Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
279 subscribers
14.2K photos
1.01K videos
6 files
7.99K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#ДХАдан_қулайлик

⚡️Эндиликда Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Хоразм ва Навоий вилоятларида ҳам пластик шаклда тайёрланадиган кўчмас мулк объекти кадастр паспортини олиш мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан 2020 йил 1 мартдан бошлаб, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида, 2020-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда босқичма-босқич кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, бекор бўлган ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганлигини тасдиқлаш бўйича мурожаат қилинганда, ариза берувчига Давлат хизматлари марказлари орқали янги намунадаги кадастр паспорти берилиши белгиланган эди.

Ҳозирги кунда республикамизнинг барча туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларига пластик шаклда тайёрланадиган кўчмас мулк объекти кадастр паспортини бериш ускунаси ўрнатилиб, ушбу хизматнинг кўрсатилиши таъминланди.

❗️Кадастр паспорти электрон кўринишга эга бўлиб, кўчмас мулк объекти тўғрисида барча маълумотларни ўз ичига олади. Жумладан, кадастр рақами, кўчмас мулк объектининг эгаси, ЖШ ШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами), кўчмас мулк объектининг тури, кадастр схемаси ва ҳоказо.

Янги намунадаги кадастр паспортида QR-код тизими мавжуд бўлиб, ушбу тизими орқали мулкдорлар ваколатли ташкилотларга мурожаат қилмасдан, кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотларни исталган вақтда уяли телефондаги махсус иловалар орқали олишлари мумкин.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Савол_жавоб

Уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитига давлат субсидиясини олиш учун кимга мурожаат қилса бўлади?

— Субсидия олиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 182-сонли қарорига асосан Давлат хизматлари марказига бориб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЙИДХП) орқали ариза бериш мумкин.


Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Статистика

💡 ДХМ хизматлари ҳақида қизиқарли маълумотлар

👍🏼 9 ой ичида 7,7 миллиондан ортиқ хизматлар офлайн режимда кўрсатилди . Сизнинг фикрингизча, қайси хизматдан кўп фойдаланилди?

💰 Фойдаланувчилар 389 301 марта кадастр паспортини рўйхатга олиш хизмати учун мурожаат қилган. Ушбу хизмат нафақат сентябрь ойида, балки 2021 йилнинг ўтган даврида бошқа хизматлар ичида етакчилик қилган.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda

******************************************************

#Статистика

💡Интересные факты об услугах Центров госуслуг

👍🏼Более 7,7 миллионов услуг было получено за 9 месяцев оффлайн . А какая услуга по вашему мнению была наиболее востребована?

💰389 301 раз пользователи обратились к услуге оформления кадастрового паспорта. Данный сервис лидирует в топе часто оказываемых не только за сентябрь, но и за прошедший период 2021 года.

🔗 Оставайтесь на связи:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · АГУ на латинице
#Кексалар_ҳафталиги

Кексалар эътиборда

Маълумки ҳар йили октябрь ойининг 1-ҳафтасида “Кексалар ҳафталиги” ўтказиб келинади. Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан нуронийлар ҳолидан хабар олиш, оғирини енгил қилиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Пискент тумани “Бирлик” маҳалласида истиқомат қилувчи Абдураззоқ ота Умрзоқов кўп йиллар жамоа ҳўжалигида меҳнат қилди. 9 фарзандини уйли-жойли қилиб, бугун яқинлари ардоғида кексалик гаштини сурмоқда. Яшаб турган уйини кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришга эҳтиёж сазиб, Пискент туман Давлат хизматлари марказига мурожаат қилди. Марказ ходимлари Абдураззоқ отанинг уйига бориб, Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича сайёр тартибда давлат хизматларини кўрсатди.
Ҳафта бошидан буён марказлар томонидан 20 нафарга яқин кексаларга сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатилди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram ·
#Халқаро_ҳамкорлик
#Гендер_тенглик

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Латвияда.

Латвияга ташрифнинг иккинчи куни Парламент ҳамда Ҳукумат вакиллари билан бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Дастлаб делегация аъзолари Латвия Республикаси Парламентига (Saema)га ташриф буюрди. Латвия Парламенти депутати, Гендер тенглик масалалари бўйича гуруҳ раҳбари Aнда Чакша (Anda Čakša) хоним билан учрашув давомида парламентда гендер тенглиги ва аёлларнинг ўрни, жинси, ирқи, миллати, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар инсонларга тенг муносабатда бўлишнинг энг мақбул усулларини амалиётда самарали тадбиқ этилиши бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Самарали мулоқот давомида аҳолининг ижтимоий заиф гуруҳлари учун сифатли давлат хизматларини таыдим этишни таъминлаш, бу борада нодавлат нотижорат ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Делегация аьзолари шунингдек, Латвия Республикаси Ички ишлар вазири Marija Goluboje хоним ҳамда Латвия Ташқи ишлар вазирлиги маьсул ходимлари билан учрашиб, гендер тенглик соҳасида фикр алмашди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Кун_ҳикмати

Кимнинг қўлида қуйидаги беш нарса жилови бўлса, яхши ҳаётининг гарови бўлур: биринчиси – тансиҳатлик, иккинчиси – омонлик, учинчиси – ризқининг мўллиги, тўртинчиси – содиқ дўст ва бешинчиси – фароғат. Кимки шу беш нарсадан маҳрум этилган – хуш ҳаёт эшиги унинг олдида бекилган.

Абдураҳмон Жомий

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
Тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш ташаббуси

ДХА Давлат хизматларини рақамлаштириш бошқармаси бошлиғи К. Хўжаев ҳамда Халқаро ҳамкорлик бўлими бош маслаҳатчиси Р. Умаров республикамизда бўлиб турган халқаро маслаҳатчи доктор Модибо Камар ҳамда ЕТТБ "Марказий Осиё Аёллар бизнесда" дастури мувофиқлаштирувчиси Дилдора Таджибаева билан учрашди.

Доктор Модибо Камар мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасидаги микро, кичик ва ўрта корхоналарнинг гендер тенглиги бўйича маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш ҳолатини ўрганиш мақсадида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан жалб қилинган.

Учрашув давомида тадбиркорлик соҳасида гендер тенглик бўйича ажратилган маълумотларни йиғишнинг ҳозирги ҳолати ва тадбиркорлик соҳасидаги гендер статистикасини йиғиш ҳамда таҳлил қилиш тизимини такомиллаштириш учун потенциал техник ёрдам кўрсатиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda

******************************************************

Инициатива по поддержке женщин-предпринимателей.

Состоялась встреча начальника управления цифровизации К. Ходжаева и главного советника отдела международного сотрудничества Р. Умарова Агентства государственных услуг с международным консультантом доктором Модибо Камаром и координатором программы ЕБРР "Женщины в бизнесе Центральной Азии" Дилдорой Таджибаевой.

Темой обсуждений стали вопросы изучения состояния сбора и анализа данных по гендерному равенству микро, малых и средних предприятий в сфере предпринимательства, проведенного Европейским банком реконструкции и развития (ЕБРР).

В ходе встречи обсуждено текущее состояние сбора данных по гендерному равенству в сфере предпринимательства и возможности оказания потенциальной технической помощи для совершенствования системы сбора и анализа гендерной статистики в сфере предпринимательства.

🔗 Оставайтесь на связи:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · АГУ на латинице
#Савол_жавоб

Совуқ сув ичимлик хисоблагичини муддати келганда қиёслашдан ўтказиш учун қандай хужжатлар зарур бўлади?

— Вазирлар Маҳкамасининг 698-сонли қарори асосида фуқародан фақатгина ўз шахсини тасдиқловчи хужжат ва ичимлик суви китобчасининг ҳисоб рақами керак бўлади.


Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Live

Субсидия масаласи муҳокама қилинмоқда

Айни дамда Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасида Олмалиқ шаҳридаги масъул идора ходимлари иштирокида Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлашдаги муаммолар ва уларнинг ечими борасида амалий семинар бўлиб ўтмоқда.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda