Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
251 subscribers
15K photos
1.14K videos
6 files
8.48K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Кун_ҳикмати

Ёд этмас эмиш киши меҳнатда киши,
Шод этмас эмиш кишини ғурбатда киши.
Кўнглим бу ғариблиғта шод ўтмади хеч,
Ғурбатда севинмас эмиш албатта киши.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
#Хизматлар

⚡️Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентлари тасдиқланди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан (23.09.2021 йил 597-сон),

2021 йил 1 ноябрдан бошлаб:

Яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
учун

Ариза берувчилар (жисмоний шахсларга ёки уларнинг яқин қариндошларига) яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги давлат архивларида сақланаётган ташкилотлар бўйича ёзувларни тасдиқлаш юзасидан сўровнома тўлдиради;

Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

нотариал тасдиқланган ишончнома (агар учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётган бўлса);

ариза берувчининг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар.

🗓Хизмат кўрсатиш муддати - 20 иш куни.

💰Тўлов - БҲМнинг 0,08 баробари миқдорида йиғим ундирилади (яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги 1 та ташкилотдаги ишга кирган ва ишдан бўшаганлиги бўйича ёзувларни тасдиқлаш учун).

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
#Хизматлар

⚡️Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентлари тасдиқланди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан (23.09.2021 йил 597-сон),

Мавзули сўровларни ижро этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун

Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПдан рўйхатдан ўтади.

ариза берувчилар (жисмоний шахслар) мавзули сўровларни ижро этиш бўйича сўровнома тўлдиради;

Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда – ишончнома нусхаси;

ариза берувчи ворислик ҳақидаги гувоҳномага асосан меросхўр бўлганда –ворислик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, ариза берувчи қонуний вакил бўлса – уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

сўралаётган ҳужжатнинг нусхаси (агар мавжуд бўлса);
чегирмалардан (имтиёзлар) фойдаланиш учун тегишли ҳужжатлар нусхаси илова қилинади.

🗓Хизмат кўрсатиш муддати - 22 иш куни.

💰Тўлов - БҲМнинг 0,5 баробаридан 1 баробаригача (сўров ҳажми ва мазмунидан келиб чиқиб) миқдорида йиғим ундирилади.

❗️Хизматни кўрсатишда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган ва (ёки) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга асословчи ҳужжатлар илова қилинган тақдирда, давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизматини кўрсатишда мазкур давлат хизмати учун белгиланган йиғимлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Савол_жавоб

ЖШШИР (ПИНФЛ) нима?

— ЖШШИР, яъни жисмоний шахсларнинг шахсий идентификацион рақами — бу ҳар бир фуқарога паспорт олаётганида, эндиликда эса туғилганлик тўғрисида гувоҳнома билан биргаликда бериладиган уникал рақамлар тўплами. Паспортни янгисига алмаштирсангиз ҳам, серия ва рақам ўзгариши мумкин, аммо ЖШШИР ўзгармайди (ўта камдан-кам учрайдиган ҳоллар бундан мустасно).

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Савол_жавоб

Фарзандли бўлдим. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани қаердан оламан?

— Фарзандингизга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олиш учун ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, никоҳ гувоҳномаси ва тиббиёт бўлими томонидан берилган ID рақам билан ўзингизга қулай бўлган ФҲДЁ бўлимига мурожаат этишингиз мумкин.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
Фарзандингизнинг болалар боғчасига навбати ўзгариши ҳақидаги хабарларни тўғридан-тўғри телефонингизда кўринг!

СМС -хабарномаларга обуна бўлинг, 4064 қисқа рақамига «mdo» ва ариза рақамингизни ёзиб юбориб, навбатдаги барча ўзгаришлар ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

Ҳар бир СМС нархи 40 сўм.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda

▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️

Получайте новости об изменениях в очереди своего ребенка в детский сад прямо на свой телефон.

Подпишитесь на СМС- уведомления, написав и отправив "mdo" и номер заявки на короткий номер 4064, можно получать информацию обо всех изменениях в очереди.

Стоимость каждой СМС - 40 сумов.

🔗 Оставайтесь на связи:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · АГУ на латинице
#Марказларимизда

МТМда семинар

Маълумки, Давлат хизматлари агентлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланган.
Олмалиқ шаҳар Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан 4-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида мактабгача таълим соҳаси ходимлари учун “Электрон давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби" мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди. Шунингдек, мутахассислар йиғилганларга жорий йил 1 июндан бекор қилинган баъзи маълумотномалар ҳақида батафсил тушунча бериб ўтди.


Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Билиб_қўйган_яхши

Беҳи — ширин озуқа, шифобахш неъмат

Қадимда беҳидан ошқозон-ичак касалликларини даволашда меъда фаолиятини яхшилашда фойдаланишган. Иштаҳани очувчи хусусиятга эга бўлгани учун уни овқатланишдан олдин истеъмол қилиш фойдали. Унинг шарбати камқонликда, диарея ва меъда-ошқозон йўли яраларидан қон кетганда, шу билан бирга буйрак муаммоларида пешоб ҳайдовчи восита сифатида тавсия этилади.
Қирғичдан ўтказиб, сувда қайнатиб пиширилган беҳи меваси жигар касалликларида, кўнгил айнишида, қайт қилишни тўхтатишда тавсия этилади. Беҳининг янги узилган меваси таркибида темир моддаси кўп бўлади.
Буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Сино ошқозон-меъда фаолияти бузилганда, беҳи меваси шарбатини асал ва сирка қўшиб “ошқозонни қувватлантириш” ва “заиф жигар”ни даволаш мақсадида истеъмол қилишни тавсия этган.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимизда

Навбатдаги манзил "Балиқчи"

Ўтган дам олиш кунларида вилоятнинг барча Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан олис ва чекка ҳудудларга бориб “Дамас” автомашинаси билан сайёр давлат хизматлари кўрсатилди. Ҳафта давомида ўтказилган сайёр тадбирларда 200 га яқин аҳоли сайёр хизматлардан фойдаланди.
Қуйи Чирчиқ туман Давлат хизматлари марказининг манзили "Балиқчи" маҳалла фуқарролар йиғини бўлди. Сайёр хизмат давомида аҳоли ўртасида хизматларни марказларга келмасдан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда олиш ҳам тарғиб қилинди. Мазкур портал орқали мурожаат қилган шахсларга марказга шахсан бориб тўланадиган тўловга нисбатан камроқ тўлаш имконияти, яъни имтиёз бериш орқали қулайликлар яратилганлиги тушунтирилди.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda