Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
277 subscribers
14.3K photos
1.02K videos
6 files
8.02K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#эълон _

Давлат хизматлари агентлигининг 1148 қисқа рақамли "Ишонч телефони" ишга туширилди

Давлат хизматлари марказлари фаолияти хамда давлат хизматлари олиш жараёни билан боғлиқ барча масалалар юзасидан мурожаат қилишингиз мумкин!

Каналга уланиш: 👉 https://t.iss.one/toshvilagentlik
#Эълон

«Энг фаол давлат хизматлари тарғиботчиси» танлови ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги мамлакатимизда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада юксалтириш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, Давлат хизматлари марказлари фаолиятини ёритишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган ижодкорларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида

«Энг фаол давлат хизматлари тарғиботчиси» танловини ўтказади.

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
•босма оммавий ахборот воситаларида чоп этилган мақолалар;
•интернет веб-сайтларида ёритилган тарғибот материаллари;
•телевидение ва радио каналлари орқали
эълон қилинган материаллар.

Танлов иштирокчиларининг ишлари қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
•Тарғиботга ноанъанавий (креатив) ёндашганлиги;
•Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимининг мазмун-моҳияти ва афзалликларини кенг қамровли ёритганлиги;
•Республикамизнинг барча шаҳар ва туманларидаги Давлат хизматлари марказлари фаолиятини фаол ёритганлиги;
•Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилаётган хизматларнинг ҳар жиҳатдан қулай, тезкор ва шаффофлигини аниқ, таъсирчан ифода эта олгани;
•Тарғибот материаллари орқали имкон қадар кўп аҳолини қамраб олгани.

Танловга тақдим этилган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
•муаллиф ва унинг профессионал фаолияти ҳақида қисқача маълумот;
•муаллифнинг паспорти нусхаси;
•муаллифнинг манзили ва боғланиш телефонлари.

Танловга юборилган тарғибот материаллари жорий йилнинг 1 декабригача қабул қилинади. Танлов ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги байрами арафасида қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Ижодий ишлар “Энг фаол давлат хизматлари тарғиботчиси” танловига деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги манзилга юборилиши лозим:

100060, Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 17-уй.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги.
Электрон почта манзили:
[email protected], [email protected]
Телефон: 207-00-66.

🔷Хабар.уз: - https://www.xabar.uz/abx

Каналга уланиш 👉🏻 https://t.iss.one/toshvilagentlik
#Эълон

ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ!

Давлат хизматлари агентлиги ҳар доим хизмат олувчилар билан мулоқотда бўлишни истайди.

Шунинг учун биз Сиз билан мулоқотда янги форматни йўлга қўймоқдамиз!

25 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 17: 00 да Давлат хизматлари агентлигининг фейсбукдаги расмий саҳифасида жонли эфир бошланади.

Биринчи эфиримиз коммунал хизматлар соҳаси бўйича ҳисоблагичларни қиёслашга бағишланади.

Сизларни мулоқотимизга уланиб, мавзуга оид барча саволларингизни йўллаб, онлайн тарзда жавобини олишга таклиф қиламиз.

Биз Сизни кутамиз!