Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
272 subscribers
14.3K photos
1.03K videos
6 files
8.06K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Марказларимизда

Хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш бўйич ўқув-семинар ўтказилди

Пискент тумани Давлат хизматлаари маркази ходимлари туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази биносида Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Тошкент вилояти бўлими билан хамкорликда “Ғоядан бизнес режагача” дастури доирасида “Аёллар дафтарида” рўйхатда турувчи хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув-семинар ўтказилди.
Семинар иштирокчиларига ўз бизнесларини Давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб ва қоидалари, тадбиркорлик субьектларининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари ва фаолият турлари хақида ҳуқуқий тушунча берилди. Бундан ташқари аёлларга Давлат хизматларидан
my.gov.uz сайти орқали фойдаланиш бўйича ҳам маълумотлар бериб ўтилди.

Обуна бўлинг
👉 t.iss.one/toshvilagentlik
Давлат хизматлари агентлиги фуқароларни фаол фуқаролик позициясига эга бўлишга ундайди.

Дўстлар! Биз Сизлар билан мулоқотга муҳтожмиз.

Сизнинг ёрдамингизсиз, содир бўлаётган воқеалардан ўз вақтида хабарсиз қолиб, ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлаш қийин бўлади.

Айнан Сиз - фаол фуқаролик позициясига эга фуқаролар, бизни мамлакатимиз, хусусан, давлат хизматлари соҳасини янада яхшилай оладиган куч ҳисобланасиз.

❗️Давлат хизматчиларининг коррупцион фирибгарликларидан хабардор бўла туриб, бефарқлик кўрсатиб индамаслик - жиноятга шерикликка тенг.

Давлат хизматлари агентлиги давлат хизматлари соҳасида жамоат назорати принципларини қўллаб-қувватлайди. Бунинг учун Facebook тармоғида агентлик расмий саҳифаси, 1148 ишонч телефони (71 2303248 Тошкент вилояти), шунингдек, Сизларга қулайлик яратиш учун Telegram қайта алоқа боти -@davxizmataloqa_bot ишга туширилган. Ҳар бир мурожаат ташкилот раҳбариятининг шахсий назорати остида.

Келинг ушбу салбий иллатга биргаликда қарши чиқиб, ҳуқуқий фуқаролик жамиятини шакллантирамиз.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#cайёр_давлат_хизматлари

Марказга келишга имкониятингиз йўқми?

Ўзимиз борамиз... шиорини давом эттирган ҳолда Чиноз туман Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан марказга келишга имконияти бўлмаган фуқароларнинг уйларига борган ҳолда сайёр (мобил) давлат хизмати кўрсатилди. Туман марказидан 15 чақирим узоқликда жойлашган Мараказий маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 92 ёшли Надежда Куминага Сув тармоқларига уланиш бўйича фуқаронинг уйига борган ҳолда саёр тартибда ариза олинди. Шунингдек, давлат хизматларини кўрсатишга доир янгиликлар ва Давлат хизматларидан my.gov.uz сайти орқали фойдаланиш бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 20:10да Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида ҳамда “O‘zbekiston 24” телеканалида "Илк қадам" фильмини томоша қилинг.

Фильмда қайта тикланган мактабгача таълим соҳасининг бугунги ҳолати ва истиқболдаги режалари ҳақида ҳикоя қилинади.

Смотрите сегодня в 20.10 фильм "Илк қадам" на официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube и телеканале “O‘zbekiston 24”.

В фильме рассказывается о нынешней ситуации в возрожденной системе дошкольного образования, ее планах и перспективах.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Марказларимизда

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун ўқув-семинар ташкил этилди

Ўрта Чирчиқ туман Давлат хизматлари марказида Бош вазир қабулхонаси, “Тадбиркор аёл” уюшмаси туман бўлими мутахассислари иштирокида тумандаги “аёллар дафтари”га киритилган, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизлар иштирокида бўлиб ўтган ўқув-семинарда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, билим ва касбий кўникмалар эгаллаб, ўз бизнесини ривожлантиришга кўмаклашиш, саломатлигини сақлаш масалалари муҳокама қилинди.

👉https://telegra.ph/Ayollar-daftariga-kiritilgan-hotin-%D2%9Bizlar-uchun-%D1%9E%D2%9Buv-seminar-tashkil-ehtildi-02-27

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
ОТА-ОНАЛАР ДИҚҚАТИГА!

Мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш учун электрон ариза юбориш ва навбатни билиш тизими, EMIS дастури вақтинчалик техник носозликларни бартараф этиш учун 2021 йил 27 февралдан тўхтатилди.
EMIS дастури 2021 йил 1 март кунидан тўлиқ ўз фаолиятини тиклайди.

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати

👉 https://t.iss.one/mdokanal/2366
__________________________

ВНИМАНИЮ РОДИТЕЛЕЙ!

Электронное приложение и система очередей при поступлении в дошкольные образовательные организации, программа EMIS была приостановлена с 27 февраля 2021 года для временного устранения технических неполадок. Программа EMIS возобновит работу в полном объеме 1 марта 2021 года.

Пресс-служба Министерства дошкольного образования
#Сўраган_эдингиз

Ҳовли-жойда тураман. Уйимнинг кадастр паспорти йўқолиб қолган. Ариза берганимдан сўнг кадастр органлари қанча муддатда янги кадастр паспорти беришади ?

❗️Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш маъмурий регламентига асосан кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.

Қолган ҳолларда кўчмас мулк объектларининг тури ва майдонига қараб 3 иш кунидан 25 иш кунига қадар

Кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан) кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Баҳор_муборак 🌸🍀🌷🌝

Юртимизга кириб келган Баҳор фасли ва баҳорнинг илк санаси қутлуғ бўлсин. Хонадонингизга қувонч, шодлик, қут-барака кириб келсин.
Барчани баҳорий кайфият тарк этмасин!

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
#ZulfiyaxonimDay

Бугун ўзбек халқининг севимли шоираси, таниқли жамоат арбоби Зулфия Исроилова туғилган кун.

Халқимизнинг севимли адибаси, Ўзбекистон халқ шоири Зулфия Исроилова 1915-йил 1-мартда Тошкентда туғилган. “Шеърлар” ва “Қизлар қўшиғи” (1938) каби поетик асарлари, иккинчи жаҳон уруши даврида “Уни Фарҳод дер эдилар’’ (1943), “Хижрон кунларида” (1944) каби тўпламларининг нашр этилиши адибанинг пешқадам шоирлар қаторига дадил кириб келаётганидан нишона эди. “Далада бир кун” (1948), “Тонг қўиғи” (1953), “Мен тонгни куйлайман”, “Юрагимга яқин кишилар” (1958), “Куйларим сизга” (1965), “Сўроқлайди шоирни шеърим” (1960), “Ойдин” (1953), “Мушоира” (1958), “Қуёшли қалам” (1967) каби тўпламлари эса шоира ижодининг гултожи ҳисобланади. “Уйлар”, “Шалола” каби шеърий мажмуалари учун Давлат мукофоти совриндори бўлган.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
Channel photo updated
#ZulfiyaxonimDay

ЭҲТИРОМ

Агар Зулфия Арманистонда туғилганда – Сильва, Ленинградда туғилганда – Бергольц, Болгарияда – Багряна, Югославияда туғилганда ҳам Десанка Макимовичдек машҳур шоира бўла олар эди...
Шоиралик шоирликка нисбатан кам учрайдиган ҳодиса. Ана шундай ярқироқ юлдузлар қаторидан ўзбек шоираси Зулфия муносиб ўрин эгаллайди...
Расул ҲАМЗАТОВ
(Доғистон)

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
#ZulfiyaxonimDay

ЭҲТИРОМ

Ажойиб табиатли кишиларни кўрганда нодир инжу топган кишидек қувонаман, ҳаётни янада қаттиқроқ севаман. Сиз, Зулфия, мен учун ана шу нодир инжу ва гўзал кишилардан бирисиз... Сиз ўзбек хотин-қизлари чаманидан гўзал бир санъат биносини қурдингиз. Сиз халқингиз учун табиатнинг туҳфаси, орзуларисиз.

Марварид ДИЛБОЗИЙ
(Озарбайжон)

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
#ZulfiyaxonimDay

ЭҲТИРОМ

Ўзбек шоираси Зулфиянинг қутлуғ қадами туфайли Шарқ адабиётига санъаткор аёл кириб келди, ёш ва иқтидорли шоиралар бутун бир плеядасининг овози баралла янграй бошлади.
Менимча, Зулфия шоира сифатида ўзбек адабиётининг энг ёрқин намояндаларидан биридир.
Ҳақиқатан ҳам Зулфия шеърияти замонавий ўзбек поэзиясининг порлоқ саҳифасини ташкил этади. Мен шоира поэзиясида дилбарлик, донолик, бу – улкан маданиятнинг қўлга киритган улкан ютуғи эканлигини ҳам таъкидламоқчиман. Чунки, Зулфия, фақат ўз шеърларида гавдаланган тўла-тўкис аёл тимсолигина эмас, балки у мукаммал шахс ҳамдир. Гўзал замонамизда шаклланиб, камолга етган шахс. Поэзия Зулфия учун ҳеч қачон шунчаки машғулот бўлган эмас...

Чингиз АЙТМАТОВ
(Қирғизистон)

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
#Муҳим_сана

2 март — Ўзбекистон Республикаси БМТга аъзо бўлган кун

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 193 мамлакатни бирлаштирган энг йирик халқаро муассасадир. Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан олти ой ўтиб – 1992 йил 2 март куни ушбу нуфузли ташкилотга аъзо бўлди. БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида давлатимиз байроғи мағрур ҳилпираб турибди.
Ўзбекистон ўз овози ва мавқеига эга бўлган аъзо сифатида БМТ олдига муҳим ва долзарб масалаларни қўйиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг 2017 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи мамлакатимиз ва БМТ ҳам-корлигининг янги босқичини бошлаб берди. Президент сўзлаган нутқ дунё жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотганди.
Нутқда илгари сурилган муҳим масалалардан бири, бу минтақадаги сув захираларидан оқилона фойдаланиш, Орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ғоясидир.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook