобилями с 7:00 до 10:00 утра и с 17:00 до 20:00.

Основными намерениями должны быть поездка на работу и обратно, в больницу или за лекарствами.

Манба

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Республика махсус комиссияси айрим фуқаролар ва жамоат ташкилотлари томонидан 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ёши улуғ фахрийларимизни ушбу байрам муносабати билан табриклаш ва уларнинг ҳолидан хабар олиш юзасидан берилаётган кўплаб саволлари бўйича қуйидагиларни маълум килади:

Бугунги кунда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо ва бошқа кўплаб хорижий мамлакатлар томонидан 9 май куни байрам тадбирлари ўтказишда фуқароларнинг жамоат жойларида тўпланиши бўйича қатъий чекловлар қўлланилаётганлиги, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига асосан коронавирус инфекцияси билан касалланиш ёши катталарда оғир кечишини инобатга олиб,

☝️ ҳудудларда "яшил", "сариқ" ва "қизил" тоифаларга ажратган ҳолда табақалаштирилган карантин чекловларидан қатъий назар,

‼️ барча ҳудудларда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида оммавий тадбирларни ўтказиш ҳамда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ёши улуғ фахрийларнинг ҳолидан хабар олиш ТАҚИҚЛАНАДИ ва барчамиз учун улуғ ушбу байрамни фақат оила даврасида нишонлаш тавсия этилади.

〰️〰️〰️〰️

Таъкидлаш жоизки, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини байрам муносабати билан табриклаш ва рағбатлантириш тадбирлари санитария талабларига риоя қилган ҳолда давлат ташкилотлари томонидан амалга оширилиши таъминланади.

🔘 Бундан ташқари, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида жамоат жойларида ҳаракатланишда, савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш, шунингдек, уч кишидан кўп шахсларнинг тўпланиши бўйича талаблар сақланиб қолганлиги, ушбу талабларни бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиши мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Жорий йилнинг 7 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланиб, ижобий томонга ўзгариб бориши билан, ҳудудларни тоифага ажратишни туман ва шаҳарлар даражасида белгилаш таъкидланди.

‼️ Шу муносабат билан, Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ, Республикада коронавирус инфекцияси тарқалиш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг даволаниш (соғайиш) динамикаси ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, республика ҳудудлари жорий йилнинг 11 майидан эътиборан ТУМАН ВА ШАҲАРЛАР ДАРАЖАСИДА тоифаларга ажратилади.

Бунда:

🟢 “сариқ” ва “қизил” тоифадаги вилоятларда коронавирус инфекцияси умуман аниқланмаган туманлар (шаҳарлар) “яшил” тоифага киритилади;

🔴 “яшил” ёки “сариқ”
тоифадаги вилоятнинг бирор-бир туманида (шаҳрида) коронавирус инфекцияси аниқланадиган бўлса, бутун вилоятнинг тоифасини ўзгартирмаган ҳолда, тегишли туманнинг (шаҳарнинг) ўзи “қизил” тоифага ўтказилади.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

✔️ Тошкент шаҳрини “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратиш эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг таклифи асосида маҳаллалар, даҳалар, мавзелар кесимида амалга оширилиши мумкин.

📝 Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирус инфекциясининг тарқалиш ҳолатининг ҳар бир туман (шаҳар) кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг даволаниш (соғайиш) динамикаси ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, туман (шаҳар)ларнинг тоифасини ўзгартириш юзасидан доимий равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига таклиф киритиб боради.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
📣 Туман ва шаҳарларда уларнинг тоифасидан келиб чиққан ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри учун амалга оширилиши назарда тутилган фаолият турларига рухсат берилади.

❗️Муайян туман (шаҳар) “қизил” тоифага ўтказилганда,
тегишли ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар) тоифасидан қатъи назар ушбу туман (шаҳар)да “қизил” тоифа учун назарда тутилган барча карантин чекловлари тўлиқ жорий этилади.

❗️“Яшил” ва “сариқ” тоифадаги ҳудудларда савдо мажмуалари фаолиятига ижтимоий масофани сақлаган ҳолда рухсат берилади;

🚫 бунда ушбу мажмуаларнинг аттракцион, кўнгилочар, овқатланиш бўлинмалари, кинотеатр ва ўйин майдончалари фаолиятига рухсат берилмайди.

🚕 💇🏻‍♂️ Йўналишсиз таксиларда йўловчи ташишга ҳамда сартарошхона (гўзаллик салонлари) фаолият юритишига фақатгина Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида “яшил” ва “сариқ” тоифадаги ҳудудлардагина рухсат берилади.

Агарда муайян ҳудуд “қизил” тоифага кириб, унинг таркибидаги туман (шаҳар)лар “сариқ” ва “яшил” тоифаларга кирган тақдирда,
ушбу туман (шаҳарлар)да йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга ҳамда сартарошхона (гўзаллик салонлари) фаолият юритишига йўл қўйилмайди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️Туман (шаҳар)ларни тегишли тоифаларга ажратган ҳолда босқичма-босқич бекор қилишда қуйидаги талаблар сақлаб қолинади:

ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, 3 кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситалардан фойдаланиши;

таълим ташкилотлари (боғча, мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар), ўқув курслари фаолиятини йўлга қўймаслик;

кўнгилочар объектлар — тунги клублар, дискотека, ресторан, кафе, ошхона, чойхона, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;

барча турдаги оммавий тадбирлар — концерт, театр, кинотеатр, музей, спорт тадбирлари, оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни (дафн маросимлари 10-15 кишидан кўп бўлмаган ҳоллар бундан мустасно) ўтказмаслик;

жамоат транспорти ҳаракатига рухсат бермаслик;

деҳқон бозорлари ва озиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 С ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;

барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш учун биринчи раҳбарлар шахсан масъуллиги;

қурилиш-таъмирлаш ишларида объектларнинг ҳудуди тўлиқ карантинга олиниши ва ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан биргаликда объектларда санитария-гигиена тадбирларининг амалга оширилиб борилиши. Бунда, ушбу ташкилотларнинг фаолият олиб бориш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиши, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиши.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

☝️ Ўз навбатида, “қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда карантин чекловлари талабларини бажармаслик, шунингдек “яшил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудларда рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Савол_Жавоб

АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Давлат хизматлари агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова жавоб қайтарди.

МЧЖ очмоқчиман. Карантин даврида уни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай? Тўловларчи?

🌐 Сиз карантин даврида МЧЖни fo.birdarcha.uz сайти орқали давлат рўйхатидан онлайн ўтказишингиз мумкин.

🗝 Бунда МЧЖни рўйхатдан ўтказиш электрон рақамли имзо олган ҳолда, мазкур сайтда сўровномаларни тўлдириш орқали амалга оширилади.

❗️Агар МЧЖ Давлат хизматлари маркази орқали рўйхатдан ўтказилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида, агар онлайн ўтказилса, ушбу сумманинг ярми миқдорида давлат божи тўланади.

Корхонамнинг таъсис ҳужжатларини йўқотиб қўйдим. Қандай тиклаш мумкин?

🔰 Корхонани таъсис ҳужжатлардан нусхаларни корхона рўйхатдан ўтган Давлат хизматлари марказидан ёки fo.birdarcha.uz сайти орқали олишингиз мумкин.

Шу кунга қадар бирор марта меҳнат таътилига чиқмаганман. Фойдаланилмаган таътилим учун пуллик компенсацияни жорий йилда олишим мумкинми?

Йўқ. Ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсация меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўланади.

Яқинда фарзандли бўлдим. Суюнчи пулини қандай олсам бўлади?

❗️Бунинг учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан (my.gov.uz) рўйхатдан ўтишингиз ҳамда тегишли хизмат турини танлаб ариза юборишингиз мумкин.

Шунингдек, карантин тадбирлари тугагач тегишли туман пенсия бўлимларига бориб мурожаат қилишингиз ҳам мумкин.

Корхона фаолиятини тугатиш учун ДХМга қандай ҳужжатлар тақдим этишим лозим?

❗️Бунинг учун Сиз корхона таъсисчиси ёки таъсисчиларининг корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги умумий йиғилиш қарорини, қарор қабул қилингандан кейинги иш кунидан кечикмай ариза билан Давлат хизматлари марказига мурожаат қилишингиз мумкин.

Манба: @axborot_xizmatlariAOKA

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники