Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
❗️ Ҳайдовчиларга ҳар хил хизмат кўрсатиш мақсадида йўлнинг қатнов қисмида фуқароларнинг туриши, шунингдек, йўлларга ажратилган минтақа теграсида мол боқиш БҲМнинг иккидан бир қисми (150 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

✅ Қонунчиликка кўра, болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича солиқ солишдан қисман озод этилади.
❗️ Бу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

⚠️ Жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатган шахс БҲМнинг 100 бараваригача (30 млн сўмгача) жаримага тортилиши мумкин.
☑️ Шунингдек, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилиши мумкин:
➖БҲМнинг 200 бараваригача (60 млн сўмгача) миқдорда жарима;
➖300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
➖2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
➖2 йилгача озодликни чеклаш.

Академик лицей, техникум ва мактабларда ишлаётган илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўланади.
🔰 Бунда лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча ҳақ ходимнинг фаолияти натижалари асосида қуйидагича ўрнатилиши мумкин:
🔹 ёшларни тарбиялашга оид ишланган илмий-методик қўлланма, илмий-таҳлилий услублар учун – 30 фоизгача;
🔹 таълим ва тарбия соҳасида илмий мақола нашр қилганлиги учун:
▫️миллий илмий журналлардаги нашр учун – 15 фоизгача;
▫️халқаро журналлардаги ҳар бир мақола учун – 30 фоизгача белгиланади.
✅ Лавозим маошига бир марталик қўшимча ҳақ эришилган натижалардан келиб чиқиб ёки зарур шартлар бажарилганда белгиланади:
🔹 фан олимпиадалари ғолибларини тайёрлагани учун:
▫️туман ва вилоят миқёсдаги натижалар учун 15 фоизгача;
▫️республика миқёсдаги натижалар учун 20 фоизгача;
▫️халқаро миқёсдаги натижалар учун 30 фоизгача;
▫️замонавий ўқув-кўргазмаларни яратганлиги учун 10 фоизгача;
▫️ноанъанавий йўналишдаги ўқув машғулотларини ташкил қилганилиги учун 30 фоизгача;
▫️ўқувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга қўшган ҳиссаси учун 20 фоизгача.

❗️ Қонунчиликка кўра, тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан аҳоли ва ҳудудларни ҳимоя қилиш бўйича ишлар ўз вақтида ва самарали ташкил этилиб, уларнинг эҳтимолий оқибатлари тезкорлик билан тугатилади.
☑️ Бунда хўжаликлари сел оқимлари, қор кўчиши ва кўчки ҳодисалари хавфи бўлган зоналарда жойлашган аҳолини вақтинча кўчириш (зарурат бўлса) ва кейинчалик хавфсиз ҳудудларга босқичма-босқич кўчириш чора-тадбирлари амалга оширилади.

❗️ Фуқароларнинг тарбия ва таълим беришда тилни эркин танлашдан иборат ҳуқуқларини бузиш, тилдан фойдаланишда тўсқинлик қилиш ва чеклаш, давлат тилини, шунингдек Ўзбекистонда яшовчи бошқа миллатлар ва элатларнинг тилларини менсимаслик:
🔹 БҲМнинг 1 бараваридан 2 бараваригача (300 минг сўмдан 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

🔰 Қонунчиликка кўра, ишлаб чиқарувчи ўз корхонасининг номи ва жойлашган манзили ҳақида истеъмолчини хабардор қилиши шарт.
📃 Шунингдек, сотувчи (ижрочи) ўз ташкилотининг фирма номи, унинг жойлашган манзили ва иш тартибини истеъмолчиларга маълум қилиши шарт. Бундай маълумот лавҳада акс эттирилиши лозим.
☑️ Бундан ташқари, сотувчи (ижрочи) истеъмолчига товарлар савдоси, маиший ва бошқа турдаги хизмат кўрсатишнинг қоидалари тўғрисида тўлиқ маълумот бериши шарт.
❗️ Бунда, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақидаги, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари тўғрисидаги маълумот истеъмолчига давлат тилида тақдим этилади. Қўшимча равишда мазкур маълумотлар бошқа тилларда ҳам тақдим этилиши мумкин.

🏫 Таълим муассасаларининг ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ ўқув хоналарида ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21º С, ўртача оғир ишда 17º С ва оғир ишда 16º С дан паст бўлмаслиги керак.
✅ Физика ўқув лаборатория хонасида мунтазам равишда ҳарорат 18º С – 21º С, ҳавонинг намлиги 40 – 60 фоиз бўлиши керак.
🔹Таълим муассасаси ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ сув ва канализация тизимига уланган бўлиши лозим.
❗️ Таълим муассасасида канализация тизими йўқ бўлганда давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда таълим муассасасида ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларининг мавжуд бўлишига рухсат этилади.

✅ Барча давлат мактабларида директор жамғармаси ташкил этилади.
❗️ Директор жамғармаси маблағлари фақат ўқитувчиларга устамалар белгилаш учун йўналтирилади.
📝 Устамалар билан мактабнинг ўқув-тарбия жараёнига катта шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқлик ва ташаббускорлик, юқори касб даражасини намоён этаётган иқтидорли ўқитувчилар рағбатлантирилади.
🗓 Мактаб ходимларига Директор жамғармасидан ҳар ойлик устамалар ва бошқа рағбатлантиришлар белгилаш тўғрисидаги қарорлар мактаб ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан қабул қилинади.
🏢 Бунда халқ таълими бўлимларининг мактаблар ҳузуридаги махсус комиссиялар фаолиятига ва улар томонидан қабул қилинадиган қарорларга аралашишига йўл қўйилмайди.

🗓 Ўзбекистонга олти ойгача муддатга келган чет эл фуқароларининг шахсий ва хизмат автотранспорт воситалари божхона органларида ҳисобга қўйилиши керак.
❗️ Аммо, чет эллик эгалари томонидан Ўзбекистонга олти ойдан ортиқ муддатга олиб кирилаётган транспорт воситалари Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатга олиниб, миллий рақам белгилари алмаштирилади.

❗️I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшилади
Батафсил инфографикада👆

✅ Транспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидаги ҳолларда фойдаланиш учун транспорт воситасини беришга мажбурдир:
🔹 ИИО, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати ва Президент давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган холларда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажариш учун;
🔹 мазкур ходимлар йўл-транспорт ҳодисаси туфайли шикастланган ёки носоз транспорт воситаларини шатакка олиш учун (фақат юк автомобилидан);
🔹 кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишга кетаётган тиббиёт ходимларига ҳамда зудлик билан тиббий ёрдамга муҳтож бўлган фуқароларни даволаш-профилактика муассасасига олиб боришга.
❗️ Бунда, транспорт воситасидан фойдаланган шахс ҳайдовчи талаб қилганда йўл варақасига юрилган вақтни, босиб ўтилган масофани, ўз исми-фамилияси, мансаби, иш жойи номини, йўл варақаси бўлмаган тақдирда, белгиланган тартибда маълумот ёки хабар ёзиб бериши керак.

✅ Давлат хизматлари марказлари ёки нотариал идора орқали фуқароларни Мобил-ID тизимига идентификация қилиш 2022 йил 31 декабрга қадар тўлов ундирилмасдан, 2023 йил 1 январдан бошлаб БҲМнинг 2 фоизи (6 минг сўм) миқдорида бир марталик тўлов ундирилган ҳолда амалга оширилади.

✅ Қонунчиликка кўра, жисмоний шахслар — туғилиш, ўлим қайд этилганлиги учун, уларга фарзандликка олинган, оталик белгиланган, жинси ўзгартирилган ҳолларида, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш чоғида йўл қўйилган хатолар муносабати билан туғилганлик тўғрисидаги ҳужжатлар ёзувлари ўзгартирилган, тўлдирилган ва тузатилган тақдирда гувоҳномалар берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинган.

🔰 Автомобиль двигателининг ҳар бир куб см учун белгиланган қўшимча коэффициентлар 2023 йил 1 январдан қарийб икки бараварга пасайтирилади.
❗️ Божлар Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтиш даврида ишлаб чиқарилганига фақат 1 йилдан ошмайдиган янги транспорт воситаларига нисбатан қўлланилади.

✅ Янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳар бир сотих учун 300 минг сўмгача миқдорда субсидия сифатида қоплаб берилади.
💰Субсидия лимонзорлар барпо этиш ишлари якунланиб, туман ишчи комиссиясининг уларни фойдаланишга қабул қилиш юзасидан тасдиқланган далолатномалари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этилгандан сўнг 1 ой муддатда ажратилади.

🔰 Жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, юридик шахсни, унинг вакилини ва юридик шахс вакилининг оила аъзоларини улар давлат органига, давлат муассасасига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун, худди шунингдек бошқача шаклда танқид қилганлиги учун мансабдор шахс томонидан таъқиб этиш:
➖ БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

🔰 Никоҳ шартномасини ва алимент тўлаш ҳақидаги битимни нотариал тартибда тасдиқлаш, уларга ўзгартишлар киритиш ёки уларни бекор қилиш, шунингдек мол-мулкни ўзга шахсга ўтказишни тақиқлаш ва тақиқлашни бекор қилиш чоғида давлат божи ундирилмайди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
Қонунчиликка кўра, 2024 йил 1 июндан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ бўйича ойлик маълумот “базавий меъёр” ва ундан ортиқ ҳажмлар кесимида истеъмолчиларга юборилади.
Obuna boʻling 👉 t.iss.one/toshvilagentlik
Biz boshqa ijtimoiy tarmoqlarda:
Facebook · Instagram · Youtub

🔰 Қонунчиликка кўра, банк мижозлар билан тузилган шартномалар шартларини, шу жумладан кредитлар бўйича фоиз ставкаларини ва уларни белгилаш тартибини, депозитлар бўйича фоиз ставкаларини, воситачилик ҳақи миқдорини ва ушбу шартномаларнинг амал қилиш муддатларини бир тарафлама ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас.