Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
286 subscribers
14K photos
1K videos
6 files
7.92K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Эълон

Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 22 июнь куни соат 16:00 да АОКА биносида "Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга оид давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар" мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.

🎙Тадбирда Адлия вазирлигининг масъул ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

🗒ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

Тадбир "УзРепорт ТВ" ва YouTube тармоғи орқали онлайн ёритилади.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🚫 Қонунчиликка кўра, автобусда қуйидагилар тақиқланади:

▫️ йўловчиларнинг маст ҳолда юриши;
▫️ алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш;
▫️ ҳайдовчи (кондуктор)нинг рухсатисиз ойналарни очиш;
▫️ ойнадан ташқарига осилиш;
▫️ тез ёнувчан, портловчи, заҳарловчи, заҳарли, қўланса, радиоактив моддалар ва ашёларни, ғилофсиз ўқ отар қурол, тиғли ва кескир ашёларни олиб юриш;
▫️ ўлчами 100 см х 50 см х 30 сантиметрдан катта ёки битта ўрин учун оғирлиги 60 килограммдан ортиқ буюмларни, шунингдек узунлиги 200 сантиметрдан ортиқ бўлган буюмларни олиб юриш;
▫️ салонни ёки йўловчиларнинг кийимларини ифлос қилувчи буюмлар ва ашёларни олиб юриш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Ипотека шартномаси: ҳужжатлар ва тўловлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Сўровнома

Ҳурматли каналимиз обуначилари!

Каналимизда Сизга керакли ҳуқуқий маълумотларни Сиз истаган вақтда ва шаклда етказиш мақсадида сўровнома ўтказилмоқда.

Мазкур сўровномада фаол иштирок этишга чақирамиз👇
Фаолиятимизни қандай баҳолайсиз?
Anonymous Poll
58%
Аъло
32%
Яхши
3%
Қониқарли
8%
Қониқарсиз
Кунига нечта маълумот олишни хоҳлайсиз?
Anonymous Poll
38%
1-2 та
19%
3-4 та
11%
5-6 та
32%
6 ва ундан кўпроқ
Ҳуқуқий маълумотларни қандай кўринишда олишни хоҳлайсиз?
Anonymous Poll
46%
Матн шаклида
19%
Расм шаклида
14%
Инфографика шаклида
11%
Видео шаклида
5%
Аудио шаклида
5%
Бошқа
#Сўровнома

Канал фаолиятини янада кучайтириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни изоҳларда қолдиринг!

Изоҳ қолдириш манзили ➡️ https://bit.ly/3N7ALqZ
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Президент қарори билан молиявий мустақиллик берилаётган давлат ОТМ рўйхати (35 та) тасдиқланган.

🔰 Мазкур давлат ОТМлари қуйидагилар бўйича мустақил қарор қабул қилиши мумкин:

▫️ контракт қийматини, тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;
▫️ маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
▫️ ўз ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш;
▫️ хорижий ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмаларни тўғридан-тўғри харид қилиш;
▫️ бўш турган бино ва иншоотларда пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш;
▫️ автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва уларга хизмат кўрсатиш талабларини белгилаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Хорижда ишлаётган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам берилади

🔰Қонунчиликка кўра, ҳар йили ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсияномасига асосан:

🔸боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга БҲМнинг 2 баравари (600 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

🔸меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 500 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

🔸меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга яшовчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.

➡️ Шунингдек, маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёзма тавсияномасига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “дафтарлар”дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

☑️ Пляж ва аҳолининг сувда оммавий дам олиши учун ажратиладиган жойлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

🔸 соҳил бўйи ҳудуди режалаштирилган ва ободонлаштирилган бўлиши;
🔸 акваториянинг чуқурлиги 3 метргача, қирғоқдан 50 метргача майдон дам олувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдириши мумкин бўлган предметлардан тозаланган бўлиши;
🔸 пляж акваториясида паст ҳароратли ер ости сувлари чиқмаслиги, гирдоблар бўлмаслиги, оқимнинг тезлиги 0,5 м/секунддан ошмаслиги;
🔸 порт иншоотлари, пирслар, причаллардан давлат санитария назорати органлари билан келишилган масофада жойлашган бўлиши;
🔸 пляж саноат ва маиший оқава сувлар чиқариб ташланадиган жойлардан узоқда жойлаштирилиши зарур.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

💰“Аёллар дафтари”га киритилган ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизларга 33 миллион сўмгача кредит берилади.

☑️ Кредитлар 14 фоизлик ставкада:

▫️оилавий тадбиркорлик, даромад олишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти учун — 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;

▫️чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик (тухум йўналиши) учун — 1 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;

▫️боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун — 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача берилади.

Кредитлар "Микрокредитбанк" АТБ, "Агробанк" АТБ ва АТ "Халқ банки" томонидан ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Диққат_лойиҳа

🚫 Қўшимча мажбуриятларни юклашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қабул қилингандан кейин бир йил давомида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади (енгиллаштирувчи нормалардан ташқари).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot