Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
284 subscribers
14K photos
1K videos
6 files
7.93K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
Масофадан туриб давлат хизматларидан фойдаланиш учун зарур бўлган электрон рақамли имзоингиз борми?
Anonymous Poll
50%
Бор
46%
Йўқ
4%
Электрон хизматлардан фойдаланмайман
#Сайёр_хизмат

Адлия вазири тадбиркорлар билан учрашди

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги "Гулистон" маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов тадбиркорлар билан учрашув ўтказди. Учрашувда турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор ёш тадбиркорлар иштирок этди. Шу жойнинг ўзида Давлат хизматлари маркази ходимлари тадбир иштирокчилари учун 20 га яқин сайёр давлат хизматларини кўрсатди. 2 нафар фуқаро якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш учун ариза берган бўлса, ичимлик суви ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича ҳам сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

Обуна бўлинг
👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимизда

Ангренда нодавлат олий таълим муассасаси давлат рўйхатидан ўтди

Мамлакатимизда олий таълим қамровини ошириш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрларни тайёрлаш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда таълим тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ангрен шаҳар Давлат хизматлари марказида Корея Республикасидан келган инвесторлар муассислигида "ANGREN KOREA INTERNATIONAL SCHOOL" нодавлат таълим муассасаси давлат рўйхатидан ўтказилди.
Мазкур нодавлат олий таълим ташкилотининг устав фонди 10 миллиард сўмдан ортиқ миқдорда белгиланган бўлиб, фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланиши кутилмоқда. Келгусида техника ва қишлоқ ҳўжалиги йўналишида етук мутахассислар тайёрланади.

Обуна бўлинг
👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
Ҳашар – халқимизнинг қадимий ва азалий қадриятларидан

Юртимизга баҳор келиши билан жойларда ободончилик-кўкаламзорлаштириш, экин-тикин ишлари авжига чиқади. Маҳаллалар, шаҳару қишлоқлар, овулларни ободонлаштириш мақсадида ҳашар ўтказиб келинади. Кимдир ён-атрофни саранжом-саришта қилса, яна кимдир фарзандларию набираларини ёнига олиб кўчат ўтқазади. Беморлар ҳолидан хабар олинади.
Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ва марказларида ҳам эрта тонгданоқ ҳашар уюшқоқлик билан ташкил этилиб, бу эзгу ишга барча ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.
Ушбу хайрия тадбири одамлар орасида ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлаш, мухтожлар ҳолидан хабар олиш, кексаларни эъзозлаш, юртни обод қилиш каби миллий урф-одат ва анъаналаримиз, қадриятларимизни ўзида ифода этади. Ўтказилаётган хайрия ҳашари янги Ўзбекистонимизни янада обод, файзли гўшага айлантиради.

Обуна бўлинг
👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

Адлия вазири Тошкент вилоятидаги тадбиркорлар билан учрашди

12 март куни адлия вазири Русланбек Давлетов Юқоричирчиқ туманидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммолар ва мурожаатларини ҳал этиш мақсадида учрашди.

Учрашув давомида 50 дан ортиқ тадбиркорлар билан мулоқот қилиниб, мурожаатлари ўрганилди. Кўтарилган масалалар жойида ҳал этилиб, давлат хизматлари кўрсатилди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

Ҳашар мажбурий меҳнат ҳисобланмайди

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Эслатиб_ўтамиз

Субсидия бўйича топ - 8 муҳим саволга жавоблар

Субсидиялар кимга берилади?

Субсидия олишда баллар... бу нима?

Субсидия олиш учун ойлик маоши қандай бўлиши керак
?

Ва бошқа долзарб саволларга жавоблар бу ерда 👇🏼
https://davxizmat.uz/uz/news/subsidiya-boyicha-top-8-muhim-savolga-javoblar

❗️Ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар сотиб олинаётган квартиранинг майдони ва нархи квартира майдонининг энг кўп меъёри ва уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан ошмаган тақдирда тўланади.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotindaA_lotinda
#Электрон_хизматлар

Субсидиялар — даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмайдиган маблағлардир.

Вақтингиз ва нақдингизни тежанг!Субсидия олиш учун аризани электрон шаклда юборинг!

Қуйидаги видеоқўлланма ёрдамида буни амалга ошириш осон 👇🏻👇🏻👇🏻

https://www.youtube.com/watch?v=uXcREh82hh8

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Сайёр_хизмат

Ўзимиз борамиз...

Одамларга яқин бўлиш ва сифатли давлат хизматларини кўрсатиш Давлат хизматлари марказларининг бугунги шиори ва иш услубига айланиб бормоқда. Буни марказ ходимларининг фуқаролар келишини кутиб ўтирмай жойларга чиқиб кўрсатаётган сайёр хизматлар мисолида кўриш мумкин.
Олмалиқ шаҳар Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан ҳафта давомида 6 та давлат хизматлари сайёр тартибда кўрсатилди. Булар 3 та кекса ёшли фуқарога кадастр паспортини шакллантириш, Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда Наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги ва 3 та ногиронлиги бўлган шахс номида уй жой бор йўқлиги тўғрисидаги ва сув ҳисоблагичини қиёсловдан ўтказиш хизмати бўйича.

Обуна бўлинг
👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda