Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
287 subscribers
14K photos
998 videos
6 files
7.91K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#ДХАдан_қулайлик
#Муаммо_нимада

⚡️ДИҚҚАТ! ШАНБА ВА ЯКШАНБА КУНЛАРИ ҲАМ ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАНГИЗНИ АЛМАШТИРИШ ИМКОНИГА ЭГАСИЗ.

Сўнгги кунларда Давлат хизматлари марказларида ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш хизматидан фойдаланиш учун ташриф буюрувчилар оқими ортган. Бу эса, Марказларимизда узун навбатларнинг ҳосил бўлишига сабаб бўлмоқда.

Ушбу муаммони бартараф этиш ҳамда фуқароларимизга
қулайлик яратиш мақсадида, Давлат хизматлари агентлиги томонидан бир қатор чоралар кўрилмоқда.

Биринчидан, эндиликда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш учун Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Яккасарой ва Сергели туманлари Давлат хизматлари марказларига ҳам мурожаат қилиш мумкин.
(Аввал бу хизматдан пойтахтимизнинг Олмазор, Учтепа, Шайхонтоҳур, Миробод, Юнусобод, Чилонзор, Яшнобод туманлари Давлат хизматлари марказларида фойдаланиш мумкин бўлган. Эндиликда эса, юқоридаги учта туманда ҳам ушбу имконият қўшимча равишда яратилди.)

Иккинчидан, фуқароларимиз ❗️ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун рўйхатдаги Давлат хизматлари марказларига дам олиш кунлари (шанба ва якшанба, ! байрам кунларидан ташқари) соат 9:00 дан 15:00 гача ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

❗️Бунда, меҳнат қонунчилигига тўлиқ риоя қилинган ҳолда шанба-якшанба кунлари ишлайдиган ходимларнинг умумий иш вақти ҳафтасига 40 соатдан ортмайди.

Давлат хизматлари агентлиги халқимизга давлат хизматларидан фойдаланишда қулайликларни яратишда давом этади.

❗️Маълумот учун, Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 408-сон қарорига асосан эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш учун ИИББ ЙҲХБ бўлимларига ҳам мурожаат қилишингиз мумкин.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#ДХАдан_қулайлик
#БизКоррупциягаҚаршимиз
#Шаффоф_тўловлар

⚡️Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш жараёнида ундириладиган тўловлар ҳақида SMS-хабар юбориш хизмати йўлга қўйилди.

Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш жараёнида, пуллик хизматларни расмийлаштиришда мурожаатчининг аризада кўрсатилган телефон рақамига қанча миқдорда пул тўланиши ва тўланган миқдори бўйича SMS-хабар юбориш хизмати йўлга қўйилди.

❗️СМС-хабар давлат хизматини олганда кўрсатилган мобил телефон рақамига юборилади.

Ҳурматли фуқаролар!

Давлат хизматлари агентлиги тизимида, Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органларида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008”, “1148” ишонч телефони орқали маълум қилиш мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХАдан_қулайлик
#Муаммо_нимада

⚡️ДИҚҚАТ! ШАНБА ВА ЯКШАНБА КУНЛАРИ ҲАМ ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАНГИЗНИ АЛМАШТИРИШ ИМКОНИГА ЭГАСИЗ.

Сўнгги кунларда Давлат хизматлари марказларида ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш хизматидан фойдаланиш учун ташриф буюрувчилар оқими ортган. Бу эса, Марказларимизда узун навбатларнинг ҳосил бўлишига сабаб бўлмоқда.

Ушбу муаммони бартараф этиш ҳамда фуқароларимизга
қулайлик яратиш мақсадида, Давлат хизматлари агентлиги томонидан бир қатор чоралар кўрилмоқда.

Биринчидан, эндиликда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш учун Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Яккасарой ва Сергели туманлари Давлат хизматлари марказларига ҳам мурожаат қилиш мумкин.
(Аввал бу хизматдан пойтахтимизнинг Олмазор, Учтепа, Шайхонтоҳур, Миробод, Юнусобод, Чилонзор, Яшнобод туманлари Давлат хизматлари марказларида фойдаланиш мумкин бўлган. Эндиликда эса, юқоридаги учта туманда ҳам ушбу имконият қўшимча равишда яратилди.)

Иккинчидан, фуқароларимиз ❗️ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун рўйхатдаги Давлат хизматлари марказларига дам олиш кунлари (шанба ва якшанба, ! байрам кунларидан ташқари) соат 9:00 дан 15:00 гача ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

❗️Бунда, меҳнат қонунчилигига тўлиқ риоя қилинган ҳолда шанба-якшанба кунлари ишлайдиган ходимларнинг умумий иш вақти ҳафтасига 40 соатдан ортмайди.

Давлат хизматлари агентлиги халқимизга давлат хизматларидан фойдаланишда қулайликларни яратишда давом этади.

❗️Маълумот учун, Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига асосан эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш учун ИИББ ЙҲХБ бўлимларига ҳам мурожаат қилишингиз мумкин.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз
#ДХАдан_қулайлик

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗЛАРИ ОРҚАЛИ ХИЗМАТЛАРДАН ФОЙДАЛАНМОҚЧИМИСИЗ?

ВАҚТИНГИЗНИ ВА НАҚДИНГИЗНИ ТЕЖАНГ!

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗЛАРИГА ТАШРИФИНГИЗНИ ОЛДИНДАН РЕЖАЛАШТИРИНГ!

БАТАФСИЛ👇👇👇
https://www.youtube.com/watch?v=GVE7vitZSYQ

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
"Права" алмаштириш машмашаси. Муаммо нимада?

Сўнгги кунларда Давлат хизматлари марказларида ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун ташриф буюрувчи фуқаролар оқими ошган. Бу эса, ДХМларда узун навбатлар ҳосил бўлишига сабаб бўлмоқда.

Муаммо нимада?

Давлат хизматлари агентлиги масалани таҳлил қилди.

Демак, бугунги кунда 5 793 000 нафар ҳайдовчиларнинг 3 600 000 нафари ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштирган. Шундан 2 млн.дан ортиқ ҳайдовчининг гувоҳномаси алмаштирилмади.

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш муддати 2021 йилнинг 31 декабрь.

❗️2022 йил 1 январдан бошлаб, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Ҳайдовчиларга ёрдам бериш ва муаммони ечиш учун масъуллар нима чораларни кўрди?

Биринчидан, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш учун Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Яккасарой ва Сергели туманлари Давлат хизматлари марказларига ҳам мурожаат қилиш
имконияти яратилди;

иккинчидан, фуқароларимиз ❗️ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун
рўйхатдаги Давлат хизматлари марказларига дам олиш кунлари (шанба ва якшанба, ! байрам кунларидан ташқари) соат 9:00 дан 15:00 гача ҳам мурожаат қилишлари учун шароит яратилди;

учинчидан, ДХМлар орқали "права" алмаштириш учун онлайн ариза юбориш имкони берилди;

тўртинчидан, ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш хизматидан фойдаланиш учун ДХМларга ташриф буюрувчилар оқими катта бўлганлиги сабабли, Тошкент шаҳридаги ДХМларда эрта тонг соат 7.00дан бошлаб ФАҚАТГИНА ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш хизмати кўрсатиш йўлга қўйилди. ❗️Қолган хизматлар, одатдаги режимда соат 9.00дан бошлаб кўраситлади.

Ҳурматли фуқаролар!

Давлат хизматлари агентлиги хизматлардан фойдаланиш жараёнида қулайликлар яратишда давом этади.

Сизлардан ҳам давлат хизматларидан фойдаланишда тартибни сақлашингизни, электрон навбатга риоя қилишингизни ҳамда ўзаро ҳурматни сақлаб, сабрли бўлишингизни сўраб қоламиз.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#ДХАдан_қулайлик

⚡️Эндиликда Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Хоразм ва Навоий вилоятларида ҳам пластик шаклда тайёрланадиган кўчмас мулк объекти кадастр паспортини олиш мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан 2020 йил 1 мартдан бошлаб, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида, 2020-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда босқичма-босқич кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, бекор бўлган ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганлигини тасдиқлаш бўйича мурожаат қилинганда, ариза берувчига Давлат хизматлари марказлари орқали янги намунадаги кадастр паспорти берилиши белгиланган эди.

Ҳозирги кунда республикамизнинг барча туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларига пластик шаклда тайёрланадиган кўчмас мулк объекти кадастр паспортини бериш ускунаси ўрнатилиб, ушбу хизматнинг кўрсатилиши таъминланди.

❗️Кадастр паспорти электрон кўринишга эга бўлиб, кўчмас мулк объекти тўғрисида барча маълумотларни ўз ичига олади. Жумладан, кадастр рақами, кўчмас мулк объектининг эгаси, ЖШ ШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами), кўчмас мулк объектининг тури, кадастр схемаси ва ҳоказо.

Янги намунадаги кадастр паспортида QR-код тизими мавжуд бўлиб, ушбу тизими орқали мулкдорлар ваколатли ташкилотларга мурожаат қилмасдан, кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотларни исталган вақтда уяли телефондаги махсус иловалар орқали олишлари мумкин.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#ДХАдан_қулайлик

⚡️Эндиликда “суюнчи пули” банк пластик картасига ҳам ўтказиб берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўлови Халқ банки томонидан нақд пул шаклида амалга оширилмоқда.

Бу эса, ФҲДЁ бўлимларида жойлашган банк кассалари олдида узундан-узун навбатларни юзага келтираётган эди.

Давлат хизматлари агентлиги томонидан фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимида фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўловини (“суюнчи пули”) ота-онадан бирининг банк пластик картасига ❗️ихтиёрийлик асосида ўтказиб бериш имконияти яратилди.

Бунда, ФҲДЁ бўлимининг масъул ходими ота ёки онанинг хоҳишига асосан фаол ҳолатда бўлган банк пластик картасини махсус белги орқали танлайди ва бир марталик тўловни банк пластик картасига йўналтиради.

❗️Халқ банки томонидан “суюнчи пули” қисқа муддатда фуқаронинг банк пластик картасига ўтказиб берилади.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#ДХАдан_қулайлик

⚡️Айрим шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда белгиланган тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.

Бугун 1 ноябрдан бошлаб, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали рўйхатда келтирилган давлат хизматларини кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.

❗️Бунда, имтиёзга эга бўлган шахсларни аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ахборот тизимидан реал вақт режимида автоматик тарзда амалга оширилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda