Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
286 subscribers
14K photos
1K videos
6 files
7.93K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

Фарзандингизни боғчага жойлаштирмоқчимисиз? Буни уйингиздан чиқмай туриб, масофадан қандай амалга ошириш мумкинлигини биласизми?

Ушбу видеоқўлланма ёрдамида буни қулай ва тез амалга оширишингиз мумкин!

https://www.youtube.com/watch?v=WzzeMtgB8u0

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жойлардаги коммунал хизмат кўрсатиш, иситиш тизими, газ таъминоти, ичимлик суви, электр энергияси ҳамда ободонлаштиришга доир муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида узлуксиз навбатчилик штаби ташкил этилган.

☎️Ҳурматли фуқаролар! Мурожаатлар юзасидан 1055 қисқа рақамли колл-марказга қўнғироқ қилиб, тезкор навбатчилик штабига мурожаатингизни етказинг ҳамда ҳудудлардаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишга ўз ҳиссангизни қўшинг.


#Штаб

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Биласизми

Электрон давлат хизматларидан фойдаланилганда, тўлов учун чегирма мавжудми?
Anonymous Quiz
56%
Мавжуд
29%
Мавжуд эмас
15%
Хабарим йўқ
#Фойдали_маслаҳатлар

Қайси пайт сув ичиш фойдали?

Сув ичиш саломатлик учун жуда фойдали. Чунки инсон организмининг 80 фоизи сувдан иборат ва танада сувга бўлган эҳтиёжнинг ошиши саломатлик билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Кимдир сувни овқатланишдан аввал ичиш кераклигини айтса, яна бошқа биров уни овқатдан кейин ичган яхши, деб ҳисоблайди.

🛌Уйқудан уйғонган заҳоти. Ички органлар фаоллигини оширади.
🥘
Овқатланишдан 30-60 дақиқа олдин. Ошқозонни зўриқтирмайди.
🛁
Ванна қабул қилишдан олдин. Қон босимини туширишга ёрдам беради.
🛏
Уйқудан олдин. Инсулт ва юрак хуружини олдини олиш учун.

Обуна бўлинг
👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
​​💁🏻‍♂️ Сиз кутган хизмат қайтди!

📝 ЯИДХП (my.gov.uz) орқали “Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш” хизмати яна ёқилди.

✍️ 🏦 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6186-сон Фармони билан давлат бюджетидан шаҳар ва қишлоқ жойларида қурилган кўп қаватли уйлардан бирламчи бозорда квартиралар сотиб олишда ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва (ёки) фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида 2021 йилда янги тартибда ипотека кредитларини ажратишнинг мақсадли параметрлари тасдиқланди.

♻️ Шу муносабат билан эндиликда ЯИДХПда “Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш” давлат хизмати (https://my.gov.uz/uz/service/325) қайта ёқилганлигини маълум қиламиз.

🏘 Янги олган уйингизга бизни меҳмонга чақиришни унутманг!

👉 @MyGovUz 👈
Масофадан туриб давлат хизматларидан фойдаланиш учун зарур бўлган электрон рақамли имзоингиз борми?
Anonymous Poll
50%
Бор
46%
Йўқ
4%
Электрон хизматлардан фойдаланмайман
#Сайёр_хизмат

Адлия вазири тадбиркорлар билан учрашди

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги "Гулистон" маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов тадбиркорлар билан учрашув ўтказди. Учрашувда турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор ёш тадбиркорлар иштирок этди. Шу жойнинг ўзида Давлат хизматлари маркази ходимлари тадбир иштирокчилари учун 20 га яқин сайёр давлат хизматларини кўрсатди. 2 нафар фуқаро якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш учун ариза берган бўлса, ичимлик суви ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича ҳам сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

Обуна бўлинг
👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимизда

Ангренда нодавлат олий таълим муассасаси давлат рўйхатидан ўтди

Мамлакатимизда олий таълим қамровини ошириш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрларни тайёрлаш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда таълим тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ангрен шаҳар Давлат хизматлари марказида Корея Республикасидан келган инвесторлар муассислигида "ANGREN KOREA INTERNATIONAL SCHOOL" нодавлат таълим муассасаси давлат рўйхатидан ўтказилди.
Мазкур нодавлат олий таълим ташкилотининг устав фонди 10 миллиард сўмдан ортиқ миқдорда белгиланган бўлиб, фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланиши кутилмоқда. Келгусида техника ва қишлоқ ҳўжалиги йўналишида етук мутахассислар тайёрланади.

Обуна бўлинг
👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
Ҳашар – халқимизнинг қадимий ва азалий қадриятларидан

Юртимизга баҳор келиши билан жойларда ободончилик-кўкаламзорлаштириш, экин-тикин ишлари авжига чиқади. Маҳаллалар, шаҳару қишлоқлар, овулларни ободонлаштириш мақсадида ҳашар ўтказиб келинади. Кимдир ён-атрофни саранжом-саришта қилса, яна кимдир фарзандларию набираларини ёнига олиб кўчат ўтқазади. Беморлар ҳолидан хабар олинади.
Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ва марказларида ҳам эрта тонгданоқ ҳашар уюшқоқлик билан ташкил этилиб, бу эзгу ишга барча ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.
Ушбу хайрия тадбири одамлар орасида ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлаш, мухтожлар ҳолидан хабар олиш, кексаларни эъзозлаш, юртни обод қилиш каби миллий урф-одат ва анъаналаримиз, қадриятларимизни ўзида ифода этади. Ўтказилаётган хайрия ҳашари янги Ўзбекистонимизни янада обод, файзли гўшага айлантиради.

Обуна бўлинг
👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube