Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
253 subscribers
15.2K photos
1.16K videos
6 files
8.59K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
⚡️Уч ойда 200 мингдан ортиқ хизмат кўрсатилди

Аҳолига хизмат кўрсатишда қулай шарт-шароит яратиш энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Халқимизнинг ижтимоий ҳаётида давлат хизматларига бўлган эҳтиёжи ва талаби ортиб бормоқда. Айни кунда давлат хизматлари марказлари орқали 140 дан ортиқ турдаги давлат хизмати кўрсатилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси туман ва шаҳар марказлари томонидан 200 минг 868 та хизмат кўрсатилди.
Таҳлилларга кўра, давлат хизматлари бўйича мурожаатларнинг 5 минг 797 тасини тадбиркорликни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлса, 24 минг 289 тасини болаларни мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш, 8 минг 206 тасини жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси ҳисобига қўйиш, 3 минг 84 тасини қурилиши тугалланган (реконструкция қилинган) объектни фойдаланишга қабул қилиш билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этди.

Ўтган 3 ой мобайнида давлат хизматлари кўрсатиш тизимида 3 минг 050 та қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Қонунбузилиш ҳолатларининг 1 минг 236 таси “Ўзтрансгаз”, 706 таси ҳокимликлар, 287 таси ер ресурслари ва давлат кадастр хизмати, 206 таси солиқ, 148 таси “Ўзбекэнерго” тизими, 83 таси қурилиш, 19 таси давлат санитария-эпидемология назорат маркази, 3 таси таълим муассасалари, 331 таси бошқа хизмат кўрсатувчи идоралар ҳиссасига тўғри келган. Аниқланган қонунбузилишлар бўйича 90 та огоҳнома, 19 та тақдимнома киритилди, 25 нафар шахсга интизомий жазо қўлланилган бўлса, 71 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Фуқароларимизга давлат хизматлари кўрсатишда асосий эътибор навбатда туришларни кескин камайтириш, сансоларликнинг олдини олиш, халқнинг давлат идораларига бўлган ишончини оширишга қаратилмоқда. Бугунги карантин кунларида ҳам Давлат хизматлари марказлари ўз фаолиятини тўхтатгани йўқ. Бироқ, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш биринчи навбатдаги масала ҳисобланади. Кўпчилик бўлиб тўпланиб туриш таъқиқланган бугунги кунда бунинг олдини олиш талаб этилади. Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган барча давлат хизматлари электрон шаклда my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда ва фақат кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина идораларда амалга оширилади. Шунингдек, ФҲДЁ бўлимларида фуқароларни қабул қилиш ходимларнинг навбатчилиги асосида кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина (туғилиш ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайд қилиш) ташкил қилинган дарча орқали амалга ошириш белгилаб қўйилди. Шунингдек, Давлат хизматлари марказларда электрон рақамли имзо бериш хизмати ҳам кўрсатилмоқда.

Бугун жойлардаги Давлат хизматлари марказлари орқали аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларининг кундалик муаммоларига тезкорлик билан ечим топилмоқда. Бу юртдошларимизга беқиёс қулайликлар яратилгани, халқимизга замонавий ва инновацион хизмат кўрсатишнинг истиқболли тизими ишга тушганидан далолат беради.

Мусажон Каримов,
Давлат хизматлари агентлиги
Тошкент вилояти бошқармаси
бош маслаҳатчиси

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
ДХА Тошкент вилояти бошқармаси: “Уч ойда 200 мингдан ортиқ хизмат кўрсатилди”

БАТАФСИЛ: 👉https://human.uz/cyrl/site/inner/2864

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

Энди электрон рақамли имзо сертификатини олиш учун Давлат хизматлари марказига боришнинг ҳожати йўқ, буни масофадан туриб амалга ошириш мумкин

Давлат хизматлари агентлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан жисмоний ва юридик шахсларга электрон рақамли имзо калити ва сертификатини махсус ахборот ресурси https://e-imzo.uz орқали бериш механизми жорий қилинди. Бунда ушбу давлат хизматидан мурожаат этувчи ҳали электрон рақамли имзо сертификатига эга бўлмаган ҳолларда хам фойдаланиши мумкин.

👉https://t.iss.one/davxizmat/3099

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Рақамлар

2020 йил январь-март ойларида ДХМларда энг кўп кўрсатилган хизматлар топ-10 талиги

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Янги сўқмоқ очиш ҳар доим қийин, аммо уддалаб бўлмас топшириқнинг ўзи йўқ

Батафсил: 👉https://human.uz/site/inner/2889

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланинг

Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган барча давлат хизматларини электрон шаклда my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда олиш мумкин. Шунда сиз ўзингиз ва оила аъзоларингиз саломатлигини асраган бўласиз.

ЎзА
➡️ https://uza.uz/oz/society/davlat-khizmatlaridan-elektron-shaklda-foydalaning-24-04-2020

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
⚡️Бир қатор йўналишлар фаолиятини қайта бошлаш учун рухсат берилади

Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси қарори билан эпидемия шароитида иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли ўртасида ишсизлик ошиб кетишининг олдини олиш ҳамда бюджет тушумларини таъминлаш учун иқтисодиётнинг қатор йўналишлари фаолиятига рухсат берилмоқда.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

Кадастр паспортини онлайн равишда расмийлаштириш усули (видеоқўлланма)

Томоша қилинг ва зарур хизматлардан онлайн тарзда фойдаланинг!
Ўзингиз ва яқинларингизни асранг. Уйда қолинг!

https://www.youtube.com/watch?v=XImcBmTnnWc&feature=youtu.be

Tas-ix:
https://mover.uz/watch/WS3mXucm/

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда Давлат хизматлари агентлиги матбуот котиби Севара Закирова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингни қуйидаги ҳавола орқали ҳам онлайн томоша қилишингиз мумкин: ⬇️
https://www.youtube.com/watch?v=ePyl5hwLyrI
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
#Бекобод_шаҳри

Депутат Убайдулло Мирзаев томонидан Саховат ва кўмак маркази орқали 50 нафар хонадонга рўзғорлик тарқатилди. Карантин муносабати билан ишсиз қолган, ногирон ва боқувчисини йўқотган хонадонлар ҳолидан хабар олинди.


@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin #карантинбезпаники
#mygov
#davxizmat

⚡️ E-IJRO AUKSION электрон савдоларида ғолиблик баённомаси онлайн

Энди ғолиблик учун расмийлаштирилган баённомани олиш учун Тошкент шаҳрига келишнинг ҳожати йўқ. «E-IJRO AUKSION» да ғолиблик учун расмийлаштирилган баённомани олиш хизмати, масофадан туриб электрон ҳужжатни олиш имкониятини беради. Сиздан фақатгина Порталда авторизациядан ўтишингиз ва хизматга ўтган ҳолда тегишли майдонида лот рақамини киритишингиз талаб қилинади.

👉 Хизматга ўтиш учун ҳавола: https://my.gov.uz/uz/service/341

Уйда қолинг ҳамда хизматлардан онлайн тарзда фойдаланинг!

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Ҳурматли тадбиркорлар!

❗️Янги телеграм-бот ишга тушди — @SektorUzBot

Ушбу бот коронавирус пандемияси даврида иқтисодиёт тармоқларини қўллаб-қувватлаш бўйича таклифларни йиғишга мўлжалланган.

📲 Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги тадбиркорлар кундалик масалалар ечими ва муҳим саволларга жавоб олиш мақсадида маҳаллий сектор раҳбарларига электрон шаклда мурожаат қилишлари мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Уважаемые предприниматели!

❗️Создан телеграм-бот @SektorUzBot

Бот предназначен для сбора предложений по поддержке отраслей экономики в период пандемии коронавируса.

📲 Предприниматели со всех регионов страны смогут обратиться в электронном виде к руководителям местных секторов по решению повседневных вопросов и получить ответы на интересующие их вопросы. ©

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори


➡️ https://bit.ly/2W5rebD

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
📢📢📢 Азизлар!

Сўнгги пайтларда расмий саҳифаларимизга электрон рақамли имзо билан боғлиқ кўплаб саволлар кела бошлади.

Биз бу масалага аниқлик киритишга қарор қилдик. 🤔

Демак, электрон рақамли имзо ўзи нима эканлиги, нима учун кераклиги ва уни электрон тарзда олиш имкониятлари ҳақида билмоқчи бўлсангиз, бугун — 29 апрель куни соат 17.00 да Давлат хизматлари агентлигининг фейсбукдаги расмий саҳифасида бўлиб ўтадиган жонли эфиримизга қўшилинг ва мутахассисимизга мавзуга оид барча саволларингизни беринг!

Сизни кутиб қоламиз!
Forwarded from Times.uz
❗️UZ: Фуқароларга шахсий автомобилларидан эрталаб 7:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00 дан 20:00 гача фойдаланишга рухсат берилади.

Бунда ишга бориш-келиш, шифохона, дори-дармон харид қилиш асосий мақсад бўлиши керак.

~~~~~~~

❗️RU: С завтрашнего дня гражданам разрешено пользоваться личными автомобилями с 7:00 до 10:00 утра и с 17:00 до 20:00.

Основными намерениями должны быть поездка на работу и обратно, в больницу или за лекарствами.

Манба

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: юртдошларимиз чинакам сабр-тоқат ва масъулият, меҳр-оқибат фазилатларини намоён этмоқда

Шавкат Мирзиёев: наши соотечественники проявляют истинное терпение и ответственность, доброту и заботу

#Mirziyoyev #murojaat #pandemiya #karantindanchiqish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун ўтаётган видеоселекторда Президент коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашаётганини айтди.
Касалланганларнинг ярмидан зиёди тузалган, кўплаб туман ва шаҳарларда инфекция тарқалмаган.
Карантиндан босқичма-босқич чиқиш бўйича навбатдаги қадамлар белгиланди. Мева-сабзавотларни ташиш учун вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларга рухсат бериш, шахсий автотранспортдан фойдаланишга чекловларни секин-аста юмшатиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент в ходе сегодняшнего видеоселектора отметил, что эпидемиологическая ситуация по коронавирусу стабилизируется.
Выздоровели больше половины заболевших, во многих районах и городах коронавирус не выявлен.
Определены очередные шаги по поэтапному выходу из карантина. Даны указания по разрешению перевозок плодоовощной продукции между областями и городами, постепенному смягчению ограничений на пользование личного автотранспорта.

#Mirziyoyev #murojaat #pandemiya #karantindanchiqish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter