Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
288 subscribers
14K photos
998 videos
6 files
7.91K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Статистика

2017 йил 12 декабрда давлатимиз раҳбари томонидан Давлат хизматлари марказлари фаолиятига асос солинган эди.

Давлат хизматлари марказлари орқали хизматларни жорий этишда аввалги тартибни соддалаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Хўш, давлат хизматларидан фойдаланиш қай даражада енгиллашди?

📊Инфографика орқали маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Сўраган_эдингиз

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбарияти томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул
қилиш жадвали билан танишинг.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#ФҲДЁ_хизматлари

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишда фуқаролар давлат божини тўлашдан озод қилиниши мумкинми?

❗️Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига кўра, қуйидагилар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишда давлат божи тўлашдан озод қилинади:

халқ таълими органлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар — етим болаларни ва ота-оналар қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни болалар муассасаларига ва ўқув юртларига юбориш учун туғилганлик тўғрисида такрорий гувоҳномалар берганлик учун;

жисмоний шахслар — туғилиш, ўлим қайд этилганлиги учун, уларга фарзандликка олинган, оталик белгиланган, жинси ўзгартирилган ҳолларида, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш чоғида йўл қўйилган хатолар муносабати билан туғилганлик тўғрисидаги ҳужжатлар ёзувлари ўзгартирилган, тўлдирилган ва тузатилган тақдирда гувоҳномалар берганлик учун;

жисмоний шахслар — уларга белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб ёки руҳий ҳолатининг бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ёхуд қилган жиноятлари учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар билан никоҳни бекор қилиш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори асосида гувоҳномалар берганлик учун;

жисмоний шахслар — уларга реабилитация қилинган қариндошларининг вафот этганлиги тўғрисидаги такрорий гувоҳномалар берганлик ёки илгари берилган гувоҳномаларни алмаштирганлик учун;

Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойлар ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойлар ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги натижасида жабрланган жисмоний шахслар — уларга такрорий гувоҳномалар берганлик учун.

Савол-жавоб ДХА ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш илмий-амалий маркази томонидан фуқароларнинг мурожаатлари асосида тайёрланди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини Россиядаги консуллик муассасалари орқали янгисига алмаштириш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (667-сон, 02.11.2021 й.) билан Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги консуллик муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш тартиби бўйича вақтинчалик низом тасдиқланди.

➡️ Низомга кўра, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси консуллик муассасаси орқали Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ИИВ ЙҲХББ) томонидан расмийлаштирилади.

📝 Талабгор эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун консуллик муассасасига ариза билан шахсан мурожаат қилади.

Консуллик муассасаси талабгор номидан сўровномани тўлдириб, 1 иш кунида ИИВ ЙҲХББга юборади.

☑️ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси тақдим этилган маълумотномани кўриб чиқиб, 1 иш кунида янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиради ҳамда уни Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментига (ТИВ КҲД) юборади.

📂 Шунга кўра, ТИВ КҲД ҳайдовчилик гувоҳномасини консуллик муассасасига дипломатик почта орқали тақдим этади.

⚠️ Консуллик муассасаси 1 иш кунида янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини эгасига беради ёки асосланган сабабларга кўра уни рад этади.

🔰 Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси янгисига алмаштириш учун қуйидагилар ундирилади:
БҲМнинг 70 фоизи миқдорида тўлов;
20 АҚШ доллари миқдорида консуллик йиғими;
20 АҚШ доллари миқдорида ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш учун йиғим.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
Президент топшириғига асосан Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи Ғолибшер Зияев нотўғри ва келишилмаган хатти-ҳаракатлари учун эгаллаб турган вазифасидан четлатилди, рўй берган ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилади.

Суриштирув якунлари бўйича рўй берган ҳолатда айбдор бўлган барча мутасадди раҳбарларга нисбатан тегишли жавобгарлик чоралари кўрилади.

—-
По поручению Президента начальник Государственной инспекции по контролю в сфере информатизации и телекоммуникациям Голибшер Зияев освобожден от занимаемой должности за ошибочные и несогласованные действия, по произошедшему факту будут проведены следственные действия.

По итогам расследования в отношении всех ответственных руководителей, виновных в произошедшем, будут применены соответствующие меры ответственности.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#ДХА_хабари

ДХА 1148 қисқа рақамли телефони фаолиятида техник носозликлар кузатилаётгани ва уларни бартараф этиш ишлари амалга оширилаётгани муносабати билан вақтинча фаолият кўрсатмайди.

❗️Маълумот учун:соҳага оид масалалар бўйича Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

Андижон вилояти - (74) 225-20-03
Бухоро вилояти - (+99865) 223-99-33
Жиззах вилояти - (72) 221-50-50
Наманган вилояти - (69) 226-11-00 (ички рақам 5003, 5010)
Фарғона вилояти - (73) 73-243-92-12
Самарқанд вилояти- (55) 701-00-55 ( ички рақам 3004)
Сирдарё вилояти - (67) 236-11-48 (ички рақам 2006)
Қашқадарё вилояти- (+998-75) 220-06-10
Сурхондарё вилояти- (55) 451-11-48 (ички рақам 7509)
Навоий вилояти - (79) 221-11-48,(79) 222-11-48
Тошкент вилояти - (71) 230-32-48
Хоразм вилояти - (62 ) 227-77-22
Қорақалпоғистон Республикаси (+998 55) 101-11-48
Тошкент шаҳри - (71) 203-60-02, 71-203-60-10

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Live

Бугун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури, Европа Иттифоқи ҳамкорлигидаги “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида Хотин-қизлар маслаҳат гуруҳлари (ХМГ)нинг самарали фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича тренинглар ўз ишини бошлади.

Тадбирда ДХА директори ўринбосари Улуғбек Мамаражабов иштирок этмоқда.

Тренинглардан мақсад — ХМГнинг ДХА ва хотин-қизлар, ёшлар ва болалар, кексалар, имконияти чекланганлар ва ногиронлиги бор аҳолининг заиф қатламларига давлат хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар, маҳаллий ҳокимият, маҳалла ва оила, ижтимоий хизмат кўрсатиш бўлимлари билан яқиндан ҳамкорлигини таъминлаш.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Лойиҳаларимиз

Йўқолган ашёларни қабул қилиш, сақлаш ва йўқотилган ашёларни излаш учун мурожаат этиш хизмати ДХМларда жорий этилиши мумкин.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Давлат хизматлари агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Давлат хизматлари марказлари томонидан йўқолган ашёларни қабул қилиш, сақлаш ва уларни эгаларига қайтариш ёки уларни давлат архив идораларига топшириш бўйича давлат хизмати кўрсатишни йўлга қўйиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

❗️Лойиҳага кўра, 2022 йил 1 мартдан бошлаб ички ишлар органлари тизимининг “Топилмалар столи” функцияси Давлат хизматлари марказларига ўтказилмоқда.

Бунда, топилмалар уларни топиб олган шахслар томонидан республиканинг исталган жойидаги Марказларга топширилиши ва ҳамма учун очиқ бўлган ахборот тизимига ҳар бир топилма ҳақида маълумот жойлаштирилиши белгиланади.
Йўқотилган ашёларни қидириш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш ўзи келган ҳолда ёки онлайн, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

Лойиҳанинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин👇🏻👇🏻👇🏻

https://regulation.gov.uz/oz/d/51989

Таклиф ва мулоҳазаларингиз кутиб қолинади!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Биласизми

Давлат хизматлари марказлари орқали хизматлардан фойдаланишда ортиқча тўланган тўловлар соддалаштирилган тартибда Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 иш куни ичида қайтарилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#ДХАдан_қулайлик

⚡️Айрим шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда белгиланган тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.

Бугун 1 ноябрдан бошлаб, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали рўйхатда келтирилган давлат хизматларини кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.

❗️Бунда, имтиёзга эга бўлган шахсларни аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ахборот тизимидан реал вақт режимида автоматик тарзда амалга оширилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Муносабат

Чиноз тумани ФХДЁ бўлими собиқ ходими Б.М. ишдан нима сабабдан бўшатилган?

Жорий йилнинг июль ойида Давлат хизматлари агентлиги ва вилоят бошқармаси маъсул ходимлари томонидан Чиноз тумани ФҲДЁ бўлими фаолияти жойига чиқиб ўрганилган.
Ўрганиш давомида, ФҲДЁ бўлимида никоҳларни расмийлаштириш жараёнида собиқ архивариус Б.М. томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан ДХА Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғининг 19.07.2021 йилдаги 67-ум-сонли буйруғига асосан хизмат текшируви ўтказилган ва хизмат текшируви материаллари туман прокуратурасига ҳуқуқий баҳо бериш учун юборилган.

Батафсил 👉
https://telegra.ph/CHinoz-tumani-FHDYO-b%D1%9Elimi-sobi%D2%9B-hodimi-BM-ishdan-nima-sababdan-b%D1%9Eshatilgan-11-05

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Малака_ошириш

Навбатдаги тренинг Давлат хизматлари агентлигининг вилоят бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари ва Давлат хизматлари марказлари директорлари учун бўлиб ўтмоқда.

Тренингдан кўзланган асосий мақсад - ҳудудий бошқармалар ходимлари ўртасида тармоқли мулоқотни кучайтириш, тажриба алмашиш, давлат хизматларини жорий қилиш жараёнларида чет эл тажрибасида қўлланилаёган замонавий услуб ва усулларни ўргатиш, аҳолининг давлат хизматларига бўлган эҳтиёжини аниқлашда эътибор қаратилиши лозим бўлган муҳим омилларни аниқлаш, таснифлаш ва ўрганиш.

Тренингнинг илк машғулотларини Марат Рахимов муаммоларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш сессияси билан бошлаб берди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda