Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
280 subscribers
14.1K photos
1.01K videos
6 files
7.96K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Savol_javob

Idoraviy notarial arxivlar tomonidan arxiv hujjatlarni qanday olsam boʻladi?

— Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 15-fevraldagi “Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish va notarial organlar sohasida hamda rasmiy hujjatlarga apostil qoʻyish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi 134-son qaroriga asosan Idoraviy notarial arxivlar tomonidan arxiv hujjatlarni olish uchun bevosita tuman, shahar Davlat xizmatlari markazlariga murojaat qilish yohud mustaqil ravishda (markazlarga kelmagan holda) Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidan (YAIDXP) roʻyxatdan oʻtgan holda (my.gov.uz elektron tizimi orqali) amalga oshirish imkoniyati yaratilgan.

Obuna boʻling 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Biz boshqa ijtimoiy tarmoqlarda:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Markazlarimizda

Olmaliq shahar Davlat xizmatlari markazi xodimlari tomonidan shahardagi “New women”MCHJ ishchi-xodimlariga Davlat xizmatlari markazlari orqali arizalar berish hamda davlat xizmatlaridan onlayn foydalanish tartiblari toʻgʻrisida maʼlumotlar berildi. Shuningdek, mutaxassislar 2021-yil 1-iyundan bekor qilinayotgan maʼlumotnomalar haqida huquqiy tushunchalar berdi.

Obuna boʻling 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Biz boshqa ijtimoiy tarmoqlarda:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

💻 Электрон хизматлардан фойдаланиш учун зарур бўлган id.gov.uz тизимидан рўйхатдан ўтиш тартиби билан қуйидаги видео орқали танишиб чиқишингиз мумкин👇🏻👇🏻👇🏻

ВИДЕОҚЎЛЛАНМА

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
Сотиб олинган автомобилни расмийлаштириш учун ундириладиган йиғимлар бекор қилинади.

Депутат Дониёр Ғаниевнинг ёзишича, Молия вазирлиги томонидан 2022 йил бюджет параметрларини шакллантиришда автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун ундириладиган йиғимларни бекор қилиш кўзда тутилмоқда. Бу эса сотиб олинган автотранспорт воситасини ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказиш учун транспорт воситасининг от кучи ва ишлаб чиқарилган санасидан келиб чиққан ҳолда фуқародан ундириладиган бир неча миллион сўмлик тўлов бекор бўлишини англатади.
Бундан ташқари, Молия вазирлиги ва Адлия Вазирлиги томонидан автомобил олди-шартномасини нотариал расмийлаштириш учун белгиланган давлат божи миқдорлари ҳам қайта кўриб чиқилганлиги ҳамда уларни пасайтириш юзасидан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга ўзгртириш киритиш юзасидан қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлиги маълум қилинган.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
Audio
#OAV_biz_haqimizda

“Oʻzbekiston” radiokanalining “Jarayon” eshittirishi orqali DXA Toshkent viloyati boshqarmsi bosh maslahatchisi Hurriyat Duturayeva bilan ijtimoiy tarmoqlarda muhokamalarga sabab boʻlayotgan Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida FHDYO arxiv maʼlumotlaridagi noaniqliklar va ularning yechimlari haqidagi suhbati efirga uzatildi.

Obuna boʻling 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Biz boshqa ijtimoiy tarmoqlarda:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Markazlarimizda

Nikohlari qayd etildi

Bugun davlat xizmatlari koʻrsatish sohasida ham raqamlashtirish boʻyicha keng koʻlamli ishlar amalga oshirilmoqda. Masalan, fuqarolar portaldagi shaxsiy kabinetlari orqali onlayn tarzda nikohga kirish haqidagi ariza bilan FHDY boʻlimiga murojaat etish tizimi. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 12-iyundagi “Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali nikohni qayd etishga arizalar berish tizimi joriy qilingan.
Piskent tumanida yashovchi F.Rustamov va G.Olimjonovalar yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali nikohni qayd etishga ariza bergan edi. Tuman FHDY boʻlimida mazkur fuqarolarning “FHDY yagona elektron axboroti” tizimi orqali yuborgan arizalari qanoatlantirilib, nikohlari qayd etildi.

Obuna boʻling 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Biz boshqa ijtimoiy tarmoqlarda:
Facebook · Instagram · Youtube · D
💁🏻‍♂️ “Ёрдам ва кўмак” керакми?

🧑🏻‍💻 Фуқароларимизга янада қулайлик яратиш мақсадида Ягона порталда “Ёрдам ва кўмак” саҳифаси жорий қилинган.

💁🏻‍♂️ Бу банддан:

🔹 “Телеграм чат-бот”, “Қўлланмалар”, “Аризанинг кўриб чиқилишини кузатиш”,
🔹 “Телеграм канал”, “Қайта алоқа”, “Youtube” саҳифаларига жуда осон ўтасиз.

🧑🏻‍💻 Улар орқали Ягона портал билан боғлиқ мурожаатларингизга тезкор жавоб олиб, асосий ва қўшимча йўриқномалар, ариза ҳолати билан қулай танишасиз.

🎞 Соҳадаги янгиликлар ва хизматлар бўйича видеороликларимиздан ҳам энг биринчилардан хабардор бўласиз.

👉@MyGovUz

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Kun_hikmati

Koʻrdimki, eng noyob neʼmat rostgoʻylik va qahramonlik, eng ogʻir ogʻriq esa yomon va munofiq doʻstlar ekan.

Shayx Najmiddin Kubro

Obuna boʻling 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Biz boshqa ijtimoiy tarmoqlarda:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Сўраган_эдингиз

Мен МЧЖни қайта рўйхатдан ўтказиш учун ариза бергандим. Аризамга рад жавоби берилди. Қайси ҳолатлар тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлади?

❗️Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъэктларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга биноан қуйидагилар давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлади:

давлат божи тўланмаганлиги ёки унинг тўлиқ бўлмаган миқдорда тўланганлиги;

Низомда назарда тутилган ҳолатларда тегишли бўлмаган рўйхатдан ўтказиш органига мурожаат қилинганлиги;

Низомда назарда тутилган ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;

қонун ва таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилмаган орган томонидан таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш (хулосага келиш), уларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги — устав фонди миқдори оширилган (камайтирилганда), улуш (ҳисса) бошқа шахсга ўтган, қайта ташкил этилган тақдирда;

давлат рўйхатидан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда қонун ҳужжатлари билан устав фондининг миқдорига доир талаблар белгиланган тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар учун таъсис ҳужжатларида Низомга 11-иловада назарда тутилган устав фондининг энг кам миқдоридан кам бўлган миқдорнинг белгиланганлиги;

юридик шахснинг манзилини ўзгартириш билан боғлиқ қайта рўйхатдан ўтказишда юридик шахснинг базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан ортиқ солиқ қарзи мавжудлиги ёки амалга оширилган товар айланма ёхуд товарлар импорти бўйича реализация ҳажмининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилмаганлиги, шунингдек, солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатларда топширмаганлиги;

улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчаларни қайта рўйхатдан ўтказишда, муассиснинг муассислар рўйхати ўзгаришига розилиги мавжуд эмаслиги.

Савол-жавоб ДХА ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш илмий-амалий маркази томонидан фуқароларнинг мурожаатлари асосида тайёрланди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Тақдимот

Қозоғистонлик меҳмон Давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишди.

Бугун Давлат хизматлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Нуъмон Мухаммадиев Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти кутубхонасининг Махсус лойиҳалар хизмати раҳбари Бектурганов Ерсултан Утегуловичга пойтахтимиздаги Яшнобод тумани Давлат хизматлари марказида яратилган шарт-шароитлар, хизматлардан фойдаланишда халқимизга яратилаётган қулайликлар ҳақида тақдимот қилди.

Ўз навбатида, Ерсултан Утегулович юртимизда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Диққат!!! #Жонли_мулоқот

🕒 Эртага 28 октябрь куни соат 15:00 да аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида жорий этилаётган ахборот коммуникация технологияларга бағишланган виртуал мулоқот бўлиб ўтади!

💻📲Виртуал маконда кўришгунча! 😊

🔗 Онлайн-мулоқот Давлат хизматлари агентлигининг Фейсбукдаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Jarayon

“Til-tur”da aholi murojaatlari ham oʻrganilmoqda

Fuqarolarning murojaatlari bilan ishlash bugun barcha darajadagi davlat organlarining asosiy vazifasiga aylangan. Zero, har bir murojaat ortida inson huquqlari hamda manfaatlari yotadi.
Adliya vaziri va Davlat xizmatlari agentiligining maʼnaviy-maʼrifiy ishlar samaradorligini oshirish va davlat tili toʻgʻrisidagi qonun hujjatlariga rioya etilishini taʼminlash masalalari boʻyicha maslahatchilari Shahnoza Soatova hamda Zebuniso Hakimovalar Toshkent viloyatida boʻlib, tizimda davlat tilining qonuniyatlariga rioya etilishi, davlat tilida ish yuritish holatini tahlil qilish, mavjud muammolarni bartaraf etish yuzasidan oʻrganish ishlarini olib bormoqda. Tadbir davomida fuqarolar bilan bevosita muloqot olib borib, ularning muammolarini ham oʻrganishdi. Murojaatlarining ayrimlari joyida ijobiy hal etilsa, ayrimlari yuzasidan huquqiy tushuntirishlar berildi.

Obuna boʻling 👉 t.iss.one/toshvilagentlik