Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
287 subscribers
14K photos
999 videos
6 files
7.91K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Адлия_хабари

⚡️ МАХСУС КОМИССИЯ ХАБАРИ

Ҳурматли фуқаролар!

Коронавирус инфекциясини кенг тарқалишини олдини олиш ва эълон қилинган карантин талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарорига асосан, 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилди.

Бунда автотранспорт воситаларига мазкур санага қадар тақдим этилган рухсатномалар асосида ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинди.

Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг рўйхати қисқартирилиб, алоҳида эълон қилинади.

❗️Кўриб чиқиш жараёнида бўлган аризалар қаноатлантирилмасдан қолдирилади.

@toshvil_koronavirusinfo
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Кун_тарихи

🗓 9 апрель (1336 йил)

Бугун буюк аждодимиз Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун.

“Адолат — давлатнинг асоси ва ҳукмдорлар шиоридир”.

Соҳибқирон Амир Темур Оқсарой пештоқига ёздирган ҳикмат

“Тажрибамда кўрилганким, азми қатъий, тадбиркор, ҳушёр, мард ва шижоатли бир киши мингта тадбирсиз, лоқайд кишидан яхширокдир”.

“Темур тузуклари”дан
#MyGov_хабари

⚡️Дўстлар!

Мобил иловалар, шубҳасиз, бизнинг чўнтагимиздаги ёрдамчиларимиз ҳисобланади, сабаби уларнинг ёрдамида сиз уйдан чиқмаган ҳолда давлат хизматларидан фойдаланишингиз мумкин🏡

☝️Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг MyGov мобил иловасининг биринчи талқини ишга туширилган эди.

❗️Бундан ташқари, яқинда бешта янги хизмат ишга туширилди
ва бугунги кунда MyGov иловаси орқали улар билан биргаликда жами 13 та автоматик хизматдан (давлат органлари ходимларининг иштирокисиз) фойдаланиш мумкин.

🎉Шу билан бирга, мамнуният билан шуни маълум қиламизки, мобил қурилмаларда MyGov иловасини юклаб олиш дунёнинг 35 мамлакатидан амалга оширилиб, фойдаланувчилар сони 64 мингдан ошди! Бизнинг фойдаланувчиларимиз давлат хизматларидан ҳатто Замбия ва Филиппиндан ҳам фойдаланишмоқда!

👍Ушбу фаолликда нафақат мазкур мобил иловани ишлаб чиқувчиларнинг, балки ундан фойдаланаётган барча фуқароларнинг ҳам хизматлари каттадир.

⚙️Бундан ташқари, иловани такомиллаштириш бўйича ишлар доимий равишда давом этмоқда.

👇Иловани ўрнатинг ва оилангиз ҳамда дўстларингиз билан бўлишинг!

📲App Store: bit.ly/MyGovUZ
📲Google Play: bit.ly/MyGovUZB

Манба

Каналга уланиш учун: ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
⚡️ Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг янгиланган рўйхати Каналга уланиш учун: ⬇️ https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
#Адлия_хабари

⚡️Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига
махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар
рўйхатидан ⬇️

⚠️ Чиқарилди:

👉 Президент Администрацияси, Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, суд ва прокуратура органлари шахсий автотранспорт воситалари;

👉 Вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар ва бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг таркибидаги ташкилотларнинг ўринбосарларининг хизмат автотранспорт воситалари;

👉 Йўл-патрул хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари.

⚠️ Янги киритилди:

👉 Хусусий тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари;

👉 Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хизмат ва ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари;

👉 Қатор қўмиталар, агентликлар, АЖ, МЧЖ, ДКларга тегишли хизмат, йўловчи ташувчи (вахта автобуслари) ва махсус транспорт воситалари, ташкилотлар томонидан тегишли ички ишлар органларига тақдим қилинадиган автотранспорт воситаларнинг рўйхати ва ҳаракатланиш йўналиши кўрсатилган талабнома асосида (рўйхатнинг 12-банди);

👉 Қишлоқ хўжалиги техникалари.

⚠️ Ўзгарди:

👉 Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотлар хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари рўйхатдан чиқарилиб, давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари қолдирилди;

👉 Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар – газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава ва чиқинди ташишнинг хизмат автомашиналари ўрнига махсус автотранспорт воситалари;

👉 Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар хизмат автотранспорт воситаларига аниқлик киритилди (рўйхатни 16-банди).

❗️Шунингдек, қуйидаги автотранспорт воситаларининг 50 фоизга қисқартирилган рўйхати шакллантирилади ва ички ишлар органларига тақдим қилинади
(ушбу автотранспорт воситалари ташкилот томонидан берилган рухсатнома асосида ҳаракатланади):

👉
йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксилар (йўловчиларсиз фақат етказиб бериш хизматини кўрсатиш мақсадида);

👉 Марказий банк ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда тижорат банкларининг хизмат автотранспорт воситалари;

👉 алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар, “Ўзбекистон почтаси” АЖ, “Ўзбектелеком” АК ва унинг ташкилотлари ҳамда “Ўзинфоком” ягона интегратори” МЧЖнинг хизмат автотранспорт воситалари.

© @huquqiyaxborot


Каналга уланиш учун: ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
"Мои документы", ЦОНлар. "Адлия уйлари", "Асан хидмет" марказлари карантин даврида қандай ишламоқда?

Биз бутун жаҳон учун ушбу мураккаб даврда бизнинг Давлат хизматлари марказларимиз каби муассасалар қандай ишлашига қизиқиб кўрдик.


Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/moi-dokumenty-tsonlar-adlija-ujlari-asan-hidmet-markazlari-karantin-davrida-andaj-ishlamoda

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#huquqiyaxborot

Ҳурматли фуқаролар!

Хабарингиз бор, Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарорига асосан автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг рўйхати қисқартирилиб, эълон қилинди.

❗️Мазкур рўйхат асосида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларига нисбатан татбиқ этилади ва 2020 йил 10 апрель соат 06:00 дан бошлаб амал қилади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
🌎 Дунё миқёсида коронавирусдан зарарланганларнинг умумий сони 1.601.984 нафарни ташкил этди, 355.066 нафар бемор соғайган, 95.731нафари вафот этган - Johns Hopkins University

🇪🇸Испанияда карантин майга қадар узайтирилди, мамлакатда вафот этганлар сони камаймоқда - Reuters

🇧🇪Бельгия мамлакатда карантинни бекор қилиш стратегияси доирасида оммавий тест текширувини ўтказиш суръатини оширмоқда - Politico

🇷🇺Россияда коронавирусга 1 миллиондан ортиқ тест текшируви ўтказилди, ҳозирда 171 минг киши COVID-19га гумон қилиниб тиббий назорат остида. Коронавирус пандемияси туфайли аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига жорий этилган чекловлар 9 апрелдан 56 вилоятда енгиллаштирилди - TASS, Gazeta.ru

🇮🇹Италияда қабул қилинган чекловчи чоралар ижобий таъсир кўрсатди, касалликнинг янги ҳолатлари сони нолга яқинлашмоқда - Politico

🇳🇿Янги Зеляндияда 25 мартдан эътиборан жорий қилинган қатъий чоралар туфайли коронавирус тарқалиши тўхтатиб қолинди, бироқ карантин яна 2 ҳафтага узайтирилади - The Hill

🇸🇬Бир кунда Сингапурда COVID-19 юқтирган 287 нафар бемор қайд этилди. Мамлакатда 1910 та коронавирусдан зарарланган ҳолат аниқланган, шундан 6 нафари вафот этган- Ministry of Health

🇺🇸 АҚШ пандемия оқибатларидан зарар кўрган кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 2,3 трлн доллар миқдорида кредит ажратади. Мамлакатда ишсизлар сони 17 миллионга яқинлашди - The Federal Reserve System

🇩🇪Германияда ҳукумат инқироз вақтида атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича ортиқча тадбирларни енгиллатишга чақирмоқда, чунки пандемия оқибатида атмосфера ифлосланиш даражаси сезиларли камайган - Spiegel

🇫🇷Франция инқирозга қарши харажатларни 100 млрд еврога оширди - Reuters

📲 ZOOM платформасида маълумотлар тарқалиши билан боғлиқ янгиликларга Google шу заҳоти муносабат билдирди ва Google Meet видеоконференцияси учун платформасида фойдаланувчиларнинг маълумотларини ҳимоя қилиш тизимини кучайтирди.

🇨🇳Таниқли бизнесмен Жек Ма хорижий мамлакатларга хайрия ишларини амалга ошириш, хусусан, тиббий шахсий ҳимоя воситасини етказиб беришни таъминлаш орқали мамлакат мавқеини яхшилашга ёрдам бермоқда - Bloomberg

⚡️Агар давлатлар пандемия зарбаларини юмшатиш бўйича профилактик чораларни кўрмаса, коронавируснинг иқтисодий оқибатлари бутун дунёда ярим миллиарддан ортиқ кишини қашшоқлашишига олиб келиш хавфи мавжуд - Bloomberg

🦠 Дунё бўйича онлайн статистика - https://www.worldometers.info/coronavirus/ 👈

@aoka_uz
@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#davxizmat

(ЎзР ВМҚ-18, 10.01.2020 й.)

“Сариқ” справка бор ёки йўқлигини билиш учун нима қилиш керак?

Мазкур турдаги маълумотномаларни олиш учун ДХМ ходимига фақатгина фуқаролик паспорти тақдим этилади.

Хизмат тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, реал вақт режимида кўрсатилади.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/Sariq-spravka-bor-yoki-yoqligini-bilish-uchun-nima-qilish-kerak

‼️ Ушбу хизматлардан давлат идорасига келмасдан масофадан туриб, Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz орқали фойдаланишингиз ҳам мумкин:

👉 Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш

👉 Наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

ЎЗБЕКИСТОН ШИФОКОРЛАРИ ТЕЗ КУНЛАРДА COVID-19 ИНФЕКЦИЯСИ ОҒИР КЕЧАЁТГАН БЕМОРЛАРНИ ДАВОЛАШДА МУТЛАҚО ЯНГИ ВА САМАРАЛИ УСУЛНИ ҚЎЛЛАШНИ БОШЛАШАДИ

Қадим замонлардаёқ тиббиётда муҳим аҳамиятга эга бўлган инсон қони олимларнинг алоҳида эътибор марказида бўлиб келган. Чунки, қон ҳаёт манбаи, унда турли касалликларга қарши курашиш қобилияти мавжуд деб ҳисобланган.

Шундан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда қон донорлиги ва қондан турли касалликларга қарши курашиш хусусиятига эга бўлган препаратлар тайёрланиб келинмоқда. Бунга турли бактерия ва микробларга қарши зардоблар, музлатилган плазмалар ёки иммунглобулинларни мисол қилиш мумкин.

Барчамизга маълумки, айни пайтда бутун дунёда COVID-19 инфекцияси пандемияси ҳукм сурмоқда. Давлатимиз раҳбарининг қатъий иродаси ҳамда қатор масъулларимиз томонидан кўрилаётган саъй-ҳаракатлар туфайли юртимизда ушбу касалликнинг тарқалиши назоратга олинган.

Яна бир аҳамиятли томони, фидойи шифокорларимизнинг машаққатли меҳнатлари натижасида коронавирус инфекциясидан тузалган беморларимиз айни пайтда 42 нафарга етди ва улар сафи кундан кунга ортиб бормоқда. Эътиборли жиҳати, соғайган фуқароларимизнинг қон зардоби касалликни бошидан кечираётган беморларимиз учун ниҳоятда бебаҳо бўлиб, уларнинг ушбу хасталикни енгил ўтказиши ва тезроқ тузалишлари учун замин бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Шунга кўра, юртимиздаги бир қатор тажрибали олим ва шифокорлар билан келишилган ҳолда, тез кунларда мутлақо янгича усул — коронавирусдан соғайган инсонларнинг қон зардобини хасталиги оғир кечаётган беморларга қуйиш амалиётини жорий этиш бошланади.

Амалиётнинг илмий асосига келадиган бўлсак, COVID-19 инфекциясига чалинган беморлар қон зардобида вирусга қарши иммун таначалар пайдо бўлиб, улар вируснинг ўлимига олиб келади.

Табиийки, бу амалиёт қатор саволлар туғдириши мумкин. Зардобдан бошқа касаллик юқмайдими? Зардоб берган инсонлар аҳволи оғирлашмайдими? Беморларга зардоб қуйилганда турли асоратлар юзага келмайдими?

Аввало, коронавирус инфекциясидан тузалган инсонлардан зардоб олишдан олдин, бир нечта инфекцияларга текширилади, тиббий кўрикдан ўтказилади. Қўшимча инфекцияси ва касаллиги бўлмаган инсонлар зардобининг кичик бир қисми олинади, холос. Бу миқдор донор учун ҳеч қандай салбий асоратларни намоён қилмайди. Бу илмий жиҳатдан исботланган. Сўнгра йиғиб олинган зардоб яна қўшимча ишлов бериш жараёнларидан ўтказилгандан сўнг, касаллик оғир кечаётган беморлар розилиги ва шифокор кўрсатмалари ҳамда махсус тартибларга қатъий риоя қилинган холда қўлланилиши мумкин.

Энг муҳими, COVID-19 инфекциясидан тузалган инсонларнинг қон зардоби – касаллик оғир кечаётган ёки узоқ давом этаётган беморларимизга вирусни тезроқ ва осонроқ енгиш учун қўшимча курашиш манбаи бўлиб хизмат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

© @ssvmatbuotkotibi

Каналга уланиш учун: ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
Президент Шавкат Мирзиёев 10 апрель кунги видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус пандемиясига қарши курашиш борасидаги ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
– Карантин ва чеклаш тадбирларини вақтида киритмаганимизда, беморлар ва йўқотишлар бундан анча кўп бўлиши аниқ эди. Хавф ҳали ўтиб кетгани йўқ. Ҳали олдинда жуда катта синовлар кутмоқда. Темир интизом ва юксак масъулият билан кечаю кундуз иш давом этиши керак, – деди, жумладан, давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев 10 апреля в начале видеоселекторного совещания особо остановился на принимаемых мерах по противодействию пандемии коронавируса.
- Если бы не были вовремя введены карантин и ограничительные мероприятия, заболевших и человеческих потерь было бы намного больше. Впереди нас ожидают большие испытания. Работа должна продолжаться круглосуточно, с железной дисциплиной и чувством ответственности, - отметил в частности глава государства.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #xalqarohamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
#Адлия_хабари ⚡️ МАХСУС КОМИССИЯ ХАБАРИ Ҳурматли фуқаролар! Коронавирус инфекциясини кенг тарқалишини олдини олиш ва эълон қилинган карантин талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши…
⚡️ Ҳурматли фуқаролар!

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарори билан 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилган эди.

Ушбу қарор асосида транспорт воситаларини ҳаракатланиши бўйича берилган махсус рухсатномаларни ўз кучини сақлаб қолиши масаласида айрим тушунмовчиликлар бўлмоқда.

❗️Шунга кўра, Махсус комиссиянинг юқоридаги қарорига асосан автотранспорт воситаларига 2020 йил 9 апрель кунига қадар тақдим этилган рухсатномалар асосида ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинганлигини эслатиб ўтамиз.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги пайтда айрим шахслар томонидан берилган махсус рухсатномаларни бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериш ёки улардан мақсадсиз фойдаланиш орқали карантин тадбирларини бузиш ҳолатлари учрамоқда.

Шу мақсадда, фуқаролардан махсус рухсатномалардан мақсадли фойдаланиш орқали эълон қилинган карантин тадбирларига қатъий риоя этишларини сўраймиз.

© @huquqiyaxborot

Каналга уланиш учун: ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
#mygov

🔹Ягона порталда 19 та янги имконият!

⚙️ Бугунги кунда юзага келган шароитларга қарамай, Ягона порталнинг фаолияти бир сонияга ҳам тўхтаб қолгани йўқ. Бунинг исботи 2020 йил бошидан буён ишга туширилган талаб юқори бўлган 19 та хизматнинг ишга туширилишидир.

Улар орасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатномалар олишга алоқадор қуйидаги хизматларни қайд этиб ўтиш лозим:
⁃ ОАВни рўйхатдан ўтказишга рухсат берувчи ҳужжатлар;
⁃ Тиббий буюмларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;
⁃ Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташишга лицензия.

Шунингдек, қуйидаги йўналишлар бўйича маълумотлар ва маълумотномалар олиш имкониятини берувчи қатор хизматлар ҳам қўшилган:
⁃ Руҳий касалликлар ва наркология бўйича диспансер ҳисобида туриш ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш;
⁃ Ўқиш жойидан маълумотнома олиш (олий таълим муассасаридан);
⁃ Ижро ҳужжати бўйича қарздорликни текшириш;
⁃ Чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича ҳисоб рақами ҳолати тўғрисида маълумот.

📋 Янги хизматларнинг тўлиқ рўйхати билан Ягона порталда, ушбу ҳаволадан ўтиб танишишингиз мумкин https://my.gov.uz/uz/news/150

❗️Эҳтиёткорлик чораларига риоя қилинг ва my.gov.uz орқали давлат хизматларидан фойдаланинг!

#davxizmat
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Каналга уланиш учун: ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шохрух Гиясов иштирокида брифинг

8-Савол. Мен блогерман. Менга жойлардан ИИВ ходимларининг кўчада юрган шасхларни қўлга олиб, автобусда олиб кетилаётгани бўйича хабарлар келмоқда. Бу инсон ҳуқуқларини бузилишику. Бунга изоҳ берсангиз.
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
#Субсидия_ҳақида

Субсидия олиш ҳақида 6та долзарб саволга жавоб

Субсидия — бу бўйича ариза топширган ҳар бир талабгорга пул маблағи берилади дегани эмас. Бунинг учун бир қатор талаб ва ҳолатларга жавоб бериш лозим.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/subsidiya-olish-haqida-6ta-dolzarb-savolga-javob

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ

❗️Карантин даврида ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналари (ҳисоблагич) даврий қиёсловдан ўтказилмайди.

📟 Карантин даврида давлат қиёслов муддати келган ёки тугаган ичимлик сувни ва иссиқ сувни ҳисобгичлари қиёслашдан ўтказиш ишлари карантиндан кейин ташкил этилади. Ушбу даврда истеъмол қилинган ичимлик сув ва иссиқ сув учун хисоб-китоблар ўрнатилган ҳисоблагичлар кўрсаткичлари асосида амалга оширилиши давом эттирилади.

❗️Агар шу даврга қадар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ичимлик сув ва иссиқ сув ҳисоблагичлари қиёслашдан ўтказиш учун олиб кетилган бўлса, карантин даврида истеъмол қилинган ичимлик сув ва иссиқ сув учун тўловлар ҳисоблагичнинг олдинги ойлардаги кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
#Расман
#Бекобод

Бекобод шаҳрининг марказий кўчалари ёпилди.

Бекобод шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники